3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
З.М.БОБУР НОМИДАГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ВА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
УМУМИЙ ТАРИХ КАФЕДРАСИ
III босқич « Б » гуруҳ талабаси
Отажонов Ислом
Мавзу:
Япония - Хитой уруши 1937-1945 йй
.
Илмий раҳбар: катта ўқитувчи А.Турғунов
А Н Д И Ж О Н – 2016
4
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Хитой ва Япониянинг ўтмишини ўрганиш
кўп жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, Хитой ва Япония давлатлари
сўнгги асрлар давомида юксак тараққиётга эришган, тараққиёти
даврида
турли тарихий вазиятларни бошдан кечирган буюк давлатлардир. Ҳозирги
глобаллашиб бораётган даврда бу мамлакатларнинг кўп соҳаларда ўз
менталитети ва хусусиятларини сақлаб қола олаётганлиги, шу билан бирга
жаҳоннинг иқтисодий ва ижтимоий, маданий тараққиётида катта ютуқларга
эришаётганлиги билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш ҳам бу
мамлакатлар тарихини тушуниб етишга ёрдам беради.
Бу икки буюк давлатнинг ўзаро муносабатлари масаласи ҳам тарихий
ва илмий аҳамият касб этади. Бу нуқтаи назардан Хитой ва Япония ўртасида
бўлиб ўтган 1937-1945 йиллардаги кураш алоҳида ўрин тутади.
Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари. Юқорида қайд
этилган
Япония - Хитой уруши, хитой халқининг ватанпарварлик кураши
тарихини ўрганиш асосий мақсад қилиб олинган. Ушбу мақсадга эришишда
бу курашнинг қуйида кўрсатилган жиҳатларини ўрганиш вазифалари
қўйилган:
1.Япониянинг Хитойга урушининг ва босқинининг бошланиши ҳамда
ва Хитой ҳудудининг уч қисмга бўлиниб кетиши;
2.Аҳолини кўчириш жараёни билан боғлиқ бўлган муаммолар;
3.Ўрганилаётган даврда Гоминьданнинг раҳбарлик роли;
3.Япония босқинига ва ахолининг урушга муносабатининг ўзига
хослиги.
Хитой ва Япониянинг ўтмиши ва бугунги куни ҳақида
гап кетганда,
японларнинг ўзи уни уч марта кашф этилганини ифтихор билан айтадилар.
Кунчиқар мамлакатнинг илк бор кашф этилиши Х1Х асрнинг иккинчи
ярмида юз берган. 1853 йил 8 июлда адмирал Метью Перрининг ҳарбий
5
кучлари бостириб келганда, Японияда деярли
икки асрдан бери давом этиб
келган яккаланишдан воз кечиб, ташқи дунё билан савдо-алоқалар ўрнатишга
мажбур бўлган эди.
Япониянинг иккинчи марта кашф этилиши ҳукмрон доиралар, айниқса
ҳарбийларнинг миллатчилик мафкураси ва сиёсатининг инқирозига сабаб
бўлган ҳамда демократик ислоҳотларга йўл очиб берган ҳодиса – япон
милитаристларининг Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учрагани билан
изоҳланади.
Япониянинг учинчи марта кашф этилиши ўтган асрнинг 70-йилларидан
бошлаб бугунги кунгача давом этиб келаётган жараён – мамлакатнинг жаҳон
савдо иқтисодий, ижтимоий-сиёссий, илмий-техник ва маданий
- маънавий
алоқалари ва жаҳон ҳамжамияти билан тобора уйғунлашиб ва алоқадорликка
кириб бораётгани билан боғлиқ. Бу жараён мамлакат ички ҳаётида туб
ўзгаришларга, унинг тараққий этган давлатларга хос андаза ва меъёрларга
мос равишда ривожланишига имкон яратди.
Иккинчи жаҳон уруши тарихида “Осиё фронти” масаласи доим ҳам
кўпчилик
тарихчиларнинг
қизиқишларига
сабаб
бўлган.
Бунинг
сабабларидан биттаси 1920 – йиллардан бошлаб Япония милитаризми
ғоясининг шаклланиши ва бундай ғояни жамият онгига сингдирилишида.
Япониянинг бу даврда олиб борган сиёсати асосан Шарқий Осиёдаги
барқарорликни издан чиқаришга қаратилган бўлиб, бу соҳада Токионинг
манфаатлари катта эди. Япония Осиё-Тинч океани минтақасидаги дунёнинг
йирик давлатлари ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб бораётган
сиёсатидан норози эди. Чунки бу сиёсатда Токио ўзини камситилогандек
сезаётган эди. Шу сабабли ҳам Япония бу маконда Токио томонидан ўзига
хос “империалистик зона-ҳудуд” яратмоқчи ва буҳудудни ўзи иқтисодий ва
сиёсий жиҳатдан назорат қилишни мақсад қилиб қўйган эди.
Юқорида қайд этилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда
Япония
Хитойга қарши очиқ босқинчилик сиёсати олиб бора бошлади. ХХ асрнинг
6
бошларидан бошлаб Хитойда бундай агрессияга қарши узоқ йиллик қарши
кураши бошланди. Бу давр тарихчилар томонидан Хитойнинг Японияга
қарши кураш даври сифатида эътироф этилади. Бу
даврдаги япон-хитой
муносабатлари Хитойнинг Республика давлатчилиги эволюцияси тарихида
ва мазкур урушнинг Хитой тарихига таъсир этиши борасида катта
муаммоларга сабаб бўлди. Бундай уруш давридаги
Хитойнинг ижтимоий-
сиёсий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Айтиш мумкинки, бу уруш Хитой
жамиятининг тараққиётини ва умуман ижтимоий-сиёсий ҳаётини бутунлай
ўзгартириб юборди.