Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet36/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
attachment

бирга бўлишни истар экан, у ҳамиша партия билан бир- га бўлади (Газетадан)—Халқ билан бирга бўлишни истаган одам ҳамиша халқ билан бирга бўлади; Бу мисолларда қўшма гаплардан англашилган мазмун уларнинг синоними бўлмиш содда гаплардагига нисба- тай таъсирчандир.
Компонентлари -ми юкламаси ёрдамида бириккан қўшма гапларда ҳам шу ҳолни кўрамиз: Модомики ха- лойиқ қўлига тош олибдими, унинг кўнглида дарди бор (Ойбек) гапи қўлига тош олган халойиқнинг кўнглида дарди бор гапининг экспрессив характердаги синоними- дир. Баъзан содда гапнинг эга, кесими қўшма гапнинг биринчи компонентига эга кесим бўлиб, унинг II дара- жали бўлаги қўшма гапнинг иккинчи компоненти си- ; фатида шаклланади. Шу йўсинда содда гапнинг экс- прессивликка бой бўлган қўшма гап — синоними ҳосил бўлади. Биз илм-техника йўли ҳаммага очиқ бўлган за- мондамиз — Биз шундай замондймизки, илм-техника. йўли ҳаммага очиҳ (Газетадан). Ҳақиқат қачон бўл- масин тантана қилишини билиб қўй — Шуни билиб цўй- ки, ҳақиқат қачон бўлмасин тантана қилади (Газета- дан). Бундай конструкцияда кўпинча бош гапдаги кўр- сатиш олмоши (эга ёки тўлдирувчи) туширилади. Лекин унинг борлиги мантиқан сезилиб туради ва таъкид маъноси йўқолмайди. Маълум бўлдики, бу ерлар Анди- жон областига қарашли экан (Й. Шамшаров)—Бу ер- лар Андижон областига қарашли экани маълум бўлди. Эсларингда бўлсинки, ўзинг меҳнат қилиб топган нон- нинг мазаси доим шундай ширин бўлади (Ойбек).— Узинг меҳнат қилиб топган ноннинг мазаси доим шун- дай ширин бўлиши эсларингда бўлсин. Билиб қўйки, бу қилмишинг сенга қимматга тушади (Сўзлашув).— Бу қилмишннг сенга қимматга тушишини бўлиб қўй.
Қўшма гаплар синонимияси деганда бир типдаги қўш- ма гапларнинг турли конструкцияда тузилиши ёки турли типдаги қўшма гапларнинг мазмунан уйғунлашуви ту- шунилади. Масалан, ...Яланғоч ҳолда дарёдан ўтгани- мизни биламиз, ит эмганлар (немислар) сезиб қолишди («Муштум»)—Яланғоч ҳолда дарёдан ўтганимизда, ит эмганлар сезиб қолишди. Бу гаплар пайт маъноси би- лан синонимик муносабат ҳосил қилади. Лекин биринчи гапда иш-ҳаракатнинг кутилмаганда, қўққисдан, жуда тезликда рўй берганлиги, иккинчисида эса иш-ҳаракат- нинг оддий нормал даражаси акс этган.
Ақлимни танибманки, бу боғда доим одам гавжум, (Сўзлашув). Ақлимни таниганимдан бери, бу боғда доим одам гавжум. Бу гапларнинг биринчисида иш- ҳаракатнинг узоқ давом этиши бўрттирилган, иккинчи- сида бундай оттенка йўқ. Эргаш гапнинг кесими дегун- ча формасида тузилган гапларда ҳам иш-ҳаракатнинг одатдагидан анча тез, бир лаҳзада бажарилганлиги акс этади: Кампир эснади дегунча, ўртанча келин дарров туриб ўчиради. Қино кинолигича, концерт концертлиги- ча қолади (Саид Аҳмад). Қампир эснаши билан, ўртан- ча келин дарров туриб ўчиради... Бу гапларнинг ҳам- маси турли формада тузилган бир типдаги (пайт эргаш гапли) қўшма гаплардир.

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish