Мисоли. бамисоли, мисли, бамисли, мисол каби сўз- лар ёрдамида ҳам ўхшатиш ҳосил қилинади. Буларнинг ўхшатиш ҳосил қилишда ўзига хос позицион тартиби бор. 1. Бамисли, мисли бамисоли кабилар ўхшатилмиш нарса, ҳодиса, белги билдирувчи сўздан олдин қўлла- нади. Мисоллар:
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ
Бу нигоҳ сирин йўқдир поёни («Узбек адабиёти
ва санъати»),
Акагинам, кўрганимданоқ кўзимга бамисоли ой бў- либ кўринган эдингиз, юрагим сезувди-я (О. Қўчқор- беков). ...Авом бамисоли аравага қўшилган от, қамчи- ласанг яхши тортади (X. Тўхтабоев).
Туманлар силжийди мисли оқ уюр Барчин булутлару, ўтлоқлар бедор
(«Узбек адабиёти ва санъати»),
Мисоли сўзи ўхшатилмишдан олдин ҳам, кейин ҳам қўллана олади: Бир фарзанд мисоли куйламоқ сени, Энг оташ замондан яралган диёр...
(А. Орипов).
Уша кечаси Мирзонинг бетоқат бўсалари, эҳтиросли қучишлари мисоли оғу бўлиб туюлди Бонуга (О. Ёқу- бов).
Мисол сўзи ўхшатилмишдан кейин қўлланади. Бунда композиция усулида сўз ясаш ҳосил бўлади:
Бизнинг уйган хирмонга чамбар қилсанг чечакдан, Юлдузлар шабнам мисол бўларди унга инжу.
(А. Орипов).
Бамисоли, мисоли каби сўзлар кўпинча маънони бўрттириш учун хизмат қилади.
Каби кўмакчисининг вазифаси ва маъноси -дай (-дек) қўшимчасининг вазифаси ва маъносига ўхшаб кетади. Лекин улар ҳамма вақт бир-бирининг ўрнини қоплай олмайди. Каби кўмакчиси ўхшатиш маъносида ҳам қўлланади: Девор билан тўсилган ҳарам ҳам қо- ронғиликка чўмган... Фақат энг чеккадаги дарича олис юлдуз каби милтираб турарди (0. Ёқубов);
Эзгуликни асранг, оламда у ҳам
Тождор турна каби бўлмасин камёб (А. Орипов).
Каби кўмакчиси худди ёки гўё сўзлари билан бирга бир ўхшатиш таркибида қатнашуви мумкин. У ҳолда ўхша- тиш маъноси кучайтирилади.
Қаҳрабо тизимчанинг донаси каби гўё
Мустаҳкам шу қаторнинг тақдирига шерикман
(А. Орипов).
Солдатларнинг ура садолари худди момақалдироқ каби янгради (Телекўрсатув).
Каби кўмакчиси содда гапнинг кесими составида, қўшма гап компонентларидан бирида кесим вазифаси- да, шунингдек, аниқловчи, ҳол вазифаларида қўлланади.
Қўшма гап таркибида (кесим вазифасида) қўллан- ганда воқеа-ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик, бошқа ўринларда эса нарса, белгилар ўртасидаги ўхшашлик ҳосил қилинади: Бу — ҳаким буюрган дориларни иш- латмай, парҳез қилмай ўзининг кўнгли тилаган таом- ларни еган, истаган ичимликларни ичган беморнинг ҳар дақиқа дарди оғирлйшиб кетгани кабидир (Қалила ва Димна). Бу гапда очиқ ўхшатишдан ташқари яширин ўхшатиш ҳам бор. Унда дўстларнинг насиҳатига қулоқ солмасликнинг оқибати аччиқ пушаймондир, деган маъно акс эттирилган.
Ит қуруқ суякдан севингани каби бундай одам ҳам унга берилган кичик бир инъомдан севинади всс игу би- лан ҳаноатланади (Калила ва Димна).
...Бунақаларнинг дўстлигининг аввали ҳаёт каби ширин, сўнги эса улим каби аччиҳ бўлади (Калила ва Димна).
Do'stlaringiz bilan baham: |