Агар Х1Х асрнинг охирларида хитой армияси немис модели асосида тузилган ва унинг фаолияти ҳам мана шу асосда қурилган бўлса, ХХ асрнинг бошларига келиб эса хитой армиясида японларнинг таъсири сезила бошлади



Download 435,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi435,1 Kb.
#63575
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
yaponiya - xitoj urushi 1937-1945 jj.

 
 
 
 
 
 
ХУЛОСА 
 


56 
ХХ1 асргача қадар давом этган жаҳон тарихида ХХ аср алоҳида ўрин 
тутади. Айнан ХХ аср ўз тараққиётида барча соҳаларда ақл бовар қилмас 
даражада суръатлар билан юз берган оламшумул тарихий воқеаларга бой 
бўлди. ХХ аср давомида бир неча инқилоблар, иккита жаҳон урушлари,
турли партияларнинг пайдо бўлиши, социалистик лагернинг шаклланиши ва 
ниҳоят, СССРнинг емирилиши ва социалистик давлатларнинг дунё 
харитасидан йўқолиб, уларнинг ўрнига турли мустақил давлатларнинг
ташкил топиши каби буюк тарихий ҳодисалар юз берди. Бундай ҳодисалар 
натижасида давлатларнинг ижтимоий-сиёсий тузуми моҳиятини ва 
шаклини жуда тез ўзгартириб борди.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида ташкил топган ва дастлаб халқ 
манфаатларини кўзлаб фаолият олиб борган турли сиёсий партиялар ХХ 
асрга келиб ҳокимият учун курашнинг улкан қуролига айландилар. Уларга 
хизмат қилувчи оммавий ахборот воситалари эса бу йўлда инсонлар онгига 
таъсир этишнинг турли усуллари орқали ХХ аср тарихининг суръатлари 
тезлашишига янада ҳисса қўшдилар.
ХХ асрда партияларнинг етакчилари аста-секин “доҳийларга” ёки 
“буюк кишилар”га айландилар. Улар жамиятни ўз манфаатларидан келиб 
чиқиб, билганларича қайта қуришга ҳаракат қилдилар. Ижобий маънодами 
ёки салбий маънодами ушбу “доҳийлар” ёки миллат етакчилари Ленин, 
Стаплин, Муссолини, Гитлер, Сун Ятсен, Чан Кайши, Мао Цзэдун, Квантун 
каби бир қатор тиарихий шахсларнинг номлари билан улар етакчилик 
қилган мамлакатлар ва давлатларнинг тарихи бевосита боғлиқ. 
Номлари юқорида қайд этилган ва бошқа тарихий шахслар ўз 
фаолиятларини айримлари шахсий манфаатларидан, бошқалари миллий 
манфаатлардан, яна бирлалари эса синфий манфаатларидан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширдилар. Бундан ташқари ХХ аср тарихининг саҳнаси
ўзига хос ижтимоий-тарихий тажрибанинг майдонига айланиб қолди. Кўп 


57 
ҳолларда сиёсий етакчиларнинг ҳатти – ҳаракатлари баъзан дунё 
цивилизациясининг тақдирини хавф остига қўйди.
ХХ асрда бутун бир миллатлар ва халқларнинг тақдири
кутилмаган хатарларга учради. Жумладан, ХХ асрда юз берган иккита 
жаҳон урушлари инсоният тарихида ҳали бўлмаган улкан йўқотишларга 
ва қурбонликларга сабаб бўлди. Масалан, биринчи жаҳон урушида 38 
мамлакат, 70 миллиондан зиёдроқ аскарлар иштирок этиб, ҳалок бўлганлар 
сони 10 млн., ярадор бўлганлар эса 20 млн.ни ташкил этди. Иккинчи жаҳон 
уруши эса ундан кўра қонлироқ бўлди: унга ўз истакларига қарши тарзда 
ҳудудида дунёнинг 80 % аҳолиси яшайдиган 61 нафар давлат тортилди. 
Уруш ҳаракатлари Евроосиё, Шимолий Африка ва Океаниянинг улкан
қуруқлик ва сувлик ҳудудини эгаллади. Уларда жами 110 млн.дан зиёд 
киши иштирок этди ва 65 млн,га яқин киши ҳалок бўлди.
9
Айтиш мумкинки, қайд этилган тарихий урушнинг келиб чиқиши 
фақат объектив сабаблар билангина боғлиқ эмас. Аслида бу уруш ўз 
даврининг “доҳийси” ҳисобланган бир қатор сиёсий субъектларнинг 
миллий шовинистик манфаатларидан ҳамда иқтисодий ва геосиёсий 
мақсадларидан келиб чиққан ҳолда бўлди.
ХХ аср халқларнинг мустамлакадан қутулиш ва мустақиллик учун
кураш асри бўлди. Шу билан бирга ХХ аср турли миллатларнинг тинчлик ва 
ҳамкорликда яшаш, маданиятлар ва цивилизациялар ўзаро муносабатлари
тамойилларининг янги-янги жиҳатларини кашф этилиши билан боғлиқ 
бўлди. ХХ аср мустамлака тизимининг йўқолиши ва миллий мустақиллик 
учун кураш даври бўлди.
Демократик жамият қуришга интилиш билан бир қаторда ХХ аср бир 
қатор тоталитар тизимларнинг ташкил топиши даври бўлди. Ҳарбий 
диктатура ва айрим тоталитар давлатларнинг ташкил топиши йўлида улкан 
инсон ресурслари, потенциали ва моддий ресурслар сарф бўлди. Шу билан 
9
А.Герцман. История ХХ века:мировые войны. Л.: Прогресс, 2002. с.36. 


58 
бирга айнан ХХ аср турли шаклда фаолият олиб бораётган ҳукуматларнинг 
ҳам емирилиш даври бўлди. Бундай шароитда тарихий ҳодисаларнинг 
марказида турган сиёсий етакчилар миллионлаб кишиларнинг тақдирини 
ҳал қила оладиган сиёсий қуролга эга эдилар.
Давлат ва партия етакчилари ўз қўлида чекланмаган ҳокимиятни
ушлаб турганликлари учун ҳам тарихий воқеаларни ўз манфаатларидан 
келиб чиққан ҳолда бошқариш имкониятига эга бўлдилар. Албатта, бундай 
етакчилар ўз ғоялари ва ўзига хос фаолиятига эга бўлмасалар, ХХ аср
тарихида катта рол ўйнай олмас эдилар. Албатта, уларнинг барчаси ҳам 
тарихда ижобий рол ўйнади, деб айтиб бўлмайди. Уларнинг айримлари
тарихнинг тараққиёт суръатларини жадаллаштиришга ёрдам берган 
бўлсалар, бошқалари тарихни ўнлаб йилларга орқага суриб юбордилар.
ХХ аср тарихида кўплаб давлатлар қатори Хитой ҳам ўзига хос 
мавқега эга. Бошқа давлатлар каби Хитой давлатининг ҳам жаҳон тарихида 
ўз ўрни бор. Хитой давлатининг тарихи ҳам турли зиддиятли ва серқирра 
ҳодисаларга бой. Бундай ҳодисаларнинг марказида Хитой халқининг буюк 
вакиллари, тарихий шахслари ва сиёсий етакчилари туради.
Бу даврда Хитойда бўлиб ўтган турли тарихий воқеалар: инқилоб,
ҳукуматнинг шаклланиши, Япония билан бўлган уруш, улкан эвакуациянинг 
амалга оширилиши, Хитой халқининг Японияга қарши мислсиз кураш олиб 
бориши, бу курашда миллионлаб кишиларнинг қурбон бўлиши каби тарихий 
воқеалар оламшумул аҳамиятга эга бўлди, деб айтиш мумкин. 

Download 435,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish