Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet9/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
attachment

Ҳаргиз, асло, сира, мутлақо сўзлари гапда иш-ҳара- кат ёки ҳолат билан боғланиб, инкор ҳоли вазифасида келади ва ўзи боғланган сўздан англашилган инкорни қатъий таъкидлайди. Кўрсатилган сўзлар ҳар вақт ин- кор гап таркибида қўлланади ва ҳеч сўзида бўлганидек нпкорга ишора бўлиб хизмат қилади. Мисоллар: Қо- дирхўжанинг ҳам, Туробжоннинг ҳам ҳозирги ҳолатини кўрган киши бирини бир неча соатдан кейин фронтга жўнайдиган, бирини иши бошидан ошиб ётган, яккаю- ягона қизини фронтга жўнатаётган одамга сира ўхша- толмасди (Р. Файзий).
Нотанти йўлдошга бўлма ҳеч муҳтож,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин (А. Орипов).
Булардан мутлақо сўзи баъзан тасдиқ гап тарки- бида ҳам қатнашади. Бундай ҳолда у тасдиқ маъноси- 11и таъкидлаш учун хизмат қилади: Фикрингиз мутлақо гўғри (Сўзлашув).
Отлиққа (ҳам), тариқча (ҳам), бирор марта (ҳам) кабилар ҳам асосан инкор гап таркибида қатнашади ва миҳдор, даража кабилар ортиҳ даражада инкор эти- лади: Унинг бу ишларга тариқча ҳам алоқаси йўқ
(Сўзлашув).
Умри(м)да, шу ёшга кириб, дунёда, дунёга келиб, икки дунёда, бола бўлиб, кўчага чиқиб, одам бўлиб каби лексик бирликлар инкор гап таркибида келиб, кескин инкорга ишора хизматини бажаради. Мисоллар: Умримда шундай чиройли қизни кўрмаган эдим («Ол- тин олма»), Дунёда пода боқмабсиз, оламга келмабсиз. Умримда шу ишни қилмаган эдим, шу сафар қилдим, сўйлоғим (О. Еқубов). Севар икки дунёда ҳам сенга тегмайди (3. Фатхуллин).
Бундай ҳўлланишларнинг яна бошқача кўриниши ҳам борки, унда маълум бир сўз такрор қўлланиб бўл- моқ феъли билан биргаликда қатъий инкорга ишора бўлади: Куйган ёр куйган ёр бўлиб, ҳали бунақа сайил- ни-ю, бунақа маросимни кўрмйган эди (Саид Аҳмад).
Ҳазилакам, озмунча, чакана каби сўзлар ҳам инкор гап таркибида қўлланиб, тасдиқ маъносидаги фикрни кучайтириш учун хизмат қилади: Ҳазилакам обод эмас бу жойлар (Сўзлашув). Ушанда озмунча қон ютмадим, бошимга не-не хаёллар келмади (Ч. Айтматов). Озмун- ча меҳнат сарф қилмадик бу жойларни бунёд этиш учун (Сўзлашув). Сенинг ишинг озмунча исбот талаб этмайди (Ж. Абдуллахонов).
Риторик сўроқ гапларда бундай гапнинг кесими тасдиқ формада келади: Халқ озмунча қора кунларни бошдан кечирдими! (Ч. Айтматов).
Риторик сўроқ гапларда гапнинг инкор формаси ор- қали кучли тасдиқ маъноси, аксинча тасдиқ формалари орқали кучли инкор маънолари ифодаланади. Бундай гапларда сўзловчининг ёки ўзга шахснинг руҳий ҳолати ўта таъсирчанлик билан тасвир этилади1.
Кошки., қани (энди) каби сўзлар билан бошланиб, кесими шарт феъли билан ифодаланган гапларда кесим- дан англашилган маъно инкор этилади, орзу-истак ва шу кабилар кучли эмоция билан ифодаланади: Шунча ялиниб ёлворишади, шунча қўл кўтариб дўқ уришади, қани энди унга таъсир қилса (А. Несин). Уйғотавера- ман, уйғотавераман, жаврайвериб, жаврайвериб жағим тушади. Қани турса (Р. Файзий). Менку майли-я, Ориф

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish