Эшитсам овозингни ҳар дам ҳар нафас
Юрагим оҳларидан титрайди қафас
Ўзингдан ўзгаси менга керакмас
Сизни севаман де бир бор севгилим
Сўзламайсан сўзларингга ўзим зорман
Кафтларингда эриб кетган оппоқ қорман
Ҳар кунгидай йўлларингга интизорман
Сенинг юрагингда не бор севгилим
Мен учун аталган изҳоринг дардли
Жонимга минг азоб озоринг дардли
Сизни севаман деб этсайдинг бахтли
Айтмасанг, аҳволим абгор севгилим...
Кун келиб ёнигда бўлсайдим қани
Мен ҳам ошиқлардай кулсайдим қани
Сенинг қўлларингда ўлсайдим қани
Қолгани ҳаммаси бекор севгилим...
Умидим узилмас кўрасан ҳали
Бошингни деворга урасан ҳали
Мени мендан кўпроқ севасан ҳали
Унгача фақат мен бемор севгилим...
Do'stlaringiz bilan baham: |