"Машиналар яратишнинг техник асослари" фанидан 5 – амалий машғулот



Download 29,56 Kb.
Sana02.11.2022
Hajmi29,56 Kb.
#859499
Bog'liq
5-mavzu. Mexanik jarayonlarning asosiy parametrlarini hisoblash uchun algoritmlar tuzish


"Машиналар яратишнинг техник асослари" фанидан
5 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Мавзу:Механик жараёнларнинг асосий параметрларини ҳисоблаш учун алгоритмлар тузиш




1. Дарснинг мақсади:
1.1. Технологик машиналар ва жиҳозларда ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштирилган лойиҳалаш системасидан фойдаланиш.
1.2. Дизайнер билан муҳандис - конструкторнинг ҳамкорликда ишлаш масалаларини таҳлил қилишни ўрганиш
2. Дарснинг мазмуни: 2.1. Олдинги лаборатория ишларидан фойдаланиб машина механик жараёнларини, конструкторлик қисмини компьютерда ҳисоблаш (иш унумдорлик, қувват)
2.2. Машина конструкцияси ўзига юклатилган функционал вазифани бажара олишлигини конструктив ва эргономик талаблари асосида таҳлил қилиш.


3. Дарс ўтиш воситалари:керакли жиҳоз ва ускуналар
3.1.Айланма печнинг лаборатория модели.
3.2.Ўлчов асбоблари: чизғич, метр, штангенциркулp, секундомер

4. Назарий маълумотлар


Лаборатория ишларида композиция ва техник эстетиканинг машина конструкциясига таъсири ҳақидаги саволлар ҳам етарли даражада аниқлаб олинган эди. Ушбу лаборатория иши эса машина конструктив ҳисоби бадиий конструкциялаш билан бирикиб, битта гармоник уюшма ҳосил қилиш масалаларига ва машина конструктив ечимларини таҳлил қилишга бағишланади. Айланма печлар цемент, оҳак, керамзит етиштиришда кенг қўлланилади.
Айланма печь, умумий қараганда ичи иссиққа чидамли ғиштдан қопланган узун қувур. Таянч роликларга уфққа қия қилиб(3-4 %) жойлаштирилган ва айланиши натижасида, унинг ичига солинган ъом ашё юқори учидан пастки учига қараб ҳаракат қилади. Печь ичидаги ёқилғи ёндириш натижасида олинган юқори ҳарорат (1000 – 1500 0с) таъсирида ҳом ашёда физик-химик ўзгаришлар вужудга келади ва мақсадли хоссаларга эга бўлган тайёр маҳсулот печдан туширилади. (Масалан, цемент етиштиришда печдан клинкер туширилади.)
Айланма печь турини ва ўлчамини белгиловчи асосий кўрсаткичлар бу танасининг ички диаметри (D) ва узунлиги (L) .
Бу кўрсаткичларнинг кўпайтмаси айланма печларнинг маркасини белгилайди, масалан, 3,6х150 м,  4,5х80 м,  5х100м ва хоказо.
Муҳандис-механиклар айланма печларнинг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисоблашни ва аниқлашни ўзлаштиришлари керак:
- транспортловчи восита сифатидаги унумдорлиги;
- юритма қувватини;
- турли қисмларининг мустаҳкамлигини;
- бадиий – конструкциялаш асосларини.
Айланма печнинг транспортловчи восита сифатидаги унумдорлиги қуйидаги ифода ёрдамида топилади:

бу ерда: R1 – айланма печнинг ички бўшлиқ радиуси, м; - печни материал билан тўлдириш коэффиценти, = 0,08 – 0.12; - материални печ ичида юриш тезлиги, м/сек; - материални тўқма зичлиги, кг/м .
Ўз навбатида:
Бу ерда Д1 – печнинг ички диаметри, метр
i – печ танасининг қиялиги, %
n – печ айланиш тезлиги, айл/сек.
8.1- жадвал
Айланма печнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш учун бошланғич асослар




Кўрсаткичлар номи

Белгиси

ЭХМ дастуридаги белгиси

Ўлчами

Константалар миқдори, ъисобий тенгламалар

1

2

3

4

5

6


Таянч роликларини ўрнатиш бурчаги



-

Град

30


Материал марказининг силжиш бурчаги



-

Град

42


Сийпанишдаги ишқаланиш коэффициенти

f

-

-

0.025


Думалашдаги ишқаланиш коэфф – ти



-

М

0,005


Материалнинг тўкма зичлиги

м

G

кг/м3

1200 + 15Б


Футеровка материали –нинг зичлиги

ф

-

кг/м3

2200


Тана материалининг зичлиги

т

-

кг/м3

7850


Юритманинг ФИК



Е

-

0,8


Печь айланишининг тезлиги

n

N

айл/сек

N=0,015 + 0,0016 Б


Печь танасининг қиялиги

i

I

%

I=2,8+0,1 Б


Печни материал билан тўлдириш коэффи циенти

м

F




м=0.12-0.001 Б


Печь айланишининг бурчак тезлиги

Ω

W

Рад/сек

ω=2π*η


Печь танасининг ички диаметри

D

-

М

D=3+0.12Б


Печь узунлиги

L

L

М

L=85+6Б


Печьнинг ички бўшлиқ: -диаметри
- радиуси

D1
R1



D
R

М
М

D1=D - 0.4
R1= D1/2


















Печь танасининг қалинлиги

δ

-

м

δ=0.01D


Печь бандажининг диаметри

Dб

-

м

Dб = D+1.3


Печь таянчлари нинг сони

Z

Z

-

Z=4+0.15 Б(Соннинг бутун қисми олинади).


Таянч ролик диа метри

Dр

-

м

DР = 0.3 D


Ролик цапфасининг радиуси

Ru

C

м

RЦ = 0,3 DР


Занжирлар ўрнати лган зона узунлиги

L3

-

м

L3= 0.045*L(01 L/D-1.4)


Иссиқлик алмаштир гичлар ўрнатилган зона узунлиги

LИ

-

м

Lи= 2+0,5Б


Занжирлар оғирли ги

G3

S1

н

G3 = 30 L3 103


Иссиқлик алмаштир гичлар оғирлиги

Gи

S2

н

Gи= 30 LИ 103


Тишли ғилдирак оғирлиги

GF

S3

н

GF= 23 D 103


Бандаж оғирлиги

GB

S4

н

GF= 25 D 103


Печp ичидаги материал оғирлиги

GM

S5

н

GM = πR12 L M ρM g


Футеровканинг оғирлиги

GФ

S6

н

Gф= π (R2-R12) L ρф g


Печь танасининг оғирлиги

Gт

S7

н

GT=π D δ L ρT g


Айланма печнинг умумий оғирлиги

Gум

S

н

Gум=G3+Gи+GF+GБ Z+Gм+GФ+GT


Материални кўтаргани қувват

N1

K1

Вт

N1=3480 Π R13 L n


Роликларни айлантирга ни қувват

N2

K2

Вт

N2= 0.23 π GУМ Rц n


Бандажларни роликлар юзасида думалатувчи қувват

N3

K3

Вт

N3= 0.0058 Π Gум n


Электромотор қуввати

N

K

Вт

N= (N1+N2+N3)/η

Вазифани бажариш учун Бейсик тилида дастур

10 REM «Айланма печнинг ҳисоби»


20 P1= 3,14
30 E=0,8
40 РRINT «Печнинг ички бўшлиқ диаметрини киритинг»
50 INРUT D
60 PRINT «Печ танасининг қиялигини киритинг»
70 INPUT I
80 PRINT «Печнинг айланиш тезлигини киритинг»
90 INPUT N
100 V= P1*D*I*N/100
110 PRINT «Материалларнинг печ ичида юриш тезлиги»

120 PRINT «Печнинг ички радиусини киритинг»
130 INPUT R
140 PRINT «Материалларнинг тўкма зичлигини киритинг»
150 INPUT G
160 PRINT «Печнинг тўлдириш коэффициентини киритинг»
170 INPUT F
180 U= P1*R2*V*G*F
190 PRINT «Айланма печнинг унумдорлиги U = "; U; "кг/сек"
200 PRINT «Печ узунлигини киритинг»
210 INPUT L
220 K1= 3480*P1*R3*L*N
230 PRINT «Материаллар кўтаргани қувват К1= "; К1; "вт"
240 PRINT «Ролик цапфасини радиусини киритинг»
250 INPUT C
260 PRINT «Занжирлар оғирлигини киритинг»
270 INPUT S1
280 PRINT «Иссиқлик алмаштиргичлар оғирлигини киритинг»
290 INPUT S2
300 PRINT «Тишли ғилдирак оғирлигини киритинг»
310 INPUT S3
320 PRINT «Бандаж оғирлигини киритинг»
330 INPUT S4
340 PRINT «Материал оғирлигини киритинг»
350 INPUT S5
360 PRINT «Футеровка оғирлигини киритинг»
370 INPUT S6
380 PRINT «Печ танасининг оғирлигини киритинг»
390 INPUT S7
400 PRINT «Таянчлар сонини киритинг»
410 INPUT Z
420 S= S1+S2+S3+(S4 *Z)+S5+S6+S7
430 PRINT «Печнинг умумий оғирлиги S=";S; "Н"
440 К2=0,23*P1*S*C*N
450 PRINT «Роликлар қаршилигини енггани қувват
К2="; К2; "вт"
460 K3=0.058* Р1*S*N
470 PRINT «Бандажларни думалаши учун қувват К3=";К3; "вт"
480 К= (К1+К2+К3)/Е
490 PRINT «Печ электромоторининг қуввати К=";К; " вт"
500 END


5. Ишни бажариш тартиби

5.1 Айланма печ лаборатория моделини ишга тайёрлаш ва асосий ўлчамларини олиш;


5.2 Айланма печнинг асосий кўрсаткичларини ҳар бир талаба ўз варианти бўйича маҳсус дастур асосида ЭҲМ ёрдамида ҳисоблаш.
5.3 Талаба 8.1–жадвалга ўзининг гурух рўйхатидаги тартиб сони «Б »ни киритади ва жадвалдаги тенгламалар асосида ўзининг бошланғич асосларини аниқлайди.
5.4 Бошланғич асосларни ЭҲМ га киритиб, айланма печнинг қуйидаги кўрсаткичларини ҳисоблайди:
- транспорт воситаси сифатидаги унумдорлиги,
- электромотор қувватини
5.5 Хулоса.


6. Лаборатория иши бўйича ҳисобот таркиби
Лабораториия иши бўйича ҳисобот давлат стандарти (297х210мм) ўлчамдаги титул варақасида ёки дафтарда бажарилади. Ҳисобот ушбу лаборатория ишининг мақсад ва мазмунини, қисқача назарий маълумотни, ишни бажариш тартибини, топшириқни бажаришдаги ЭҲМ даги ҳисоб баёнини, хулосани ўз ичига олиши керак.
Адабиётлар рўйхати:
1. Журавлёв М.И., Фоломеев А.А. Механическое оборудование предприятий вяжуших материалов и изделий на базе их .М.; Высшая школа, 1983 . – 232с.
2. Новиков Г.И .и др. Сборник задач по вычислительной технике и программирование. М.; Финансы и статистика, 1991. – 144с.
Download 29,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish