Инфинитив гаплар
Инфинитив деб номланаётган гап ҳақида рус тилшунослигида ҳам, туркологияда ҳам анчагина фикр- қарашлар мавжуд. Аввало, рус. тилидаги инфинитив би- лан ўзбек тилидаги «инфинитив»лар тушунча сифатида бир хил эмас. Шунга кўра, ўзбек тилида уни инфинитив деб эмас, ҳаракат номи деб келиниши тўғри.
Инфинитив гап деганда бош бўлаги инфинитив би- лан ифодаланган гаплар тушунилади. Рус тилида инфи- нитив борлиги учун инфинитив гап ҳам бор. Лекин ўзбек тилида рус тилидаги сингари инфинитив ҳам, инфинитив гап ҳам йўқ. Масалан: Встать! Молчать! типидаги гап- ларни ўзбек тилида айнан бериб бўлмайди (Турмоқ, жим бўлмоқ) каби. Шунингдек, ўзбек тилидаги инфини- тив деб номланаётган гаплар логик-грамматик жиҳат- дан рус тилидаги инфинитив гапга тенг эмас. Хуллас, морфологик ҳодиса сифатида ҳам, синтактик бирлик сифатида ҳам ҳар икки тилда улар бир хил ҳодисалар эмас. Фақат улариинг ҳар тилга хос бўлган «Феълнинг ноаниқ формаси» эканлиги ўхшаш холос. Шунвнг учун ўзбек тилидаги шу ҳодисани рус тилидаги каби баҳо- лашга уриниш ҳам тўғри бўлмайди.
Йнфинитив деб номланаётган гаплар кўп жиҳатдан номинатив гапларга ўхшайди. Улар орасида фарқни кўр- сатувчи асосий нарса тўлдирувчи ва ҳол билан кенгайиш ёки кенгаймасликдир. Ҳаракат номи феъл формаси бўл- ганидан шу сўз билан ифодаланган гап ҳол ва тўлди- рувчи билан кенгайиши табиий. Бу хусусият номинатив гапга хос эмас. Ҳар икки гапнинг яна бир фарқли томони уларнинг қўлланиш кўламида (частотасида). Номина- тив гаплар нутқда, айниқса, бадиий тилда жуда кўп қўллангани ҳолда инфинитив гаплар анча кам қўллана-
ди. Номинатив ва инфинитив гапларни бир-биридан айирувчи белгиларга нисбатан уларни бирлаштирувчи,. яъни ўхшашлигини кўрсатувчи белгилар кўп. Шунга кўра, И. Расулов инфинитив гапларни ўзбек тилида бир составли гапларнинг алоҳида тури сифатида қарамай, номинатив гаплар доирасига киритиш зарурлигини таъ- кидлайди1.
Инфинитив гаплар қаракат номининг -ш (иш) -моқ формали кўринишлари билан ифодаланади. Улар деярли ҳамма вақт кучли экспрессивликни ифодалайди. Мисоллар: Яккссю ёлғиз онадан шунча вақт хабар ол- маслик! Шу ҳам инсофданми (Телекўрсатув).
Инфинитив гаплардан кейин қўлланувчи гап асосан риторик сўроқ формасида бўлиб, ё кескин норозилик, ғазаб ёки шодлик, қувониш каби маъноларни билди- ради. Бу ҳол инфинитив гапларнинг кучли эмоционал- экспрессив характерга эга эканини кўрсатади. Яна мисоллар: Ажаб... ўз уйини ташлаб кетиш! Бу қандай ақлсизлик (Ойбек). Очилмаган қўриқни биринчи очиш!' Бу қийин ва жуда савобли иш, ўғлим (И. Раҳим). Гул сайрига чиқмоқ! Буни ким севмайди (С. Айний). Ешлик- да онадан ажралиш! Етим қолиш! Эҳ, урушнинг нима- сини айтасиз (Шуҳрат). Ҳаракат номи билан ифодалан- ган гаплар ҳол ва тўлдирувчи олиб кенгайишини айт- дик. Бу ўринда унинг феъллик хусусияти кўзга ташланади. Лекин инфинитив гапнинг бош бўлаги ке- симдан кўра эгани эслатиб туради. Бу ўринда эса ҳаракат номининг отлик хусусияти намоён бўлади. Де- мак, бу хил гапларда ҳаракат номининг икки хусусияти (ҳам феъллик, ҳам отлик) бир вақтнинг ўзида амалда қўлланади.
Умуман, инфинитив гаплар қисқа, лўнда нутқ фор- маси бўлиб, сўзловчининг воқеликка бўлган субъектив муносабатини, кучли эмоционал ҳолатини акс эттиради. Бу тип гаплар бир составли гапнинг алоҳида кўрини-1 ши бўлмай, номинатив гапнинг айрим хусусиятлари би- лан фарқланувчи бир кўринишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |