Агар Х1Х асрнинг охирларида хитой армияси немис модели асосида тузилган ва унинг фаолияти ҳам мана шу асосда қурилган бўлса, ХХ асрнинг бошларига келиб эса хитой армиясида японларнинг таъсири сезила бошлади



Download 435,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi435,1 Kb.
#63575
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
yaponiya - xitoj urushi 1937-1945 jj.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
II боб. АҲОЛИНИ КЎЧИРИШ ЖАРАЁНИ ВА 
ГОМИНЬДАННИНГ РАҲБАРЛИК РОЛИ
 


21 
Кўриб чиқилаётган давр мамлакат учун нисбатан тинчлик ва 
осойишталик даври бўлди. Шундай бўлсада, ҳали мамлакатнинг ижтимоий-
сиёсий ҳаёти тўла тартибга тушди, деб айтиш қийин эди. Чан Кайши турли 
томондан хатарлар мавжуд деб ҳисоблар эди. Булар Гоминьдан ичидаги
оппозиция, Япония босқинчилари, Коммунистик партия ва бошқалар. Аммо 
унинг фикрича, энг асосий душман бу коммунистлар эди. Шу сабабли ҳам у
Хитойнинг қайси ҳудудида коммунистларнинг таъсири кучли бўлса, ёки 
коммунистларнинг раҳбарияти жойлашган бўлса, ана шу ерларда кучли 
кураш олиб бориш зарур, деб ҳисоблар эди. Коммунистлдар ҳаракати 
кенгроқ ёйилган ҳудудларни у энг хатарли ҳудудлар деб ҳисоблар эди.
Коммунистлар бошчилик қилган Қизил армияни у душманнинг ҳақиқий 
таянчи деб ҳисоблар эди. 1931 йил 21 сентябрда Чан Кайши Гоминьдан 
ҳарбий Кенгашини чақирди. Кенгаш йиғилишида асосий эътиборни Япония 
билан муносабатга қаратиш кўзда тутилган эди. Шунга қарамасдан 
йиғилишда яна Гоминьдан ичидаги ўзаро можаролар ва турли қанотлар 
ўртасидаги келишмовчиликлар янада авж олди. Бир томондан Япониянинг 
ҳаракатлари янада кучлироқ бўлиб борар эди. Чунки у Маньчжурия-
Монголия давлатини ташкил этиш ва уни ўз қўлига олишни орзу қилар эди. 
1932 йил 12 мартда Япония янги Маньчжоу-Го давлатини ташкил топганлиги 
ва унга Пу И бошлиқ этиб тайинланганлигини эълон қилди. 
1
 
Мамлакатнинг коммунистлар билан мураккаб муносабатлар 
натижасида вужудга келган ички сиёсий муаммоларидан ташқари йилдан-
йилга Япония томонидан ҳам хавф – хатар туғилаётган эди. Чан Кайши 
асосий эътиборни коммунистлар билан урушга қаратган бир даврда Япония 
Хитойга ҳужум бошлади. Энди Чан Кайши учун ҳақиқий синов даври 
бошланди. Бундай шароитда у учта фронтда кураш олиб боришга мажбур 
эди: Бир томондан, япон босқинчиларига қарши, иккинчи томондан феодал 
1
Век ХХ: политика люди судьбы Т.:Шарқ, 2007. Стр. 205.


22 
сепаратистлар ва уларнинг генералларига қарши ва учинчи томондан 
коммунистларнинг ҳарбий кучларига қарши кураш олиб бориши лозим эди.
Бу даврга келиб урушлар натижасида ва ҳукумат асосий эътиборни урушга 
қаратишга мажбур бўлганлиги сабабли ҳам мамлакатнинг иқтисодий-
ижтимоий ҳаётида деярли олдинга силжиш бўлмади. Ишчилар ва 
деҳқонларнинг аҳволи тобора оғирлашиб борди. Ҳукумат асосан ўзининг 
ички можаролари билан машғул бўлиб, аҳолининг турмуш тарзини 
яхшилашни деярли ўйламай қўйган эди. Бу нарса албатта, аҳолининг 
норозилигини оширар эди. Мамлакатнинг Россия таъсирида бўлган шимолий 
ҳудудларида коммунистлар айрим ислоҳотларни ўтказишга ҳаракат 
қилдилар. Бу йилларда айниқса, об-ҳавонинг ноқулай келганлиги, ўта ёмғир 
кўп ёққанлиги натижасида бир қатор ҳудудларда очлик, ҳосилдорликнинг 
камайиб кетиши билан боғлиқ бўлган муаммолар бошланди. Қишлоқлардан 
деҳқонлар шаҳарларга кетиб ишсизлар сонини янада кўпайтира бошладилар.
Коммунистлар манфаатларини ифода этувчи Қизил армия бир 
томонлама Япония босқинчиларига қарши уруш эълон қилди. Армия бир 
қатор ҳудудларда ғалабага эришди. Коммунистларнинг обрўси ортиб 
бораётганлигини кўрган Чан Кайши энди Қизил Армияга қарши кураш 
бошлади. Гоминьданнинг 1932 йилда бўлиб ўтган конфекренциясида Чан 
Кайши коммунистларга қарши ғоявий кураш эълон қилди. Энди оммавий 
мактаблар тизимини – “баоцзя” ташкил этишни таклиф этди. Бу 
мактабларнинг асосий вазифаси халқ онгидан коммунистик ғояларни 
чиқариб юбришдан иборат эди. Оммавий мактаблар тизими аҳоли ўртасида 
тарғибот ишларини олиб бориш, маҳаллий халқни рўйхатдан ўтказиш, 
маҳаллий бошқарув тизимини ташкил этиш, милиция, саводсизликни 
йўқотиш, тиббиёт асосларини ўқтиш, қишлоқларни қўриқлаш, агротехника 
асосларини ўқитиш ва мафкуравий тарбия кабилар билан боғлиқ бўлган 
ишларни амалга ошириши лозим эди.


23 
Бундай шароитда коммунистлар ғалати позицияни эгалладилар. 
Улар Япония билан олиб борилаётган урушдан ўз манфаатдари йўлида
фойдаланишга ҳаракат қилар эдилар. Уруш орқали коммунистлар шимоли-
шарқий Хитойда ўз таъсир доирасини кучайтиришга интилмоқда эдилар. 
Уларнинг ҳатти ҳаракатлари деярли японлар билан бирга курашаётгандек 
эди. Коммунистлар Гоминьданга қарши курашни бундай шароитда янада 
кенгайтиришга ҳаракат қилдилар. Шу даврда Хитойда элчи лавозимида 
ишлаган Совет Иттифоқи дипломати С.Ледовский қуйидагиларни ёзади: 
“МАрказий ҳукумат (Гоминьдан) кучлари японларни қуролсизлантириш 
мақсадида Шимолий Хитой томонга қараб силжидилар ... Коммунистларнинг
ҳарбий кучлари гоминьданчи кучларни тўхтатиш мақсадида рельс 
йўлларини бузар, кўприкларни портлатар, телефон линияларини ишдан 
чиқарар ва шундай йўллар билан ҳудуднинг муҳим объектларини яксон 
қилар эдилар. Бундан ташқари коммунистлар электростанцияларни ишдан 
чиқарар, кўмир конларига сув бостирар, тмир йўл поездлари қатнови 
тартибини бузишга ҳаракат қилар эдилар. Булар натижасида шаҳарларни 
иссиқлик, сув ва электр энергияси билан таъминлаш издан чиқар эди. Завод 
ва фабрикалар ишдан тўхтаб қолар эди. ... Кўплаб кишилар очлик ва 
касалликдан вафот этди. Бу нарсаларнинг барчаси ва бошқа нарсалар 
ҳукумат учун кураш йўлида қурбон қилинар эди”.
2
Қайд этилган вазифаларни амалга ошириш билан бир қаторда Чан Кайши 
Қизил армияга қарши тинмай кураш олиб борди. 1933 йилнинг кузига келиб 
Чан Кайши улкан ҳарбий кучни ўз қўлида бирлаштирди. Унда 90 нафар 
дивизия, 300 самолет, 200 дан зиёд йирик қуроллар бор эди. Чэт элдан 
кўплаб ҳарбий самолетлар сотиб олинди. Бу даврда Чан Кайши армиясида 
150 нафар Америка ва Канада учувчилари хизмат қилар эди. Қизил армияга 
қаврши курашнинг режасини тузишда Германиядан таклиф этилган ҳарбий 
2
Век ХХ: политика люди судьбы Т.:Шарқ, 2007. Стр.313.


24 
мутахассислар иштирок этдилар. Шахсан Гитлернинг кўрсатмасига кўра, 
1933 йилда унинг яқинларидан бири Ганс фон Секта, фон Фелькенхаузен
Хитойга жўнатилиб Қизил армияга қарши олиб бориладиган курашнинг 
режасини тузишга раҳбарлик қилди. Немис ҳарбий маслаҳатчилари махсус 
ҳарбий мактаблар ташкил этдилар, ҳарбий ва ҳарбий-техник мутахассислар 
тайёрлайдиган турли курслар очдилар, ҳарбий қурилишларни қуришга 
раҳбарлик қилдилар ва ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этдилар.
Совет Иттифоқи билан Хитой ўртасида ҳужум қилмаслик бўйича
шартнома тузилди. Шундан кейин СССР Хитойга ҳарбий ва молиявий ёрдам 
кўрсата бошлади. Совет Иттифоқи Гоминьданни Хитой жамиятида асосий
бошқарувчи куч сифатида тан олган бўлсада, амалда асосан коммунистик 
партияга кўпроқ ёрдам кўрсатар эди. Ҳатто Совет Иттифоқи Коммунистик 
партияси Сиёсий бюроси томонидан қабул қилинган турли хужжатларда ҳам 
“қизиллар” ва “оқлар” деган иборалар қўлланилар эди.
Япония билан уруш даврида Гоминьдан кўп ҳолатларда фронт 
линиясида якка қолди. Жангларда 200 дан зиёд генералларини йўқотди 
(Иккинчи жаҳон уруши даврида Хитойнинг умумий талофати жон бошига 20 
млн.кишини ташкил этди). Япония-Хитой урушида иштирок этган япон 
генераллариҳам ўзларининг асосий душмани сифатида Чан Кайши 
армиясини эътироф этадилар. Аммо Квантун армиясининг Совет Армияси 
кучлари томонидан бутунлай тор-мор қилинганидан кейин Совет 
қўмондонлиги барча ҳарбий қуролларини ХКП ҳарбий кучларига берди. 
Бунинг натижасида Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудида фуқаролик уруши 
бошланди. Коммунистик партия кучлари ва Гоминьдан кучлари ўртасида 
кучли қон тўкилган жанглар бўлиб ўтди. Бу урушда баъзан Гоминьдан, 
баъзан коммунистлар ғолиб чиқар эдилар. 1948 йилнинг кузида ХКП 
Маньчжурияни ўз назорати остига олди. ХКП катта ҳудудда ҳужумга ўтди 
ва уни эгаллади. Япония билан урушдан чарчаган Чан Кайшининг ҳарбий 
кучлари бундай катта хужумга жавоб бера олмади. Айтиш мумкинки, СССР 


25 
Иккинчи жаҳок урушида у билан бирга бўлган ўз иттифоқчисини деярли 
энгоғир аҳволга қўйиб сотқинлик қилди. Ўз ҳатти ҳаракатлари билан Хитой 
ҳудудида фуқаролар урушини келтириб чиқарди. Бу урушлар Хитойга ҳғам 
иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан катта зарарлар келтирди. Минглаб кишилар 
қурбон бўлди.
Бу даврга келиб Хитойнинг ички чиёсчий зиддиятлари шу даражада 
кучайиб кетдики, мамлакатдаги турли сиёсий кучлар: Гоминьдан, ХКП, 
сепаратистлар, Қизил армия, ёшлар ҳаракати ва бошқалар мамлакат ҳаётини 
ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуришга ҳаракат қилар эди.
Уларнинг барчаси ҳам ҳокимият учун кураш олиб борар эдилар. Бошқа 
томондан партизанлар ҳаракати кенг ёйилган бўлиб, бундай ҳаракат бутун 
мамлакатни қамраб олган эди. ПАртизанлар ҳараати кўпроқ ХКП га таянар 
ва у билан биргаликда ҳараат қилоар эди. 1948 йилнинг охирига келиб 
коммунистлар мамлакатнинг катта қисмини эгаллаб олдилар. 1949 йилнинг 
кузига келиб фақат Тайвань ва Тибет ҳудудигина ХКП нинг назорати остига 
олинмаган эди холос. Ундан ташқари Гонконг ва Макао Буюк Британия ва 
Португалиянинг назорати остида қолаётган эди.
Чан Кайши бундай шароитда иложсиз қолди ва АҚШ, Буюк Британия 
ва СССР рҳукумати раҳбарларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Аммо 
СССР раҳбарияти бундай мурожаатга жавобан қайд этилаётган можаролар 
Хитойнинг ички сиёсати билан боғлиқ, СССР бу можароларга аралашишни 
ҳоҳламайди, деб айтди. Аммо шундай бўлсада Совет Иттифоқи 
Коммунистик партияси доим ХКП ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турди.
Демак, 1948 йилда Гоминьдан ўрнатган тартиб қулади. Унинг 
қулашининг сабабларидан бири Хитой Коммунистик партиясини СССР 
томонидан тинмай қўллаб-қувватлаб турилишида эди. Чан Кайши ўзининг 
сиёсий ҳатти-ҳаракатларида кўпроқ АҚШ га таянишга интилди, ундан 
кўплаб ёрдамлар сўраб турди. Лекин АҚШ ўз манфаатлари йўлида Чан 
Қайшини айрим ҳолларда қўллаб-қувватлаган бўлсада, асслида Унинг учун 


26 
ҳақиқий иттифоқчи бўлмади. АҚШ Хитой ҳудудида бўлаётган урушда 
тўғридан-тўғри иштирок этишни ва Хитойга ёрдам беришни истамади.
1948 йилда Гоминьдан ўрнатган тартиб қулади. Унинг қулашининг 
сабабларидан бири Хитой Коммунистик партиясини СССР томонидан 
тинмай қўллаб-қувватлаб турилишида эди. Чан Кайши ўзининг сиёсий ҳатти-
ҳаракатларида кўпроқ АҚШ га таянишга интилди, ундан кўплаб ёрдамлар 
сўраб турди. Лекин АҚШ ўз манфаатлари йўлида Чан Қайшини айрим 
ҳолларда қўллаб-қувватлаган бўлсада, асслида Унинг учун ҳақиқий 
иттифоқчи бўлмади. АҚШ Хитой ҳудудида бўлаётган урушда тўғридан-
тўғри иштирок этишни ва Хитойга ёрдам беришни истамади.
Энди Япония билан уруш йилларида малакатнинг ичкарисида бўлиб 
ўтган айрим масалаларни ўрганишга қайтамиз. Япониянинг Хитойдаги 
агрессияси, айниқса унинг 1937-1939 йилларда Хитой ҳудудида олиб борган 
ҳарбий ҳаракатлари ўзининг масштаблари ва таъсири бўйича жуда улкан 
эди. Унинг оқибатида мамлакатда “улкан ижтимоий стресс” ҳолати, яъни 
жамиятнинг халаж ҳолатига келиши юз берди. Бундай вазиятнинг 
натижаларидан бири 1938-1939 йилларда мамлакатни ичкарига мажбурий 
эвакуацияси, яъни мажбурий кўчиши бўлди. Бу жараёнга яна ички миграция 
ҳодисалари ҳам қўшилиб, мамлакатда ноқулай ва оғир вазиятни юзага 
келтирди.
Хитой ҳудудининг улканлиги ва унинг ичкарисига транспорт орқали 
алоқалар тўла етиб бормаганлиги оқибатида айрим ҳудудлар марказдан 
узилиб қолар, бир-бирлари билан ҳам етарли алоқа ўрната олмас эдилар. 
Темир йўл бўлишига қарамасдан Хитойда аввалдан мавжуд бўлган сув 
транспортларидан фойдаланилар ва бундан ташқари маҳаллий бойлар ҳаво 
транспортларидан фойдаланиш имкониятига эга эдилар. Умуман олиб 
қараганда минтақалар ҳаммаси ўзича алоҳида тараққий этаётган эдилар.
Шарқий ҳудудларда саноат яхши ривожланган бўлсада, ундан 
келаётган капитал Ғарбий ҳудудларга етиб бормас эди. МАсалан шарқий 


27 
ҳудуднинг Юньнань, Сичуань, Гуанси, Гуйчжоу провинциялари нисбатан 
тараққий этган ва иқтисодий потенциали ҳам кучлироқ бўлсада, уларнинг 
тараққиёти маҳаллий тадбиркорларнинг ҳаракатлари эвазига амалга ошар, 
аслида марказдан узилиб қолган эдилар. Масалан бу провинцияларда жами 
234 та майда кичик корхоналар мавжуд эди. 
3
Хитой саноат корхоналари мамлакат бўйлаб нотекис ривожланган ва 
жойлашган эди. Саноат ишлаб чиқариш базаси Марказий Шарқий Хитойнинг 
бешта провинциясида - Хэбэй, Шаньдун, Цзянсу, Чжецзян, Фуцзяньда 
жойлашган эди. Мамлакатнинг шарқий ҳудудида ҳам йирик тўртта шаҳарда 
жойлашган эди: Тяньцзинь, Вэбхей, Циндао ва Шанхай. 1937 йил сентябрда 
ҳукумат қайд этилган шаҳарлардан саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари
ва бошқа муаассасаларни эвакуация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. 
Эвакуация аввал Хунань ва Цзянси, кейинроқ эса жанубий-ғарбий 
провинциялар – Сичуань, Юньнань, Гуйчжоу, Шаньси, Ганьсу, Хунань,
Гуанси ҳудудларига.
Эвакуация уруш шароитида зарурий чора-тадбир бўлсада, эвакуация 
қилинган шаҳарлар ва ҳудудлар учун ҳам катта аҳамиятга эга эди. Чунки 
қишлоқ хўжалигига асосларган аграр ҳудудларга: 
- ишлаб чиқариш ва саноат колрхоналари; 
- майда кичик корхоналар; 
- ўқув юртлари ва таълим муассасалари; 
- тиббиёт муассасалари; 
- маданият муассасалари ва бошқалар.
4
Қайд этилган муассасалар билан бирга бу ҳудудларга саноатчилар ва 
тадбиркорлар қатламларига мансуб бўлган кишилар, малакали ишчилар, 
зиёлилар, талабалар, маданият ходимлари ва бошқа соҳаларнинг вакиллари
кўчиб келдилар. Ишлаб чиқариш қуроллари ва саноат технологиялари билан 
3
Новая и новкейшая истории. 2008.№ 1. Стр. 5-21. 
4
Новая и новейшая история. 2008. № 1.Стр.10-15. 


28 
бирга ҳаммаси бўлиб саноат корхоналарининг 42000 дан ишчилари ва 
студентлар кўчириб келинган эдилар.
Аммо шуни айтиш керакки умумий ҳолатда оккупация қилинмаган 
Хитой ҳудудининг саноат потенциали нисбатан кичик эди. Чунки урушгача 
бўлган даврда ва уруш даврида Гоминьдан ҳукумати ва унинг етакчиси Чан 
Кайши асосан ҳарбий соҳага эъти борини қаратган эди. Саноат тараққиёти 
урушгача бўлган даврдаги саноат ва ишлаб чиқариш тараққиёти 
даражасининг 12 % ташкил этар эди холос.
Юқорида айтиб ўтилган ҳудудларга олий ўқув юртларнинг эвакуацияси 
ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Хитойда фаолият кўрсатаётган 108 
университетларнинг учдан бири шимолий ҳудудлардан жанубга эвакуация 
қилиндилар. Уларнинг айримлари эса ўз жойини уч мартагача ўзгартириб 
кўчиб юришга мажбур бўлдилар. Натижада Сичуанда 37 та университет, 
Хунанда 12, Юньнанда – 10, Шэньсида – 7, Гуйчжоуда – 10 универсиьтетлар 
жойлашдилар. Урушнинг охирига келиб 141 университетда 80 мингдан зиёд 
талабалар таълим олар эдилар. Бу кўрсатгич эса урушгача бўлган даврдан 
кўра кўпроқ эди. 
Уруш йилларида амалга оширилган эвакуация жараёни мамлакатнинг 
миграция жараёнига ҳам таъсир кўрсатди. Уруш даврида уч хил миграцион 
жараёнлар ҳақида айтиш мумкин. Биринчидан, Миллий армия мобилизация 
қилинди. Армия қисмлари маҳаллий кучлар қўмондонлари томонидан қайта
ташкил этилди. Иккинчидан, Хитойга Шарқий Осиё мамлакатлари 
ҳудудларини ЯЧпония томонидан оккупация қилиниши оқибатида 
корейслар ва яхудийлар оқимлари кирб кела бошлади. Хитойнинг ўзидан эса 
маҳаллий аҳолининг маълум қисми чет элларга кетди. Учинчидан шимолий 
ҳудудлардан 
мамлакат 
ичкарисига-Сичуань, 
Юньнань, 
Гуйчжоу 
провинцияларига аҳолининг кўчиб келиши натижасида юзага келган 
миграция жараёнлари. 


29 
Мазкур даврда амалга ошган миграция жараёнининг статистик 
маълумотлари бир-бирига зид. Урушдан кейинги расмий манбалар эвакуация 
қилинганлар сонини ва миграция натижаларини ҳисоб қилиш натижасида 90 
млн.кишини келтирадилар. Бу даврнинг таниқли социологи Чэнь Да ўзининг 
асарларда 30 млн. қочоқлар ҳақида айтади. Айрим адабиётларда эса рўйхатга 
олинмаганлар сони билан бирга 45 млн. қочоқлар ҳақида сўз боради. Бу 
сонлар албатта, 1940 йил, яъни урушнинг энг юқори палласидан кейин 
ўзгарди. 
Албатта, кўпчилик аҳоли ўзи яшаб турган уйидан йироқлашишн 
истамас эди. Шаҳарликларнинг айримлари эса кўпроқ ўаҳар яқинидаги 
қишлоқларда қолишни ва у ердан ўз уйлари билан алоқада бўлиб туришни 
лозим топар эдилар. Талабалар эса цензуранинг кучлилиги оқибатида 
яширинишга ҳаракат қилар эдилар. Чунки қаршилик кўрсатувчилар сифатида 
талабаларга нисбатан кучли жазолар қўлланилар эди. Шу сабабли ҳам 
йирик шаҳарларда нашр этиладиган газеталар ўз фаолиятини тўхтатиб 
қўйдилар.
Шимолий ва Марказий Хитойда кенг ёйилган партизанлар ҳаракатини 
японлар томонидан бостирилиши натижасида бу ерлардан кетишга ҳаракат 
қилар эдилар. Улар ҳам қочоқлар армиясини тўлдириб бораётган эдилар. 
Уларнинг катта қисми шимолий деҳқонлар эдилар. Бундан ташқари уларнинг 
кўпчилиги япон агрессиясидан қочганлар, айримлари Коммунистик партия 
назоратқиладиагн 
ҳудуддан 
қочиб 
Гоминьдан 
томонига 
ўтишни 
ҳоҳлаётганлар ва бошқалар эди.
Эвакуация қилиш жараёнида Хитой Коммунистик партияси ва 
Гоминьдан ҳукумати катт рол ўйнадилар. Айтиш лозимки, ҳар қандлай уруш 
ммлаат иқтисодий ҳаётини ўзгартирб юборади. Мамлакатнинг модий ишлаб 
чиқариш соҳаси ҳарбийлашади, урушнинг эҳтиёжларига жавоб бериш учун 
ўз структурасини ўзгшартиради. Бундай шароитга тушиб қолган жамиятни 
ҳарбийлашган жамият ёки унинг давлаьтини ҳарбийлашган давлат, деб 


30 
айтиш мумкин. Уруш олиб бораётган ҳар қандай мамлакатнинг ҳукумати 
ва унинг фаолияти уруш эҳтиёжлари асосида қайта қурилади. Бу даврда 
мамлаатнинг тақдири кўп жиҳатдан ана шу мамлакат ва аҳолининг 
хавфсизлиги учун жавобгар бўлган бир гуруҳ кишиларнинг қарорлари билан 
боғлиқ бўлади. 
Бу йилларда Хитой ҳукумати тепасида турли сиёсий гуруҳлар ўртасида 
иамлакатни бошқариш бўйича курашлар олиб борилди. Бу курашларда энг 
фаол бўлган қуйидаги гуруҳларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 
- ҳарбий гуруҳлар, улар мамлакатни ҳарбий диктатура асосида 
бошқариш лозим, деб ҳисоблар эдилар; 
- ноҳарбий гуруҳлар, улар мамлакатда тартибли иқтисодий тизим 
асосида иш олиб бориш зарур, деб ҳисоблар эдилар; 
- мамлакатда длемократик тузум ўрнатиш тарафдорлари ва кенг 
ислоҳотлар тарафдорлари; 
- миллий маҳаллий сепаратистлар, маммлакатга кириб келадиган ҳар 
қандай янгиликка қаршилар: 
- Европа давлатларига интилувчилар; 
- Социалистик итузум тарафдорлари; 
- АҚШга ён босувчилар ва ҳ.к.
5
ХХ асрнинг 30-40 йилларига келиб Хитой маъмурий бошқаруви 
ўзини оқламаганлиги ва бу соҳани тўла ислоҳ қилиш зарурлигини кўпчилик 
илғор кишилар тушуниб етар эдилар. Масалан, марказга нисбатан 
провинциялар мустақил бўлиб, улар марказ билан кучли боғланмаган 
эдилар. Провинциялардаги давлат хизматчилари фаолиятини марказ кам 
назорат қилар, шу сабабли ҳам улар ҳоҳлаганча сиёсат олиб борар эдилар. 
Улар аҳолидан йиғадиган солиқлар миқдорини ҳам ўзлари истаганча 
белгилаб олишлари мумкин эди. Барча соҳаларда қонун ўрнини ҳарбий куч 
ва ҳарбий бошқарув эгаллаган эди. Бу соҳада айниқса, марказий
5
Владимиров П.П.Особый район Китая. М.,1974.С.92. 


31 
провинциялар ҳудудларида қайд этилганидек тартиб ҳукмрон эди. Марказий 
маъмуриятнинг провинцияларда тартиб ўрнатиш учун қилган ҳаракатдари 
деярли натижасиз эди. Бунинг устига Хитой провинцияларида унинг ички 
ишларига чет элликларнинг аралашуви ҳам прогрессив тараққиётга ва 
миллатнинг равнақига тўсиқ эди.
Япония билан уруш натижасида юзага келган вазиятда Гоминьдан 
ҳукумати ўз ўрнини ва позицияларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. 
Энди у асосий эътиборини мамлакатнинг барча иқьисодий потенциали 
эвакукация қилинган ҳудудларга қаратишга мажбур эди. Уни моддий 
жиҳатдан қўллаб турадиган саноат марказлари энди аграр ҳудудалрга 
жойлашган бўлиб, улар ҳукуматни аввалгидек қўллаб-қувватлай олмас 
эдилар. Гоминьдан асосий эътиборини аграр ҳудудларга қаратишга мажбур 
эди.
Гоминьдан администрация тизимини қайта ташкил этишни мақсад 
қилиб қўйди. Энди юқоридан марказлаштирилган бошқарув тизими жорий 
этила юбошланди. Юқоридан қуйи тизимгача ҳукумат администрацияси 
ўзаро боғлиқ бўлиб, вертикал бошқарув шаклдаги ҳукумат бўлиши 
зарурлигини Гоминьдан тўғри деб топди. У бошқарув тизимини лоял, 
бўйсинувчан шаклга келтиришни зурур, деб билди. Маҳаллий 
администрация Гоминьдан учун мослашувчан ва бўйсинувчан бўлса 
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
1938 йил март-апрел ойларида Гоминьданнинг съезди бўлиб ўтди. 
Съездда барча соҳалар устидан партия назорати ўрнатилиши масаласи 
кўрилди. Жамоат ташкилотлари устидан ҳам ана шундай назорат 
ўрнатилиши зарур эди. Демак, Гоминьдан Хитой ижтимоий ҳаётининг бош 
назоратчиси сифатида намоён бўлишни истар эди. Бу соҳада унинг фикрича, 
маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари ва маҳаллий партиялар Гоминьдан 
ҳукуматини индамай қўллаб-қувватлаши лозим эди. Маҳаллий партия 
ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар бу соҳада Гоминьдан билан ҳамкорлик 


32 
қилишлари шарт эди. Шундай қилиб партиянинг қуйи тизимлари юқорига 
сўзсиз бўйсунишлари лозим эди. Гоминьдан ўзига мос келадиган давлат 
администрациясини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўйган эди.
Маълумки, Гоминьдан бошлиғи Чан Кайши томонидан ишлаб 
чиқилган тамойиллар ва таклиф этилган ислоҳотлар Япония агрессияси 
бошланмасдан аввал амалга оширила бошлагна эди. Улар 30-йилларда 
таклиф этилган асосий тамойиллар яъни, “бошқарув”, “таълим”, “таъминот” 
ва “мудофаа” бўлиб, бу соҳалар Гоминьданнинг ёндашувига кўра энг асосий 
соҳалар ҳисобланар эди. Бу тамойилларни реализация қилиш борасида ўз-
ўзини бошқарувга катта эътибор қаратилган бўлиб., бу соҳада ўз-ўзини 
бошқарув асосий рол ўйнаши зарур эди.
Ўз-ўзини бошқарув тизимига халқни жалб этиш бевосита унинг онгида 
миллийлик, миллатчилик, хитой халқининг ўзига хослиги ва буюклиги , бу 
мамлакат улкан мамлакат эканлиги каби ғояларни шакллантириш билан ҳам 
боғлиқ эди. Гоминьдан ҳукумати ва унинг раҳбари Чан Кайши асосан учта 
соҳани асосий деб билди ва унга эътиборни қаратиш зарурлигини тинмай 
таъкидлар эди: таълим, ҳарбий соҳа ва иқтисод. Халқнинг психологиясин 
ўзгартириш, халқнинг ахлоқий ҳолати, аҳолининг давлатга салбий 
муносабатини тугатиш каби муаммолар ҳам Чан Кайши учун асосий эди.
1938 йилда “Ҳарбий Кенгашни реорганизация қилиш дастури” қабул 
қилинди. Ҳарбий Кенгаш ҳарбий соҳа билан бирга энди иқтисод соҳасини, 
саноат, оғир ва енгил саноат департаментини, смавдохалқаро алоқалар, 
фуқаро мудофааси департаментларини бошқарар эди. Бир томондан 
иқтисодий соҳалар давлат қўлида марказлаштирилди, молия тизими 
мустаҳкамланди, банк фаолияти давлат назорати остига олинди ва ҳарбий 
солиқлар жорий этилди. Иккинчи томондан молия маблағларининг 
манбалари излаб топила бошланди. Бунинг учун давлат қўлида қолган 
саноат колрхоналаридан ташқари хусусий корхоналарни ривожлантириш., 
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш., савдо соҳасида хусусий 


33 
тадбиркорликни ривожлантириш ва ушбу айтилган соҳаларни молиявий 
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга кредитлар бериш, ҳом ашё топиб бериш, 
акционерлик жамиятлари тузиш каби ишларни амалга оширишни зарур деб 
топди. 
 
Сўнгги вақтларда Гоминьдан ва унинг етакчиси Чан Кайши олиб 
бораётган сиёсат Хитойнинг илғор кишилари томонидан қўллаб 
қувватланмай қўйилди. Мамлакатда улардан норозилик кучайиб бораётган 
эди. 1947 йил баҳорда Пекинни талабаларнинг норозилик намойишлари 
эгаллаб олди. Айниқса Пекин университетлари бу соҳада фаол бўлдилар. 
Университетлар ректорлари ва ўқитувчилари ҳам талабалар томонида бўлиб, 
Гоминьданнинг буйруғига бўйсунмай қўйдилар.  
Гоминьдан бу даврда коммунистлардан ўч олиш билан банд эди.
Гоминьдан кузгача коммунистлар устидан тўла ғалаба қозонишга эришиши 
лозим эди. Университет администрацияси уларнинг ишларига ҳукуматнинг 
аралашувига йўл қўймаслигини очиқ айтди. Талабаларнинг намойишлари 
кўплаб шаҳарларни эгаллаб олди. 5 май куни Шанхайда “Очлик билан 
кураш, уруш билан кураш” шиори остида талабаларнинг катта намойиши 
бўлиб ўтди. Бундан ташқари талабалар фуқаролар эркинлигини таъминлаш,
таълим учун давлат томонидан етарлича маблағ ажратиш, профессор-
ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, нарх-
навони пасайтириш ва бошқа талаблар билан чиқди. 18 май куни ҳукумат 
фавқулодда буйруқлар бериб, унда ҳар қандай намойишни ман қилди.
Намойишчиларга қарши кураш олиб бориш учун ҳарбий кучлардан махсус 
гуруҳлар ташкил этди. Чан Кайши бу намойишлар коммунистлар 
томонимдан уюштирмоқда, уларга қарши кураш олиббориш зарур,
жавобгарликни ҳис қилмайдиган тарғиблтчиларга қарши жиддий кураш олиб 
бориш зарур, деб ҳисоблар эди.
Ҳукуматнинг қабул қилган тадбирлари фойда бермади. Энди 
талабалар 18 майда берилган буйруқларни ман этиш ва намойиш қилишга 


34 
рухсат бериш учун кураш олиб бораётган эдилар. Энди уларнинг талабларига 
фуқаролар урушини тўхтатиш, ҳукуматнинг порахўр хизматчиларини 
жазолаш, уларнинг мол мулкини мусодара қилиш каби талаблар қўшилди.
Шундай талаблар битилган шиорлардан бири ҳукуматнинг биноси 
рўпарасига илиб қўйилган бўлиб, унда “Осмон йиғлаяпти, ер ғамгин, халқ 
таланган, ҳукумат хизматчилари семирмоқда”, деб ёзилган эди. 2 июнга
умумий иш ташлаш эълон қилинди. Уни бостиришга қаратилган ҳукумат 
томонидан шафқатсиз кураш ҳатто ҳукумат тарафдорларининг ҳам ғазабини 
қўзғади.
Шундай шароитда Гоминьданнинг обрўси жуда тушиб кетган бўлиб, энди у
давлатни бошқаришга қодир эмас эди. Чунки ҳақиқатдан ҳам тўхтовсиз 
фуқаролар уруши, Япония билан бўлган уруш, Тайвань масаласи халқнинг 
тинкасини қуритган ва халқ бу муаммоалрдан чарчаган эди. Мамлакатнинг 
иқтисодий ҳаёти издан чиққан, чекка провинцияларда очлик ва турли 
эпидемиялар тарқаган эди. Кун кўришга имкони йўқ кишилар очликдан ўлиб 
қолаётган эдлилар. Бундай манзара ҳақида чет эл мухбирлари оммавий 
ахборот воситаларида хабар беришаётган эди. Уларнинг ёзишича кўпчилик 
камбағаллар пули йўқлиги сабабли кийимсиз юришар, кўп оилаларда 
тузнинг борлиги бойлик белгиси ҳисобланар эди. Мажбурий ҳарбий 
хизматга қарши норрзилик кучайиб кетган бўлиб, армиядан қочиш оммавий 
ҳаракатга айланиб қолган эди. Армиядан қочган аскарлар партизанлар 
сафини тўлдирар эдилар. Кўчаларда очликдан тинкаси қуриган кишилар, 
ишсизлар, очликдан чалажон ҳолатга келган кишилар тўла эди.
Бу даврга келиб Хитойнинг ички сиёсий зиддиятлари шу 
даражада кучайиб кетдики, мамлакатдаги турли сиёсий кучлар: Гоминьдан, 
ХКП, сепаратистлар, Қизил армия, ёшлар ҳаракати ва бошқалар мамлакат 
ҳаётини ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуришга ҳаракат қилар 
эди. Уларнинг барчаси ҳам ҳокимият учун кураш олиб борар эдилар. Бошқа 
томондан партизанлар ҳаракати кенг ёйилган бўлиб, бундай ҳаракат бутун 


35 
мамлакатни қамраб олган эди. Партизанлар ҳараати кўпроқ ХКП га таянар ва 
у билан биргаликда ҳараат қилоар эди. 1948 йилнинг охирига келиб 
коммунистлар мамлакатнинг катта қисмини эгаллаб олдилар. 1949 йилнинг 
кузига келиб фақат Тайвань ва Тибет ҳудудигина ХКП нинг назорати остига 
олинмаган эди холос. Ундан ташқари Гонконг ва Макао Буюк Британия ва 
Португалиянинг назорати остида қолаётган эди.
Чан Кайши бундай шароитда иложсиз қолди ва АҚШ, Буюк Британия 
ва СССР рҳукумати раҳбарларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Аммо 
СССР раҳбарияти бундай мурожаатга жавобан қайд этилаётган можаролар 
Хитойнинг ички сиёсати билан боғлиқ, СССР бу можароларга аралашишни 
ҳоҳламайди, деб айтди. Аммо шундай бўлсада Совет Иттифоқи 
Коммунистик партияси доим ХКП ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турди.
Демак, 1948 йилда Гоминьдан ўрнатган тартиб қулади. Унинг 
қулашининг сабабларидан бири Хитой Коммунистик партиясини СССР 
томонидан тинмай қўллаб-қувватлаб турилишида эди. Чан Кайши ўзининг 
сиёсий ҳатти-ҳаракатларида кўпроқ АҚШ га таянишга интилди, ундан 
кўплаб ёрдамлар сўраб турди. Лекин АҚШ ўз манфаатлари йўлида Чан 
Қайшини айрим ҳолларда қўллаб-қувватлаган бўлсада, асслида Унинг учун 
ҳақиқий иттифоқчи бўлмади. АҚШ Хитой ҳудудида бўлаётган урушда 
тўғридан-тўғри иштирок этишни ва Хитойга ёрдам беришни истамади.
Юқорида қайд этьилганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Гоминьдан 
режими қулаб бораётган эди. Аммо шунга қарамасдан ГОминьдан иложи 
борича ўзига қарши бўлганлар билан ҳисоб-китоб қилишга ҳаракат қилоар 
эди. Чан Кайши мамлакатда турли ислоҳотларни давом эттириш ўрнига 
унинг сиёсатига қарши чиқаётганлар билан олишиш билан банд эди. Шу 
мақсадда 1947 йилда Демократик лига ноқонуний, деб эълон қилинди. Ушбу 
лига Гоминьданга қарши ягона оппозиция бўлиб, легал тарзда фаолият 
кўрсата олар эди. Чан Кайшининг бу қарори Миллий Кенгашга сайловлар 
эълон қилиниши арафасида қабул қилинди. Лигага унинг айрим аъзолари 


36 
ХКП билан урш ва келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда, деган айб 
қўйилди. Аслида Демократик лига мамлакатда фаолият кўрсатувчи барча 
либерал ва демократик элементларни бирлаштирган ҳолда иш олиб борар, ва 
бу элементлар коммунистлар билан алоқадор эма эдилар. Аслида АҚШ ҳам 
Демократик лиганинг фаолиятидан манфаатдор эди. Чунки унинг айрим 
аъзоалри АҚШ манфаатларига мос келувчи сиёсат олиб боришда ва унинг 
мафкурасини тарғиб қилишда ёрдам берар эди. Бу қарорни қабул Қилишда 
Чан Кайши АҚШ билан маслаҳатлашмади. Натижада АҚШнинг Хитой учун
ёрдам тариқасида ажратаётган маблағлари амалда Чан Кайшининг ҳарбий 
диктатурасига сарф этилаётгандек бўлиб чиқди. Лига фаолиятини тақиб 
этилиши Хитойда катта норозиликларга сабаб бўлди ва унга жавобан 
оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Пекин университетининг 47 нафар 
профессори бу масала бўйича манифест сэълон қилдилар. Демонстрациялар 
янада кенгроқ тарзда давом этди.
1948 йилда оппозициянинг ҳаракатлари янада кескин тус олди. 
Бунинг устига ташқи оппозиция ҳам Чан Кайшининг режимига қарши чиқа 
бошлади. Энди Гоминьданнинг олиб бораётган сиёсатидан мамлакат 
аҳолисининг катта қисми норози эди. Гоминьданнинг аъзолари ўртасида ҳам 
бўлиниш юз берди. Чунки ҳукумат ўз сиёсатида ўта кескинлик билан турли 
қонунларни ва халққа қарши бўлган қарорларни қабул қилиши 
Гоминьданнинг илғор фикрловчи аъзоларига ҳам ёқмас эди. Унинг устига 
мамлакатда фуқаролар уруши давом этар эди. Хитой амалда турли
ижтимоий-сиёсий зиддиятлар ва муаммоларнинг тугунига айланиб қолган 
эди. Чан Кайши эса бу тугунни фақат ҳарбий куч ёрдамида ечишга ҳаракат 
қилар эди. 1948 йилда Гонконгда қайтадан Демократик лига ташкил этилди. 
Гоминьдан ичида эса Хитой коммунистик партияси билан ҳамкорлик қилиш 
истагини билдирган Инқилоб қўмитаси тузилди. Мазкур қўмита АҚШ нинг 
Хитойга нисбатан олиб бораётган сиёчсатини қоралар эди.


37 
Хитой халқ армияси энди Гоминьданнинг Шимоли-шарқий, 
Шимолий, Шарқий ҳудудларида жойлашган ҳарбий кучларига қарши 
курашиб, уни ўраб олиш ва тугатиш бўйича кўрсатма олди. Уларни 
Марказий ва Жанубий Хитой ҳудудига яқинлашувига йўл қўймаслик керак 
эди. Ушбу кўрсатмага амал қилган ҳолда Хитой халқ армияси бир қатор 
ғалабаларга эришди. Гоминьдан армиясининг йирик генераллари ҳам энди 
фақат қутулиб қолишни ўйлар эди. Амалда унинг армияси бўйсунмай қўйди. 
Ҳалқаро майдонда ҳам Гоминьдан режими қулаётганлиги ҳақида кўп 
гапирила бошланди. АҚШ Хитой учун ваъда қилган иқтисодий ёрдамларини 
ҳам вақтида бермади. Ана шундай шароитда Чан Кайши рафиқаси Сун 
Мэйлинни АҚШ га ёрдам сўраб жўнатди. Унга қуйидаги вазифалар 
юклатилган эди: 
1.АҚШ Хитойга нисбатан сиёсати ўзгармаганлиги ҳақида
матбуотда айтиши лозим эди. 
2.АҚШ Гоминьдан ҳукуматига ён босишда давом этаётганлигини 
эълон қилиши керак эди. 
3.АҚШ кенг маънода иқтисодий ёрдам бериши керак эди. 
4.АҚШ нинг ҳарбий вакиллари ёрдамида Хитойдаги мавжуд 
ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганиши ва ўз хулосаларини бериши лозим эди.
6
Аммо Сун Мэйлиннинг Америкага қилган визити ҳеч қандай натижа 
бермади. Америка матбуоти аксинча, Чан Кайши ҳукуматини вазиятни 
тушунмайдиган, кучсиз ва ўта порахўрликка берилган ҳукумат сифатида
характерлаб мақолалар нашр этди. АҚШ шу вақтда берилиши лозим бўлган 
400 млн.долл.ёрдамдан воз кечди.
Бу ҳодисаларга мамлакатда тобора кучайиб бораётган иқтьисодий 
инқироз қўшилди. Гоминьдан назорат қилиб турган ҳудудларда тобора 
норозиликлар кучайиб бориб, бу ерларни инқилобий кўтарилиш эгаллаб 
олди. Халқ армияси янада катта муваффақиятларга эришиб борди. Чан 
6
Воронцов В.Чан Кайши.Судьба китайского Бонапарта..М.:1989.стр. 107. 


38 
Кайши армиясининг руҳи тушиб кетди, аскарларни ғалабага бўлган ишончи 
сўнди. 1948 йил кузда Чан Кайши истеъфога чиқиш ҳақида гапира бошлади 
ва ўзининг ўрнига Лу Цзунжэнни таклиф қилди. У ҳукумат аъзоси бўлиб, 
Чан Кайшининг яқинларидан эди. Ўзи эса партиянинг етакчиси сифатида 
қолиши истагини айтди. 1948 йил 31 декабр куни Чан Кайши Гоминьдан 
етакчилари ва ҳукумат аъзоларини тушликка таклиф қилди ва у
қуйидагиларни баён қилди: “Мен истеъфога чиқишга интилмаган эдим, 
аммо Сиз, Гоминьдан аъзолари мени истеъфога чиқишимни ҳоҳладингиз. 
Мен коммунистларни деб эмас, Гоминьданда фаолият олиб бораётган айрим 
гуруҳларнинг позицияси учун кетаман”.
7
1949 йил январда Чан Кайшининг яқин сафдошлари унинг 
ҳукумати енгилганлигини тан олишга мажбур бўлди. Унга содиқ бўлган 
Гоминьдан армиясининг катта қисми ҳам энди халқ томонига ва 
коммунистлар томонига ўта бошлади. Шуцндай дивизиялардан бири 1 млн. 
кишидан иборат бўлган генерал Фу бошчилигидаги кучларнинг 
коммунистлар томонига ўтиши Чан Кайши ҳукумати қулашини янада 
яқинлаштирди. Чунки бу кунларда коммунистлар радиоси ўзининг турли 
эшиттиришларида Чан Кайшини мамлакатнинг биринчи жиноятчиси, деб 
атаётган эди. Унга халқ манфаатларини АҚШга сотганлигида айблаб миллат 
хоини сифатида муносабатда бўлинаётган эди. Гоминьдан етакчиларидан 45 
кишидан иборат рўйхатни ўқиб эшиттирилиб, уларни энг йирик 
жиноятчилар сифатида қонун олдида суд қилиш лозим, деб айтилган эди. 
Уларнинг рўйхати бошида Сун Эйлин турар эди.
Бундай вазиятда Коммунистик партия унга ҳайриҳоҳлик 
билдирувчи ҳарбий бошлиқларни жазоламасликка аксинча, уларни турли 
лавозимларга қўйишга ваъда берди. Офицерларга уларнинг унвони сақлаб 
қолинди, армияни тарк этмоқчи бўлганларга эса нарсалари билан бирга уч 
ойлик нафақа бериладиган бўлди. Бундай ҳаракатлар натижасида Чан 
7
Китай в период войны против японской агрессии. М.:Наука, 1988. Стр.55.


39 
Кайшига тегишли бўлган армиянинг катта кучи коммунистлар томонга ўтиб 
уларнинг армиясига қўшилди. Чан Кайши ҳарбий кучларсиз қолди. 
Расмий жиҳатдан Чан Кайши мамлакат президентлик лавозимидан 
1949 йил 21 январда бўшади. Унинг ўрнига Ли Цзунжэнь президент бўлди.
МАмлакатда коммунистлар ўз мавқеини тобора юксалтириббордилар. 1949 
йил март ойида Сибайбо қишлоғида ХКП нинг 11 Пленуми бўлиб ўтди. 
Унда қабул қилинган резолюцияга Мао Цзэдуннинг нутқи асос бўлди.
Резолюцияда биринчи вазифа сифатида Хитойни социалистик мамлакатга 
айлантириш қўйилди. Хитойда келажакда давлат қурилишини Пленум халқ 
демократик диктатураси, деб эълон қилди.
Энди Гоминьдан етакчилари Коммунистик партия билан 
ҳамкорлик қилмаса мамлакатнинг бошида тура олмаслигига амин бўлдилар. 
1 апрелда Гоминьданнинг коммунистлар билан музокаралари бошланди. 
Томонлар ҳукуматни коммунистларга бериш тартибини ҳам келишиб 
олдилар. Ҳукуматда бошқа ватанпарвар кучларнинг ва сиёсий илғор 
гуруҳларнинг ҳам иштироки назарда тутилаётган эди. Жиноятчи деб 
топилган ҳарбий етакчиларни ҳам агар улар халқ томонга ўтиб армияга 
ҳайриҳоҳлик 
биолдирсалар, 
гуноҳидан 
ўтиб, 
уларнинг 
жасони 
енгиллаштириш масаласи ҳам кўрилди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Хитой давлати ҳам буюк 
давлатлардан бири сифатида тан олинди ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти 
Кенгашига аъзоликка қабул қилинди. Хитойнинг тарихига назар солсак, 
унда расмий тарзда Японияга қарши урушда асосий ролни Хитой 
коммунистлари ўйнаган, деб эътироф этилади. Бу курашда Хитой КР усталик 
билан японларга қарши халқни бирлаштира олди, деб айтилади.
Гоминьданнинг роли ҳам албатта, ҳисобга олинади, лекин унинг бу 
жараёндаги хизматлари Коммунистик партиядан кейинги ўринга қўйилади. 
Аслини олиб қараганда, бу муаммога нисбатан Хитой тарихчиларининг 
орасисда ҳам турли қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Улардан бирида 


40 
Коммунистик партия Японияга қарши урушда фақат бир неча жанглардагина 
катта фаоллик кўрсатди, асосий вазифани Гоминьдан бажарди, деб айтилади. 
Коммунистик партия кучлари асосан Пунсин Гуань атрофида қаттиқ туриб 
жанг қилдилар ва бундан ташқари бир неча жанаглардагина жонбозлик 
кўрсатдилар, лекин бошқа ҳолатларда ва жангларда фаол бўлмадилар,
Урушнинг асосий оғирлиги Гоминьданнинг ҳарбий кучлари елкасига тушди. 
Коммунистик партия Японияга қарши курашларда катта ҳисса қўшмади, деб 
ҳисоблайдилар.
Шундай қилиб, кўпчилик томони дан ҳайриҳоҳлик билдирриладиган 
Гоминьдан ҳукумати аслида ич-ичидан турли сиёсий зиддиятларга учради ва 
мамлакатни 
бошқара 
олмай 
қолди. 
Унинг 
оқибатида 
Хитойда 
ГОминьданнинг таъсири пасайди ва коммунистларнинг таъсири кучая борди. 
Айнан ана шу уруш йилларида Коммунистик партия ўз позицияларини 
мустаҳкамлаб олди ва кейинги фаолияти учун замин яратди.

Download 435,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish