Очиқ ўхшатиш
Очиқ ўхшатиш ҳосил қилувчи энг сермаҳсул воси- та -дек (-дай) қўшимчасидир. -дек (-дай) қўшимчаси грамматик адабиётларда сўз (равиш) ясовчи қўшимча қаторида берилади ва қушдай, тухумдай, тошдай, тоғ- дай каби мисоллар билан тасдиқланади1.
-дек (-дай) қўшимчаси ўрни билан равиш, камдан- кам сифат ясайди ва асосан форма — функционал фор- ма ясаш учун хизмат қилади. Мисоллар: Само артилган шишадек тиниқ, ...дарахтлар нола чеккандай чийиллар... эди (О. Еқубов). Али Қушчи юраги тикан санчилгандай безиллаб:— Келгуси авлод тарихга қараб ҳукм юрита- дир, устод,—деди (О. Ёқубов).
Бундан ташқари -дай (-дек) қўшимчаси гапда ўх- шатиш муносабатини ҳосил қилади. Мисоллар:
Улуғ муаллимдан сен олгин ўрнак,
Юлдузлар қуёшдан нурни олгандек (Шуҳрат). -
£ товус патларич ёйгандай хиллаб, намоён бўлдингиз айни кутган чоқ (А. Орипов).
-дай (-дек) қўшимчаси асосан от, сифатдош (-ган, -диган қўшимчали), кишилик, белгилаш, гумон олмош- ларига, баъзан равиш ва сифатларга қўшилади. -дай (-дек) қўшимчасини олган сўз ёки конструкдия доим белгини билдиради. Бу белги атрибутив, релятив ва предикатив йўл билан ифодаланган бўлади. Бундан ташқари, мазкур қўшимча қўшма гап компонентларини боғлаш учун ҳам хизмат қилади. Мисоллар: Само ар- тилган шишадек тиниқ (атрибутив), дарахтлар дарёдай гувиллар, тут ва садалар нола чеккандай чийиллар эди (релятив). Юзлари ойдай, кўзлари кундай (предика- тнв).
Узбек грузинни севмоқ билан шод
Армани Ширинни севгандай Фарҳод («Хат»дан).
Дори беморни тузатганидек, танқид камчиликни туза- тади (қўшма гаи компонентларини боғламоқда). Булар- иинг ҳаммаси -дек (~дай) қўшимчасининг грамматик- .семантик хусусиятларидир.
Ухшатиш аслида бирор мақсад асосида туғилади. -дек қўшимчаси ёрдамида тузилган ўхшатиш заминида кўпинча нутқий экспрессивликка эришиш мақсади ётади.
-дай (-дек) қўшимчаси кўп вақт ўзи қўшилган сўз, бирикма ёки оборотни тарз ҳоли вазифасига мослайди ва иш-ҳаракатнинг тарз белгисини кучайтириш учун хизмат қилади. Бу кучайтириш ўша бўлакнинг ўзига алоқадор бўлмай, бутун гапдан англашилган фикрга ҳам алоқадор бўлади. Масалан: Атакага ташланган
солдатларнинг «Ўра-ура»си момақалдироқдай янгради гапида биринчи навбатда тарз белги кучайтирилган, шу билан бирга, иш-ҳаракатнинг ўта кучли даражада со- дир бўлганлиги ифодаланган. Энг муҳими, бу гапнинг мазмунидан сўзловчининг (авторнинг) воқеликка бўл- ган субъектив муносабати — солдатларнинг жангдаги қудратли ҳаракатларига бўлган қувончли кайфияти, умуман, совет жангчилармга Пўлпш гимип I шн и НИГ этган. Хуллас, автор бу гапда «кучли ншрндн* мгПиш ўрнига «момақалдироқдай яигради» иПормгшш цў,НЛмП экспрессивликка эришган.
-дай қўшимчаси иштирокидаги сўа иа бирикммлмр экспрессивлик, ҳеч бўлмаганда фикрга аишушк, ойрма лилик киритиш учун хизмат қилади. Масмлам: Мн/кн> Улуғбек хаёлини қора тумандай чулғаб олгчн миҳаун ўйлардан қутулмоқчи бўлиб... (О. Ёқубов) гаммда экг мрессивлик—«чулғаб олиш» ҳаракатининг бўрттмрмлм ши ва сўзловчининг воқеликка бўлган муносабатм аммқ ифодасини топган («қора туман»га ўхшатиш бежма эмас).
Али Қушчи юраги тикон санчилгандай безиллаб... мисолида ҳам, ...ҳаёли қуюндай чарх урар..., ...юраги чўғ теккандай «жиз» этди гапларида ҳам экспрессивлик анча кучли.
Айрим ҳолларда ўхшатиш қисқа — лўнда ҳолатда берилиб, экспрессивликка яна ҳам аниқ эришилади. Шундай қилич бўлдики, Амир Темур қўлида тўнкадай тошни ёғдай кесди (О. Ёқубов). Экспрессивлик яратиш- да авторнинг маҳорати муҳим роль ўйнайди. Мана бу мисолни таҳлил қилайлик. Шаҳзоданинг ранги ўчиб, бежо кўзлари тунги алангадай ялтиллаб кетди. (О. Ёқу- бов). Бу гапда кўзнинг ялтиллашини тўғридан-тўғри алангага ўхшатилса ҳам бўларди. Лекин автор бу ўрин- да тунги алангага ўхшатиб, экспрессивликни яна ҳам оишрпшга муваффақ бўлган. Чунки аланга тунда кун- дузгидан бир неча баробар ортиқ ёрқин кўринади. Мана бу мисолда эса авторнинг яна бир бошқа маҳоратини кузатиш мумкин: Само артилган шшиадек тиниқ... тут на садалар нола чеккандай чийиллар... эди (О. Ёқу- бов). Бу гапда жонсиз предметларни нола чекканга ўхшатиш билан биринчидан, жонлантириш яратилган бўлса, иккинчидан ва энг муҳими — Улуғбек салтанати- да юз берган нохуш воқеаларга ишора қилинган. Шу мўл билан китобхоннинг психик ҳолатига кучли таъсир кўрсатишга эришилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |