Ўзбек тилида экспрессивлик ифодалашнинг синтактик усули



Download 197,75 Kb.
bet4/42
Sana30.04.2022
Hajmi197,75 Kb.
#599286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
attachment

-ма кўрсаткичи гапда якка ҳолда қўлланганда од- дий (нейтрал) инкор гаплар ҳосил бўлади. Бу қўшимча бир гап таркибида қўша қўлланиши ҳам мумкин. Унда уч хил ҳолатни кузатамиз.

  1. -ма кўрсаткичи гапнинг кесими таркибида қўша қўлланганда, кесимдан англашилган маъионинг тасдиқи кучайтирилади: У бечорани қутқазмай цўймаймиз (3. Фатхуллин). Умарали кичик ўғлиничг айтганларини қилмай қўймас эди (И. Раҳим). Йўқ, энди у даргоҳдан эси борида этагини йиғиштириб кетмаса бўлмайди (Т. Пўлат).

  2. -ма қўшимчаси умуман, гап таркибида қўша қўл- ланса ва гапнинг кесими топилмоқ, қолмоқ каби феъл- лардан (инкор формада) бўлганда «ҳамма», «ҳар» каби маъноларга эътибор кучайтирилади: Бу фильмни кўр- маган киши қолмадиҳамма... (Сўзлашув). Ёмғир ёғмаган кун бўлмайдиҳар кун... Ахир мен ҳам қи- дирдим. Йзламаган жойим қолмади (3. Фатхуллин). ■Қишлоқда уни мақтамаган одам йўқ эди (О. Ёқубов).

  3. Бошқа ҳолларда оддий инкор гаплар ҳосил бўла- ди (тасдиқ гапга айланмайди): Уй вазифасини бажар- маганлар уйларига кетмасин (Сўзлашув).

Бундай қўлланишда аниқловчили бирикмалар уюшиб келиши мумкин. Шундай ҳолларда ҳам -ма кўрсаткичи неча марта қўлланганлигидан қатъи назар, иккита каби ўқилади: Шуни билиш учун бормагач жойимиз, маслйҳатлашмаган кишимиз қолмади. Сабаб, натижа муносабатларидаги гаплар -ма ёрдамида инкор форма- да қўлланганда доим экспрессивлик акс этади. Бундай гаплар ўзига хос интонация билан ҳам ажралиб тура- ди: Ҳоо/си ака ўлмади биз қутулмадик (Ҳ. Ҳ. Ниёзий). -гунча формаси иштирокида тузилган гапларда -ма қўшимчасининг қўша қўлланиши ўзига хос хусусият касб этади. Бунда шарт-истак каби маънолар таъкидланади: Афанди айтиб бермагунингизча тинчимайсиз («Ғунча»), -магунча формаси иштирок этган конструкцияларда тапнинг кесими, албатта, инкор формада бўлади. Бу :10
ушшг характерли хусусиятидир. Бундай қўлланишда ,1 ш кўрсаткичининг вазифаси инкор ифодалашгина ()ўлмай, маълум стилистик функция учун ҳам хизмат цилпшдир. Қуйидаги мисолни қиёс қилайлик: Ҳақ
йЦлига қарор топмагунча курашамиз... (И. Раҳим). Кўрсатилган гапнинг мазмуни: Курашимиз ҳақ йўлига қарор топгунча давом этади, яъни ҳақ йўлига қарор гопгумча курашамиз. Бинобарин, юқоридаги гап аслида апг сўнгги формада (-магунча эмас, -гунча формасида) туаплиши лозим эди. Шу гапнинг юқоридагича (-магун- чн) тузилиши ҳатто мантиқан тўғри эмас. Лекин маъ- лум стилистик талаб гапнинг шундай қурилишига им- коп беради. Хуллас, гапнинг -магунча формаси ёрда- мпда тузилиши оддий пайт маъносини ифодалаш учун омас, шарт-пайт маъносини кучайтириш учун хизмат қилади. Қуйидаги мисолда бу ҳолни яна ҳам аниқроқ сезиш мумкин: Боргунингча кетмайман (оддий пайт му- пасабати)—Бормагунингча кетмайман (шарт-пайт му- посабати алоҳида таъкидланган, кучайтирилган).
Хуллас, -гунча билан -магунча формаларининг фар- қи тасдиқ ёки инкор билдиришдангина бўлмай, улар маълум стилистик ўзгаликларга ҳам эга. Тасдиқ ва ин- кор формалардаги семантик ўзгаликларни равншдош- нинг бошқа турларида ҳам кўриш мумкин: -гач — пайт маъносини, -магач эса сабаб маъносини билдиради; -иб белги, ҳолат маъносини, -май эса пайт маъносини таъ- кидлаши мумкин. Мақсад равишдошларида инкор фор- ма қўлланмайди//ўқигани-ўқимагани. Мисоллар: Улар
келгач, биз кетдик (пайт). Улар келмагач, биз кетдик (сабаб). Тонг отиб, ҳамма ишгй жўнади (тарз)—тонг отмай, ҳамма ишга жўнади (пайт — таъкид).
-ма кўрсаткичи тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими тар- кибида қўлланганда «...са ҳам..., са-да каби формалар ифодалаган маънони таъкидлаш учун хизмат қилади: Ким нима деб лақаб қўймасин, Ғози бу гапларнинг ҳам- масини ҳазил, аксия деб тушунди (И. Раҳим). Берди қаёққа бормасин, Янгичекками, Марғилонгами ёки боғ- ларга саёҳатгами, доим унинг йўли шаршара орқали ўтар эди (И. Раҳим). Ҳаётда биз қанақа воқеа ёки ҳодисага дуч келмайлик, уни ижтимоий тажрибалари- мизни умумлаштирувчи сўзлар воситйсида билиб ола- миз, баҳолаймиз, ёки бировга билдирамиз («Адабиёт назарияси», Тошкент, 1978 йил). ...Хафа бўлма, ўрга- насан. Рус тилииккинчи она тилинг. Қандай қийин бўлмасин, ўрганиш керак (3. Фатхуллин).
От (кенг маънода)+г/ ёқда турсин моделида тузил- ган конструкциялар кескин инкор маъносини ифодалай- ди ва шу билан бирга ўзидан кейин келадиган гапнинг ҳ-ам инкор формада ва инкор маънода бўлишига ишора бўлади: Мирза-чи! У бу иигларга аралашиш у ёқда тур- син, бирортасини тушунмайди ҳам (А. Мухтор).
Бундай конструкциялар «йўҳ»лик (мавжуд эмаслик) маъносини таъкид билан ифодалаш учун ҳам хизмат қилади: Овқат у ёқда турсин, чой ҳам топилмайди, бу пайтда (Сўзлашув).

Download 197,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish