Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet22/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42
Bog'liq
attachment

Сифат, мижоз, намо сўзлари ҳам ўрни билан ўхша- тиш ҳосил қилади, айни пайтда сўз ясалишига асос бў- лади. Мисоллар: Муштипар келинчакдан хизирсифат
чолгачабарчанинг меҳнати бу! (А. Орипов). Мирзо Улуғбек ўйчан хонага кираркан пастки хонадан қора соқоли кўксига тушган, чиндан ҳам мажнунсифат бир дарвеш чиқиб келди. Агар Қашқир тўнғизмижоз бу амирни тарк этиб, Қўксаройга қайтиб борса не бўлади? (О. Ёқубов). Воажабо! Би телбанамо дарвеш не дейди? (О. Ёқубов).
Ухшатиш ҳосил қилувчи сифат, мижоз, намо каби воситалар нисбатан нутқда кам қўлланади, айниқса, намо (тожикчадан ўзлашган) жуда саноқли ўринларда- гина қўлланади. Улардан сифат, мижоз сўзлари умум- нутққа, намо сўзи эса бадиий нутққа хос ва бир оз экс- прессив бўёқлидир.
Янглиғ сўзи ҳам ўхшатиш ҳосил қилувчи актив во- ситадир. Лекин бу активлик ёзма бадиий нутққа хос бўлиб, оддий сўзлашув нутқида деярли ишлатилмайди. Бу сўз бадиийликни кучайтириш учун хизмат қилади: Қашқирнинг дилини водини чулғаган қора шом янглиғ қора чулғаб олди (О. Ёқубов).У қирқ йил салтанат теб- ратиб, бобоси янглиғ жанг-жйдалнинг суронли нашъа- сини сурмади (О. Ёқубов).
Сингари сўзи ҳам янглиғ сўзи каби маъно ва вази- фада қўлланади. У умумнутққа хос бўлиб нарсалар, белгилар, ҳаракат, воқеа-ҳодисалар орасидаги ўхшаш- ликни ҳосил қилади. Агар сифат, мижоз, намо, янглиғ кабилар тордоирада ва чекланган вазифада қўлланса, сингари сўзи кенг кўламда ва чекланмаган вазифада қўлланади (ўзи алоқадор сўз билан албатта). Бу жи- ҳатдан у каби кўмакчисига тенг келади — қўшма гап таркибидаги кесим составида қўлланса воқеа-ҳодиса- лар ўртасидаги, қолгап ўринларда эса нарса, белгилар орасидаги ўхшашлик ҳосил бўлади. Мисоллар:
Нега онам туғмадийкан илгари.
Миллион-миллион кўнгиллилар, партизанлар сингари
(Ғ. Ғулом).
Ҳаёни асранг, куймасин ҳаё.
Оташга дуч келган палопон сингари
(А. Орипов).
Ухшатишнинг энг кучли тарзда ифодаланиши фарқи йўқ ва ундан ҳам кучли ифодаси қандай фарқи бор (риторик сўроқ) каби синтактик конструкциялар ёрда- мида берилади. Бу посёлкалар обод ва кўркамлиги жи- ҳатидан ҳар қандай шаҳардан мутлақо фарқи йўқ. (нотиқ сўзидан). Шуни ҳам айтиш керакки, кўрсатилган конструкдияда ўлчам, миҳдорга ишора қилинса, ўхша- тиш эмас тенглаштириш ҳосил бўлади.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish