Амри маҳол сўзи эгаси ҳаракат номи билан ифода- ланган гапда кесим вазифасида қўлланиб, жуда ҳам қийин ёки умуман, мумкин эмас, деган маънони кучай- тиради: Бирор нарса сўраб жавоб олиш ҳам амри ма- ҳол. Мана шунча юриб трамвайга ўтиришди ҳамки, -чурқ этмайди (Р. Файзий).
Чурқ этмаслик, ғинг демаслик, лом-мим демаслик каби лексик бирликлар фақат инкор формадагина қўл- ланади ва гапирмаслик тушунчасини таъкидлаб, бўрт- тириб ифодалайди. Булардан чурқ этмаслик умуман, овоз чиқармаслик, ғинг демйслик эса суҳбатдошнинг гапига жавоб қилмаслик, гап қайтармаслик, лом-мим демаслик бўлса ҳеч нарса гапирмаслик каби маънолар- ни ифодалайди: Залда ҳеч ким чурқ этмайди (Сўз-
лашув).
Офтобни сояга келтирмай, тил тортмай, етти ухлаб туш(и)га кирмаслик, кечани-кеча кундузни-кундуз де- май каби штамп нутқ бирликлари ҳам доим инкор фор- мада қўлланади ва экспрессивлик учун хизмат қилади. Мисоллар: Подшо ўша заҳотиёқ тил тортмай ўлибди («Олтин олма»), Қиз кечани-кеча, кундузни-кундуз демай биёбонларда етти йил сарсон-саргардонликда юрибди («Олтин олма»). Бугун кимнинг ажали етди, офтобни сояга келтирмай бош кесарман... («Олтин ол- ма»). Бу касал бундай оғир фожиага олиб келади деган ўй етти ухлаб тушига ҳам кирмаган эди (О. Ёқубов).
20
Нутқда ҳар қандай тасдиқ формасидаги гап инкор> онлдириши ва аксинча инкор гаплар тасдиқ билдириши,, айни пайтда экспрессивлик ифодалаши мумкин. Бу ҳол; с.ўзловчининг кайфияти, суҳбатдошга бўлган муносаба- тп, ситуация ва контекстга боғлиқ. Мисоллар: Сенга кўзим учиб турувди. У ерларни елкамнинг чуқури кўр- син (3. Фатхуллин). Энди ярамизга туз сепмаган сен қолувдинг (3. Фатхуллин).
Бундай гаплар ўзига хос интонацияга ҳам эга бў- лади, албатта. Лекин бундай маъноларни фақат инто- пациянинг ўзига юклаб ҳам бўлмайди. Яна мисоллар: Тайёрлаб турибман, оласан (йўқ маъносида). Кетасан! \а, шошилмай кетасан! (Сўзлашув). Бу хил гапларда ннтонациянинг роли каттадир. Инкор қилишнинг яна айрим усуллари борки, улар нутқда деярли штамп ҳо- лига келиб қолган ва сўзловчининг суҳбатдошига ғазаб^ билан қиладиган муомаласини билдиради. Мисоллар:
Қаёққа?
Очиқ мозорга!—Аммам ҳаммасига ойим айб- дордек пицинг қидди (У. Ҳошимов).
Укангиз эшитмай қўя қолсинлар... топилиб қолар.
Гўрни топилади!— Аммам ғолибона уй томон юр- ди (У. Ҳошимов).
Юқоридагилардан келнб чиқиб қуйидаги хулосалар- пи чиқариш мумкин:
-ма қўшимчаси инкор ифодаловчи энг актив ва кенг кўламли восита бўлиб, нутқда ўзи ҳам бошқа инкор' поситалари билан ҳам қўша қўллана олади. Риторик ва буйруқ сўроқ гапларда якка қўлланиб, тасдиқ форма- даги гапда инкор, инкор формали гапда тасдиқ маъно- сини кучайтиради. Шунингдек, гапнинг кесими таркиби- да қўша қўлланиб фикрнинг таъсирчанлигини оширади. Бошқа ҳолларда нейтрал инкор гапларни ҳосил қи- лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |