Номинатив гаплар
Маълумки, гап тушунчаси шахс, сон, замон тушун- часи билан узвий боғлиқ. Номинатив гапларга ҳам мана шу фикрни тадбиқ қилиш лозим. Мавжуд адаби- стларда сўз ёки сўз бирикмасининг гап ҳолида шакл- ланиши учун интонацион тугалликни асос қилиб кўрса- тилади. Тўғри, гапнинг асосий белгиларидан бири — интонацион тугаллик. Лекин унинг энг муҳим белгиларидан яна бири предикативликдир. Предикатив- лик эса шахс-сон, замон тушунчаларидан ҳоли бўлмай- ди. Фалсафий нуқтаи назардан қараганда ҳам ҳар қандай ҳаракат маълум бир замонда содир бўлади.
Профессор И. Расулов сўз ёки сўз бирикмаларининг субстантив характерда бўлиб, замон категорияси билан муносабатга кирганда ва алоҳида интонация билан ай- тилганда гап бўла олишини таъкидлайди ҳамда бир қатор йирик тилшуносларнинг шу ҳақдаги фикрларини умумлаштиради1.
Демак, номинатив гапларда замон тушунчаси акс этади. Лекин номинатив гапнинг замони ундан олдин ёки кейин қўлланадиган гапнинг замони билан боғлиқ бўлади. Улар асосан ҳозирги замонда мавжуд бўлган предмет, воқеа-ҳодисаларни ифодалайди (Номинатив гапларнинг инкор формаси бўлмайди, инкор форма би- лан қўлланса унинг характери ўзгаради: «Оқшом»... номинатив гап. Оқшом эмас — кесим. Икки составли тўлиқсиз гап).
Номинатив гаплар қисқа, лўнда ва тасвирий харак- терда бўлгани учун ҳам кўп вақт экспрессивлик хусу- сиятига эга бўлади. Номинатив гаплар бадиий услубга хос бўлиб, алоҳида стилистик восита сифатида хизмат қилади. Номинатив гаплар ва унга боғлиқ бўлган пей- заж айрим ҳолларда шунчалик таъсирчан бўладики, гўё ўқувчи ҳам, ёзувчининг ўзи ҳам ўша манзарада бевоси- та иштирок этаётгандай ҳис қилади ўзини. Мисоллар:. Дод-фарёд, ғалаён, ўт қўйилган маҳкамалар устида бурқ- сиган тутун, мингбошиларнинг калласи, полиция ўқидан : қонга беланган одамлар. Киши ўйланиб қолади: На-
ҳот «Уфқ»даги одамлар ўша мардикорлар, ўша халқ- нинг авлоди бўлса! (А. Қаҳҳор). Бу мисолда номинатив гаплар манзарани тўлалигича тасвирлаган бўлса, ундан кейинги гап ёзувчини ҳам, ўқувчини ҳам ҳаяжонга со- лади, ажаблантиради. Хуллас, ёзувчи ва китобхон тас-:, вирлаётган манзаранинг бевосита иштирокчиси сифатида гавдаланади. Номинатив гаплар ўқувчини тасвирлана- ётган манзарага, шароитга олиб келади: Миллий нақш- лар билан безалган меҳмонхона, маданият саройи, ма-. газинлар, ранг-баранг гуллари билан дилни хушнудх этувчи кенг-кенг майдонлар, ишчи шаҳарчалари, комсо- мол кўли, ойнадай шаффоф йўллар... Моҳидил сайр қи- либ тўймасди (Ж. Абдуллахонов). Номинатив гаплар асосан нутқ бошида келади, кейинги тасвирланадиган қисмга ўқувчи диққатини тортади: Сукунатга кетган чўлнинг оромбахш оқшоми. Трактор ва экскаваторлар- нинг овози ҳам оқшом пайтида кучлироқ эшитилади («Шарқ юлдузи»), Баъзан номинатив гаплар нутқ охи- рида келади. Унда сўзловчининг воқеликка бўлган субъектив муносабати хулоса сифатида берилади: Амир-1 бойнинг Янгиқўрғонда юз танобдан ошиқ ери бўлату- ] риб, озгина қарзим учун қозига чақиртирди, икки таноб еримни ўзига ўтказиб олди. Мана озор, мана ҳақсизлик (С. Абдулла).
Маълумки, номинатив гаплар логик-грамматик хусу- сиятига қараб икки турга бўлинади. Мавжудлик ва кўрсатиш гаплари. Мавжудлик ифодаловчи гапларга қараганда кўрсатиш ифодаловчи гапларда зкспрессивлик кучли бўлади. Чунки ана, мана сўзлари маънони таъ- кидлашда муҳим роль ўйнайди: Мана мен! Ҳозир қаёқ- қа қараманг, менга ўхшашлар! (Ойбек).
Номинатив гапларнинг бир нечаси бирикиб боғлов- чисиз қўшма гапни ҳосил қилиши мумкин. У ҳолда ана, мана сўзлари ё битта қўлланиб ҳамма компонент учун
умумий бўлади ёки ҳар бир компонент ана, мана сўзла- ри билан қўлланади. Қейинги ҳолларда экспрессивлик кучли бўлади: Мана арава, мана ёнма-ён ўтиришган Дониёр билан Жамила, мана бўш ташлаб қўйилган тиз- гинлар, мана қоронғида сағриси зўрға кўриниб йўртиб бораётган отлар. Ундан нарида дала... Узоқ-узоцларда юлдузлар милтиллайди (Ч. Айтматов). Бу тип гаплар баъзан юклама ёрдамида боғланиб, боғланган қўшма гап ҳосил қилади. Бунда номинатив гап айнан бир сўз- дан бўлса, ана, мана сўзлари қўлланади, қўшма гап компонентлари турли сўздан бўлса, ана ёки мана сўз- ларидан бири такрор қўлланади: Ана маза-ю, мана маза (Сўзлашув). Ана тантана-ю ана шодлик. Классик ада- биётда номинатив гаплар бутун-бутун байтларни таш- кил қилиши, юксак бадиийликни, тасвирийликни ҳосил қилишини кўрамиз: Ёз фасли, ёр васли, дўстларнинг суҳ- бати, шеър, баҳси, ишқ дарди, боданинг кайфияти (Бобир).
Номинатив гаплар қандай, нақадар, қанча каби нис- бий олмош — аниқловчилар билан қўлланиши мумкин. Унда экспрессивлик анча кучли бўлади: Қандай ёқим- ли тонг! Тўйиб-тўйиб нафас оласан (Телекўрсатув). Нақадар гўзал манзара! (Б. Кербобоев). Қандай ҳая- жонли хабар. Нақадар буюк қудрат, қиёси йўқ жасо- рат — ажойиб қаҳрамонлик Одам оёғи космосга етди (Ф. Насриддинов). Бу тип номинатив гапларда интона- циянинг роли ғоят муҳим. Агар унда тегишли интонация ўзгарса сўроқ гапга айланади (Айниқса, қандай, қанча сўзлари бўлганда). Қиёс қилинг: Қандай водий—урғу қандай сўзининг охирги бўғинида (бир составли эгасиз сўроқ гап). Қандай водий — урғу қандай сўзининг би- ринчи бўғинида (Номинатив гап). Номинатив гаплар сўзлашув нутқида баъзан тушум келишиги формасида ҳам ифодаланади. Бунда сўзловчининг воқеликка — шахсга нисбатан салбий муносабати (кўпроқ ёқтирмас- лик) акс этади. Туришини!... Афтини! Худди алвастига ўхшайди-я (Сўзлашув).
Номинатив гапларнинг асосий функцияси нутқнинг эмоционаллиги, экспрессивлиги тасвирийлиги учун хиз- мат қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |