Xvi–xviii асрларда араб мамлакатлари сурия усмонийлар империяси таркибида



Download 171 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi171 Kb.
#38575
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АРАБ мамлакатлари 16-18 асрларда.


XVI–XVIII АСРЛАРДА АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ


Сурия усмонийлар империяси таркибида.
Географик жойлашуви ва демографик ҳолати.
Ҳозирги Сурия, Ливан, Иордания, Фаластин ва Исроил ҳудудлари тарихан битта географик минтақани (ёки мамлакатни) ташкил қилиб, ўрта аср араб манбаларида Сурия (Сурийя, аш-Шом) номи билан машҳур бўлган. Суриянинг табиий чегаралари шимолда – Тавр тоғларининг жанубий қисми, жанубда – Синай ярим ороли, ғарбда Ўрта Ер денгизининг қирғоқлари, шарқда – Буюк Сурия чўллари эди. Ушбу табиий чегаралар асрлар давомида ўзига хос иқтисодий ва ижтимоий укладнинг шаклланишига олиб келди. Сурия сиёсий жиҳатдан мустақил давлат бўлмасдан, турли даврларда ҳар хил давлатлар таркибига кирган. Янги давр арафасида бу ерлар Мисрдаги мамлук султонларга қарашли эди. Суриянинг аҳолиси 2 млн кишига яқин бўлиб, асосий қисми йирик шаҳарлар – Дамашқ (100 мингга яқин), Халеб (Алеппо) (150 мингга яқин) кабиларда яшаган. Бошқа араб давлатлари ичида Сурия азалдан ўзига хос этно-конфессионал ҳолати билан ажралиб туради. XVI асрга келиб бу ерда асосан араб тилида сўзлашувчи бир хил этник муҳит шаклланди. Қадимги оромийлар ва финикияликларнинг авлодлари билан Арабистон ярим оролидан келган арабларнинг авлодлари ўртасидаги фарқ деярли йўқ бўлиб кетди. Араб бўлмаган аҳоли (шимолда муқим яшовчи курдлар ва туркманлар, шунингдек, турклар, арманлар, яҳудийлар, лўлилар) умумий аҳолининг жуда камчилигини ташкил қиларди.
Этник мансубликка қараганда диний мансублик аҳоли онгида ўзликни эътироф этишнинг устивор принципи ҳисобланарди. Миллий онг фақат XIX аср иккинчи ярмидагина шакллана бошлади. Инсон ўзини аввало бирон-бир диний жамоанинг аъзоси сифатида, кейин эса бирон-бир шаҳар ёки қишлоқнинг вакили сифатида қабул қилади, этник келиб чиқиш эса катта аҳамиятга эга эмас. Масалан, то XIX аср охирларигача араб сўзи араб тилининг
турли диалектларида сўзлашувчи аҳолиниг умумий этноними сифатида қўлланилмасди, фақат кўчманчи-бадавийларга нисбатан ишлатиларди.
Сурия аҳолисининг диний таркиби ҳам анча хилмахил эди. Мусулмонлар кўпчиликни – аҳолининг 85% ини ташкил қилар, шундан 80% и суннийлар, қолган қисми шиалар (шу жумладан друзлар, алавийлар ва исмоилийлар) эди. Аҳолининг 15% га яқини христианлар бўлиб, уларнинг ичида православ ва маронит мазҳабига мансублар кўпчиликни ташкил қиларди. Бундан ташқари сиро-яковитлар (монофизит йўналиши), несторианлар, арман-григорианлар ва бошқалар ҳам истиқомат қиларди. XIX аср охиригача яҳудий динига мансублар Сурия умумий аҳолисининг 1% идан ошмасди.
Турклар истилоси. XVI аср бошларида араб мамлакатлари усмоний турклар томонидан забт этила бошланди. Месопотамия босиб олингандан сўнг султон Салим I нинг қўшинлари Сурия, Ливан ва шу пайтгача Миср мамлуклари1 ҳукмронлиги остида бўлган бошқа араб ерларини босиб ола бошлади.
Турклар ва мамлакатларнинг қўшинлари 1516 йили августда Халабдан шимолроқда тўқнашди. Қуроллар ва уруш тактикасидаги устунлик жангнинг тақдирини турклар фойдасига ҳал қилди. Мамлуклар, бадавийлар2 ва сурияликлардан ташкил топган армия тўлиқ мағлубиятга учради. Мамлуклар ҳукмдори Кансух ал-Гурий жангда ҳалок бўлди. Халебда турклар томонидан қўлга киритилган мамлуклар хазинаси миллион динор деб баҳоланади. Октябрнинг ўрталарида Дамашқ, кейин Қуддус забт этилди ва бутун Сурия турклар ҳукмронлиги остига ўтди.
Турклар истилосини енгиллаштирган ҳолат шу бўлдики, мамлуклар зулмидан озор чеккан кўплаб шаҳарларнинг ва вилоятларнинг аҳолиси турк қўшинларини ўз халоскорларидай қабул қилишди. Ҳамма жойларда мамлукларга қарши қўзғолонлар бошланиб кетди. Кўчманчи-бадавийлар мамлукларнинг чекинаётган қўшинларига ҳужумлар уюштириб, уларга катта талафот етказдилар. Мамлуклар фақат Мисрдагина тарқалаётган қўшинларни тўплаб, ягона қўмондонликка бўйсундириб, мамлакат ҳимоясини ташкил қилишга муваффақ бўлдилар. Аммо уларнинг қаттиқ қаршилигини енгиб, 1517 йилнинг бошларида турклар армияси Қоҳирани эгаллашди.
Мамлукларнинг қолганлари Туман бей бошчилигида Мисрнинг шимолига чекинишди, аммо тез орада турк қўшинлари бу ерда ҳам уларни тор-мор қилишди, Туман бей 1517 йили қатл қилинди. Шу билан Мамлуклар султонлиги барҳам топди, унинг ҳудудлари, жумладан Сурия ҳам Усмонийлар империяси таркибига қўшиб олинди. Салим I жума номозида икки муқаддас шаҳар (Макка ва Мадина)нинг ходими деб эълон қилинди ва бу билан маҳаллий мусулмон аҳоли ҳамда уламоларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши туфайли ҳали Салоҳиддин3 замонидан бери фақат мисрлик ҳукмдорларга тегишли бўлган унвонни қабул қилди. Шундай қилиб, мамлукларни тор-мор қилиш натижасида, усмоний турклар мусулмон оламининг диний ва дунёвий сардори бўлиб олдилар.

1 Мамлук – (арабчадан – оқ танли қул), насл-насаби туркий ва кавказ халқларидан


бўлган қул-жангчилар. 1250 йили мамлуклар Мисрда Айюбийлардан ҳокимиятни тортиб олиб, ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
2 Бадавийлар – кўчманчи араб қабилалар.
3 Салоҳиддин (Салоҳ-ид-дин) – (1137–1193) Миср султони, мусулмонларнинг салибчи-
ларга қарши ҳаракатига бошчилик қилган ва 1187 йили Қуддусни озод қилган. Аюбийлар сулоласининг асосчиси.

Усмонийлар босқини Сурия иқтисоди учун вайронгарчиликлар олиб келмади. Мамлукларнинг мағлубиятини истаган сурияликлар усмонийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар, кўпчилик жойларда турклар етиб келишидан олдин қўзғолон кўтариб, мамлукларни ҳайдаб юбордилар. Мамлакатнинг араб тилида сўзлашувчи аҳолиси усмонийлар султонини мамлукларнинг зулмига барҳам бера оладиган, давлатда тартиб ва шариат қоидаларини ўрнатишга қодир, ўзларининг янги қонуний ҳукмдори сифатида қабул қилдилар.


Сурияда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. Ўрганилаётган даврда Усмонийлар империяси учун характерли бўлган феодал муносабатлар Сурияда ҳам ҳукмрон эди. Давлат барча бойликларнинг олий мулкдори ҳисобланар эди. Усмонийлар империясининг бошқа ерларидаги сингари Сурия иқтисодининг ҳам асосини қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. Илгари мамлукларга тегишли бўлган ерлар усмонийларнинг давлат мулки деб эълон қилинди. Суриядаги бир қисм давлат ерлари феодал сипоҳийларга ҳарбий хизматлари учун маълум шартлар асосида тарқатилди. Ҳарбий-лен тизими жорий қилинмаган ерлардан солиқни давлат хизматчилари маҳаллий оқсоқоллар ёрдамида йиғар эдилар. Сурия вилоятларидан йиғилган сипоҳий лашкарлар шу ернинг ўзида ҳарбий хизматни ўташар, шунингдек усмонийларнинг босқинчилик урушларида иштирок этардилар. XVI асрда сурияликлар 16 минг лашкар бериши лозим эди.
Ишлов бериладиган барча давлат ерлари солиққа тортилган бўлиб, солиқ ҳажмини белгилашда фақат ернинг майдони эмас, унинг ҳосилдорлиги ҳам ҳисобга олинар эди. Усмонийлар империясининг ҳар бир вилояти учун алоҳида қонун ҳужжатлари қабул қилинган ва бу қонунлар маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб, солиқлар тизимини белгилаган эди. Маълумки, Усмонийлар империясида крепостной ҳуқуқ тизими мавжуд бўлмаган. Деҳқонлар шахсан озод ҳисобланишган ва агар қарзи бўлмаса яшаш жойини хоҳлаганча ўзгартириши мумкин бўлган. Давлат ерларида ишлайдиган деҳқонлар ер солиғи тўлашарди. Деҳқон давлат солиғини тўлагандан сўнггина ҳосилнинг ўзига тегишли қисмига эгалик қилиши мумкин эди. Ҳайдаладиган майдонлардан ер солиғидан ташқари мевали дарахтлар учун ҳам алоҳида солиқ ўрнатилган. Кўчманчи қабилалар ҳам солиққа тортилган бўлиб, мавжуд моллар сони ва яйловлар майдонига қараб солиқ ўрнатилган эди. Мусулмон бўлмаган аҳоли барча солиқлардан ташқари аҳоли жон бошига тўланадиган солиқ-жизья ҳам тўлаши лозим бўлган.
Вақф ерларидан олинадиган даромад хайрия ишларига, мусулмон диний муассасаларини (мачитлар, мактаблар ва ҳ.к.) таъминлашга йўналтирилган. Вақф ерлари ҳайдаладиган ерларнинг қарийб 1/3 қисмини ташкил қиларди.
Сурия иқтисодининг ривожланишида йирик савдо-ҳунармандчилик марказлари бўлган шаҳарлар – Дамашқ, Халаб, Қуддус катта роль ўйнайди. Бу шаҳарлар Сурияни Месопотамия, Хижоз, Анатолия, Эрон ва бошқа мамлакатлар билан боғлайдиган йирик карвон йўллар устида жойлашган эди. Усмонийлар империясининг бошқа вилоятлари ва Европа давлатлари билан савдо қилишда Искандария, Латакия, Сайда, Тир, Байрут, Яффа шаҳарлари орқали ўтадиган денгиз йўллари ва денгиз савдоси ҳам яхшигина аҳамият касб этади.
Дамашқ ва Халаб карвон ҳамда денгиз йўлларининг кесишган ерида жойлашган бўлиб, бу ҳол уларнинг гуллаб-яшнашига сабаб бўлди. Фақат Халабнинг ўзида 300 дан зиёд карвон саройлар мавжуд эди. Бу ерлик ҳунармандларнинг маҳсулотлари, хусусан, Сурия ипак матоси ва қуроллари (Дамашқ пўлати), зар-безак буюмлар фақат Суриянинг ўзида эмас Ғарбий Европа мамлакатларида ҳам машҳур бўлган. Барча араб-мусулмон мамлакатларидаги сингари бу ерда ҳам ҳунармандлар ўзларининг аниқ цех тизимига эга бўлиб, улар эснаф деб аталарди. Ҳар бир шаҳарда кўплаб шундай эснафлар мавжуд эди. Усмонийлар барча ҳунармандларга солиқ ва савдо божлари ўрнатган, бу солиқларни йиғиб олишда ҳамда шаҳарликларнинг усмонийларга нисбатан кайфиятини аниқлашда маҳаллий маъмурлар ва эснафларнинг бошлиқлари ёрдамига таянарди.
Вилоятларни бошқариш тизими. Султон Салим I Сурияда турган пайтида вилоят ва шаҳарларнинг вакиллари иштирокида мажлис ўтказади. Унинг шахсан ўзи йиғилганларнинг истакларини тинглади, шикоятларини текширди ва можароларини ҳал қилди. Султоннинг кўрсатмасига биноан солиқлар ва савдо божлари пасайтирилди, ерлар қайта рўйхатга олинди, мусулмон бўлмаган жамоалардан баъзи бир қатъи чеклашлар олиб ташланди. Усмоний ҳукмдорлар христиан ва яҳудийларга эркин эътиқод қилиш имконини берди, ҳатто диний-юридик автономия ҳуқуқини инъом этди,
христиан епископлари ва яҳудий раввинларига ўз диндошларидан солиқни ўзлари йиғишга ҳамда жамоа ичидаги муаммоларни ўз диний судларида кўриб чиқишга рухсат берилди.
Усмонийлар таркибига кирган дастлабки йилларда Сурия кенг ички автономиясини сақлаб қолган эди. Суриянинг империя ҳарбий-маъмурий тизимларига интеграциялашуви аста-секинлик билан амалга оширилди. 1518 йили Суриянинг ҳукмдори қилиб усмонийлар томонига ўтган мамлук саркардаларидан бири Жонберди ал-Ғазалий тайинланди. 1520 йили Салим I вафот этгандан сўнг ал-Ғазалий янги султон Сулаймон I (1520 –1566) га қасамёд қилишдан бош тортди ва исён кўтарди. Дастлаб исёнчиларнинг қўли баланд келиб Дамашқни ва Суриянинг бошқа бир қатор шаҳарларини эгаллашди. Аммо Анатолиядан янги кучлар келиши билан исёнчилар тор-мор қилинди, ал-Ғазалий қатл этилди, Суриянинг автономияси эса бекор қилинди. Энди мамлакат учта вилоятга – Дамашқ, Халаб, Триполига ажратилди. Кейинчалик, XVII асрда Дамашқ ва Триполи вилоятларининг денгизбўйи ҳудудларидан яна битта вилоят – Сайда ташкил этилди. Умуман айтиш мумкинки, XVI асрдан усмонийларнинг вилоятларни бошқариш тизими Сурияда ҳам тўлиқ жорий қилинди.
Вилоятларни Порта1 томонидан тайинланган губернатор – вали бошқарар эди. Вилоятлар кичикроқ бўлинма – санжакларга бўлинган.
Тоғли Ливан алоҳида мақомга эга эди. У ўзига хос вассал ҳудудий бирлашма бўлиб, анча кенг автономия ҳуқуқларидан фойдаланар ва ўз ҳукмдорлари – амирлар томонидан бошқарилар эди. Қуддус ҳудуди расман Дамашқ ва Сайда вилоятларига қараса-да, бу ерда ҳам ўзига хос мақом шаклланди. Қуддус округи кўпинча вилоят валисига эмас, бевосита Портага бўйсинадиган мутассариф – пошо мақомидаги амалдор томонидан бошқарилар эди. Вилоят бошлиқлари (вали) одатда пошо унвонига эга бўлиб, султон ҳукуматининг вазири билан тенг саналарди. Унинг ваколатлари жуда кенг бўлиб, солиқларни йиғиш ва султон хазинасига жўнатишдан бошлаб, ҳудуддаги қўшинлар бош қўмондони сифатида жамоат тар тибини ва чегаралар дахлсизлигини сақлашни ташкил қилишгача жавоб берарди. Дамашқ валиси буларнинг барчасидан ташқари мусулмонларнинг ҳаж сафарини ташкил этиш ва ўтказиш учун ҳам жавобгар саналарди.

1 Порта (французча Porte, итальянча Porta, сўзма-сўз таржимаси – эшик, дарвоза) Европа дипломатик ҳужжатлари ва адабиётида қўлланилган Усмонийлар ҳукумати (буюк вазир ва девон идораси) нинг расмий номи. Порта туркча пошо каписи (пошо эшиги), арабча баби-али (юқори ташкилот, баланд эшик) сўзларининг ноаниқ таржимаси. Порта атамасини Усмонийлар империясига нисбатан қўллаш нотўғри, уни фақат империя ҳукуматига нисбатан қўллаш ўринли бўлади.


Вилоят маъмуриятида валидан кейинги иккинчи шахс қози ҳисобланарди. Қози фуқаролик ва жиноий ишлари бўйича, уларнинг мусулмон ҳуқуқига мос олиб борилиши учун масъул ҳисобланарди. Бундан ташқари у диний муассасалар ва мактаблар устидан назорат ҳам олиб борарди.


Вилоят маъмурий марказининг муфтиси қозидан кейинги шахс бўлиб, вилоят маъмурияти қарорларига расмий диний-ҳуқуқий хулоса берарди. Муфтилар кўпинча ўриндошлик асосида девонни – муваққат маслаҳат кенгашини ҳам бошқарар эди.

Download 171 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish