10-Мавзу: Гетерозисни келтириб чикарувчи омиллар.
Режа:
1 .Инбридинг ва ундан чорвачиликда фойдаланиш.
2. Гетерозис ва унинг генетик асослари.
3
Таянч иборалар:
Инбридинг, аутбридинг, гетерозис, инбред депрессия, жуфтлаш, чатиштириш, дурагайлаш, соф зот, линия, оила, урчитиш
. Гетерозис ва инберд депрессияни келиб чиқиш сабаблари
1-масала. Инбридинг ва ундан чорвачиликда фойдаланиш
Авлодларнинг
сифати ота, она ва узоқ аждодларининг ирсий белгиларига боғлиқ бўлишдан тащқари, улар ўртасидаги қариндошлик даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳар хил типдаги жуфтлашларини қариндошлик даражасига қараб бўлиб чиқсак, улар қуйидаги қаторларни ҳосил қилиши мумкин:
1. Ўсимликларда ўз-ўзини чанглаш.
2. Ҳайвонларда ака билан сингилни, ота билан қизни, ўғил билан онани жуфтлаш (сибс дейилади).
3.
Бобо билан неварини, невара билан момони жуфтлаш (ярим сибс).
4. Узоқ қариндошларни ўзаро жуфтлаш.
5. Подадаги қариндош бўлмаган ҳайвонларни жуфтлаш.
6. Ҳар хил популяциядаги ҳайвонларни жуфтлаш.
7. Ҳар хил зотга мансуб ҳайвонларни жуфтлаш.
8. Ҳар хил турга мансуб ҳайвонларни жуфтлаш.
Шулардан биринчи тўрт группа қон - қариндошлик жуфтлаш (инбридинг) 5-6 группалар эса соф зотли урчитиш, 7-8 группалар чатиштириш ва дурагайлашдир. Бир бирига яқин қариндош ҳайвонларни ўзаро жуфтлашга инбридинг дейилади. Вир зотга мансуб қариндош бўлмаган ҳайвонларни ўзаро жуфтлашга аутбридинг дейилади. Ўз-ўзини чангловчи ўсимликларга буғдой, ловия, нўхат ва бошқа ўсимликлар киради
.
Чорвачилик тарихида дастлаб инглиз фермери-заводчилари Р.Беквелли ва ака-ука Коллинглар қариндош жуфтлашдан усталик билан фойдаланганлар. Улар лейстер қўй зотини ва шортгорн, герефорд қорамол зотларини яратишда исботлаганлар.Шортгорн зотини яратишда «Фаворт» лақабли буқа онаси билан кейинчалик қизи ва сингиллари билан жуфтланган. Кейинчалик неваралари билан жуфтланган.
Райт шортгорн зотининг
миллионлаб ҳайвонларида Фаворт буқасининг кўп миқдордаги генлари тарқалганлигини ҳисоблаб кўрсатган.
Биринчи рус зоотехниги профессор М.Ливанов қариндош жуфтлашни эҳтиёткорлик билан ташкил қилишни айтди. 1900 йиллардан бошлаб қариндош жуфтлаш генетик нуқтаи назаридан таҳлил қилина бошланди. Рус олими Е.А.Богданов инбридингдаги ўзгаришлар асосан минимум қонуниятлари асосида гомозиготликнинг кучайиши натижасида юз беради деган фикрни аитган. _Инбридинг таъсири фойдали ва зарарли бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам қариндошлик ёки инбридинг даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Буни биринчи Лендорф таклиф қилди. 1909 йилда Шапоруж инбридинг даражасини ҳисобга олиш учун насл-насаб сажараси каторлари рим сонлари билан хайвон яъни пробабандадан узокликда жойлашишига қараб белгилашни таклиф қилди. Бунда ота-она қатор қиз ва ўғиллар II қатор билан белгиланади. Чап томонда она аждодлари, ўнг томонда ота аждодлари ёзилади.
Масалан. Атлас лақабли буқанинг келиб чиқишида икки аждодига -Ваза ва Богатирга инбридинг қўлланилган.
Бунда Атлас буқасининг келиб чиқарувчи қариндошлик Шапоруж-Пуш усули бўйича қон аралашишига тегишли бўлиб
П-П ва П-П типида, яъни ака ва сингил орасида юз берган.
Бунда Вазага нисбатан инбридинг коэффициенти:
F=(1|2)п+п-1=(1|2)
2 +
2-
|(1|3)
3-1|8=0,125 га тенг бўлган.
Богатирьга нисбатан инбридинг коэффициенти:
F=(1|2)п+п-1(1|2)
2+
2-
1(1|3)
3=1|8=0.125 га тенг бўлган.
Атласнинг келиб чиқишида умумий инбридинг коэффициенти 0,125+0,125=0,25 га тенг бўлади. Инбридинг коэффициенти ҳайвоннинг гемозиготлиги ёки гетерозиготлилигини аниқ кўрсатмасдан, балки популяцияда гомозигот лимитнинг қайси томонга ўзгараётганини кўрсатади