Турлараро дурагайлаш анча қийин бунинг сабаби қуйидагилар:
1. Ҳар хил турга мансуб ҳайвонларни жинсий органлари ҳар хил тузилган бўлади.
2. Бир турнинг эркак ҳайвонига, иккинчи турнинг урғочи ҳайвонига нисбатан жинсий мойиллик пайдо бўлмайди.
3. Ҳар хил турга мансуб ҳайвондар ҳар хил муддатда куюкади.
4. Бир турнинг сперматозоидлари (уруғли) иккинчи турнинг тухум ҳужайрасига қўшилмаслиги ёки урғочи ҳайвонларнинг тухум йўлларида кўплаб нобуд бўлиши мумкин.
5. Эмбриони ривожланиш даврида ҳалок бўлади.
6. Турлараро дурагайлар кўпинча наслсиз бўлади (мейознинг редукцион бўлинишида хромосомалар конъюгацияси бўлмаслиги мумкин.
3-масала. Гетерозис ва инберд депрессияни келиб чиқиш сабаблари
Ч.Дарвин чатиштириш ва ўз-ўзини чанглаш бўйича тажриба ўтказиб,
қариндош урчитишда бирмунча ўхшаш гаметалар ўзаро қўшилиб, организмни ҳаётчанлигини пасайтириб, инбред депрессияни келтириб чиқаради. Чатиштиришда эса ҳар хил сифатли гаметалар ўзаро қўшилганлиги туфайли дурагайлар кучли ривожланади деб ўзини ҳаётчанлик гипотезасини илгари сурди.
Ч.Мендельнинг тажрибаларида ҳам Дарвиннинг фикри тасдиқланган.
1907 йилда машҳур Америка генетиклари А.Шелл, О.Истлар ўта доминантлик гипотезасини кўтардилар. Уларнинг фикрича гетерозиготалик организмни ривожланиш имкониятларини кучайтирар ва гомозиготлилик бу имкониятни пасайтирар экан. Буни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин.
Аа > АА > аа
1936 йилда О.Ист организмда айрим аллель генларнинг ўзаро таъсири белгининг ривожланишига кучли таъсир қилиши мумкин деган фикрни илгари сурди. Бу фикрни кейинчалик Стадлер маккажўхорида сунъий мутация натижасида олинган гетерозигот формаларини гомозиготга нисбатан кучли ривожланганлигини ўрганиб, академик Д.К.Беляев эса свссиқ қўзанларда (норка) тажриба ўтказиб гомозигот организмга нисбатан гетерозигот организмлар юқори ҳаётчан авлод беришини ўрганиб тасдиқлашди.
Бир қанча Америка генетиклари Брюс, Кодлинз, Джонслар гетерозис ва инбред депрессиясини тушунтириш учун доминантлик гипотезасини илгари сурдилар. Бу гипотезага кўра гетерозис кўп миқдордаги доминант генлар ёрдамида келиб чиқади. Бу генларнинг рецессив аллели белгини ривожланишига таъсир кўрсатмайди ва ҳатто салбий таъсир қилади ана шунда инбред депрессия келиб чиқади. Бу гипотезани қуйидаги формулади ифодалаш мумкин.
АА > Аа > аа
Чатиштиришда авлодларда доминант генлар миқдорининг кўпайиши рўй беради ва улар белгиларнинг ривожланишини кучайтириб гетерозисни келтириб чиқаради.
Қариндошлик урчитишда рецессив генлар гомозигот ҳолига ўтиб, летал ярим летал мутациялар ҳосил бўлиши натижасида организм ёки нозиклашади ва инбред депрессия рўй беради.
Популяциядарда летал ва ярим летал мутациялар бошқа турдаги мутацияларга нисбатан кўп учрайди. Дебжанский Айвес, Тимофеев-Реговскийларнинг тажрибаларида ёввойи мева пашшаси популяцияларида 51% га летал ва ярим летал генлар учраши аниқланган.
Бошқача қилиб айтганда сариқ рангни бошқарувчи ген фойдали доминант белги бўлиб қолмасдан балки бир вақтнинг ўзида рецессив летал формада таъсир кўрсатар экан. Натижада бу ген бўйича гомозигот организмлар эмбрионал ривожланиш давридаёқ ҳалок бўлар экан.
Қоракўл қўйларда кўк рангли бошқарадиган генлар ҳам гетерозигот ҳолатда яхши ривожланиб, гомозигот ҳолатда 3-4 ойлигиданоқ ҳалок бўлади. Худди шундай ҳодиса платина ва кумушсимон қора тулкиларда ҳам содир бўлади.
Юқоридаги фактор асосида машҳур рус олими Д. А. Кисловский 1927 йилда облигат-гетерозиготлик гипотезасини кўтариб чиқди. Бу гипотезага кўра организмда облигат - гетерозигот генлар бўлиб, улар гетерозигот ҳолатига нормал ҳаётчанликни таъминлайди. Инбридинг натижасида облигат гетерозигот генлар гомозигот ҳолатга ўтканлиги туфайли инбред депрессия келиб чиқади, яъни ҳаётчанлик пасаяди ёки организм ҳалок бўлади.
Гетерозисни тушунтириш учун -академик Н.В.Турбин генатик баланс назариясини таклиф қилди.
Ўз-ўзини чангловчи организмларда ҳам белгини ривожланишини Дарвин кузатган. Ўз-ўзидан чанглаш натижасида авлодларда кучли ривожланиш ҳодисаси рўй беради бунга 1957 йилда В.Е.Альтшулер «Гомозис» деб ном берган.
Гетерозис ва инбред депрессиянй келтириб чиқарадиган сабаблар ҳали тўлиқ ўрганилган эмас, бу изланиш ҳвли давом этмоқда. Айниқса нима учун гетерозис иккинчи ва кейинги бўғинларда кўпинча йўқолиб кетиши ҳеч ким томонидан ўрганилмаган.
Назорат учун саволлар
1. Геетрозис тўғрисида тушунча
2. Гетерозисининг моҳияти.
3. Инбрединг ва инбред депрессия
4.Гетерозия ва инбред дипрессиянинг келиб чиқиш сабаблари
5. Турлараро дурагайлаш