Султон Абдул-Хамид II ii ва ислом Султон Абдул-Хамид II



Download 22,21 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi22,21 Kb.
#80075
Bog'liq
2 5190787119055898278


Султон Абдул-Хамид II II ва ислом

Султон Абдул-Хамид II 1842 йилда истанбулда дунёга келган. Усмонийлар империясининг 99-султони ва халифаси. Панисломизм ғояси асосида империяни бошқаришга ва якка ҳукмронлик орқали уни сақлаб қолишга ҳаркат қилган буюк давлат арбоби. Абдул-Мажид 1 нинг иккинчи ўғли. Онаси келиб чиқиши черкесс арман элатига мансуб аёл бўлган.


Отаси Абдул-Мажид I замонавий давр Усмонийлар империясининг таниқли давлат арбоби, туркияни модернизациялаштирган, европалаштирган султон эди. Ўз даврида Абдул-Мажид I ҳам империя ортодоксал ва фундаментализм ғояларига асосланган ислом асосида империяни сақлаб қолиш имконсиз эканлигини, диннинг ҳам ривожланиши мумкинлигини ўз вақтида жуда оқилона англай олган эди. Аҳолининг 15% Марказий Осиё ва Озарбайжондан кириб келган туркий миллатга, 23% форс халқларига мансуб курдлар, 18% Болқон халқларидан келиб чиққан ва 5-10% греклар аждоди ҳисобланган Усмонийлар империяси 18-19 асрга келиб европалашиш жараёнини бошдан кечирди. Шу билан бирга дунё сиёсий харитасида ҳам ислом давлатлари, Христиан черкови раҳнамолигидаги давлат тузилмаларининг инқирози кузатилди. Мана шундай мураккаб, келажакни олдиндан башорат қилиш ниҳоятда мушкул даврда Султон Абдул-Хамид II 600 йиллик империясининг барча увол-савобини бўйнига олишдек қийин вазифани ўз-зиммасига олди.
Султон Абдул-Хамид II жуда яхши таълим олган, айниқса ҳарбий соҳада ўз даврининг тенги йўқ шахслардан бири бўлган. 1876 йилда акаси сулотон Мурод тахтдан ағдарилган “Янги Усмонийлар” ёрдамида тахтга ўтиради. Бу давр шу даражада мураккаб эдики, инқироз оқибатлари ҳатто сарой аҳлини ҳам қамраб олган эди. Айниқса Сербия, Чернагориядаги турк-албан, мусулмон-христиан тўқнашувлари, Венгрия, Молдова ерларининг мустақиллик талаб қилиши ва турк-рус урушидаги енгилиш империяни таназзулга учратди.
Айниқса, Британия қироллигининг кучайиши, Австрия-Германия империясининг таҳдидлари ҳамда ташқи кучларнинг давлат ишларига тинимсиз аралашуви жуда кучайиб кетди. Усмонийлар империяси бошқарувида ўз “анъанаси” мавжуд эди. Яъни, қонун ва қарорлар чиқарилар, ижрочилар уни пайсалга солишар, пошшолар тузатиш киритишар ва охир-оқибат бажарилмай қолар эди. Буни чуқур таҳлил қилган ҳолда Абдул-Хамид II давлат ишларини янги йўналишга ўзига топширилган вазифалар, берган ваъдаларидан воз кечди ва бутун умрини Янги туркия учун, ташқи кучларга қарши курашишга, ислом халифалигини сақлаб қолишга ҳаракат қилди.
1882 йилда Туркия ўзин банкрот деб эълон қилди. 1894 йилда христиан арманларнинг бостирилиши ва 100 мингдан ортиқ арманларнинг қийноққа солиниши натижасида Абдул-Хамид II нинг обрўи жуда тушиб кетди. Охир оқибат Туркия қарзларини бошқариш Қўмитаси 1908 йилда Усмонийлар империясини парчалаб юборди. Австрия, Венгрия ерлари Германия земелларига қўшилиб кетди, Сербия, Македония, Руминия мустақил давлатларга айланиб кетди. Крит ороли Греция тасарруфига ўтди.
Албатта султон Абдул-Хамид II давлат бошқарувида муваффақият ва халқ ҳурматини қозонмасада, Туркия учун жуда улкан бошқарув илми, панисломизм ғояси, олдиндан кўра билиш, энг асосийси Туркиянинг ислом оламидаги боқий обрў-эътиборини мерос қилиб қолдирди.
Теодор Герцль (Халқаро сионистлар ташкилоти президенти, Германия) Абдул-Хамид II га банкрот бўлган Туркия қарзларини сўндиришга, султоннинг ўзига эса 150 миллион англия фунт стерлинги ҳамда Миср Арабистон ярим оролидаги исёнларни бостиришга ҳарбий куч киритишини таклиф қилади. Бунинг учун у Фаластин ерларини сўрайди. Бу даврда араблар мустақиллик учун жуда қаттиқ киришган ва усмонийлардан холос бўлишга ҳаракат қилаётган эди. Шу билан бирга у Туркиянинг арманларга нисбатан геноцидини ҳам европа матбуотида оқлаб эълон қилишни ҳам айтиб ўтади.
Бироқ, султон Абдул-Хамид II замон билан ҳисоблашмасада, келажакни жуда яхши башорат қила оларди. У Герцлга йўллаган жавоб хатида шундай ёзган.
“Сизга Герцль, ушбу лойиҳангизни зудлик билан ёпишни маслаҳат бераман. Мен бу ернинг хатто тупроғини ҳам сизга бермайман. Чунки бу ерлар менинг ерларим эмас. Бу ерлар менинг ота бобомдан қолган, бу ерлар бутун ислом оламининг, мусулмонларнинг еридир. Мен ўз қўлларим билан бировнинг ерини бировга бермайман. Бу ер учун мусулмонлар қанчадан-қанча қон тўкишган. Яҳудийлар ўз миллионларини сақлаб қўйишсин. Ва албатта бир кун келиб Ислом халифалиги(Усмонийлар империяси) парчаланади ва яҳудийлар бу ерларга текин эга бўладилар. Бироқ мен ўз қўлларим билан бу ерларнни сизларга бермайман. Токи тирик эканман, Фаластин ерларини яҳудийларга бергандан кўра танамга ханжар ураман. Мен ҳеч қачон бунга йўл қўймайман. Мен ўз қўлим билан танам (ислом олами)ни тириклайин кесмайман”.
1908 йилда сургун қилинган султон Абдул-Хамид II кетишидан олдин хат ташлаб кетади. Ушбу хатда шундай битилган эди.
“Мен ислом динига ва Муҳаммад САВ ўттиз йил хизмат қилдим. Сизларга ҳеч қачон у ерларни бутун дунё бойлигига 150 миллион фунт стерлинг қўшиб берсангиз ҳам бермайман. Мен мусулмон оламининг, ота-боболарим битган тарихнинг оқ саҳифасига қора сурмайман.”
Адул-Хамид II бошқа Усмонийлар каби ўзларини халифа деб эълон қилишган бўлиб, бу рўйхатда Абдул-Хамид II Абу-Бакрдан сўнг 99 эди. У яҳудийларга макон беришни, ислом оламида Макка ва Мадинадан сўнг Қуддус шаҳрини ўз қўли билан топширишни катта бутун ислом оламида катта гуноҳ деб билди (Оллоҳ таоло инояти билан яҳудийлар ҳамма нарсага эга бўлишган, аммо ношукрлиги, уларга инъом қилинган ақл заковатни фақат ғайри ишларга сарфлашганлиги сабабли ҳам улар ҳануз маконсиз саргардон юришибди. Дунёнинг энг бой кишиларининг аксарияти ўзларини яҳудий деб билишади. Уларда ҳамма нарса бор, фақат макон йўқ, бор макони ҳам уруш-жанжаллидир. Оллоҳ таоло шундай балодан ўзи асрасин).
Абдул-Хамид II жуда иқтидорли ва дунёвий илм эгаси бўлган. У ўз даврининг энг билимли кишилари қўлида таълим олган, ислом дини ва Қуръони Каримга қатъий итоат қилган. У ҳеч қачон ортиқча дабдаба, енгилтакликка йўл қўймаган, ўзи айнан жоҳиллик ва урушга бош-қош бўлмаган. Унинг даврида атиги 5 марта ўлим жазоси тайинланган. Саройида 13-18 та канизаги бўлишига қарамасдан фақат расмий султонхоним билан кифояланган. Абдул-Хамид II ислом давлатини, ислом динининг тарғиб қилинишида ҳам ота-боболаридан кам хизмат қилмади. Маълумки, ислом динининг келгуси тараққиётини кўп жиҳатдан Усмонийлар таъминлаб берди. Улар бутун дунё бўйлаб ислом тарғиботчиларини сафарбар этишган ва исломнинг тарқалишини беғараз таъминлаб беришди. Султон Абдул-Хамид II мусулмон оламининг хулқ-атворини, уларни қандай бошқариш мумкинлигини жуда яхши англаган эди. Биргина нафсоният масаласи улар учун катта инқилоб бўлишини билар эди. Айнан шу соҳадаги заковати ислом оламининг 20-асрдаги тақдирини белгилаб берди. Унинг биргина ҳаракати билан ислом олами якунлаб бўлмайдиган уруш-жанжал ўчоғига айланиб қолган бўлар эди. Бу ишни кейинчалик дунёнинг нуфузли ташкилоти БМТ бажариб берди ва Ислом оламини уруш домига тортди (Фаластин ерларида Исроил давлатини тузиш, мусулмон халқларини бир-бирига қайраш, нотўғри миллий чегарашлар ва ҳоказолар).
Султон Абдул-Хамид II ҳар қандай шароитда ҳам миллатни, Ислом дунёсини ҳамжиҳатликка, бирдамликка даъват этди. Фақатгина бирдамлик, тотувлик уларни келажакда буюкликка элтишини бот-бот такрорлайди.
Султон Абдул-Хамид II Ислом оламида замонавий Туркиянинг тақдири, келажаги ва обрўини белгилаб берди десак муболаға бўлмайди. Ҳатто, буюк А.Темур, Чингизхон империяси, Рим империяси, Бобурийлар империяси ҳам якунда дунё аҳли томонидан салбий қарши олинган ва уларга нисбатан ижобий фикрлар жуда кам. Аммо дунё тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган Усмонийлар халифалиги бундан мустасно. Бунинг барчаси унинг таназзулига сабабчи бўлган Султон Абдул-Хамид II нинг ҳиссасидир.
Султон Султон Абдул-Хамид II нинг ғоялари бугунги кунда қисман Р.Т.Эрдоган сиёсатида яққол кўзга ташланмоқда.
Download 22,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish