-дек (-дай) қўшимчаси феъл формаларидан фақат -ган (-диган) билан шаклланган сифатдошга ва -ш, -иш билан ясалган ҳаракат номига қўшилади.
Сифатдошга қўшилганда баъзан ҳаракатнинг бажа- рилишидаги гумон маъноси англашилади: ...Ҳа шулар- ни чацираман деганини эшитгандай бўлувдим (О. Еқу- бов). Бундай ҳолда экспрессивлик бўлмайди.
Ҳаракат номига қўшилганда ўзи қўшилган сўзни таъкидлайди, кучайтиради: Сиз билан кўришишдай ша- рафга эришганимдан ғоят хурсандман. Бундай қўлла- ниш чекланган доирада бўлиб, бадиий услубга хосдир.
Бир гап таркибида -дай қўшимчаси битта иштирок зтса, битта ўхшатиш ҳосил бўлади. Бошқача айтганда битта -дай қўшимчаси битта ўхшатиш ҳосил қилади. Агар гапда -дай қўшимчаси бирдан ортиқ бўлса, ўхша- тиш ҳам бирдан ортиқ бўлади (такрорий сўзда қатна- шиши бундан мустасно): Баланд сўрилардаги токларда ҳар бири отнинг калласидай чарос бошлари қора мар- вариддай товланиб турибди (О. Еқубов).
Гўё кўмакчиси ҳам ўхшатиш ҳосил қилувчи восита- лардан бўлиб, у асосан воқеа-ҳодисаларни ўзаро қиёс- лаш учун хизмат қилади:
Бахтиёрсан: ғўзаларинг хўп Лўппи-лўппи бўлиб очилган.
Гўё зангор шоҳи узра кўп Парча-парча кумуш сочилган (Уйғун).
Бу мисолда лўппи-лўппи бўлиб очилган пахталар сочиб юборилган кумуш парчаларга ўхшатилади. Бу билаи автор, аввало, пахтанинг қимматига юксак баҳо берган, иккинчидан, бу бебаҳо хом ашёнинг жуда кўплигини қувонч билан изҳор этишга — экспрессивликка эришган.
Тоғлардаги қип-қизил лола
Гўё бўлиб ёқут пиёла... (Ҳ. Олимжон).
Гўё кўмакчиси феъл бошқарувида қўлланиб, ўхша- тишнинг ҳукмга бўлган муносабати кучайтирилади. Қопқоқ жаранглаб очилиши билан ғира-шира хона гўё чарақлаб кетди (О. Ёқубов). Бир куни даладан қайта- ётганимизда... у «Тўй қачон», деб қолди тўсатдан. Гўё устимдан бир челак муздек сув қуйиб юборди. Сесканиб кетдим (Мели Жўра).
Гапда гўё кўмакчиси оид бўлган сўз ёки конструк- ция -дай қўшимчаси билан бирга қўлланади. Бундай ҳолда улар ўзаро уйғунлик ҳосил қилади. Бошқача айтганда улар маънода бир-бирини тўлдиради: Устоз
билан шогирд гўё абадил-абад дийдор кўришмасликла- рини сезгандай унсиз йиғлашиб узоқ видолашишди. Мана энди ҳаммаёқ жим-жит, гўё ташланган гўристон- дай ҳувиллаб қолган (О. Ёқубов).
-гўё, -дай воситалари ёрдамида анча мураккаб ўх- шатишлар ҳосил қилиш мумкин. Масалан, Гўё қишлоқ- да ковакдан ҳувиллаб кирган изғириндай бир ваҳима Қаландарнинг юрагини зирқиратиб юборди. Бу туйғу қоронғи тундай тобора қуюқлашиб борарди (О. Ёқу- бов) гагшда аввал ваҳимали туйғуни совуққа қиёс қи- линган, совуқни эса оддий совуқ сифатида тасвирламай қишда ковакдан ҳувиллаб кирган изғиринга қиёс этил- ган. Бу билан кучли экспрессия ҳосил қилинган. Шу гапнинг давомида эса ўша мудҳиш туйғуни қоронғи тунга ўхшатилган, унинг қоронғилигини эса тобора қуюқлашиб бораётгани тасвирланган. Хуллас, автор- нинг фикри мураккаб тасвирий восита ёрдамида кучли экспрессивлик билан ифода қилинган.
Бир гап таркибида икки ва ундаи ортиқ ўхшатиш ҳам бўлиши мумкин. У ҳолда ҳар бири алоҳида усулда ҳосил қилинади. Бу ҳол ўз-ўзидан маълум: қайтариқлар ғализликлардан қочиш мақсади билан изоҳланади. Ана, энг тепада, тўнтарилган чўмичга ўхшаган Дубби акбар юлдузлари, ундан пастроқ гўё сочилган зардай ялт-ялт этган сомон йўлининг тагида бир парча муздай ялти- раган ҳилол устида бир ҳовуч чўғ хулкар милтирайди (О. Ёқубов). Бу гапда тўртта ўхшатиш бўлиб, бирин- чиси ўхшамоқ феъли ёрдамида, иккинчиси гўё ...-дай ёрдамида, учинчиси -дай ёрдамида, тўртинчиси интона- ция ёрдамида — бир ҳовуч чўғ — ҳулкар тарзида ифода этилган.
Гўё... -дай ёрдамида тузилган ўхшатишлар нутқда, айниқса, бадиий ва публицистик нутқда кенг қўллана- ди ва фикрнинг таъсирчанлиги, экспрессивлиги учун хизмат қилади. Бундай қўлланишларда ҳам сўзловчи (авторнинг) воқеликка бўлган муносабати, кўпинча ижобий ёки салбий муносабати, бирор фактни қатъий ишонч билан тасдиқлаши каби маънолар акс этади. Мисоллар: ...Юксак чўққининг тепаси оқара бошлади. Гўё артилгандай ялтираб турган ой устида Ноҳид юл- дузи порлади. Али Қушчи... Қаландар билан ғордан чиқар экан, гўё елкаларидан тоғ қулагандай енгил торт- ди (О. Еқубов).— Ижобий муносабат. Шифтдаги олтин қандилга терилган ўнларча шамлар шуъласида шаҳзо- данинг сўниқ юзи гўё ганчдан ясалган ниқобдай совуқ туюлар ...эди (О. Ёқубов).— Салбий муносабат. Ушан- да қандай бўлса шундай турибди. Гўё ўн беш йил эмас, ўн беш кун ҳам ўтмагандай (О. Ёқубов). Дарахтларни паналаб кетаётган кўлага бир-икки марта лип-лип эт- ди-ю, Боғи майдон дарвозасига етганда, гўё ер ютган- дай йўқ бўлди қолди (О. Ёқубов).— Фактни қатъий тасдиқлаш.
Хуллас, гўё кўмакчиси соф ўхшатиш воситаси бўлиб, гапда ўзи якка ҳолда ҳам, бошқа воситалар, айниқса -дай билан биргаликда ҳам қўлланади. Бу кўмакчи- нинг -дай билан биргаликда қўлланиши кенг кўламли ва хилма-хил маънолидир. Бундай қўлланишнинг ней- трал маънолиси жуда кам бўлиб, асосан экспрессивлик учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |