Баҳо, буйруқ-истак ифодаловчи гаплар
Нутқда бош бўлаги от ёки отлашган сўзлардан тузилган гаплар бўлиб, улар баҳо, буйруқ-истак маъно- ларини ифодалайди. Бундай гаплар ҳақида рус тилшу- нослигида турлича қарашлар мавжуд. И. Расулов маз- кур гап ҳақида айтилган фикрларни таҳлил қилиб, ўзи- нинг асосли қарашларини баён этади1. Лекин унинг «Бечора йигит!» типидаги гапларни икки составли тў- лиқсиз гап, деб кўрсатишига қўшилиб бўлмайди. Унинг фикрича, кўрсатилган гап аслида «Бу бечора йигит» бўлиб, ундаги бу — эга туширилган. Бу фикрга шунинг учун қўшилиб бўлмайдики, биринчидан, «бечора йигит» гапида йигитнинг бечоралиги констатация қилинмоқчи эмас, балки унда авторнинг шахсга (йигитга) бўлган субъектив муносабати—унга нисбатан ачиниши, шу ҳолатга рози эмаслиги каби туйғулари акс эттирилган. «У бечора йигит» гагшда эса нейтрал муносабат — од- дий хабар ифодаланади. Демак, улар семантик жиҳат- дан бутунлай бошқа хил гаплардир. Иккинчидан, бу тип гаплар маъносига кўра, фарқланса ҳам грамматик шаклланиши жиҳатидан номинатив гапнинг айнан ўзи дейиш мумкин. Агар «бечора йигит» гапига сунъий ра- вишда бу сўзини «туширилган эга» деб, гапни эса икки составли тўлиқсиз гап деб баҳолайдиган бўлсак, кесим- сиз бир составли гап деган тушунчага ўрин қолмайди ҳисоб (Номинатив гапга ҳам туширилган кесим топиб, уни ҳам икки составли тўлиқсиз гап, дейиш мумкин бўлади).
Баҳо, буйруқ-истак билдирувчи от-гаплар аслида экспрессивлик яратиш мақсадида махсусўша формада (бечора йигит) қўлланади. Унга нисбатан зўрма-зўра- ки «Эгаси бор, у тушиб қолган», деган гапларни айтиш бу хил гапларнинг табиатига мос келмайди. «Кетавера- ди — кетаверади, тангадай ерни эгаллайди» гапига эга- ни (ҳассани) киритилса, унинг топишмоқлиги йўққа чиққани каби «бечора йигит» гапида у ёки бу сўзларини эга деб қаралса, у гапнинг характери, табиати бутунлай ўзгаради. Бизнннгча, бу тип гапларни кесимсиз бир составли гапнинг алоҳида тури деб баҳолаш маъқул бўлади. Нутқда айниқса бадиий адабиётда баҳо, буй- руқ-ис/гак билдирувчи от-гаплар анчагина учрайди ва фикрнинг ўта таъсирчанлиги учун хизмат қилади. Лекин тилшуносликка оид адабиётларда бу тип гапга эътибор берилманди. Мисоллар: Оқ йўл! Тез-тез хат ёзиб туринг! (Сўзлашув) Узоқдан Тантибой бўғилиб гапирди: Чилим! (Ойбек). Бу тип гапларда буюриш билан бирга истак, тилак, орзу, мамнунлик, розилик, хурсандчилик, огоҳ- лаитириш, ғазаб, норозилик, дўқ, ажабланиш каби маънолар ифодаланади. Умуман, уларни экспрессивлик учун хосланган гаплар дейиш мумкин. Ажаб дунёI Ҳар ерда деҳқоннинг ҳоли чатоқ... (Ойбек). Диққат-диққат! Қолхоз радиоузелидан гапирамиз (радио эшиттириш). Вой бечора!— деди Гулсумбиби бирдан. Шўрлик қизга қийин бўлибди ҳаммадан (Ойбек).Олти миллион тонна пахта! Бу буюк жасорат. Қаҳрамонона меҳнат эвазига қўлга киритилади (Сўзлашув). Эвоҳ, эссиз умр, эссиз қизим!... (Ойбек).
Do'stlaringiz bilan baham: |