кўргани кўзи йўқ. Сенга сотадиган молим йўқ (Сўзла- шув).
Эмас сўзи одатда сифатдош, равишдош, от, сифат ва равишларга қўшилиб, ўшалардан англашилган маъг- нони инкор этади: Уқиган эмас, кўриб эмас, цишлоқ эмас, катта эмас, кўп эмас каби. Шунингдек, тасдиқ ра инкор гапларни ўзаро боғлаб фикрнинг ихчам ифо- даланиши учун хизмат қилади. Сен эмас, мен бораман (сен бормайсан, мен бораман). Бундай қўлланишда гаплардан бири алоҳида таъкидланади. Улардан қайси. бирининг таъкидланиши интонадия ва ситуацияга боғ- лиқ. Худди мана шу макетда тузилган, лекин кесими ин- кор формада келган гапларда бутун гапдан англашил- ган мазмун кучли тарзда инкор этилади: Бунга сен эмас, отанг ҳам эришолмаган (Сўзлашув).
Эмас сўзи -дан бошқа (ўзга) каби конструкцияли. гапнинг кесими составида келса, «ўзгинаси», «нақд ўзи» деган маъно кучайтирилади: Аниқроғи, -дан қўшимча- сини олган от (кенг маънода)ни кучли даражада таъ- кидлайди. Макаров... бундай зарарли кишиларни, ўрни- га одам йўқ деб сақлаб туриш сиёсий кўрликдан бошқа нарса эмас (3. Фатхуллин). Бу кўзбўямачиликдан бош- қа гап эмас (3. Фатхуллин). Элбой, Сизнинг бу чиқи- шингиз шундай мўътабар кишимизга ишонмаслик, тўғ- рисини айтганда, қуруқ туҳматдан бошқа нарса эмас (3. Фатхуллин).
Эмас сўзи нимани (қандай маънони) инкор этаётга- 1ш унинг қандай сўзлар қуршовида қўлланишига, у қатнашган синтактик конструкцияга боғлиқ. Масалан, қуйидаги гапда эмас сўзи мен сўзини инкор этаётгандек туюлади. Лекин гапни чуқурроқ таҳлил қилинса, субъ- ектнинг битта эмаслиги таъкидланаётгани аниқланади:
4р мен эмас, кўпчилик бош қотиряпти-ю, жараён қийин кетяпти («Ёшлик»). Бу гапда мен бош қотирма- дим, деган маъно эмас, мен ҳам, бошқалар ҳам бош қотиряпти, деган маъно ифодаланган. Қуйидаги мисол- да яна бошқача ҳолни кўрамиз: Тўғрими! Хўш, бир
эмас, икки марта айланса-чи («ёшлик»),
На сўзи инкор ифодаловчи бошқа воситалардан кес- кин фарқ қилади. Унинг асосий фарқи шундаки, бошқа инкор формалари қўша қўлланганда тасдиқ маъноси келиб чиқади (бормай қолмайман, вақтим... йўқ эмас каби). Лекин на сўзи бир гап таркибида неча марта қўлланишидан қатъи назар, инкор маъноси сақланади. Ҳатто на сўзи иштирок этган гапнинг кесими инкор -формада ҳам, тасдиқ формада ҳам қўлланаверади: На ўқимайди, на ишламайди — На ўқийди, на ишлайди, Кейинги ҳолатда инкор маъноси алоҳида таъкидланган бўлади: Аравада олиб кетишгандир деб ўйловдик. Қи- зиғи шундаки, на ғилдиракнинг, на туёқнинг изи бор (И. Раҳим).
Do'stlaringiz bilan baham: |