ниб кетай дарозгинамдан\ (О. Ёқубов). Омон. Аяжон, ...аяжонгинам (3. Фатхуллин). ...Акажон, жо-он ака... (Мирмуҳсин).
-лар қўшимчаси ҳатто от бўлмаган сўзларга ҳам қў- шилиб маънони кучайтиради:
цанчалар кутдирдинг (Сўзлашувдан).
Шунчалар қийнайсанми (Сўзлашувдан).
Эгалик (кўпинча I шахс бирлик формаси), шахс-сон, замон қўшимчалари ҳам махсус қўлланганда (кўчма маънода) сўзловчининг воқеликка турли муносабатла- рини ифодалайди:
кенжатойингиз к<ани? ...ёрдам берса бўлмайдими (О. Ёқубов).
Ҳа, болам, цолацол, чироғим... (Ч. Айтматов).
Энди гапнинг очиғи бошди биз онадан чала туғилган эканмиз (О. Ёқубов).
Нима бало, оғиз- ларига толқон солиб олдиларми... бошлари оғриб қол- мадими? (О. Ёқубов).
Экспрессивлик ифодалашнинг яна бир усули сўзлар- пинг аналитик такрор формасидир. Бир ўзакли сўзлар- пинг қаратқич-қаралмиш формасида
(гўзалларнинг гў- зали), чиқиш келишиги формаси ёрдамида
(камдан- кам, қанчадан қанча, кучайгандан кучаймоқ), савол- жавоб формасида (гиламмисан —
гилам, йигитмисан —
йигит), сифатдошнинг эгалик формаси ёрдамида так- рорлаш билан
(ягинаганим яшнаган) белгининг кучли даражаси ифодаланади.
Экспрессивлик ифодалашнинг юқорида тилга олин- ган усул ва воситалари авторнинг махсус монография- сида кенг ёритилган
1. Бу ўринда уларни қайта санаб ўтишдан мақсад мазкур мавзу (экспрессивликнинг ифо- даланиши)нинг тўла мундарижасини маълум система сифатида сақлаб қолиш ва уни китобхонга бир бутун. ҳолда етказишдан, тақдим этишдан иборат.
Экспрессивлик фикр ифодасининг таъсир кучини орт- тириш демакдир. «Нутқни янада ёрқинроқ, таъсирчан- роқ, таассуротлироқ қиладиган нарсаларнинг ҳаммаси экспрессиядир. Демак, нутқ экспрессивлиги — нутқни ёрқин,
таъсирчан, тасвирий таассуротли қилувчи воси- талардир
2.
Юқорида зкспрессивлик ифодалашнинг усул ва во- ситалари кўп ва хилма-хил эканлиги айтилди. Экспрес- сивлик ифодалаш нуқтаи назаридан ёндошилганда бошқа соҳаларга нисбатан синтаксиснинг имкониятлари жуда катта. Чунки ҳар ҳандай тил бирлиги синтактик конструкцияларда «жонга киради».
Экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули ком- муникацияда ҳам, субъектив муносабатда ҳам ўзининг ■асл моҳиятини кўрсата олади. В. А. Богородицкий айт- ганидек, «Морфология айрим категорияларнинг (сўз •категорияларининг), улар формаларининг инвентарла- ридан иборат. Синтаксис эса бу сўз формаларининг ҳаммасини ҳаракатда ва ҳаётда, нутқ составида кўрса- тади». Бунда морфология ва синтаксиснинг ўзаро ало- қадорлиги ва грамматик моҳияти кўрсатилган. Агар тапнинг сўзлардан тузилиши ва сўзнинг гап ичида ҳа- қиқий ҳаётга эга бўлишини, ўзининг чин семантик мо- ҳиятини намоён этишини назарда тутсак, юқоридаги фикрнинг моҳиятини яна ҳам чуқурроқ тасаввур этамиз. Синтаксиснинг имконияти бу билан чегараланмайди. Ун- да просодик—интонацион воситалар ҳам муҳим аҳами- ят касб этади. Бошқача
айтганда, синтактик ҳодисалар- ни интонациядан ташқарида ёки аксинча тасаввур қилиб бўлмайди. Интонация туфайли аввало гапнинг ўзини уюштириш, унинг семантик, грамматик хусусият- ларини тайинлаш мумкин бўлади. Энг муҳими, гапнинг нейтрал ва экспрессив мазмунини юзага келтиришда ва уларни фарқлашда интонация алоҳида аҳамиятга эга.
Экспрессивлик ифодалашда синтаксиснинг имкони- ятлари шунинг учун ҳам кенг ва бойки, унинг объекти гаплардир. «Синтаксиснинг стилистика учун жуда му- ҳимлиги шу
билан белгиланадики, биринчидан, гап яутқнинг асосий бирлиги сифатида тафаккур ва алоқа учун хизмат қилади, иккинчидан, гап рус тилида турли- туман кўринишга эгалиги билан фарқланади»
1. А. Н. Гвоздевнинг бу фикрини стилистикагагина эмас, нутқнинг экспрессивлиги, эмоционаллигига ҳам, айни вақтда ўзбек тили фактларига ҳам татбиқ этиш мумкин.
Маълумки, гапда унинг ифода мақсади ифода фор-
масини белгилайди ва аксинча, ифода формаси унинг мазмунини тасвирлайди. Гапнинг мазмун ва форма му- носабатлари экспрессивлик ифодалашнинг муҳим оми- ли, шу билан бирга, имкониятидир. Масалан,
«Денгиз бўйида дам олиш ҳаммадан яхши» гапи ўрнида
«Денгиз бўйида дам олиш! Қандай яхши» формаси қўлланиши,
«Муздай сувда чўмилишни ҳамма хоҳлайди» гапи ўр- нида
«Муздай сувда чўмилишни ким хоҳламайди?!»,