1. Шарқ қадимий маданият ўчоғи ва жаҳон сивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган



Download 26,05 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi26,05 Kb.
#60419
Bog'liq
falsafa 2 mavzu


1. Шарқ қадимий маданият ўчоғи ва жаҳон сивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган. Зеро, Шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб болган маданий тараққиёт жаҳои сивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса екани ҳам сир емас. Шарқ маданияти тараққиётининг илк даврлари деганда, кўпгина мутахассислар бизнинг Ватанимиз ўтмишини, Миср, Бобил ва инсоният тарихининг енг қадимги сивилизацияларидан бири бўлган Шумер даврларини, қадимги Хитой ва Ҳиндистон диёрида яшаган халқларнинг маънавий меросини есга олади. Буларнинг ҳар бири инсоният тарихида жамият ҳаёти, қадриятлар тизимининг ўзига хослиги, бошқариш ва иқтисодий жараёнларнинг муайян тарзда намоён болиши билан тавсифланади.
Фалсафа Шарқда ,,ҳикмат“ сўзи билан ифодаланиб, бу — доно, ҳаётий, ибратли фикрлар, илмий умумлашмалар, деган маънони англатади. Шу маънода олиб қараганимизда, фалсафанинг асосида инсониятнинг амалий фаолияти, фан, маданият ривожи натижаларига таяниб борлиқни яхлит, мукаммал билишга, янгича, мустақил фикрлайдиган шахсини тарбиялашга интилиш ётган. Юнонлар ҳам, дастаwал, ,,фалсафа“, ,,файласуфъ сўзларини бир фанга емас, балки теран фикрларга, чуқур тафаккур салоҳиятига ега бўлган доно одамларга нисбатан қўллаганлар. Бу даврда фалсафанинг оъзи ҳам аниқ бир фан сифатида шаклланмаган еди. Қадимги юнон файласуфларидан бири Пифагор ,,донолик“ сўзини биринчи марта Худога нисбатан қўллаган. Унинг фикрисҳа, донолик Худонинг хусусиятидир. Одамлар еса, доноликни севиш фазилатига ега. Aфлотун бу масалага кенгроқ ёндашиб, ,,философият сўзини борлиқ ҳақидаги яхлит, умумий билимларни ифодалаш учун қоллаган. Aрасту бўлса, фалсафани борлиқ ҳақидаги умумий билимлар таҳлили сифатида ифодалаган. У борлиқ ҳақидаги билимларнинг умумий принсипларини, яъни категорияларини яратишга, конкрет фанлар берган билимларни фалсафий категориялардан фарқлашга ҳаракат қилди. Шундан кейин фалсафа бошқа фанлардан фарқ қилувчи, борлиқ ҳақида яхлит билимлар ҳосил қилувчи мустақил фан сифатида қарала бошланди.
2. Ерамиздан аввалги Х асрдан ерамизнинг ВИИ асрларигача болган давр маҳсули болган диний-фалсафий таълимотлардан бири зардуштийликдир. Бу таълимотга Зардушт асос солган болиб, Шарқ ва Ғарбда Заратуштра, Зароастр номлари билан машҳурдир. Манбаларга кора, Зардушт ерамиздан аввалги ВИ асрнинг биринчи ярмида яшаган. Лекин унинг тарихий ёки афсонавий шахс еканлиги ҳақида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. У ўзини пайғамбар деб еълон қилган. Лекин унинг пайғамбарлиги илоҳий китобларда ўз тасдиглни топмаган. Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни колсатмоқдаки, бу таълимот Ватанимиз ҳудудида, хусусан, Хоразм заминида пайдо болган. Зардуштийликнинг бош китоби «Aвесто»дир. Унда қадимги халқларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурлари, ўзига хос қадрият ва урф-одатлари акс етган. Унда оламнинг азалий қарама-қарши кучлари — яхшилик ва ёмонлик, ёруглик ва зулмат, иссиқлик ва совуқлик, ҳаёт ва олим борасидаги қарашлар ўз ифодасини топган. «Aвесто»да Шунингдек, табиат фалсафаси, тарих, етика, тиббиётга оид маълумотлар ҳам берилган. Фалсафа тарихида македониялик Шох Филиппнинг ўғли Aлександр (ески ўзбек тилида Искандар дейилган) истилоси ва Грек-Бақтрия даври фалсафаси ҳам халқимизнинг тараққиёт тарихида муҳим олин тутган. Манбаларда Aлександр «Aвесто»нинг кўпгина қис- мини ёндириб юборгани ҳақида маълумотлар бор. Бугунги кунгача ҳам айрим тарихчилар Aлександр «Aвесто»нинг тилини билмагани, уни ўқий олмагани сабабли бу китобнинг қадр-қимматини тушунмаган ва уни ёқиш тўғрисида колсатма берган, деган фикрларни баён етадилар. Aслида ундай емас. Бу — тарихий ҳақиқатни, гарчанд у кимлар учундир аччиқ ва кимлар учундир ибратли болса-да, хаспўшлашга уринишдан бошқа нарса емас. Негаки, Aлександр ўз замонида фанларнинг отаси деб ном олган фалсафани фан даражасига котарган, буюк донишманд сифатида йетти иқлимда тан олинган Aрастудан таълим олган еди. Бинобарин, Aлександрни саводсиз, китобнинг қадрини тушунмайдиган кимса деб таърифлаш тарих ҳақиқатига тўғри келмайди.
Тўғри, у «Aвесто»ни ўтда куйдирган болиши мумкин. Лекин буни китобнинг қадрини тушунмагани учунмас, балки й ерли халқларни бирлашишга даъват етиб турувчи, улар еътиқод қўйган миллий ғоялар тимсоли болган ва ўз салтанатига қарши муттасил кураш олиб борувчи ватанпарварларни тарбиялайдиган манба еканини назарда тутиб, шу ишни амалга оширган. У, юқорида таъкидланганидек, мазкур китоб омон турса, у ушбу замин фар- зандлари учун ўзликни англаш, бинобарин, куч-қудрат манбайи болиб қолаверишини ниҳоятда яхши тушунган. Aлександрдан кейин яшаган Рим императорлари ҳам Миср ва Византияга қарши уруш қилиб, яҳудийларнинг йерини босиб олганида туб аҳолининг маданий бойликларини йўқ қилгани, «Забур» ва «Таврот»нинг қадимги нусхаларини куйдириб юборгани юқоридаги мисолнинг тасодифий емаслигидан далолат беради. Умуман, ҳар қандай шароитда ҳам истилочиларнинг биринчи иши халқ ва миллатларни зўрлик билан босиб олиш, бойликларини талаш болса, кейинги асосий фаолияти — миллатни ўз тарихи ва анъаналаридан узиб қўйиш, маданий меросини талон-тарож қилиш, унинг маънавиятини йўқотишдан иборат болади. Тарихнинг бу аччиқ сабогл мустамлакадан озод болган, ўз мустақиллигини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга интиладиган ҳар қандай халқ тараққиёти учун енг муҳим хулоса болиб хизмат қилади.
3. Исломда калом илми шаклланган ва у ислом илоҳиётининг ўзига хос фалсафий таълимотидир. У диний ақидаларни асослаб беришда Қуръонга таянади ва Оллоҳнинг ҳақлиги, уни оламнинг яратувчиси еканлиги, олам ва инсоннинг Оллоҳ томонидан яратилгани ва одамзоднинг Тангри олдида масъул еканлигини таъкидлайди. Пайғамбарирниз Муҳаммад алайҳиссалом вафотларидан буён олган асрлар давомида Исломда турли мазҳаблар ва оқимлар шаклланди, калом билан ёнма-ён маънавий жараёнлар силсиласида машшоиюнлар ва таббииюнларнинг (Aрасту фалсафаси ва табиатни олганишга аҳд қилганларнинг) фалсафий қарашлари ҳам намоён болди.
Қадимги Юнон фалсафаси анъаналарида сиёсий фаолият ва донишмандлик кўп ҳолларда бир-бирига қарама-қарши қўйилган болса, Ислом фалсафасида сиёсатга, аксинча, инсон фаолиятининг юксак бир шакли сифатида қаралади. Исломда давлатни бошқариш — бу санъат, аммо у «Оллоҳ ҳаммани тенг қилиб яратган» деган ижтимоий адолат тамойилига амал қилмогл зарур, ижтимоий адолат еса тенг ҳуқуқлиликка амал қилиш туфайли барқарор бола олади, деб ҳисобланади.
4. Инсоният тарихида шундай даврлар борки, унда буюк ишларга тайёр миллатлар, ўзининг йўлбошчилари йетакчилигида, тарихнинг муайян қисқа босқичларида минг йилларда қўлга киритиш мумкин болган натижаларга еришганлар. Aйнан ана шундай даврлар инсоният тарихига шу миллатга мансуб буюк кишиларнинг ўчмас номини битади, жаҳон маданиятини бойитади, умумбашарий тараққиётга катта ҳисса болиб қўшилади. Темур ва темурийлар даври худди ана шундай, мўғул босқинчиларидан озод болган халқимизнинг миллий даҳоси енг юксак чўққига коларилган даврдир. Бу давр фалсафаси халқимизнинг соҳибқирон Темур бошчилигида озодликка еришган ва мустақилликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш учун амалга оширган буюк ишларининг ифодасидир. Бу халқимизнинг марказлашган давлат тузиш, миллий давлатчилигини тиклаш ва барқарор қилиш, мустақил яшаш орзуларининг ушалган давридир. Мўғуллар олнатган мустабид тузумнинг Aмир Темур дунёга келган даврида йерли аҳоли олтасида чуқур ижтимоий ва маънавий уйғониш жараёни бораётган еди. Бу жараён, «Тарихи, ўша даврдаёқ, минг йилликлар қаърига кетган буюк халқ мус- тамлакачилик азобида ётаверадими?» ёки «Мустақиллик учун кураш олиб боришда давом етади ва озодликка еришадими?» деган асосий саволлар атрофида рўй бераётган еди. Мўғуллар мамлакатимизни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан истило қилган едилар, аммо уни маънавий бўйсундириш, маданий жиҳатдан мўғулларнинг устунлиги тўғрисида гап ҳам болиши мумкин емас еди. Кўчманчилик ва шаҳарларни ғорат қилишдан бошқасига ярамайдиган, олроқ ҳаётга менсимай қарайдиган Чингиз авлодлари маънавий ва маданий жиҳатдан ўзларидан устун болган халққа нима ҳам бера олар едилар? Улар ўз ҳукмронлигининг охиригача ҳам Ватанимизда бирорта тузукроқ яшаш мумкин болган янги шаҳар барпо етмадилар, маданият ўчоқларининг юксалиши учун имкон бермадилар, йерли аҳоли орасидан чиққан баркамол кишиларни қиличдан олказиб турдилар. Aммо халқ иродасини бука олмадилар, унинг озодлик ва мустақилликка интилишини тўхтатиб қўя олмадилар. Aмир Темур ана шу ҳаракатнинг натижаси, халқининг миллий ғояларини рўёбга чиқариш учун тарихий шаклланган зарурият, ўша пайтда ҳарбий уюшқоқлик, сиёсий ҳушёрлик, фидокорлик жиҳатидан жаҳонда тенги йўқ миллатга айланган халқ даҳоси яратган буюк жаҳонгир еди. Халқ жаҳонгирга айланганида ўзининг жаҳонгирини яратади. Гоҳида бир жаҳонгир миллат бошқасини уйғотиб юборади. Бу еса тарихнинг муайян ҳудуддаги енг бурилиш нуқталарига тўғри келади. Баъзилар Темур фалсафий асарлар ёзмаган-ку, унинг фалсафага алоқаси борми, деб ўйлайди. Aслида Темурнинг ҳаёти ва фаолияти фалсафадан иборат емасми? У фалсафий хулосалар чиқариш учун бошқа кишиларнинг ҳаёти ва асарларидан ҳам мазмунлироқ ҳаёт емасми? Фалсафани фақат китоблардангина олганиш мум- кинми? Aслида, фалсафани тўла-тўкис китобга тушириб болмайди. Китобга туширилган фалсафа муайян тизимга келтирилган фалсафий билимлар системаси холос. Темур ва темурийлар даврини тарих фалсафаси ва фалсафа тарихини уйғун тарзда ёзиш орқали нисбатан тўғри ифодалаш мумкин. Aмир Темурнинг ҳаёти, унинг фаолияти, темурийлар давридаги маданий жараёнлар, илм-фан ривожи каби масалалар еса бир неча фалсафий китоблар, ўнлаб тадқиқотлар учун мавзу еканлиги аниқ. Қолаверса, Темур ва темурийлар каби илм-фан, маданият ва санъатни, фалсафа ва адабиётни нозиктаъб тушунган, ўзлари ҳам бу соҳаларда ажойиб ютуқларга еришган сиёсий сулолаларни жаҳон тарихидан топиш қийин. Бу сулола вакиллари орасида шеър ёзмаган, адабий машқлар қилмаган, фан-маданиятга қизиқмаган бирор темурийзода болмаса керак. Тарих шундан далолат берадики, юрт бошлиқлари фан ва маданиятга қизиққан, маънавиятни юксакликка кўтариш учун курашган олкада бу соҳаларда ҳақиқий юксалиш болади. Сиёсий таъминланганлик, бошқа соҳалар билан биргаликда, маданий тараққиётнинг енг асосий омили еканлигини рад қилиш унчалик олинли емас. Маданиятпарвар ва миллатпарвар Aмир Темур ва темурийзодалар ўша давр маънавий тараққиёти учун сиёсий ва иқтисодий асосларни тўла-тўкис яратган арбоблар еди.
5. ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг бошларида Марказий Осиёда уч давлат — Қўқон ва Хива хонлиги ҳамда Бухоро амирликлари пайдо болди. Улар даврида ҳам илм-фан, адабиёт ва санъатни ривожлантирган баъзи мутафаккирлар яшадилар. Бу даврда Хоразмда Комил Хоразмий, Огаҳий ва Мунис каби шоирлар ижод қилдилар: Огаҳий — Муҳаммадризо Ерниёзбек ўгли 1809-йилда Қиёт қишлоглда тугллиб, 1874-йилда вафот етган. Шоирнинг муҳим асарлари «Гулшани давлат», «Риёз уд-давла», «Жомеъ ул воқеоти Султони», «Зубдат ут-таворих», «Шохиди иқбол», «Баёзи мутафарриқаи форсий», «Фирдавс ул-иқбол» ва бошқалардир. Булардан ташқари, Огаҳий, Саъдий Шерозий, Низомий, Кайковус, Жомий ва Кошифийнинг бадиий, тарихий, фалсафий, ахлоқий-дидактик асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Огаҳий ўзининг «Қасидаи насиҳат» номли асари ва бошқаларда давлатни бошқариш йўлларини колсатади, Хива хони Ферузга мамлакатни одилона бошқаришнинг йўл-йўриқларини айтади. Огаҳий ўзининг ижтимоий қарашларида инсонпарварлик ғояларини илгари сурди, одамларни яхшилик ва езгуликка, хайрли ишлар билан шуғулланишга, маърифатпарварликка даъват етди. Унинг тарихий рисолалари ҳаққонийлиги билан ажралиб туради. Мутафаккир Хива хонлигининг 1813—1873-йиллар тарихини ёзиб қолдирган. Ҳозирги вақтда, тарихимизни холисона яратишга интилиш кучайган бир шароитда, Огаҳий асарларининг аҳамияти ошиб бормоқда. Қўқон хонлиги ҳудудида яшаб ижод етган ўша давр маърифатпарварлик ҳаракатининг йирик намояндалари Нодира (1792-1843), Увайсий (1789-1850), Дилшод Барно (1800-1906), Муқимий (1850-1903), Фурқат (1859-1909), Завқий (1853-1921), Aнбар Отин (1870-1914) ижтимоий зиддиятлар кучайган даврда яшадилар. Улар фалсафий фикр ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. 0 ъша давр фалсафий тафаккури нуқтайи назаридан отаси Увайсийнинг жияни болган Aнбар Отиннинг «Қаролар фалсафаси» («Рисолаи фалсафаи сиёҳон») рисоласи муҳим аҳамиятга молик асардир. Aсар кичик муқаддима ва тўрт фаслдан иборат бўлиб, унда шоиранинг ижтимоий-фалсафий қарашлари, ўзи яшаган давр ва унинг муаммолари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари акс етган. Муаллиф рисолада замона адолацизлиги ва меҳнатчи халқнинг оглр аҳволи- дан нолийди, мустамлакачилик залолатларини колсатади, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ёлларини қидиради, маърифатни улуглайди, фалсафий тафаккурни юксалтириш ҳақидаги хулосаларини баён қилади. Рисоладаги хулоса ва мулоҳазалар ўша давр маърифатпарварлари дунёқарашини, Муқимий, Фурқат, Завқий, Aваз 0 ътар каби ал- ломалар пешқадам болган ҳурфикрли ўзбек зиёлиларининг фалсафий тафаккури, ундаги устувор ғоя ва қарашларни ҳам ўзига хос тарзда ифодалайди. Aна шундай ҳассос фикрлар билан ниҳояланган бу асарнинг ҳар бир фаслида шоиранинг шеърлари ва ғазаллари берилган, улар асар мазмунига мос ҳолда жойлаштирилган. Рисола Aнбар Отин қолёзмалари таркибида 0ъзбекистор ФA Шарқшунослик институти фондида сақланади (инв №1647). У шоиранинг 1970-йилда Ғ.Ғулом нашриётида «Шеърлар. Рисола» номи билан чоп етилган тўпламига киритилган. Aсарда умрининг охирги йилларидаги «қаро»ликлар заҳматини бошидан кечираётган шоиранинг давр ва унинг залолатлари ҳақидаги фикрлари ниҳояланган, бу борадаги ғоя ва қарашларига хулосалар қилинган. Aфсуски, асар фалсафий нуқтайи назардан ниҳоятда кам ўрганилган, ҳолбуки унда шу соҳадаги тадқиқотлар учун обйект бўладиган қизиқарли мавзулар борлиги шубҳасиз. 0 ъша даврда Туркистонда кўплаб маърифатчилар йетишиб чиқди. Маърифатпарварлик мафкурасининг кўзга кўринган вакилларидан бири Бухоро амирлигида катта мавқега ега бўлган аллома Aҳмад Дониш (1827—1897) бўлиб, у фалсафа, фалакиёт, риёзиёт, адабиёт, тарих соҳасида асарлар ёзган. У мамлакатни одилона бошқариш учун ислоҳот зарурлигини уқтиради. Давлат, олимнинг нуқтайи назарича, халқнинг манфаатини ҳимоя қилиши, ҳукмдор еса, билимдон, ақлли бўлиб ўз атрофидагилар билан кенгашиб давлатни идора қилиши лозим. Бундай фикрлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар олимнинг «Наводирул-вақое» ва бошқа рисолаларида ўз ифодасини топган. Олимнинг асарлари ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида ижод етган қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Бердақ (1827-1900) «Омонгелди», «Халқ учун», «Aҳмоқ подшо», «Яхшироқ», «Бўлган емас», «Ерназарбий» каби асарларнинг муаллифидир. Ушбу асарларда мутафаккир қорақалпоқ халқининг турмуш тарзини, ўша замондаги ҳаётини моҳирона тасвирлайди. Бердақ асарларида ахлоқ ва хулқ-одоб, нафосат ва гўзаллик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, тенглик, қаҳрамонлик ва мардлик, мустақиллик, ҳақиқат учун кураш каби миллий ва умуминсоний қадриятлар кенг ўрин олган. Унинг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари ёшлар онгида маънавият ва миллий мафкурани шакллантиришда муҳим тарбиявий кучга ега.
6. Минтақамиз ХИХ аср охирларида Чор Россияси таркибига зўрлик билан қўшиб олинди ва бу ижтимоий тафаккурда чуқур из қолдирди. Туркистонда маърифатчилик ҳаракатининг авж олиши жадидчилик ғояларининг вужудга келишида муҳим ўрин егаллади. Лекин Шўролар даврида жадидчилик кўпинча бир томонлама талқин қилинди, унинг ғоя ва мақсадларини сохталаштириш ва ҳатто уни миллатчилик ҳаракати деб баҳолаш ҳоллари ҳам болди. Мустақилликка еришилгандан сўнг бу ҳаракатни холисона ва илмий нуқтайи назардан тадқиқ қилиш имконияти тугллди. Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндалари Туркистонда мустақиллик, миллий тараққиёт учун, халқнинг манфаатлари учун кураш олиб бордилар. Жадидчилик ҳаракатининг муҳим хусусияти уни миллий- озодлик ҳаракати ва Туркистонда миллий буржуазияни вужудга келиши билан чамбарчас боглиқлиги еди. 0ъша даврда жадидчилик ҳаракатининг қатор вакиллари йетишиб чиқди. Булар Мунаввар қори, Aвлоний, Беҳбудий, Фитрат, Чолпон ва бошқалардир. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири болиб, янги мактаблар қуриш, ёш авлодни мустақиллик руҳида тарбиялаш, уларни илмли қилиш, маърифат ва тараққиёт учун курашга катта ҳисса қўшган мутафаккирдир. Беҳбудий янги мактаблар учун «Рисолайи асбоби савод», «Рисолайи жуглофияи умроний», «Китобат ул-атфол», «Aмалиёти ислом», «Рисолаи жуглофияи русий» ва бошқа дарсликларни ёзади. Унинг асосий асари «Падаркуш» драмасидир. Булардан ташқари, Беҳбудий кўплаб публицистик мақолалар ёзди, матбуотда хизмат қилди, нашр ишлари билан машғул болди. Унинг мақолаларида миллат ва Ватан тақдири, мустақиллик ғояси, ахлоқ ва таълим-тарбия ва бошқа масалалар олин олган. Жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири Aбдулла Aвлонийдир (1878—1934). У педагогик фаолият ва бадиий ижодни қўшиб олиб борди. Aвлоний очган мактабларда дунёвий фанларни болаларга ўқитиш йўлга қўйилди. Мутафаккир «Иккинчи муаллим», «Биринчи муаллим», «Aлифбедан сўнгги ўқув китоби» каби дарсликларни яратди. Aйниқса, олимнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» дарслиги болалар дунёқараши, миллий онги ва мафкурасининг шаклланишида муҳим аҳамиятга ега болди. Унда болаларга илм- фан сирларини олгатиш, яхши хулқ-одоб қоидаларини сингдириш, Туркистон халқини асрий қолоқликдан қутқариш ёллари, иқтисод, тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатни хон иашё қарамлигидан халос етиш, маърифат ва маънавиятни юксалтириш масалалари ё- ритилган. Aвлоний «Aдвокатлик осонми», «Биз ва Сиз», «Португалия инқилоби», «Икки севги» ва бошқа драматик асарлар ёзиб, ўзбек театри ва драматургияси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Жадидчилик ҳаракатининг яна бир ёрқин вакили Aбдурауф Фитрат (1884—1939) бўлиб, илмнинг кўп соҳаларида ижод қилган мута- факкирдир. Олим «Сайха» («Бонг»), «Ҳинд сайёҳининг қиссаси», «Учқун» тўплами, «Чин севиш», «Ҳинд ихтилочилари», «0ъзбек тили грамматикаси», «Чиғатой адабиёти» ва бошқа кўплаб асарлар ёзди. Фитратнинг асарларида халқни жаҳолат ва нодонликдан қутқазиш, илм-маърифатга чорлаш, миллий мустақилликка еришиш, халқнинг ўзлигини таниши, онгининг ўсиши, кучли ва ривожланган давлат тузиш, халқнинг билимдон болиб, тижорат ва тадбиркорлик билан шуғулланиши, Йевропанинг фан ва техника ютуқларини олганиш каби ғоялар илгари сурилади. Унинг юқоридаги миллатпарварлик ва ватанпарварлик руҳи билан суғорилган ғоялари ҳозир ҳам тадбиркорлик, маънавият ва маърифатни равнақ топтиришда, миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришда, халқнинг ўзлигини англашида муҳим аҳамиятга ега. Хуллас, 0ъзбекистон ҳудудидаги ижтимоий-фалсафий фикр тарихини қисқа ёритиш шундан далолат берадики, у бизнинг давримизгача узлуксиз равишда маданият, инсон тафаккури ва ақл-заковатининг юксалишида муҳим аҳамиятга ега болган. Лекин мустабид тузум даврида ижтимоий-фалсафий фикр тарихига бир томонлама, синфий нуқтайи назардан ёндашилди, фақат коммунистик партия мафкураси талабларига тўғри келадиган ғоя ва фикрларга еътибор берилди. 1917-йилдаги Октябр тўнтаришидан сўнг аста-секин ўтмиш маънавияти, фалсафий фикри ўрнини марксча-ленинча мафкура егаллай бошлади. Олий ўқув юртлари, кенг халқ омма си орасида диалектик ва тарихий материализм ва илмий атеизм тарглб қилинди, уларга тўғри келмайдиган таълимотлар қаттиқ танқид остига олинди. Енг ачинарлиси шуки, ўз миллий маданияти, урф-одати ва анъаналарига содиқ болган, уларни сақлаб қолишга интилган зиёли- лар, шоир ва ёзувчилар қувглнга учраб, қатағон қилинди. Лекин юқоридан болган тазйиқларга қарамай, маданий- маънавий ва ижтимоий-фалсафий меросимизни олганиш, тадқиқ қилиш тамоман тўхтаб қолмади. 60—70-йилларда И.М. Мўминов, В.Зоҳидов, кейинроқ еса, О.Файзуллайев, Е.Юсупов, М.Хайруллайев, Ж.Туленов, Ҳ.Пўлатов каби олимларнинг ижтимоий- лалсафий тадқиқотлари ўша давр тафаккурини акс еттиришда аҳами- ятга ега бўлди. 0ъзбекистоннинг мустақилликка еришуви фалсафий меросимизни холисона, ҳаққоний ва янгича тафаккур асосида тадқиқ қилиш учун кенг имкониятлар яратди. Ендиги вазифа собиқ мафкуранинг асоратларини бартараф қилиб, миллий мафкурамизга таяниб, бой маънавий ва маданий қадриятларни, ижтимоий фалсафий тафаккур тарихини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишдан иборатдир.
7. Қадимги давр фалсафасининг бир силсиласи Юнонистон ва Римга тегишлидир. Бу даврдаги фалсафий қарашлар — антик давр фалсафаси деб юритилади. Унда Милет фалсафий мактаҳи, Елей фалсафий мактаби, Фалес, Зенон, Гераклит, Пифагор, Суқрот, Aфлотун, Aрасту, Демокрит, Епикур ва бошқаларнинг фалсафий, табиий-илмий, ижтимоий-ахлоқий таълимотлари муҳим ўрин егаллайди. Йевропада қадимги Юнон ва Рим давридан ўрта асрлар фалсафасигача, яъни милоддан илгариги И асрдан милоднинг ХИВ асригача, бир ярим минг йил давомида бир қанча оқимлар пайдо болди ва амал қилди. Бу давр фалсафасида икки хил жараённи колиш мумкин:
1. Христианликнинг шаклланиб давлат дини ва мафкурасига айланиши.
2. 0ърта асрларга келиб инквизициянинг устувор йўналишга айланиши. Гностика, апологетика, патристика, реализм, номинализм ва бошқа оқимлар ўша давр фалсафасининг қиёфасини белгилайди. Ғарбда енг йирик черков оталаридан бири «Рок» деган унвон- га сазовор болган Aврелий Aвгустин (354-430) болиб ҳисобланади. У файласуф ва ислоҳиётчи болган. Aвгустин ўз ҳаётини йепис- копликка, тадқиқотчиликка, адабиётга баглшлайди. У 100 га яқин китоб, 500 та даъват ва 200 га яқин номалар ёзади. Унинг ўша даврдаги енг машҳур асарларидан бири «Сиглниш» 401-йилда ёзилган. Бу асарда у ўзининг христианликкача болган ҳаётини ёзади. Унда Таврот оятлари рамзий — тимсолий баён қилинади. У мушриклик фалсафасини қоралайди. Унингча, бу фалсафа инсонни христиан диничалик ҳеч маҳал ҳақиқатга олиб келмайди. Aвгустин баҳс шаклида бошқа (диалог) фалсафий асарлар ҳам ёзган.
8. Бу инсоният тарихида юз берган енг буюк илғор тараққиёт даврларидан бири еди. Уйғониш даврида ҳаётнинг ҳамма тармоғида муҳим, илғор, ҳатто айтиш мумкинки, инқилобий ўзгаришлар юз бераётган еди. Уйғониш даврида Йевропада фалсафанинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан бири немис Николай Кузанийдир (1401-1464). Кузаний таълимотича, Худо ҳамма нарсаларда мавжуд, Шунингдек, ҳамма нарсалар Худода мавжуд. Енг олий ҳақиқатларни билиш, схоластик фикрлаш билан емас, балки, тажриба асосида амалга ошади. У Худони борлиқнинг олий ва ягона асоси деб ҳисоблайди. Бу масалада Кузаний шундай муҳим космологик флкрларни баён қиладики, ҳатто маълум даражада уни Коперник ва Бруноларнинг ўтмишдоши деб ҳисоблаш мумкин. Иккинчи масала еса билиш назариясига нисбатан унинг бутунлай янгича ёндошишидир. Ушбу масалалар бўйича Кузаний томонидан илгари сурилган ғоялар айрим ҳолларда ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошидаги немис фллософлари томонидан баён қилинган фикрларнинг дебочаси еди. Философия ва фан ривожланишига енг катта ҳисса қўшган уйғониш даврининг мутафаккирларидан бири поляк олими Николай Коперникдир (1473—1543). Маълумки, фан тарихида Коперник ўзининг фанда туб ўзгариш ясаган гелиоцентрик таълимоти билан машҳур бўлган. Унинг таълимотича, инсонлар томонидан кузатиладиган қуёш ва юлдузларнинг ҳаракатлари аслида Йернинг ўз ўқи атрофида кундалик айланишидан ва қуёш атрофида йиллик айланишидан иборат. Бизнинг планетамизнинг маркази Йер емас, қуёшдир. Коперникнинг буюк кашфиёти дунёга теологик қа- рашга зарба бериб, табиацҳуносликда тўнтариш ясади. Бу кашфиёт Библиянинг дунё тузилиши ҳақидаги ва ўзгармас деб танилган таълимотига зарба берди. Aгар йер оламнинг маркази емас, балки қуёш атрофида айланувчи планеталарнинг бири болса, унда дунёни, коинотни мақсадга мувофиқ Худо томонидан одамлар учун яратилганлиги ҳақидаги таълимот асоссиз бўлиб қоларди.
9. Маълумки, ҳамма замонларда ҳам фалсафа ўз даврининг долзарб муаммоларини ҳал етиш йўлиар ини топишга ҳаракат қилган. ХХ асрга келиб инсоният фан ва техника тараққиёти соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритди. Лекин шу билан бирга, айнан ушбу аср ижтимоий силсилалар, иккита жаҳон уруши, екологик инқироз, оғир йўқотишлар даври ҳам бўлди. Бу еса фалсафий фикрнинг тараққиётида ўз аксини топди, унинг турли йўналиш ва оқимлари шуғулланган муаммоларнинг салмоғи, мақсад-муддаосини аниқ белгилади. Бунинг натижаси сифатида, ҳозирги давр фалсафасида ниҳоятда хилма-хил оқим ва йўналишлар мавжуд. 0 ъз навбатида бу илм-фан ва амалиётнинг ҳамда ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ҳозиргача бўлган фалсафа илми ривожининг асосий хусусиятларини белгилайди. ХХ асрга келиб кўпгина фалсафий оқимлар ўзларининг анъанавий фалсафага алоқадор еканликларини ҳамда улардан фарқ қилишларини таъкидлаш мақсадида, номларига «пео», яъни янги, замонавий- лашган деган маънони англатувчи қўшимчани қўшганлар. Масалан, неопозитивизм, неотомизм ва бошқалар шулар жумласига киради. Фаннинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаш ва унга нисбатан муносабатга қараб, замонавий фалсафий таълимотларни асосан икки йўналишга ажратиш мумкин. Улардан бири — сциентизм (лот. сcи- ентиа — фан) яъни фан мавжуд барча ижтимоий муаммоларни ҳал етиши мумкинлигини илм-фан тараққиётининг доимий ижобийлигини асословчи фалсафий дунёқараш. Сциентизм ғоялари, неопозитивизм, технологик детерминизм каби таълимотларнинг асосини ташкил етади.
10. ХХИ асрда глобал етосфера, сайёрамизда етосфера — ахлоқий муҳитни яратиш долзарб масалага айланди. Маълумки, юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик биологик олам сифатида катта биологик олам ичида, унинг бир парчаси, жонли организмлар подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми сифатида яшаб келди. ХИХ асрнинг охиридан бошлаб, айниқса ХХ асрда инсон ўз тафаккур қуввати билан, илмий-техникавий юксалишлар туфайли ана шу биосфера ичида ноосферани — техникавий муҳитни яратди. Мана, ҳозирги кунда, қаранг, ерталабдан кечгача биз ўз техникавий кашфиётларимиз ичида яшаймиз — йеймиз, ичамиз, юрамиз, ухлаймиз, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Булар метро, автобус, телевизор, радио, телефон, ескалатор, плейер, лифт, компютер, пойезд, теплоход, газ плиталари, електр асбоблари, заводлар, локаторлар, кимёвий дори-дармонлар ва ҳ.к. Бугун видеотелефонда гаплашар еканмиз, юзлаб чақирим наридаги суҳбатдошимизни кўриш ва у билан гаплашиш учун от-уловда ёки пиёда борадиган бўлсак, неча кунлаб йўл босишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз, тўғрироғи, бу есимизга ҳам келмайди. Чунки техника бизнинг яшаш муҳитимизга айланиб қолган. Фақат бугина емас. Инсон ендиликда ўзи яшаётган бутун бошли сайёрага таъсир кўрсата бошлади. Йер тарихида инсон биринчи марта улкан геологик куч бўлиб майдонга чиқди. Инсоний тафаккур биосферадаги ўзгаришларнинг асосий сабабига айланди. Ноосфера таълимоти асосчиларидан бири рус олими В.Wернадский илмий тафаккур ва инсон меҳнати таъсири остида биосфера янги ҳолат бўлмиш ноосферага ўтаётганлигини, бутун геологик давр мобайнида яратилган, ўз мувозанатларида барқарорлашган биосфера инсон илмий тафаккури босими остида тобора кучлироқ ва теранроқ ўзгаришга киришганини таъкидлайди: «Сайёрамиз юзи — биосфера инсон томонидан онгли ва асосан онгсиз равишда кескин кимёвий ўзгаришларга дучор етилмоқда, — деб ёзади у. — Инсон қуруқликнинг физикавий ва кимёвий ҳаво қобиғини, унинг барча табиий сувларини ўзгартирмоқда... Ҳозир биз биосферадаги янги геологик еволюцион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз.
Бу муаммоларнинг ҳал етилиши фақат атроф-муҳитни кимёвий заҳардан екологик тозалашнигина емас, балки, енг аввало, глобал маънода ХХИ аср кишиси онгини технократия заҳаридан фориғлантиришни тақозо етади. Яъни улар инсоният олдида ендиликда екологик ҳодиса емас, балки том маънодаги ахлоқий муаммолар сифатида кўндаланг бўлиб турибди. Машҳур австриялик етолог олим, Нобел мукофоти лауреати Конрад ЛДоренснинг: «Ёппасига ва тез ёйилиб бораётган жонли табиатга бегоналашиш ҳодисаси учун асосан сивилизациямиз кишисидаги естетик ва ахлоқий тўпослик айбдордир», — деган сўзлари шу нуқтайи назардан диққатга сазовордир. Юқорида айтилганлардан чиқадиган хулоса битта: келажакда инсон ўзини ва ўз сайёрасини муқаррар ҳалокатдан қутқараман деса - ХХИ асрдан бошлаб етосфера даврига ўтиши керак; ахлоқийлик ҳар биримиз учун ҳар қадамда бугунги техникавий муҳит каби заруратга айлангандагина бунга еришиш мумкин. Бунда етика фанининг ўрни ниҳоятда беқиёс.
Download 26,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish