Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXVIII боб бўйича саволлар
1. Янги давр бошларида афғонларнинг хўжалик юритиш шакли ва иж-
тимоий тузумида қандай ўзига хос жиҳатларни кўрсатиш мумкин?
2. Мир Вайс бошчилигидаги қўзғолон афғонларнинг давлатчилик та-
рихида қандай аҳамиятга эга бўлди?
3. XVII асрда афғонларнинг Дурронийлар давлати ташкил топиши
қандай ички ва ташқи шароитларнинг маҳсули бўлди ва афғон дав-
латчилиги тарихида қандай аҳамиятга эга?
4. XVII асрнинг иккинчи ярмида олиб борилган урушлар Афғонистон-
нинг кейинги ривожида қандай роль ўйнади?
XXIX Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА
АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ
Сурия усмонийлар империяси таркибида.
Географик жойлашуви ва демографик ҳолати. Ҳозирги Сурия, 
Ливан, Иордания, Фаластин ва Исроил ҳудудлари тарихан битта
географик минтақани (ёки мамлакатни) ташкил қилиб, ўрта аср араб 
манбаларида Сурия (Сурийя, аш-Шом) номи билан машҳур бўлган. 
Суриянинг табиий чегаралари шимолда – Тавр тоғларининг жану-
www.ziyouz.com kutubxonasi


468
бий қисми, жанубда – Синай ярим ороли, ғарбда Ўрта Ер денгизи-
нинг қирғоқлари, шарқда – Буюк Сурия чўллари эди. Ушбу табиий 
чегаралар асрлар давомида ўзига хос иқтисодий ва ижтимоий уклад-
нинг шаклланишига олиб келди. Сурия сиёсий жиҳатдан мустақил 
давлат бўлмасдан, турли даврларда ҳар хил давлатлар таркибига 
кирган. Янги давр арафасида бу ерлар Мисрдаги мамлук султон-
ларга қарашли эди. Суриянинг аҳолиси 2 млн кишига яқин бўлиб, 
асосий қисми йирик шаҳарлар – Дамашқ (100 мингга яқин), Халеб 
(Алеппо) (150 мингга яқин) кабиларда яшаган. Бошқа араб давлат-
лари ичида Сурия азалдан ўзига хос этно-конфессионал ҳолати би-
лан ажралиб туради. XVI асрга келиб бу ерда асосан араб тилида 
сўзлашувчи бир хил этник муҳит шаклланди. Қадимги оромийлар 
ва финикияликларнинг авлодлари билан Арабистон ярим оролидан 
келган арабларнинг авлодлари ўртасидаги фарқ деярли йўқ бўлиб 
кетди. Араб бўлмаган аҳоли (шимолда муқим яшовчи курдлар ва 
туркманлар, шунингдек, турклар, арманлар, яҳудийлар, лўлилар) 
умумий аҳолининг жуда камчилигини ташкил қиларди.
Этник мансубликка қараганда диний мансублик аҳоли онги-
да ўзликни эътироф этишнинг устивор принципи ҳисобланарди. 
Миллий онг фақат XIX аср иккинчи ярмидагина шакллана бош-
лади. Инсон ўзини аввало бирон-бир диний жамоанинг аъзоси 
сифатида, кейин эса бирон-бир шаҳар ёки қишлоқнинг вакили си-
фатида қабул қилади, этник келиб чиқиш эса катта аҳамиятга эга 
эмас. Масалан, то XIX аср охирларигача араб сўзи араб тилининг 
турли диалектларида сўзлашувчи аҳолиниг умумий этноними си-
фатида қўлланилмасди, фақат кўчманчи-бадавийларга нисбатан 
ишлатиларди. Сурия аҳолисининг диний таркиби ҳам анча хилма-
хил эди. Мусулмонлар кўпчиликни – аҳолининг 85% ини ташкил 
қилар, шундан 80% и суннийлар, қолган қисми шиалар (шу жум-
ладан друзлар, алавийлар ва исмоилийлар) эди. Аҳолининг 15% га 
яқини христианлар бўлиб, уларнинг ичида православ ва маронит 
мазҳабига мансублар кўпчиликни ташкил қиларди. Бундан ташқари 
сиро-яковитлар (монофизит йўналиши), несторианлар, арман-гри-
горианлар ва бошқалар ҳам истиқомат қиларди. XIX аср охиригача 
яҳудий динига мансублар Сурия умумий аҳолисининг 1% идан ош-
масди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish