Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet6/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
attachment

Йўқ сўзи бор сўзининг антоними сифатида -дач бошқа, -дан ортиқ -дан яхши, -дан кучли каби чоғиш- тирувчи воситалар иштирок этган гапнинг кесими вази- фасида қўлланганда бирор воқеа-ҳодиса, нарса, белги- нинг энг юқори даражаси алоҳида таъкидланади. Ми- соллар: Гўё дучёда ундан бойроқ, ундан бахтлироқ қиз йўқ эди (Мирмуҳсин). Мунисхоннинг назарида бундан ортиқ қийноқ йўқ (С. Зуннунова). Шоир киши учун гулдурос қарсаклардан буюкроқ мукофот йўқ (Мир- муҳсин). Озодликда юришдан афзал ҳеч нарса йўқ дунё- да (Мирмуҳсин).
Йўқ сўзи -ма формаси билан қўша қўлланиб, «ҳам- ма», «барча» деган тушунчанинг кучайиши учун хизмат қилади. Бундан ташқари, йўқ сўзи «ўқимаган» сўзида- ги инкор маънони йўқотиб, умумий тасдиқ маъносини келтириб чиқаради: Уқимаган китоби йўқ, қизиқмаган нарсаси йўқ (Телекўрсатув). Йўқ сўзи эмас билан қўша қўлланиб, бор сўзи ифодалайдиган маънони экспрессив- лик билан (камтарлик ёки кесатиш) ифодалайди. Ми- сол: Менда ҳам ақл йўқ эмас (Сўзлашув). Лекин бун- дай қўлланишнинг чек-чегараси бор: Бу фикрингизда ҳам жон йўқ эмас, бойвачча (Ойбек) гапида қандайдир ғализлик кўзга ташланади. Бу ўринда автор персонаж- нинг тингловчига нисбатан ўта ҳурмат билан муомала қилмоқчи бўлган. Лекин ўша мақсад чиқмай қолган. Бу ўринда жоч бор тарзида қўллангани маъқул. Йўқ сўзи ҳам у ёқда турсин, тугул конструкциялари ишти- рок этган гапнинг кесими вазифасида келади ва юқори- да кўрсатилган (-ма нинг қўлланишдаги каби) маъно- ларни ифодалаш учун хизмат қилади.
Ҳазила/сам, озмунча, чакан, ...-дай ҳам каби эле- ментлар қатнашган гапларда йўқ сўзи сифатдош билан бирга кесим вазифасида келганда, воқеа-ҳодисанинг юқори даражада содир бўлгани ифодаланади: Сен учун ҳазилакам гап эшитганим йўқ (Сўзлашув). Катта очил- ган оғзига кафтининг тескарисини тутиб узун ҳомуза тортди,— ўзимам озмунча юк орттирганим йўқ, қоқич- диқ,— у юзидаги кўмирларни териб жомга ташлади (Р. Файзий). Кўрсатилган элементлар шу маънода фақат инкор гаплар таркибида қатнашади. Бундай қўл- ланиш асосан сўзлашув нутқига хос.
Йўқ сўзи эгаси ҳаракат номи билан ифодаланган гапнинг кесими бўлиб келганда инкор мазмуни алоҳида таъкидланади. Хўп, ада, хотиржам бўлинг, душманни енгмагунча, уйга қайтиш йўқ (Р. Файзий). Нутқда йўқ сўзи ўрнида қўлланадиган баъзи бир штамп жумлалар ҳам борки, улар иштирокида тузилган гапларда экс- прессивлик яна ҳам кучли бўлади: Сира тушунмасдим. Тушунтирадиган мард ҳали онасиничг қорнида ётибди- (Азиз Несин).
Иўқ сўзи шахс-сон — кесимлик аффикси ва -роқ қў- шимчаси билан қўлланиб, бирор иш-ҳаракатни бажа- ришга қодир эмаслик каби маънони экспрессивлик билан ифодалайди: Ош қилишга йўқроқманда (Сўзла- шув). Бу сўзнинг антоними (бор сўзи) эса шахс-сон қўшимчаси билан қўлланиб, суҳбатдошининг ёки ўзга шахснинг бирор хусусиятига, умуман, ижобий фазила- тига қойил қолиш каби маънони бўрттириш учун хиз- мат қилади: Сенинг мана шучақа мардлигингга борман- да (Сўзлашув). Йўқ сўзи кесим сифатида -диган қў- шимчалп сифатдош томонидан аниқланган эга билан қўлламиб, алоҳида стилистик фигураларни ҳосил қила- ди ва воқеа-ҳодисанинг қатъий инкор маъносини ифо- далайдн:—...айт ўша азроиличгга, ўладиган бувим йўқ, де (О. Қўчқоров). Шошма, аяси, олдин ҳамма статьяси тўғри келадиган йигит чиқсин! Унақа дуч келадиганга берадиган қизим йўқ (О. Ёқубов). Отгани ўқи йўқ,

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish