Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet19/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
attachment

Ухшамоқ феъли ўхшатиш ҳосил қилувчи воситалар- дан бўлиб, у шу вазифада соф феъл ва феълнинг функ- ционал формаларида қўлланади. Бу феъл кўпинча III шахс бирлик формасида ишлатилиб, гапда кесим вази- фасида келади. Шу формада ўхшатиш ҳосил қилинган чоғда, у гапнинг экспрессив ёки нейтрал маъио ифода- лаши ўхшатилган нарсаларнинг семантикасига, улар орасидаги ўхшашликнинг характерига боғлиқ. Масалан, Тўлқин дадасига ўхшайди гапи оддий нейтрал инфор- мация бўлса, Шоҳлар ҳаёти улар барпо этган маҳо- батли коьионаларга ўхшайди гапида бошқача ҳолни кўрамиз. Кейинги гапда ўхшаган ва ўхшатилган нар- салар орасида «кенг масофа» бор. Бу ўхшатишда анча узоқ боғланнш бўлиб, бу гап маълум стилистик мақсад асосига қурилгам: Ҳаёт кошонага ўхшатилган. Бунинг мазмуни кейинги гапда ойдинлашади: Узоқдан гул-гул ёниб, кўз қамаштиради, ичига кирсанг рутубату қорон- ғиликдан этинг жунжикади (0. Ёқубов). Автор бу ўринда ўртасида жуда «узоқ оралиқ—масофа» бўлган нарсаларни ўхшатган, ўхшатилган нарсанинг характе- рини изоҳлаш билан кучли зкспрессивлик яратишга му- ваффақ бўлган. Агар кейинги гап бўлмаса ушбу ўхша- тишнинг мазмуни тушунарли бўлмайди. Бундай ўхша- тишни ана шу хусусиятига кўра, изоҳли ўхшатиш деб аташ ҳам мумкин. Яна мисоллар: Унинг кўксида ҳамон бир-бирига зид ҳислар туғён қилар, лекин бу туғён сўна бошлаган оловга ўхшйрди. Тафти қайтган эди (О. Ёқу- бов). Ҳақиқат ҳавога ўхшайди. Нафас олиб турасиз-у, ўзини кўрмайсиз (Уткир Ҳошимов). Ҳикмат аҳли шоҳ- ларни оловга ўхшатадилар. Узоқдан ўтнинг нурини кўрадилар, унинг куйдиришини эса ҳаёлларига ҳам кел- тирмайдилар (Қалила ва Димна).
Қуйидаги мисолда яна ҳам мураккаб ҳолатни кўра- миз. Унда гапнинг изоҳ қисми яна ўзига изоҳ талаб қилади: Шоҳлар бу жиҳатдан ток новдасига ўхшайди-
лар, ўзларига оюуда яқин турган ёғочларга тирмашади- лар (Калила ва Димна). Мана бу гапларда эса изоҳ қисм иштирок этмаган ва унга эҳтиёж ҳам сезилмайди: Хатдаги ҳар бир сўз фарзанд дийдорига интизор цалб- нинг ҳароратли нидосига ўхшайди (Т. Аҳмедов).
Ухшамоҳ сўзи феъл бўлганидан кесим составида ёки кесим вазифасида қўлланиб, кенгайтирилган бўлак- ларни бошқаради, баъзан кучайтирувчи воситалар би- лан бирга қўлланади. Унда ўхшатиш маъноси кучайган бўлади. Сизнинг қалбингиз меҳру муҳаббат тўла қай- нар булоққа ўхшайди. Ичган билан адо бўлмайди (X. Тўхтабоев). Бу—сув келадиган йўли бору, чиқади- ган йўли бўлмаган бир ҳовузга ўхшайдисувнинг ор- тиги фойдали ерларга сарф бўлмасдан, тоишб, атрофни босиб кетади (Қалила ва Димна). Ақлли киьиилар под- шоларни шундай тоққа ўхшатадиларки, у дур ва гав- ҳар, ширин мевалар кони бўлииш билан бирга, наҳанг, шер, заҳарли илон ва бошқа йиртқичлар макони ҳам- дир. Унга чиқмоқ мумкин, лекин у ерда яшамоқ жуда хавфлидир. (Калила ва Димна). Кейинги мисолда ўх- шамоқ феъли бош гапнинг кесими вазифасида келган. Эргаш гап эса ўхшатилмиш ва унинг изоҳи сифатида хизмат қилган. Умумаи, ўхшамоқ феъли қатнашган ўх- шатишлар кўп вақт изоҳ талаб қилади. Бу ҳолни юқо- ридаги мисолларда ҳам кўриш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўхшамоқ феъли ёр- дамида тузилган ўхшатишларни икки турга ажратиш мумкин: 1) изоҳли ўхшатиш; 2) изоҳсиз ўхшатиш.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish