Параболик антеннанинг z - ўқига перпендикуляр бўлган ихтиёрий текислик унинг ёйилиш текислиги деб аталади ва қўзғатилган сиртга синфаз бўлади.
Радиус очилмаси ва кўзгунинг очилиш бурчаги γ0 билан ўзаро қуйидаги боғлиқликда: R0=2f0tg(γo/2).
Кўзгу шакли R0/2f0 ёки очилиш бурчаги γ0 билан характерланади. Агар R0/2f0<1 бўлса, кўзгу узун фокусли дейилади. Агар R0/2f0>1 бўлса, кўзгу қисқа фокусли дейилади.
Параболик антенна қуйидаги хусусиятларга эга: бирламчи нурлатгичдан электромагнит тўлқинлар кўзгуга тушиши натижасида электр сирт тўлқинлари ҳосил бўлади (электромагнит тўлқинларнинг иккиламчи манбаси;. бу токлар нафақат кўзгунинг бирламчи нурлатувчига қаратилган ички сиртида, балки электромагнит тўлқинлари дифракцияси туфайли унинг ташқи сиртида ҳам мавжуд бўлади; кўзгули антенна ҳосил қилган фазонинг исталган нуқтасидаги майдон кучланганлиги – бирламчи нурлатувчи ва иккиламчи сирт токлари ҳосил қилган майдон йиғиндисидан иборат бўлади.
Параболик антеннанинг ЙТК ихтиёрий нурлатувчи сиртга ўхшаш тарзда ҳисоблаш мумкин:
D=ν*4πS/λ2
Параболик антенналарнинг йўналиш характеристикасини икки хил усул билан ҳисоблаш мумкин:
1. Токлар усули, лекин бунинг учун кўзгу сиртидаги ток ва фазаларнинг тақсимланиш қонуниятини билиш керак.
2. Апертура усули бўлиб, энг оддий усул ҳисобланади. Унда апраксимация коэффициентларидан фойдаланилган ҳолда, реал ҳолатга яқин бўлган амплитуда тақсимоти назарий тақсимот ёрдамида танланади.
Кўзгунинг нурлатувчига кўрсатган таъсири
Кўзгудан қайтган тўлқиннинг бир қисми нурлатувчига қайтади. Қайтган тўлқинларга нисбатан нурлатувчи қабул қилувчи антенна вазифасини бажаради. Антеннанинг ЙТК қанчалик катта бўлса, шунча катта қувватни ушлаб қолади. Ушлаб қолинган бу қувват ўз навбатида линияда генератор томонга йўналтирилган қайтган тўлқинни ҳосил қилади. Натижада юклама билан номуносиблик вужудга келади.
Кўзгунинг нурлатувчига кўрсатадиган таъсирига қарши курашиш усуллари ва уларнинг камчилиги қуйидагилардан иборат:
1. Ферритли вентиль. Камчилиги - торполосали.
2. Ёрдамчи пластина d-нинг ўлчами шундай танланиши керакки, пластинкадан келаётган ва ундан қайтаётган тўлқинлар ўзаро ейишиб кетиши керак. Камчилиги - торполосали.