Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet10/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
attachment

отанг билан бирга борган эдик, цани энди эркак одам- нинг, андишасини қилса, қочаверадилар оқсоқол ақалли эркак одамнинг андишасини қилмади-я (Р. Файзий). Чўмилтириб бўлиб, мундоқ кийинтираман дейманки, қани энди бунга лойиқ бирон нарса бўлса (Р. Файзий). Энди менинг кўзларим сени, ёруғликни, ҳеч кимни кўр- майди. Қошки биттаси омон қолсайди (Т. Аҳмедов).
Кошки сўзи ҳали рўёбга чиқмаган орзу-истакнинг амалга ошириш истаги, айрим ҳолларда афсусланиш, тилак, муҳтожлик каби маъноларни англатади. Шарт феъли ва экан сўзлари иштирокида тузилган конструк- циялар ҳам ниманидир инкор этади ва норозилик, орзу- истак каби маъноларни ифодалайди:

  • Қизларнинг ихтиёри ўзида бўлса экан.

  • Ихтиёримни бермайман десангиз уни ҳеч ким. сиздан ололмайди (С. Зуннунова).

Зинҳор сўзи одатда буйруҳ гап таркибида қўлла- ниб, буйруҳ маъносини таъкидлаш учун хизмат қила- ди. Бундай гаплар кўпинча инкор формада бўлиб, унда ана шу инкор-буйруқ маъноси кучайтирилади: Зин-
ҳор-базинҳор, мажбур қила кўрманг. Тушунтиринг (Р. Файзий). Аммо мени ожиз деб ўйламанг. Зинҳор ун- дай деб ўйламанг (Т. Аҳмедов). Бундан буён нима топ- сак ярмиси сизники, зинҳор-базинҳор, бировга айтманг («Олтин олма»).
Инкор ифодаловчи воситалардан ташқари, яна бир қатор нутқий воситалар ҳам борки, улар орқали иш- ҳаракат, нарса, белги кабилар қатъий инкор этилади. Бундай қўлланишда ҳам тил бирликлари иштирок эта- ди, албатта. Лекин бундай ўринда нутқ алоҳида аҳа- мият касб этади.
Равишдош Т бўпти (бўпсан) феълидан тузилган конструкциялар ўрни билан кучли инкор маъносини ифодалайди. Унинг тасдиқ ёки инкор маънода эканлиги нутқ характерига, вазият (обстановка)га боғлиқ. Ма- салан, ёзиб бўпти гапи ёзиш ишини тугатганлик маъ- носини ёки ёзмайди (ёзаолмайди) деган маънони ифо- далаши мумкин. Кейинги маънода қўлланганда тасдиқ форма орқали кучли инкор маъноси ифодаланади. Ми- соллар: Баҳодир қандай одамохун йигит эди. Дунёга бир келди-ю, бир кетди. Ундай кишиларнинг янгидан яратилиши қийин. Сен энди ундай куёвни топиб бўп- сан (И. Раҳим). Шу аҳволинг билан бу ернинг ҳокими бўлмоқчимисан? Бўлиб бўпсан (3. Фатхуллин). Мени қурилишдан осонликча кетказиб бўпсан (Ж. Абдулла- хонов). Йўқ! Қўйиб бўпман! Кетиб бўпсан! (О. Ёқубов).
Равишдош +кўрмоқ феълининг буйруқ формасидан тузилган конструкциялар ҳам махсус қўлланганда (нутқда) қатъий инкор маъносини ифодалайди. Бунда .кўпинча -чи юкламаси бирга қўлланади. Сабаби, бу юкламанинг бир маъноси кесатиш йўли билан инкор этиш бўлиб мана шу хил қўлланишга мос келади: Бу- лар чорвадорнинг маҳсулоти. Подачисиз яшаб кўр-чи! (И. Раҳим). Бир томондан, аянинг ўрнида... Қўрс бўл- маям кўрсинчи одам (0. Ёқубов). ...Мен бор сизга ҳеч ким цўл теккиза олмайди. Тегизиб кўрсин-чи! (3. Фат- хуллин). Бундай конструкцияда кесимнинг биринчи ком- поненти тасдиқ ёки инкор формада қўлланиши мумкин. Тасдиқ формада келганда, умумий маъно инкор бўлиб, инкор формада қўлланса, тасдиқ маъноси кучайтири- лади: Мана отин ҳам гувоҳ бўладилар. Қайтарма қил- дирамиз. Қани, бўйнига олмай кўрсинчи\ (У. Ҳошимов). Айрим лексикализациялашган бирикма, ибора ва штамп нутқ бирликлари борки, улар қатъий инкор гапни ҳо- сил қилади.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish