АМАЛДА БЎЛМАГАН СВЕТОФОРЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
29. Амалда бўлмаган светофорлар иккита планка билан хоч шаклида маҳкамлаб қўйилади, сигнал чироқлари эса ўчирилган бўлади (расм 2.28).
Расм 2.28
ТЎСИШ СИГНАЛЛАРИ
ТЕЗЛИКНИ ЧЕКЛОВЧИ ДОИМИЙ ДИСКЛАР
30. Сариқ рангли диск билан (расм 3.1, а) қуйидаги сигнал узатилади: «Тўхташга тайёр ҳамда чекланган тезликда ва «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» (расм 5.19) сигнал белгилари билан тўсилган хавфли жойни ДАТК раиси буйруғида кўрсатилган тезликда ўтишга тайёр ҳолда ҳаракатланишга рухсат берилади;
яшил рангли диск билан (расм 3.1, б) - «Поезд хавфли жойдан ўтди» сигнали узатилади. Бир йўллик участкаларда машинист бундай сигнални ҳаракатланиш йўналишининг чап тарафида кўради.
ДАТК раисининг буйруғига мувофиқ тезлик доимий чекланадиган жойлар, хавфли жойнинг чегарасидан 50 м масофада иккала тарафдан «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» доимий сигнал белгилари билан тўсилади. Бу сигнал белгиларидан 3.1 жадвалнинг 3 устунида кўрсатилган «А» масофада йўналтирувчи пасайиш ва поездларнинг ҳаракатланиш максимал тезликларига боғлиқ равишда, перегонда тезликни чекловчи доимий сигналлар ўрнатилади.
3.1 жадвал
Т.р.
|
Перегондаги йўналтирувчи пасайиш ва поездларнинг энг юқори ҳаракат қилиш тезлиги
|
«Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигнал кўрсаткичларидан тезликни чеклаш сигналигача бўлган
«А» масофа
|
Кўчма қизил сигналлардан ва тўсатдан пайдо бўлган тўсиқлардан петардаларгача бўлган
«Б» масофа
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1
|
Йўналтирувчи пасайиш 0,006 бўлган перегонларда:
юк поездлари тезлиги 80 км/соат, йўловчи поездларининг тезлиги 100 км/соат дан ошмаганда
|
800
|
1000
|
рефрижератор поездлар тезлиги 100 км/соат дан ортиқ лекин 120 км/соат дан ошмаган ва йўловчи поездлари 100 км/соат дан ортиқ лекин 140 км/соат дан ошмаганда
|
1000
|
1200
|
|
юк поездлари тезлиги 80 км/соат дан ортиқ лекин 90 км/соат дан ошмаганда
|
1100
|
1300
|
йўловчи поездлар тезлиги 140 км/соат дан ортиқ лекин 160 км/соат дан ошмаган бўлса
|
1400
|
1600
|
2
|
Йўналтирувчи пасайиш 0,006 ва ундан ортиқ лекин 0,010 дан ошмаган бўлганда перегонларда ҳаракат тезлиги:
юк поездларида 80 км/соат дан, рефрижератор поездларида 100 км/соат дан ошмаган бўлса
|
1000
|
1200
|
|
рефрижератор поездларида 100 км/соат дан ортиқ лекин 120 км/соат дан ошмаган ва йўловчи поездларида 100 км/соат дан ортиқ лекин 140 км/соат дан ошмаган ҳолда
|
1100
|
1300
|
|
йўловчи поездларда 140 км/соат дан ортиқ лекин 160 км/соат дан ошмаган ҳолда
|
1500
|
1700
|
3
|
Йўналтирилган пасайиш 0,010 дан ортиқ бўлган перегонларда
|
ДАТК раисининг буйруғи билан белгиланади
|
Тезликни доимий равишда чеклаш учун қўлланиладиган дисклар ва «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигналларини: бир йўллик участкада ўрнатилиш схемаси 3.2., а расмда, икки йўллик участканинг битта йўлида ўрнатилиши схемаси 3.2., б расмда, икки йўллик участканинг иккала йўлида ўрнатилиши схемаси 3.2., в расмда кўрсатилган.
Расм 3.2
Йўналтирувчи пасайиш ва перегонда поездларнинг рухсат этилган максимал тезликларига боғлиқ равишда, петардалар қўйилиши ва тезликни чеклаш сигналлари ўрнатиладиган масофалари кўрсатилган перегонлар рўйхати, ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |