Маъруза 8 Қаттиқ жисм сиртида суюқликларнинг адсорбцияси



Download 15,07 Kb.
Sana28.05.2022
Hajmi15,07 Kb.
#614259
Bog'liq
Tm Маъруза 8


Маъруза 8
Қаттиқ жисм сиртида суюқликларнинг адсорбцияси
Тажрибада қаттиқ жисм сиртига ютилган эриган модда миқдорини аниқлаш учун, унинг концентрациясини камайиши ёки адсорбент оғирлигининг ортиши ўлчаниб қуйидаги тенглама орқали топилади.

С0 ва С1 - модданинг адсорбцияга қадар ва адсорбциядан кейинги концентрациялари, моль/л; V – эритманинг хажми, л; m – адсорбент оғирлиги г; 1000 – переводной множитель (для перевода измеряемой величины в ммоль/г).
Молекуляр адсорбция билан бир каторда ионлар адсорбцияси хам мавжуд.
Ионлар адсорбциясининг молекуляр адсорбциядан фарқи, бунда танлаб кетиш ва алмашиниш адсорбцияси кетади. Танлаб кетиш адсорбцияда ёки катионлар ёки анионлар адсорбиланади. Бунда адсорбция ютувчи модда табиатига, ион зарядининг ишорасига, ютилувчи модда табиатига хам боғлиқ бўлади (валентлик, заррачалар радиуси, сольватланиш даражаси).
Катионларнинг адсорбциясида валентликни таъсири катта. Катионнинг валентлиги қанча катта бўлса, унинг адсорбцияси шунча кўп бўлади. бир хил валентликка эга бўлган ионлар хар хил адсорбиланади, бунга сабаб, ионларнинг размери ва гидратланиш даражасининг хар хил бўлишидир. Радиус қанча катта бўлса ионлар шунча кам гидратланади ва адсорбция шунча кўп бўлади.
Бир хил валентли ионлар адсорбиланиш жихатдан қуйидаги қаторга жойлашади:
Сb+>Rb+>K+>Na+>Si+ (катионлар учун)
CNS->J->Br->Cl- (анионлар учун)
Бу қаторда хар бир кейинги элемент, ўзидан олдин келган элементдан кам адсорбиланади. Бундай қаторни Лиотроп қатори дейилади.
Қаттиқ жисмга биринчи навбатда шу жисмнинг кристаллик панжараси таркибида бўлган ионлар адсорбиланади. Масалан: Al(OH)3 га биринчи бўлиб Al3+ ёки OH- ионлар адсорбиланади. Баъзан адсорбент ўз таркибидаги ионлардан бирини электролит ионларига алмаштиради. Бунга алмаштириш адсорбцияси дейилади.
Алмаштириш адсорбциясини масалан, электролит эритма адсорбцияси натижасида бентонит сиртидаги Н+ ионлари K+ ва Na+ хамда бошқа ионларга алмашинади. Натижада бентонитнинг дисперслик даражаси ўзгаради. Агар таркибида бир неча модда аралашмаси бўлган эритма қалин адсорьент устунидан (масалан, адсорбент тўлдирилган устундан) ўтказилса аралашмадаги хар қайси модда адсорбентнинг маълум қисмларига адсорбиланади. Натижада адсорбент қаватида бир зона хосил бўлади. бу ходисани рус ботаниги Цвет 1903 йилда топган ва рангли модда хлорофилни адсорбент устунидан ўтказилганда турли рангли зоналар хосил бўлган ва аралашманинг компонентлари бир – биридан ажратилган. Бу усул хроматографик адсорбцион усул дейилади.
Download 15,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish