Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet23/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
Bog'liq
attachment

Яширин ўхшатиш
Ухшатишнинг экспрессивликка бой, мантиқий куч- га эга бўлган тури яширин ўхшатишдир. Бунда сўзловчи (автор) аввало нутқнинг бадиий гўзаллигига, қолавер- са фикрнинг ўта таъсирчанлигига эришади. Яширин ўхшатиш ёрдамида берилган фикр тингловчи қалбига алоҳида мантиқий куч билан таъсир этади. Бу ўхшатиш ўзининг чуқур мазмундорлиги, фикрнинг лўнда ифода- ланиши билан характерланади. Бу жиҳатдан улар ма- қол, ҳикматли сўз ва афоризмларга тенг келади, айрим ҳолларда мақол, ҳикматли сўз ва афоризмлар яширин ўхшатиш ҳосил қилишда асос бўлади. Буларнинг ҳам- маси яширин ўхшатиш ўта таъсирчан нутқ формаси эканини кўрсатади.
Яширин ўхшатишии фақат икки турга бўлиш мум- кин ва улар унча принципиал фарққа эга эмас. Бирин- чи кўриниши сўзловчи (автор)пипг ўхшатиш иборани бериш ва мазмунини англаб олишни тингловчи тафак- курига ҳавола қилишдан иборат. Иккинчи кўринишда эса сўзловчи ўхшатиш иборани бериб, ундан аввал ёки кейин (кўп вақт кейин) ўша иборанинг мазмунини беради. Бундай қўлланишда ўхшатиш ибора мана шу изоҳ қисмда айтилган фикрни тасдиқлаш, ишонарли ва таъсирчан бўлишини таъминлаш учун хизмат қи- лади.
Биринчи хилига мисоллар: Намоз орқали Зарафшон деҳқонларининг бетоқат ураётган томирларини «ушлаб» кўриб, дардини ҳам билиб олмоқчи, «дори-дармон» тайинламоқчи эди (X. Тўхтабоев). Бу гапда автор меҳ- наткаш халқнинг ўз эксплуататорларига нисбатан қан- дай муносабатда эканликларини билиб олмоқ ва лозим бўлса, уларга эксплуатациядан қутулиш йўллари ҳа- қида тушунтирмоқчи эди,— деган фикрни баён этган.
Шаҳзода!— деди яна ўзини босиб,— фозилу фу- зало қоронғида адашиб қолган башариятнинг йўлидаги ёруғ машъалдир!» Машъални ўчирмоқни хоҳлаган шоҳ ўзи зулмат қўйнида йўл тополмай қоладур! (О. Ёқу- бов). Мисолнинг биринчи қисми тенглаштириш бўлиб, кейинги ўхшатиш қисми учун «кириш» вазифасида кел- ган. Бу мисолда гап илм-маърифатни эъзозлаш ҳақида боради. Утиннинг таркибида ёниш хусусияти бор дей- дилар. Аммо у ўз-ўзидан ёнмас экан. Кимдир гугурт чақиши, қалаштириб қўйиши зарур экан. Гугуртни Ми- хаил Морозов чақиб юборди. Аланганинг ёрқин шуъла- лари гоҳ Жиззах, гоҳ Нурота, гоҳ Каттақўрғону, Хатирчи атрофларини кундуздек ёритиб юборди (X. Тўх- табоев). Мазмунини тушуниш қийин эмас. Тўшаги ти- кандан, ёстиғи илондан бўлган одамнинг уйқиси ширин бўла олмайди (Калила ва Димна). Бу ўхшатиш хатар- ли ишлар қилиб доим хавотирликда яшаган кишиларга нисбатан ишлатилган. Мевали дарахтнинг шохини меваси борлиги учун синдирадилар, товус эса гўзаллиги учун ҳамиша пати юлуқ ва қаноти қирқиқ бўлади (Ка- лила ва Димна).
Мана шу ўхшатиш «истеъдодли кишилар ҳамиша нодон ва баҳил кишилар томонидан оёқ ости қилинади» деган мазмуннинг экспрессивликка бой, юксак манти- қий кучга эга бўлган эквивалентидир.
Уз қисматига рози бўлмай ортиқча нарсалар талаб қилувчи шахслар ва уларнинг оқибат тақдирлари ҳақи- да айтилган мана шу ўхшатиш ҳам ўзининг бадиий ва мантиқий кучи билан тингловчига қаттиқ таъсир этади: Асалари Нилуфар гулининг рангини кўриб, дарҳол унга қўнади, ширасини сўриб, ҳидидан завқлана бошлайди. У бу ишга шундай берилиб кетадики, учиб кетиш ке- раклигини унутиб қўяди. Нилуфар аста-секин ўз яп- роқларини юмади ва асалари улар ичида қолиб ҳалок бўлади (Калила ва Димна).

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish