Шўрланган ва шўрланмаган тупроқ иқлим шароитларида, турли суғориш тизимларини қиёсий таҳлиллари асосида тезпишар навлар яратиш
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилиги ва биотехнологиялари университети Тошкент филиали директори қ.х.ф.д., профессор Б.К.Мадартов
Тошкент давлат аграр университети докторанти, қ.х.ф.ф.д., Н.У.Мавлонова
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилиги ва биотехнологиялари университети қ.х.ф.д., профессор
Ф.Р.Абдиев
Калит сўзлар: Селекция, генетика, бошланғич ашё, дурагайлаш, тезпишарлик, дурагайлаш, шўрланиш, беккрос.
Аннотация: Мақолада беккросс дурагайлаш асосида яратилган юқори авлод дурагайлари ва оилаларининг “Униб чиқиши ва 50% гуллаш” белги кўрсаткичи мақбул ва сув танқислиги шароитларида ўрганилган. Шунингдек юқори авлод дурагай ва оилаларида асосий қимматли хўжалик белгиларнинг барқарорлашуви ва шаклланиши таққосий таҳлил қилинган.
Бугунги кунда дунёда биотик ва абиотик омилларга бардошли қишлоқ хўжалиги экинлари хусусан, ғўза навларини яратиш ўсимликлар генетикаси ва селекциясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекциясида ғўзанинг тупроқ шўрланишига, қурғоқчиликка чидамли, қимматли хўжалик белгиларига эга, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори, серҳосил ва тезпишар навларни яратиш кўп жиҳатдан танланган чатиштириш услублари ва бошланғич ашёларнинг генотипига боғлиқ бўлади.
Ғўза селекциясида селекциянинг дурагайлаш усулларни қўллаган ҳолда ирсий белгилари турғун ва сифат кўрсаткичи ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган навларни яратишга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Мамлакатимиз пахта етиштирувчи давлатлар орасида шимолий минтақада жойлашганлиги сабабли тезпишарлик борасида қатор изланишлар ўтказилиши талаб этилади. Бу борада тадқиқотлар олиб борган олимлардан Б.П.Страумал таъкидлаб ўтадики, иккита эртапишарлик бўйича бир-бирига яқин бўлган навларни ўзаро чатиштирганда биринчи авлодда эртапишарлик белгиси бўйича гетерозис ҳодисаси юзага келади. Агар бу белги бўйича ота-она навлари бир-биридан кескин фарқ қиладиган бўлса, F1 авлодида бу белги оралиқ ҳолда ирсийланади [4; 214-б.].
С.М.Мирахмедов [3; 54-90-б.] эртапишарлик билан вилтга чидамлилик ўртасида салбий боғланиш мавжудлигини аниқлаган. Эртапишар навлар яратиш учун G. ssp. mexicanum билан С-4727 навини чатиштириб, унинг F3 авлодини қайта (беккросс) С-4727 нави билан чатиштириш кераклигини таъкидлайди.
Б.Тоғаев, Б.Халмановлар тажрибаларига кўра, йилнинг қурғоқчилик шароитларида уруғлар она ўсимликда қисман тобланган ва сув стресси шароитларида уларнинг унувчанлиги, оптимал йил уруғларига нисбатан 11% га ошган, сув танқислиги жуда юқори бўлган йилда эса бундай навлар уруғларининг унувчанлиги 24% га ортиқ бўлган [1; 7-б.].
Тезпишарлик асосий мураккаб полиген белгилардан ҳисобланиб, бу борада узлуксиз равишда тадқиқотлар олиб борилиши лозим.
А.И.Сеидмусаев, А.И.Тишинларнинг [2; 59-64-б.] фикрича, дурагайларнинг ёши улғайиши билан эртапишарлик бўйича ирсийланиш коэффициенти камаяди. Уларнинг фикрича ҳосилдорлик билан эртапишарлик мураккаб генетик белги бўлиб, асосан об-ҳаво, тупроқ иқлим шароитларига боғлиқ бўлади ва танловда ҳосилдорликка нисбатан эртапишарликни фойдаси кўпроқ эканлигини таъкидлашади. Шунга кўра, тадқиқотларда ушбу белгига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадқиқотларимизда беккросс дурагайлаш асосида яратилган юқори авлод дурагайлари ва оилаларининг “Униб чиқиши ва 50% гуллаш” белги кўрсаткичи мақбул (1-2-1) ва сув танқислиги (0-1-0 схема) шароитларида ўрганилди. Шунингдек юқори авлод дурагай ва оилаларида асосий қимматли хўжалик белгиларнинг барқарорлашуви ва шаклланиши таққосий таҳлил қилинди. Амалиётда қўллаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган тизмаларнинг фенологик жиҳатдан бир хиллиги, уларнинг таҳлилига асосий эътибор қаратилди.
Тадқиқот натижаларига кўра “Униб чиқиши ва 50% гуллаш” белги кўрсаткичи бўйича юқори авлод жуфт ва мураккаб беккросс комбинациялар мақбул (1-2-1) ва сув танқислиги (0-1-0) шароитида қиёсий ҳолда ўрганилганида оддий беккросс дурагайлаш асосидаги О-95-96 комбинацияси ҳар иккала суғориш тизимида ҳам тегишли равишда 61,0 кунни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич бўйича ажратиб олинган оилаларда мақбул суғориш тизимида 60,0-62 кунни, Т-14-16/14 тизмасида 61,0 кунни, андоза С-6524 ва Ан-Боёвут-2 навларида тегишли равишда 63,0, 61,1 кунни, шўрланган тупроқ шароитида мақбул суғориш (1-2-1) ва сув танқислиги (0-1-0) шароитидаги кўрсаткичлар орасида бирмунча фарқланишлар кузатилди (1-расм ва 00-иловага қаранг). Яъни мақбул суғориш тизими (1-2-1)да тадқиқотлар натижасида ажратиб олинган оилаларда 50% кўсакларни гуллаш даври ўртача 60,2-63,0 кунни, Т-14-16/14 тизмасида 62,6 кунни, андоза нав сифатида жалб этилган С-6524 ва Ан-Боёвут-2 навларида эса бу кўрсаткич 65,2 ва 62,1 кунна ташкил этиб, оилалар, тизма ва андоза навларни ушбу белги кўрсаткичлари бўйича шўрланмаган тупроқ шароитида деярли фарқланишлар кузатилмаган бўлсада, шўрланган тупроқ иқлим шароити, мақбул (1-2-1) ва сув танқис (0-1-0) бўлган шароитлар орасида белги кўрсаткичларда бирмунча фарқланишлар кузатилди. Яъни оилалар орасида 50% кўсакларнинг гуллаши мақбул шароитда 109-113 кунни, сув танқис бўлган шароитда эса 109-115,1 кунни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |