Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet20/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
attachment

Ухшамоқ феъли шеъриятда риторик такрор тарзида қўлланиб, гўзал бадиийлик ва экспрессивлик яратишда алгойиб восита бўлиши мумкин:
Пахтазорим бир бўстон жаҳонимга ўхшайди, Нурли юлдузларга кон осмонимга ўхшайди. Пахтамизнинг меҳри зўр, шўх онамга ўхшайди. Пахта қайнар булоқдек илҳомимга ўхшайди
(Узбек адабиёти ва санъати)..
Ухшамоқ сифатдош формасида қўлланганда асосан обо- рот формасидаги аниқловчи вазифасида келади ва ўзк бошқарган сўзларнинг семантик хусусиятига кўра ё нейтрал ёки экспрессив маъно ифодалайди: Совуқ гўрга ўхшаган бу тош сағанада ўша сирли руҳ ҳоким (О. Еқу- бов). Мана шу вазифада сифатдошнинг -ган, -диган. қўшимчали формалари қатнашади.
Равишдош формасидаги ўхшамоқ феъли гапда обо- ротли ҳол вазифасида ва гапдаги ўхшатилаётган нар- санинг семантик хусусиятига кўра ё нейтрал ёки экс- прессив маъноларни ифодалайди. Сен ҳам ҳаммага ўх- шаб тинч ўтиргин (Сўзлашув).— Нейтрал муносабат. Қопқоқ жаранглаб очилиши билан ғира-шира хона машъал ёқилганга ўхшаб чарақлаб кетди.— Экспрессив муносабат. Мана шу маънода равишдошнинг -(и)б қў- шимчали формаси хизмат қилади. Ухшамоқ феълининг -гунча қўшимчали формаси ҳам қиёслаш ҳосил қилиш- да қўлланиши мумкин. Лекин унда ўхшатиш эмас, тақ- қослаш ҳосил бўлади: Сенга ўхшагунча, тиламчилик қилганим яхши (Сўзлашув).
Сифатдош ва равишдошнинг бошқа формалари, шу- нингдек, ҳаракат номи формаларида ўхшамоқ феъли (айниқса экспрессивлик учун) деярли қўлланмайди.
Уз олмоши аслида ўхшашлик ҳосил қилувчи махсус восита эмас. Унинг вазифаси предметни яккалаб — таъ- кидлаб кўрсатншдир. Масалан, Хусни суқсирга ўхшаб кетади — қизларнинг энг гўзали шунинг ўзи гапида ўх- шатиш эмас «ўз»лик маъноси ифодаланган. Лекин маълум шарт-шароитда, аниқроғи тегишли контекстда ўз сўзи ўхшатиш ибора ҳосил қилишда қатнашади. Масалан,— Ана у киши Шавкатга ўхшарканми?Нега энди ўхшаркан? Шавкатнинг ўзи-ку! Ана у киши худди Шавкатнинг ўзи экан. Биринчи гапда ўзи сўзи предмет- ни (шахсни) таъкидлаб кўрсатмоқда, кейинги гапда эса шу сўз (ўзи) ўхшашликни таъкидлагаи. Уғлинг-ўзинг, ўғли-ўзи каби қўшилмалар ў.хшашлик ҳосил қилмайди- гина эмас, умуман нутқда қўлланмайди. Лекин унга ўхшашликни ифодаловчи воситалар киритилса (худди, айнан, нақ каби), унда ўз сўзи бир вақтнинг ўзида ҳам ўхшашлик ифодалайди, ҳам шу маъноии кучли таъкид- лайди: Уғлинг худди ўзинг, ўғли нақ ўзи каби.
Предметнинг икки ёки бир белгиси икки нарсага ўх- шатилса, биринчисида ўхшамоқ сўзи қўлланилади, ик- кинчисида кўпинча ўз сўзи қатнашади: Тўрам баттар семириб илгари қўзиқоринга ўхшасалар, энди устига салла қўйиладиган, дум-думалоқ тарвузнинг ўзгинаси бўлиб қолдилар (X. Тўхтабоев).
-гина қўшимчаси ҳам шундай ўринларда ўхшашлик- ка ишора бўла олади. Маълумки, -гина қўшимчаси ўр- нига қараб яккалаш ва кучайтириш, эркалаш — суйиш, ачиниш каби маъноларни билдиради. Масалан, отамги- наяккалаш, отагинам — эркалаш, суйиш, ўзигина
яккалаш, ўзгинаси— кучайтириш, айни пайтда ўхшатиш.
Хуллас, ўз олмоши ўхшатиш ҳосил қилувчи махсус иосита эмас. Лекин маълум шарт-шароит бор жойда (контекстда ўхшашликка ишора бўлувчи худди, нақ, айнан каби сўзлар -гина қўшимчаси каби) ўхшатиш ҳосил қилади ва шу маънони кучайтиради. Уз сўзи иш- тирок этган ўхшашлик ўхшашликнинг энг юқори дара- жаси ҳисобланади: ...жуда ўхшайди ...нац ўзи. Бу гап- лар реал ўхшашликка нисбатандир. Нореал ўхшашлик- ларда санаб кўрсатилган воситаларнинг (худди, нақ, айнан каби) қатнашуви шарт эмас. Мисоллар: Вой уйинг куйгурлар-эй, салласи бўлмаса эшшакнинг ўзику буларинг (Ҳ. Ҳ. Ниёзий).
Василенко пул уарз бериб туришимни илтимос кулла- япти. Унга берсам бўладими? Сен уни ҳар цалай яхши биласан-ку?— У худди сенинг ўзинг, бир тийин ҳам царз берма! («Узбек адабиёти ва санъати»).
Яна мисоллар: Кейин уаршимга келиб ҳуш қараш қилиб, «раҳмат» дегандек олхўри янгли шаҳло кўзла- рини очиб-юмиб табассум қилйди. Худди оҳунинг ўзи! Кизларнинг сардори (Мели Жўра).

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish