III боб. Хитой-Япония урушининг тугаши ва Тайвань
41
1948 йил декабр ойида Чан Кайши ўзининг унга содиқ бўлган ҳарбий
кучлари билан бирга ҳеч қандай тўсиқларсиз, осонгина Тайвань оролини
эгаллаб олди. Тайваньга яқин бўлган Цзюэмоу, Дачэнь, ва Мацу оролларини
ҳам Чан Кайши ўз ҳукмронлиги остига олди. АҚШ бунга жавобан расмий
тарзда агар Коммунистик партия оролга ҳужум қилмоқчи бўлса, АҚШ ўз
флоти ёрдамида оролни ва унинг аҳолисини ҳимоя қилишини айтди.
Япония Тайвандан чиқарилиб юборилганидан кейин унинг аҳолиси
энди озодликка чиқиб, яхши кунлар келиши орзусида яшар эди. Япониянинг
Тайваньдаги мустамлакачилик сиёсатига якун ясалди ва орол озод бўлди.
Аммо Тайвань аҳолисининг эркин бўлиш ҳақидаги умидлари ўзини
оқламади. Тайвань ҳукумати бошида турган кишилар кўпроқ ўзини ва
бойлик орттиришни ўйлар эди. Унинг устига ҳукумат аъзолари ичида
коррупция жуда кучайиб кетди. Айниқса, ҳукумат бошлиқлари бу соҳада
бошқалардан ўзиб кетган эдилар. Улар орасида Чан Кайшининг қуролдош
дўсти Гэ Цзинэн, Чжэн И ва бошқалар бор эдилар. Уларга эргашиб оролга
уларнинг яқин қариндошлари ва дўстлари ҳам келиб ўрнашиб олган эди.
Оролда ҳукумат томонидан оммага айтилган “Давлат социализми” шиори
кўп жиҳатдан ҳукуматнинг ўз манфаатлари йўлидаги ҳатти-ҳараатларини
оқлар эди. Тайваньда тадбиркорлик ва бошқа соҳалардан келган фойдани
ҳукумат аъзоалри тезроқ ўзиники қилиб олишга интилар эдилар.
Гоминьдан аъзолари доирасида кенг тарқалган порахўрлик,
чайқовчилик, давлат маблағларини ўзлаштириш каби ҳолатлар Хитой ва
Тайвань ҳукумати маъмуриятида оддий ҳолга айланиб қолди. 1946 йил 4 май
куни Тайвань губернаторининг бош котиби Стэуэй Чэн матбуотда ўз
мақоласи билан чиқиб, Япония билан бўлган уруш натижасида аҳоли катта
талофатлар кўргани ва Тайвань аҳолисининг тинкаси қуриганлиги, энди
озодликка чиқиб оролнинг ҳаётитни иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан
кучайтириш учун ҳамма биргаликда кураши зарур эканлигини
айтиб ўтди.
42
Тайвань оролида илғор фикрловчи кишилар ҳам албатта, йўқ эмас
эди. 1946 йил 1 декабрда уларнинг бир гуруҳи Чан Кайшининг олдига келди.
Улар ўз таклифлари ва талабларини қўйдилар. Уларнинг фикрича, оролда энг
аввал қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур эди:
1. Саноат соҳаси ни тиклаш
2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар ўтказиш
3. Ерсиз деҳқонларни ер билан таъминлаш
4. Ишсизларни иш билан таъминлаш
5. Нарх-навони пасайтириш ва иш ҳақини ошириш
6. Тайвань аҳолисига ҳуқуқий эркинликлар бериш
7. Мустақиллик ёки автономияга эришиш ва ҳ.к.
Тайвань аҳолисининг турмуш даражаси Хитой аҳолисиникига
нисбатан анча паст эди. Тайваньда истиқомат қилувчи 800 минг аҳолининг
10 % ишсиз эди. Япония билан уруш якунлангандан кейинги ҳолат у ерда
японларнинг ҳукмрон бўлган давридагига нисбатан анча оғир эди.
Сўзимизнинг исботи учун қуйидаги маълумотларни келтириб ўтиш мумкин.
Цемент ишлаб чиқариш заводлари бир ойда 2 минг т цемент берар эди.
Лекин бу кўрсаткич японлар даврида 40 минг т. Ташкил этган эди. Японлар
давридан бери бир йил давомида ҳаёт кечириш 100 баробар қимматлашгани
ҳолда, иш ҳақи эса фақатгина 3 маротабагина ошди холос. Аҳолининг ҳаёт
кечириши кундан-кунга оғирлашиб бораётган эди. Шундай шароитда бир
гурух кишилар, яъни Тайваньда ҳукуматни эгаллаб турганлар тобора бойиб
борар ва унинг устига порахўрлик, коррупция жуда тарқалиб кетган эди.
Барча соҳаларда шундай ҳолат мавжуд бўлиб, бундай тартибдан халқ
ниҳоятда норози эди.
1947 йил январ ойида мавжуд тартибга қарши норозилик
намойиши бошланди. Намойишда талабалар, ишчилар, деҳқонлар ва турли
табақаларга мансуб бўлган кишилар иштирок этдилар. 28 февраль куни
кечқурун полиция лицензиясиз сигарета сотаётган ёши катта аёлни
43
шафқатсизларча калтаклади. Бу ҳодисани кўриб турган кишилар қаттиқ
ғазабга келдилар ва катта оломон йиғ илиб полиция билан кураш бошлади.
Полициячилар қўрқиб қочиб кетдилар. Ғазабланган оломон уларнинг
машинасини ёқиб юборди. Эртасига бу воқеалар давом этди. Қўзғолончилар
ғазабга
келиб
сигарета
чиқадиган
фабрикани
ёқиб
юбордилар.
Намойишчилар ўз талабларини айтиш ниятида губернатор томонга қараб йўл
олдилар. Лекин улар губернатонинг резиденциясига яқинлашуви билан
уларни резиденция олдида пойлаб турган ҳарбий кучлар қўзғолончиларга
қарата пулеметлардан тўхтамай ўқ ота бошладилар. 3 мингга яқин киши
ҳалок бўлди ва ярадор бўлди. Эртаси куни губернатор маъмуриятининг
фаолияти тўхтаб қолди. Қўзғолон орол бўйлаб кенг тарқалиб кетди, оммавий
сиёсий қаршилик ҳаракати бошланди.
Оролда энди губернатор эмас, “1947 йил 28 февралда бўлиб ўтган
инцидентни тартибга солиш” қўмитаси бошқарувчи кучга айланди ва
оммавий норозилик ҳаракатини бошқара бошлади. Қўзғолончилар бир ҳафта
давомида оролнинг барча ҳудудини ўз назорати остига олдилар.
Гоминьданнинг қўлида фақат ҳарбий базалар қолди. Маҳаллий бойлар ҳам
қўзғолончиларни қўллаб-қувватлади. Уларнинг асосий шиори “Формоза
формозаликлар учун”, яъни “Тайвань-тайваньликлар учун” эди.
Қўзғолончилар мустақиллик учун кураш олиб бордилар. Жуда бўлмаса
оролда автономия яратишни таклиф этдилар.
Оролда қўзғолончилардан ташқари маҳаллий сепаратистлар ҳам ўз
манфаатлари йўлида курашар эдилар. Уларнинг етакчилари ака-укалар Лио-
Томас ва Джашуа Америкада ўқиб келган бўлиб, иложи борича ташқи
кучларга таянишга ҳаракат қилар эди. Бу даврда сиёсий воқеалар доирасида
уларнинг ҳам ўз роли бор эди. Улар аҳоли орасида янги мафкурачилар
сифатида
танилган
эдилар.
Уларнинг
мафкураси
Тайвань
сепаратистларининг манфаатлари ва эҳтиёжларига жавоб берар эди. Бундай
шароитда қўзғолончилар Чжен И.га мурожаат қилдилар. Улар Чжен И.дан
44
Тайвань муаммосини ҳал этишга ёрдам беришини сўрадилар. Чунки Чжен И.
1944 йил сентябрда Тайвань муаммоларини ҳал этиш бўйича ташкил этилган
қўмитанинг раиси бўлиб сиёсий фанлар соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи
олим ҳисобланар эди. Чжен И. Бошчилигидаги сиёсий гуруҳ Тайвань
муаммосини ўрганиш учун бу ерга келди. Албатта, бу ерда ушбу гуруҳ Чан
Кайшининг кўрсатмалари асосида Хитойга мос келувчи сиёсат ўрнатишга
ҳаракат қилди. Уларнинг биринчи қадами Тайваньда тўртта банк ташкил
этишдан ва молия соҳасини қайта қуришдан бошланди. Чжэн И
қўзғолончилар қўмитасининг етакчилари билан бўлиб ўтаётган ҳодисаларни
муҳокама этиш учун учрашди.
Чан Кайшининг кўрсатмалари асосида қўзғорлончиларга катта
ваъдалар берилди. Уларни тинчлантиришга ҳаракат қилинди. Чан
Кайшининг имзоси билан турли варақалар, ваъдалар битилган хатлар
самолетлардан тарқатила бошланди. Агар қўзғолончилар ўз ҳаракатларини
ва қаршиликларини тўхтатсалар, уларга нисбатан ҳеч қандай жазо
қўлланмаслиги ҳам ваъда берилди. Март куни Тайваньда тартиб ўрнатилди,
комендант соати эълон қилинди. Тайвань губернатори энди бутунлай
бошқача иш кўрди. 8 мартдан бошлаб оролга қўшимча ҳарбий кучлар кириб
кела бошлади. Аскарлар ҳарбир уй ва ҳар бир кўчани тинтув қила
бошладилар. Ҳатто Чжэн И.нинг қўлида бирор марта маъмуриятга ёки
марказий ҳукуматга ёки Америка элчихонасига эътироз билан ёки арз битлан
мурожаат қилганлар рўйхати ҳам бор эди. Қўзғолончиларнинг етакчилари ва
“тартиб ўрнатиш бўйича қўмита”нинг етакчилари қўлга олиниб қамоққа
тиқилди, айримлари отиб ташланди, бошқалари қийноққа тутилди. Бунга
жавобан Тайваньдан Чан Кайши олдига мурожаат учун борган делегацияни
у қабул қилмади.
10 март куни Чан Кайши қуйидагиларни орол губернаторига ёзди:
“Тайваньда яқин кунларда тартиб ва тинчлик ўрнатилади. У ерга ҳукумат
томонимдан тартиб ўрнатиш ва доимий тарзда у ерда бўлиш, тартибни
45
қўриқлаш ва ҳукуматни ҳимоя қилиш учун ҳарбий кучлар юборилади”.
Самолетларадан яна турли варақалар тарқатилиб, бу сафар уларнинг остига
республика президенти, ҳарбий кучлар бош қўмондони, партия етакчиси
каби имзолар қўйилган эди. Чан Кайши Чжэн Ининг Тайваньда тартиб
ўрнатиш бўйича олиб борган сиёсатини тўла қўллаб-қувватлади. Унинг
фикрича қўзғолоннинг ташкилотчилари ёки унинг етакчилари коммунистлар,
ёки японларнинг мафкураси остида бузилган кишилар, деб ҳисоблар эди.
Унинг фикрича, Тайвань аҳолиси хитойликлар олдида қарздор эди, чунки
хитойликлар Тайваньни тиклаш учун 50 йил давомида тинмай ҳаракат қилган
эдилар.
Тайваньдаги қўзғолончиларни жазолаш натижасида тайванлик
аҳоли ўртасида қурбонлар сони 10 мингдан зиёд кишини ташкил этди.
Айрим манбаларда бу маълумотлар 20 минг атрофида, деб кўрсатилади.
Бундай оммавий террор натижасида маҳаллий губернатор ва Чжэн И
бошчилигидаги масалани тўғри ҳал этиши лозим бўлган гуруҳнинг обрўси
маҳаллий аҳоли ўртасида ниҳоятда тушиб кетди. Чунки улар оғизда
либерализм, озодлик ва демократия ҳақида кўп гапирсаларда, амалда
уларнинг қилган ҳатти – ҳаракатлари айтаётган гапларига мос келмас эди.
Маҳаллий сепаратистлар энди очиқдан – очиқ Тайваньга Америка
интервенциясини ёки ушбу муаммоларни ҳал тишга БМТ ёрдам беришини
ёқлаб чиқа бошладилар. Чунки уларнинг фикрича, Хитой ёрдамида Тайвань
масаласи барибир тайванликлар фойдасига ҳал бўлмас эди ва орол
озодликка бундай йўл билан эриша олмас эди. Тайваннинг масаласи ҳал
этилмай, очиқлигича қолаётган бўлиб, сиёсий мавқеи (статуси) ҳам ноаниқ
ҳолатда бўлиб қолаётган эди.
Тайванда бўлиб ўтаётган воқеаларга АҚШ ҳам қизиқиш билан
қарар эди. Бу даврда айниқса, оролга Хитой ҳарбий кучлари келиб
ўрнашганидан
кейин
АҚШ
генерали
Вейдемейер
маҳаллий
сепаратистларнинг етакчилари билан учрашди. Уларнинг суҳбатида
46
Вейдемейер оролда АҚШнинг ёрдами билан тартиб ўрантилиши
мумкинлиги, АҚШ оролни ўз назорати остига олиши ва иқтисодий жиҳатдан
ёрдам бериши ва маҳаллий аҳолининг мустақиллик учун курашини қўллаб-
қувватлаши мумкинлиги ҳақида айтилди. Унинг фикрича Гоминьданнинг бу
ерда олиб бораётган сиёсати демократия ва эркинлик тамойилларига
мутлақо зид бўлиб, аҳолининг ҳуқуқлари паймол қилинаётган эди. Шу
сабабли ҳам Тайвань ҳеч бўлмаганда автономия мавқеига эга бўлиши лозим
эди. Шундай қилиб Тайвань бир неча томонларнинг манфааталри доирасида
асосий масалага айланиб қолган эди.
Бўлиб ўтган воқеалардан кейин оролда Чжэн Ининг обрўси
ниҳоятда тушиб кетди. 22 март куни Гоминьдан Маркахзий ижроия
қўмитасининг қарори билан Чжэн И оролдан чиқариб юборилди. Унга яна
оролда қолиши ва ишларини тарибга келтириб топшириши учун икки ой
муҳлат берилди. Лекин шу даврда ҳам Чжэн И оролдан охирги
бойликлдаргача олиб кетишга эришди. Унинг одамлари кетиш олдидан
мавжуд барча олтин қуймаларини АҚШ долларларини қопларга жойлаб олиб
чиқиб кетдилар. Бу йўл билан маҳаллий иқтисод тизимига катта зарар
етказилди. Чжэн И оролни тарк этгандан кейин ҳам бу ерда маҳаллий
аҳолига қарши террор давом этди. Энди оролнинг губернаторлигига
Хитойнинг АҚШдаги элчиси Вэй Даомин тайинланди.
Сўнгги вақтларда Гоминьдан ва унинг етакчиси Чан Кайши олиб
бораётган сиёсат АҚШни қониқтирмай қолган эди. Мамлакатда улардан
норозилик кучайиб бораётган эди. 1947 йил баҳорда Пекинни талабаларнинг
норозилик намойишлари эгаллаб олди. Айниқса Пекин университетлари бу
соҳада фаол бўлдилар. Университетлар ректорлари ва ўқитувчилари ҳам
талабалар томонида бўлиб, Гоминьданнинг буйруғига бўйсунмай қўйдилар.
Гоминьдан бу даврда коммунистлардан ўч олиш билан банд эди. Чан
Кайшининг фикрича, у кузгача коммунистлар устидан тўла ғалаба
қозонишга эришиши лозим эди. Университет администрацияси уларнинг
47
ишларига ҳукуматнинг аралашувига йўл қўймаслигини очиқ айтди.
Талабаларнинг намойишлари кўплаб шаҳарларни эгаллаб олди. 5 май куни
Шанхайда “Очлик билан кураш, уруш билан кураш” шиори остида
талабаларнинг катта намойиши бўлиб ўтди. Бундан ташқари талабалар
фуқаролар эркинлигини таъминлаш, таълим учун давлат томонидан
етарлича маблағ ажратиш, профессор-ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш,
турмуш даражасини яхшилаш, нарх-навони пасайтириш ва бошқа талаблар
билан чиқди. 18 май куни ҳукумат фавқулодда буйруқлар бериб, унда ҳар
қандай намойишни ман қилди. Намойишчиларга қарши кураш олиб бориш
учун ҳарбий кучлардан махсус гуруҳлар ташкил этди. Чан Кайши бу
намойишлар коммунистлар томонимдан уюштирмоқда, уларга қарши кураш
олиббориш зарур, жавобгарликни ҳис қилмайдиган тарғиблтчиларга қарши
жиддий кураш олиб бориш зарур, деб ҳисоблар эди.
Чан Кайшининг қабул қилган тадбирлари фойда бермади. Энди
талабалар 18 майда берилган буйруқларни ман этиш ва намойиш қилишга
рухсат бериш учун кураш олиб бораётган эдилар. Энди уларнинг талабларига
фуқаролар урушини тўхтатиш, ҳукуматнинг порахўр хизматчиларини
жазолаш, уларнинг мол мулкини мусодара қилиш каби талаблар қўшилди.
Шундай талаблар битилган шиорлардан бири ҳукуматнинг биноси
рўпарасига илиб қўйилган бўлиб, унда “Осмон йиғлаяпти, ер ғамгин, халқ
таланган, ҳукумат хизматчилари семирмоқда”, деб ёзилган эди. 2 июнга
умумий иш ташлаш эълон қилинди. Уни бостиришга қаратилган ҳукумат
томонидан шафқатсиз кураш ҳатто ҳукумат тарафдорларининг ҳам ғазабини
қўзғади.
Шундай шароитда АҚШнинг вакили Вейдемейер ҳукумат аъзолари
доирасида мажлис ўтказди. Унда генерал Чан Кайши бошлиқ ҳукуматнинг
олиббораётган сиёсати, барча соҳаларда: ҳарбий, иқтисодий, сиёсий
соҳаларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида гапирди. У ҳукуматни
ҳатто коммунистларга қарши олиб борган кураши ҳам ғалаба қилмади, деб
48
эслатиб ўтди. Шундай қилиб унинг фикрича, ҳалқаро майдонда ҳам,
ммлакатнинг ичида ҳам Гоминьданнинг обрўси жуда тушиб кетган бўлиб,
энди у давлатни бошқаришга қодир эмас эди. Чунки ҳақиқатдан ҳам
тўхтовсиз фуқаролар уруши, Япония билан бўлган уруш, Тайвань масаласи
халқнинг тинкасини қуритган ва халқ бу муаммоалрдан чарчаган эди.
Мамлакатнинг иқтисодий ҳаёти издан чиққан, чекка провинцияларда очлик
ва турли эпидемиялар тарқаган эди. Кун кўришга имкони йўқ кишилар
очликдан ўлиб қолаётган эдлилар. Бундай манзара ҳақида чет эл мухбирлари
оммавий ахборот воситаларида хабар беришаётган эди. Уларнинг ёзишича
кўпчилик камбағаллар пули йўқлиги сабабли кийимсиз юришар, кўп
оилаларда тузнинг борлиги бойлик белгиси ҳисобланар эди. Мажбурий
ҳарбий хизматга қарши норрзилик кучайиб кетган бўлиб, армиядан қочиш
оммавий ҳаракатга айланиб қолган эди. Армиядан қочган аскарлар
партизанлар сафини тўлдирар эдилар. Кўчаларда очликдан тинкаси қуриган
кишилар, ишсизлар, очликдан чалажон ҳолатга келган кишилар тўла эди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки,
Тайвань ҳудудида ҳам Гоминьдан режими қулаб бораётган эди. Аммо шунга
қарамасдан ГОминьдан иложи борича ўзига қарши бўлганлар билан ҳисоб-
китоб қилишга ҳаракат қилоар эди. Чан Кайши мамлакатда турли
ислоҳотларни давом эттириш ўрнига унинг сиёсатига қарши чиқаётганлар
билан олишиш билан банд эди. Шу мақсадда 1947 йилда Демократик лига
ноқонуний, деб эълон қилинди. Ушбу лига Гоминьданга қарши ягона
оппозиция бўлиб, легал тарзда фаолият кўрсата олар эди. Чан Кайшининг бу
қарори Миллий Кенгашга сайловлар эълон қилиниши арафасида қабул
қилинди. Лигага унинг айрим аъзолари ХКП билан урш ва
келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда, деган айб қўйилди. Аслида
Демократик лига мамлакатда фаолият кўрсатувчи барча либерал ва
демократик элементларни бирлаштирган ҳолда иш олиб борар, ва бу
элементлар коммунистлар билан алоқадор эма эдилар. Аслида АҚШ ҳам
49
Демократик лиганинг фаолиятидан манфаатдор эди. Чунки унинг айрим
аъзоалри АҚШ манфаатларига мос келувчи сиёсат олиб боришда ва унинг
мафкурасини тарғиб қилишда ёрдам берар эди. Бу қарорни қабул Қилишда
Чан Кайши АҚШ билан маслаҳатлашмади. Натижада АҚШнинг Хитой учун
ёрдам тариқасида ажратаётган маблағлари амалда Чан Кайшининг ҳарбий
диктатурасига сарф этилаётгандек бўлиб чиқди. Лига фаолиятини тақиб
этилиши Хитойда катта норозиликларга сабаб бўлди ва унга жавобан
оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Пекин университетининг 47 нафар
профессори бу масала бўйича манифест сэълон қилдилар. Демонстрациялар
янада кенгроқ тарзда давом этди.
1948 йилда оппозициянинг ҳаракатлари янада кескин тус олди.
Бунинг устига ташқи оппозиция ҳам Чан Кайшининг режимига қарши чиқа
бошлади. Энди Гоминьданнинг олиб бораётган сиёсатидан орол
аҳолисининг катта қисми норози эди. Гоминьданнинг аъзолари ўртасида ҳам
бўлиниш юз берди. Чунки ҳукумат ўз сиёсатида ўта кескинлик билан турли
қонунларни ва халққа қарши бўлган қарорларни қабул қилиши
Гоминьданнинг илғор фикрловчи аъзоларига ҳам ёқмас эди. Унинг устига
мамлакатда фуқаролар уруши давом этар эди. Хитой амалда турли
ижтимоий-сиёсий зиддиятлар ва муаммоларнинг тугунига айланиб қолган
эди. Чан Кайши эса бу тугунни фақат ҳарбий куч ёрдамида ечишга ҳаракат
қилар эди. 1948 йилда Гонконгда қайтадан Демократик лига ташкил этилди.
Гоминьдан ичида эса Хитой коммунистик партияси билан ҳамкорлик қилиш
истагини билдирган Инқилоб қўмитаси тузилди. Мазкур қўмита АҚШ нинг
Хитойга нисбатан олиб бораётган сиёчсатини қоралар эди.
Хитой халқ армияси энди Гоминьданнинг Шимоли-шарқий,
Шимолий, Шарқий ҳудудларида жойлашган ҳарбий кучларига қарши
курашиб, уни ўраб олиш ва тугатиш бўйича кўрсатма олди. Уларни
Марказий ва Жанубий Хитой ҳудудига яқинлашувига йўл қўймаслик керак
эди. Ушбу кўрсатмага амал қилган ҳолда Хитой халқ армияси бир қатор
50
ғалабаларга эришди. Чан Кайши армиясининг йирик генераллари ҳам энди
фақат қутулиб қолишни ўйлар эди. Амалда унинг армияси бўйсунмай қўйди.
Ҳалқаро майдонда ҳам Чан Кайшининг режими қулаётганлиги ҳақида кўп
гапирила бошланди. АҚШ Хитой учун ваъда қилган иқтисодий ёрдамларини
ҳам вақтида бермади. Ана шундай шароитда Чан Кайши рафиқаси Сун
Мэйлинни АҚШ га ёрдам сўраб жўнатди. Унга қуйидаги вазифалар
юклатилган эди:
1.АҚШ Хитойга нисбатан сиёсати ўзгармаганлиги ҳақида
матбуотда айтиши лозим эди.
2.АҚШ Гоминьдан ҳукуматига ён босишда давом этаётганлигини
эълон қилиши керак эди.
3.АҚШ кенг маънода иқтисодий ёрдам бериши керак эди.
4.АҚШ нинг ҳарбий вакиллари ёрдамида Хитойдаги мавжуд
ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганиши ва ўз хулосаларини бериши лозим эди.
8
Аммо Сун Мэйлиннинг Америкага қилган визити ҳеч қандай
натижа бермади. Америка матбуоти аксинча, Чан Кайши ҳукуматини
вазиятни тушунмайдиган, кучсиз ва ўта порахўрликка берилган ҳукумат
сифатида характерлаб мақолалар нашр этди. АҚШ шу вақтда берилиши
лозим бўлган 400 млн.долл.ёрдамдан воз кечди.
Чан Кайши оролни эгаллаб олганидан кейин энди ўз ҳукуматини
қайтадан мустаҳкамлашга киришди. Энг аввал Чан Кайши ўзининг
ҳукуматини кучайтирди, оролда ҳар қайндай оппозициянинг фаолият олиб
боришини тақиқлаб қўйди. Бу ерда ҳам Чан Кайши бир қатор ислоҳотлар
ўтказишга киришди. Жумладан, аграр соҳада Хитойда амалга оширган
ислоҳотлари давридагидек, ер арендасини ердан олинадиган маҳсулотнинг
таннархидан 37 % гача туширди. Ер эгаларидан ерлар сотиб олиниб
деҳқонларга тарқатиб берилди. Ер учун тўловни ер эгалари давлат
8
Воронцов В.Чан Кайши.Судьба китайского Бонапарта..М.:1989.стр. 107.
51
корхоналаридан олиши лозим эди. Шундай қилиб аграр ислоҳотлар
иқтисодий соҳада завод ва фабрикаларни приватизация қилиш билан бирга
борди. Бундай ислоҳотлар натижасида Тайваньда деҳқонлар хусусий
ерларига эга бўлдилар. Чан Кайшининг деҳқонларнинг манфаатларига мос
келувчи бундай ҳатти-ҳаракатлари Мао Цзэдунга қарши қилинган сиёсат
эди. Чунки Мао Цзэдун “Ер – деҳқонларга” шиори билан чиқиб, халқни
Чан Кайшига қарши кўтарилишига ёрдам берган ва ерларни деҳқонларга
бўлиб беришни ваъда қилган бўлсада, аслида бундай бўлмади. Мао ҳам
берган ваъдаларини устидан чиқмади.
ХХ асрнинг 50-йилларига келиб Тайвань оролида ҳам бир қатор
ўзгаришлар юз берди. Чан Кайши ҳукумати оролда иқтисодий ислоҳотларни
амалга оширмасдан иложи йўқ эди. Доимий урушлар, Япония агрессияси,
ҳукумат доирасида коррупциянинг аввж олиши, асосий маблағ ҳарбий
соҳага сарф этилаётганлиги натижасида аҳолининг турмуши ниҳоятда
оғирлашиб кетган эди. Аҳолининг катта қисми оч-яланғоч бўлиб зўрға кун
кўрар эди. Нарх-наво ўта баланд бўлиб, турмушда оддий керакли
нарсаларни олишга ҳам аҳолининг қурби етмас эди.
Иккинчи жаҳон урушўидан кейин Хитой ва Тайван билан боғлиқ
бўлган муаммолар янада чигаллашди.
Шундай шароитда Чан Кайши ўтказган иқтисодий ва аграр
ислоҳотлар натижасида Тайвань аста-секин оёққа тура бошлади. Қишлоқ
хўжалиги 1953 йилдаёқ анчагина фойда келтира бошлади. Ҳукумат олингоан
фойдани саноатни ривожлантиришга сарф эта бошлади. Ялпи маҳсулот 7,5
%, 1960-1970 йилларда эса 9,7 % ни ташкил этди. Саноатни
хусусийлаштириш билан бир қаторда ҳукумат электр энергияси соҳасини ва
электр ишлаб чиқаришни, пўлат, шакар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чиқариш соҳасини давлат тизимига ўтказа бошлади. Оролда банк ташкил
этилди, темир йўллар ва автотрассалар қурилди. Тайваньда ҳукмрон бўлган
даврида Чан Кайши Хитойда амалга оширмоқчи бўлган режаларини
52
бажарди. У бу ҳақда кўп маротаба айтар эди. Иқтисодий соҳадаги
ўзгаришлар билан бир қаторда, Гоминьданнинг мафкураси ҳам ўзгариб
борди. Агар 30-40 йилларда Чан Кайши ўзининг “Хитой тақдири” деб
номланган китобида ҳар бир ёш хитойлик ёки аскар, ёки учувчи бўлиши
керак, деб эътироф этган бўлса, энди Конфуций фалсафаси ва
Конфуцийликка хос бўлган ахлоқий қонун-қоидалар тарғиб қилина
бошланди. Уларга кўра кўпроқ инсонийлик, инсонпарварлик, ўзаро ёрдам,
ҳамкорлик, тинчлик ва ўзидан юқори бўлган кишиларга нисбатан ҳурмат
тарғиб қилинар эди. Мактабларда, иш жойлари ва бошқа жамоат жойларида
қуйида битилган фалсафий кўрсатмалар битилган паннолар илиб қўйилар
эди: “Ота меҳрибон, ўғил эса итоаткор бўлиши лозим; эр садоқатли, аёл эса
бўйсинувчи, катта кечиримли, кичик иззатли бўлиши керак, давлатбоши
инсонпарвар ва хизматчи содиқ бўлиши лозим”. Бундан ташқари ҳар бир
хонадонда инсон “осмон, ер, давлатбоши, ота-она ва ўқитувчини
эъзозлаши керак”, деб ёзиб қўйилган эди.
Чан Кайши ўз сиёсатини олиб боришда кўпроқ АҚШга таянишга
ҳаракат қилди. Тайваньга тинмай АҚШнинг сиёсий доирасидаги таниқли
кишилар вакил сифатида ташриф буюришар эди. АҚШ Чан Кайшини
Осиёдаги коммунизмга қарши чиқаётган етакчилардан бири, деб ҳисоблар
эди. Осиёдаги асосий душмани сифатида АҚШ СССРда коммунизмни
назарда тутар эди. Уларнинг фикрича Чан Кайши Хитойни йўқотганлигига
сабаб унинг етарлича моддий ва маънавий ёрдам олмаганли эди. Чан Кайши
АҚШни ўзи учун улкан таянч деб ҳисоблар ва бу таянчга ҳар қандай ҳолатда
суяниш мумкин, деб ўйларди.
1950 йилга келиб Тайвань аҳолиси 8 млн.га етди. Чан Кайшининг
армияси эса 50 минг кишига етди. Чан Кайши бу ерга қизиллар
(коммунистлар) ҳужум қилиб қолиши мумкин, деб ҳисоблар эди ва шунинг
учун ҳам армияни кучайтиришга ҳаракат қилар эди. Шу мақсадда Чан Кайши
махсус ҳарбий гарнизонларни ва махсус тайёрланган тажрибали
53
офицерлардан ташкил топган ҳарбий гуруҳни доим ўз назоратига олиб
уларни ҳарбий тайёргарлигини текшириб турар эди. Чан Кайши бу соҳада
ўзи ҳақида турли хабарларни тарқатишни ёқтирар эди. Шундай афсонавий
хабарлардан бирида “Агар коммунистлар хужум қилиб қолса, АҚШ билан
биргаликда уларга қарши курашамиз. Бундай вазифани АҚШ нинг 7-ҳарбий
флоти ва миллатчилардан ташкил эьтилган 500 минг кишилик армиядан
иборат ҳарбий кучлар амалга оширади”, деб айтилган эди. Кейинчалик бу
сон 800 мингга етди.
Чан Кайши ўзининг барча чиқишларида ва турли сиёсий давраларда
жамият олдида турган асосий вазифалардан бири сифатида доим
коммунистлар билан курашни биринчи ўринга қўяр эди. Унинг айтишича,
Гоминьдан ҳукумати ва унинг ҳарбий кучлари жаҳонда коммунистик тузумга
ва коммунистларга қарши курашишда доимо олдинги қаторларда бўлади, деб
айтар эди. Хитой халқ республикаси ташкил топганидан кейин Чан Кайши
ва унинг атрофидаги сиёсатчиларни ваҳима босди. Улар мабодо оролни
Хитой эгаллаб оладиган бўлса, бойликларини ва пуддарини сақлаб қолишни
ўйлар эдилар. Шу сабабли ҳам улар бор олтинлари ва пулларини Гонконгга
келтириб қўйишни асосий вазифа деб ҳисобладилар. 1950 йилнинг биргина
май ойида Чан Кайшининг сафдошлари Гонконгга 50 млн.гача Гонконг
долларларини олиб чиқиб кетдилар.
Шундай шароитда АҚШ билан Корея ўртасида уруш бошланди. Чан
Кайши ҳам бу урушда АҚШ томонида бўлишга ва унга қўлидан келганча
ёрдам беришга интилди. Шу мақсадда у ўзининг 30 минг кишидан иборат
армиясини АҚШ томонида туриб урушиш учун Кореяга жўнатишга қарор
қилди. Уларни Кореяга олиб келиш учун АҚШ дан 20 та самолет сўраб
мурожаат этди.
1954 йилда Чан Кайши АҚШ билан ўзаро мудофаа ҳақида шартнома
тузди. Тайвань энди ўз хавфсизлиги учун АҚШ томонидан кафолат
олишга муваффақ бўлди. Энди Тайвань олдида оролни иқтисодий
54
хавфсизлигини таъминлаш масаласи турар эди. Гоминьдан ҳукумати АҚШ
кучлари ёрдамида иқтисодий соҳани ривожлантиришга ва бор потенциалини
ана шунга қаратишга ҳаракат қила бошлади. Иқтисодий соҳани
ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар етарли эди. Чан Кайши ва унинг
сафдошлари бу ерга қуруқ жойга келмадилар. Уларнинг бу ерга ўрнашиб
олгунларига қадар японлар орол иқтисодини ва аграр соҳани кўтариш учун
катта меҳнат қилган эдилар. Бу ерда японлар томонидан ҳарбий-иқтисодий
ва саноат инфраструктураси ташкил этилган бўлиб, бу соҳада анча
ютуқларга эришилган эди. Бу ерда азалдан анъанавий аграр соҳа
ривожланган бўлиб, асосан чой етиштирилар эди, ўрмончилик соҳаси ҳам
тараққий этган эди. Бундан ташқари цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилган
бўлиб, кўплаб цемент заводлари қурилган эди. Уруш эҳтиёжлари бу ерда
пўлат, алюминий, каучук, нефть маҳсулотлари, кўмир ишлаб чиқариш каби
соҳаларни ҳам ривожланишига олиб келди. Бундай саноат соҳаларида
ишлаш учун оролда малакали кадрлар ҳам етарли эди.
1948 - 1949 йилларда Чан Кайши билан биргаликда оролга
зиёлиларнинг жуда катта гуруҳи кўчиб келди. Уларнинг сони 2 млн.га етар
эди. Хитойдан кўчиб келган зиёлилар ўзлари билан бирга ўта қимматли
бўлган китоблар тўпламлари, махсус тадқиқотлар материаллари, санъат
асарлари коллекциялари, илмий марказларнинг фондларини ва бошқа
қимматли маданий бойликларини олиб келдилар. Улар асосида катта
кутубхоналар ташкил этилди. Илмий марказлар, тадқиқот марказлари, санъат
музейи, социологик академия ташкил этилди. 1927 йилда японлар
томонидан ташкил этилган университет 1946 йилда қайта ташкил этилди.
Демак Тайваньда кейинчалик оролни тараққий этишига хизмат қилувчи
катта илмий ва интеллектуал потенциал тўпланди. Бундай илмий ва
иқтисодий потенциал оролни янги шароитда янада тараққий этишига катта
ҳисса қўшиши мумкин эди.
55
ХХ асрнинг 50-60 йилларида АҚШ томонидан кўрсатилган иқтисодий
ёрдам бир неча миллиард долларга тенг эди. Маълумки АҚШ Тайванга
катта аҳамият берар эди. Орол унинг учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб,
АҚШ уни йўқотишни ҳоҳламас эди. 1945 йилдаёқ АҚШ Давлат
департаменти Тайваннинг АҚШ учун стратегик аҳамиятини тан олган эди.
Америкалик сиёсатшуносларнинг айтишларича, Сингапурдан ташқари Узоқ
Шарқда бирорта ҳам Тайвань каби муҳим назорат “Позицияси” олиб
бориш учун қулай бўлган бирорта ҳам пункт йўқ эди.
Чан Кайши АҚШ да ижтимоий фикрни ўз фойдасига шакллантиришга
интилар эди. Шу сабабли ҳам у АҚШ турли оммавий ахборот воситаларида
ўз мақолалари ва интервьюлари билан чиқа бошлади. АҚШ да Тайвань
тарафдорлари уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдилар.АҚШнинг
иқтисодий манфаатлари ҳам Хитой ва Тайванни шунчаки эътиборсиз
қолдиришга имкон бермас эди. АҚШнинг йирик саноатчилари, банкирлари
ва бошқалар бундай ҳолатлардан манфаатдор эдилар. Жумладан, Ўрта Ғарб,
Калифорния банкирлик уйлари ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ Осиёда иш
юритиш зарур, деб ҳисоблар эдилар. Уларнинг асосий шиори ҳам “Энг
аввало Осиё” эди. Улар ўз ҳукуматининг Европа томонга йўналишини
(ориентация), унга интилишини ҳоҳламас эди. Ҳатто бу масалалар бўйича
сенаторлар ва бошқа давлат арбоблари бир неча гуруҳларга бўлиниб ва
биргаликда иш олиб борар эдилдар.
Do'stlaringiz bilan baham: |