Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш



Download 0,55 Mb.
bet1/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2 5190558910263596360


Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади:
кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди;
чиқиш – поездга стансиядан оралиқ йўлга (перегонга) жўнаш учун рухсат беради ёки тақиқлайди;
маршрут – поездга стансиянинг бир раёнидан бошқа раёнига ҳаракатланишига рухсат беради ёки тақиқлайди;
ўтиш - поездга бир блок–участкадан (постлар оралиғидаги перегондан) бошқасига ўтишга рухсат беради ёки тақиқлайди;
беркитиш – темир йўлларни бошқа темир йўллар, автомобил йўллари, троллейбус линиялари, трамвай йўллари билан бир сатҳда кесишган жойларини, кўтариладиган кўприклар ва кузатувчи билан ўтадиган участкаларни беркитиш учун қўлланилади;
тўсувчи – темир йўл переездлари, катта сунъий иншоотлар ва кўчки пайдо бўладиган жойларда ҳаракат хавфсизлиги учун хавф туғилганда тўхташни талаб этувчи, шунингдек, стансия йўлларида вагонларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш вақтида таркибларни тўсиш учун қўлланилади;
огохлантириш – асосий светофор (кириш, ўтиш, тўсувчи ва беркитиш) кўрсатмалари хақида огоҳлантиради;
такрорловчи–жойларда кириш, маршрут, тепалик светофорларининг рухсат берувчи сигналлари хақида билдириш учун қўлланилади, қачонки маҳаллий шароитларга кўра асосий светофор кўриниши таъминланмаса;
локомотив – поездни перегонда бир блок–участкадан бошқасига ўтишини рухсат этувчи ёки тақиқловчи, шунингдек, поезд яқинлашиб келаётган йўл светофори кўрсатмаси хақида огоҳлантириш учун қўлланилади;
манёвр – манёвр ишларини бажаришга рухсат берувчи ёки тақиқловчи;
тепалик – вагонларни тепаликдан саралашга рухсат берувчи ёки тақиқловчи.
Бир светофор бир нечта светофорлар (кириш ва чиқиш, чиқиш ва манёвр, чиқиш ва маршрут ва бошқалар) функсиясини бажариши мумкин. Семофорлар сақланиб қолган участкаларда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома билан белгиланади.
5. Светофорларнинг линзалилиги (расм 2.5, а) ва прожекторлиги (расм 2.6, в) ишлатилади; улар мачтали (расм 2.6, а, б ва г), карлик ҳолдагиларга бўлинади (расм 2.6, в) ва кўприкчаларга, консолларга ўрнатилади.
Светофорларда қуйидаги сигнал чироқлари қўлланилади:
нормал ёнадиган, нормал ёнмайдиган, ўчиб-ёнмайдиган ва ўчиб-ёнадиган (вақти – вақти билан ёнадиган ва ўчадиган).
Автоблокировка билан жиҳозланган участкалардаги ўтиш светофорларининг нормал ёнмайдиган сигнал чироқлари, ҳаракат таркибининг блок-участкага кириб келганида унинг олдида ёнади ва ҳаракат таркиби блок-участкадан чиққанида ўчади.
Автоблокировканинг ўтиш светофорлари рақам билан, бошқа қолганлари ҳарф билан ёки харф ва рақам билан белгиланади.











а)

б)

в)

г)

д)

Расм 2.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish