Taълим усулларининг моҳияти ва мазмуни



Download 196,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi196,82 Kb.
#185750
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
maruza mashguloti o`qitish usullari



 TAЪЛИМ УСУЛЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ 
2.1. Маъруза, ҳикоя, тушунтириш, намойиш, иллюстрация, видеоусул 
Маъруза, ҳикоя, тушунтириш – ўқув материалини баѐн қилиш усули – вебрал (лот. 
Т. Verbalis - оғзаки) усул ҳисобланади. Одатда бу усуллар намойиши, видеоусул, кўргазма 
усуллари билан қўшилган ҳолда олиб борилади. 
Улар ўқувчиларнинг билимини ўзлаштириш, эслаб қолиш ва тушунишга 
қаратилган рецептив фаолиятини таъминлаб беради ва ўқитувчи томонидан тайѐр ҳолда 
баѐн этилади. 
2.1.1. Маъруза 
 
Маъруза – катта ҳажмдаги ўқув материалини нисбатан узоқ вақт давомида 
монологик баѐн этиш.
 
Бу усулнинг асосий вазифаси – таълим бериш, ўргатиш. Белгилари: қатъий 
тузилмага эга; нутқий – мантиқий баѐн қилиш, берилаѐтган ахборотнинг кўплиги. 
Маърузалар, бизга ўқувчилар тажрибасизлик туфайли эътибор бермайдиган фаннинг 
муҳим лаҳзаларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.
Ўқувчилар билан бизнинг биргаликдаги ушбу фаолиятимизни ташкил этиш 
усулининг самарадорлик шартлари қуйидагилардан иборат: 

маърузанинг батафсил режасини тузиш

маъруза режасини эшиттириш; 

режасининг ҳар бир пунктини ѐритишдан сўнг қисқача умумий хулоса 
қилиш; 

маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига (бўлимига) ўтишда мантиқий 
боғлиқликни таъминлаш; 

муаммоли (проблемали) баѐн қилиш; 

ѐзиб олиш зарур бўлган жойларни ажратиш (ѐздириш); 

маърузаларни унинг алоҳида ҳолатларини батафсил таҳлил қилиш имконини 
берувчи семинар машғулотлари ва амалий машғулотлар билан қўшиб олиб бориш. 
Маърузани анъанавий равишда бир томонлама алоқа кўринишда олиб бориш ҳам 
мумкин, яъни сиз ҳикоя қиласиз, ўқувчилар эса сизни сустлик билан тинглайдилар. Агар 
маъруза ўтказишнинг фаол услубларини қўлласак, таълим мақсадига эришишнинг фаол 
усулини ҳам тадбиқ қилиш мумкин: 

муаммоли маърузалар; 

маъруза – конференциялар; 

конспектсиз маърузалар – фикрни сўз билан ифодалаш; 

муаллифлик маърузалар; 

маъруза – мунозаралар; 

қайтар алоқа техникаси қўлланган маърузалар; 

аниқ вазиятни таҳлил қилиш маърузалари. 
Одатдаги усулни қўллашга янгича ѐндашишнинг моҳияти – маъруза шундан 
иборатки, бунда “материални ўқиш” вазифасидан, “материални ўқишни ўргатиш” 
вазифасига ўтиш, “маълумотни хабар қилиш” мақсадидан, “ўқитилаѐтган курсда билим 


олиш фаолиятининг усуллари, тизимли йўналтириш усуллари билан қуроллантириш” 
мақсадига ўтиш лозим. Шунинг учун маъруза қила туриб, сиз унга ўқувчиларнинг 
иштирок этиш элементларини киритишингиз мумкин, агар: 

савол бериб, тингловчиларнинг жавобларидан фойдалансангиз; 

вақтинча эркин фикр алмашишга рухсат этсангиз

аниқ вазиятларни таҳлил қилсангиз; 

кундалик ҳаѐтдан мисоллар келтирсангиз;

уларни савол беришга ундасангиз; 

илгари ўрганилган факт ва вазиятларни янгилари билан таққослашни амалга 
оширсангиз; 

материални қизиқарли қилиб жонли баѐн қилсангиз. 
Педагогик техникадан фойдаланинг: 

нутқ оҳангини ўзгартиринг (аудитория бўйлаб ҳаракатда бўлинг). Кафедар 
орқасида ҳамма вақт турманг, керак бўлганда имо-ишорадан фойдаланинг; 

сизнинг берилиб, қизиқиб маъруза қилишингиз, уни қизиқроқ ва фаолроқ 
қилади. Агар сиз, ўз фанингизни ўта қизиқарли деб ҳисоблашингизни, ўқувчилар нимани 
ва қандай ўзлаштириши сизни бефорқ қолдирмаслигини кўрсата олсангиз, сизнинг ишга 
содиқлигингиз албатта уларни руҳлантиради; 

ўқув материалини баѐн қилиш суръати (темни) ҳам катта аҳамиятга эга. У, 
ўқувчиларнинг тайѐргарлик даражасига, ѐшига мос келиши керак, маърузанинг асосий 
ҳолатларини ѐзиб олишга имкон туғдириш учун эса, у жуда тез бўлиши керак эмас. 
Кўргазма қуролларидан (иллюстрация, видео ҳ.к.) фойдаланиш ҳам материални 
самарали қабул қилишга ва тушунишга ѐрдам беради. 

Download 196,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish