Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet35/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42
Bog'liq
attachment

«Пул топишнинг барча йўлларини ўргатди» дейиш ўрнига «Нимани нимага урса муллажирингнинг қандай жаранглаб эшитилишини ўргатди» (Ф. Насриддинов) гапи қўлланилар экан содда гапнинг кучли экспрессив- ликка эга бўлган синоними ҳосил бўлади. Шунингдек, туҳматчида виждон бўлмайди гапи. Ахир туҳматчида виждон бўладими!?... Унда виждон нима қилади (Т. Тў- ла). тарзида тузилар экан, аввало, унда авторнинг воқеликка субъектив муносабати акс этган бўлади. Тўғрироғи, сўзловчи ифодаламоқчи бўлган фикрининг таъсир кучини орттириш мақсадида гапнинг сўроқ.фор- масини қўллайди. Бу гаплар (синонимлар) коммуника- цняда бир хил. Лекин уларнинг ифодаланиши, айни пайтда маъно товланишлари ҳар хил. Хуллас, биринчи гаплар воқеликка нейтрал муносабат, иккинчилари эса экспрессив муносабат асосида юзага келган.
Синтактик синонимиянинг кўринишлари жуда кўп ва хилма-хилдир. Лекин биз бу ўринда улариинг ҳам- ма турлари эмас, балки экспрессивлик ифодалашга ало- қадорлари тўғрисида фикр юритамиз. Шу маънода син- тактик синонимиянинг қуйидаги кўринишларини белги- лаш мумкин:

  1. Сўз бирикмалари (гап бўлаклари) орасидаги си- нонимия.

  2. Содда гаплар орасидаги синонимия.

  3. Содда ва қўшма гаплар орасидаги синонимия.

  4. Қўшма гап турлари орасидаги синонимия.

Сўз бирикмалари (гап бўлаклари) орасидаги экс- прессивликка алоқадор синонимия асосан сўзларнинг кўчма маънолари асосида юзага келади. Бу жиҳатдан улар кўпроқ лексикология билан боғлиқ масала. Шунга кўра, бу ўринда сўз бирикмалари орасидаги синонимия ҳақида фикр юритмаймиз (бу ҳақда бошҳа ишларда гапирилган).
Содда гаплар синонимияси бир хил мазмундаги гап- ларнинг ҳар хил формада ҳосил қилинишидир. Улар қуйидагича:
а) дарак гаплар синонимияси.
б) дарак ва сўроқ гаплар синонимияси.
в) буйруқ ва сўроқ гаплар синонимияси.
г) тасдиқ ва инкор гаплар синонимияси.
Дарак гаплар орасидаги синонимия деганда асосан «нормал» тартибда ва инверсив тартибда тузилган гап- лар назарда тутилади.
Нормал тартибда тузилган гапда сўзловчининг ней- трал ҳолати баён этилса, инверсив тартибда тузилган гапда унинг модал — экспрессив муносабати акс этади. Инверсив тартибда ўзига хос қонун-қоидалар бор: гап- нинг қайси бўлаги ажратиб-таъкидлаб кўрсатилмоқчи бўлса, ўша бўлак тартиб бўйича олдинга сурилади. Мазмунан аҳамиятсиз деб қаралган бўлак эса гап охи- рига кўчирилади.
Ҳой бола, кўтар қопингни, жўна бу ердан! (Ҳ. Қо- дирий). Бу гапда кесимдан англашилган мазмун бўрт- тирилган, бинобарин, кесим олдинга чиқарилган.
Инверсияда кўпинча кесим олдинга кўчирилади. Гапнинг мазмуни асосан кесимдан англашилади. Қе- симнинг кучайиши гап мазмунининг кучайишига олиб келади1. Мисоллар: Унутинг мен бахти царони (С. Зун- нунова) — Мен бахти қарони унутинг. Ўчир овозингни, захча («Гулхан»)—Овозингни ўчир, захча. Менга қа- ранг, Лайлихон, шунақа қилиб юраверасизми? Айтинг бир оғиз сўзингизни (С. Зуннунова).—...Бир оғиз сўзин- гизни айтинг.
Инверсия мураккаб кесим компонентлари орасида ҳам бўлиши мумкин: ...Зокиржондан қолдим балога (МелиЖўра). (Болаларини) кетди ташлаб (Сўзлашув).
Такрорнинг ҳамма тури (товуш такрори, сўз такрори ва гап такрори) одатда маънони кучайтириш, таъкид- лаш учун хизмат қилади. Мана шу ҳолатнинг синтак- тик синонимияда қатнашуви ҳам, шубҳасиз, экспресеив- лик ифодалаш учун қулай восита саналади. Масалан, Кечаю кундуз бир нималарни ўйлагани ўйлаган. Қовоғи солингани солинган. Биттаю битта топган овинчоғи — китдб! Эрталаб ҳам китоб, кундузи ҳам китоб, кечаси тўшаКка кирганда ҳам китоб. Бу ерда охирги учта гап- ни аслида «ҳамма вақт машғулоти — китоб» тарзида бир гап билан берилиши ҳам мумкин. Лекин сўзловчи- нинг «доим» деган ма.ънони бўрттиришга бўлган хоҳи- ши фикрни юқоридагича учта гап воситасида (такрор- лаш билан) беришга олиб келган.
Дарак гаплар орасида юз берадиган синонимиянинг бошқа кўринишлари ҳам бор. Лекин улар соф синтак- тик ҳодиса бўлмай, бошқа сабаблар билан ҳам боғлиқ.
Маълумки, сўроқ формасида тузилган гапларнинг ҳаммаси ҳам жавоб талаб қилавермайди. Жавоб талаб қилмайдиган гаплар эса сўроқ мазмунини эмас, балки дарак ёки буйруқ мазмунини кучли тарзда ифода этади. Демак, улар ё дарак гапга ёки буйруқ гапга синонимик муносабат ҳосил қилади.
Дарак гапга синоним бўлган риторик сўроқ гаплар нутқда жуда кўп қўлланади ва фикрнинг экспрессивли- ги учун хизмат қилади. Мисоллар: Во ажабо, ўлимни ким истар экан («Уткир эди қалами»)—Улимни ҳеч ким истамайди. Қишлоқ ҳам, одамлар ҳам тупроққа қоришиб кетган, ер билан яксон. Одам зоти чидайдими, бунга?! («Уткир эди қалами»), Бунга одам зоти чида- майди. ...Шуми камбағалга шафқат?! (Ҳ. Ҳ. Ниёзий).— Бу камбағалга шафқат эмас. Тиқ этса эшикка тикилиб турганларнинг... ҳожатларини чиқаришдан ҳам олижа- ноб иш борми (Р. Файзий).
Диалогик нутқда саволга савол тарзида берилган жавоблар айниқса экспрессивликка бой бўлади:

  • Сиз ҳам борасизми?

  • Нега бормас эканман («Теҳрон»).— Албатта бо- раман маъносида.

Буйруқ гапга синоним бўлган риторик сўроқ гаплар нутқда нисбатан камроқ қўлланади. Лекин ғоят кучли экспрессивлик ифодалаш учун хизмат қилади. Мисол- лар: Тезроқ жўнай қолмайсанми?! (Сўзлашув). Тезроқ жўнай қол!
Менга деса, пушаймонингдан юрагинг қон бўлиб оқиб кетмайдими?! («Меҳнат ва турмуш»).—-...Қон бў- либ оқиб кетсин. Менга деса тош ёғмайдими (Уйғун)—- Менга деса, тош ёғсин.
Тасдиқ ва инкор гаплар синонимияси деганда фор- мал жиҳатдан инкор гапнинг тасдиқ маъносини ифода- лаши ва шу мазмундаги тасдиқ гапга синонимик муно-
сабат ҳосил қилиши тушунилади. Одатда, инкор гап таркибида асосан унинг кесими таркибида инкор ифо- даловчи восита қўша қўлланса, тасдиқ маъноси келиб чиқади ва шу маъно кучайтирилади: Бу беш кунликда байроқни олмай қўймаймиз (Сўзлашув).— Бу беш кун- ликда байроқни албатта оламиз. Бизда ҳам инсоф йўқ эмас (Сўзлашув). Бизда ҳам инсоф бор. Шундай оғир кунларига ярамаганим иснод эмасми?\ (Р. Файзий) гапи ҳам формал жиҳатдан инкор гап бўлиб, шу маз- мундаги тасдиқ гапга синонимдир. Лекии бу сўроқ гап сифатида мазмунан дарак гап билан ҳам синонимик муносабат ҳосил қилади. «Дарак ва сўроқ гаплар сино- нимияси» баҳсида бундай мисолларни таҳлил этдик. Шунга кўра бу масала тўғрисида ортиқча тўхтамаймиз. Лекин тасдиқ ва инкор гаплар стилистикаси, бу ҳақда- ги айрим назарий масалалар ҳақида кейинроқ алоҳида фикр юритамиз.
Содда ва қўшма гаплар синонимияси ҳам алоҳида стилистик моҳият касб этади. Фикрни савол-жавоб тар- зида ифодалаш одатда ҳамма вақт эътиборни нимага- дир тортиш учун хизмат қилади: Айтганманмиайтган- ман. Эшитганмисанэшитгансан. Нега энди бажар- майсан?! (Сўзлашув) каби.
Худди шу ҳолат қўшма гап компонентлари орасида бир оз бошқача формада қўлланади ва биринчи компо- нентда бирор сўроқ ўртага қўйилади. Шу савол гапнинг иккинчи компонентида айтилмоқчи бўлган фикрни диқ- қат билаи тинглашга даъват этади. Натижада ўша сў- роқдан англашилган маъно ажратиб, таъкидлаб, бўртти- риб кўрсатилган бўлади. Масалан, Ким кўп ўқиса, у кўп нарса билади гапи аслида кўп ўқиган кўп нарса билади ■—содда гапи асосида сўзловчининг маълум мақсади на- тижасида шундай (савол-жавоб асосидаги қўшма гап тарзида) тузилган. Яна мисоллар: Кимки халқ билан

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish