Асосий лингвистик концепциялар



Download 318 Kb.
bet1/10
Sana26.04.2022
Hajmi318 Kb.
#582439
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лингвистик концепциялар


Aim.uz

Асосий лингвистик концепциялар
Режа:

  1. Абу Наср Форобий таълимоти.

  2. Абу Райҳон Беруний таълимоти.

  3. Абу Али ибн Сино таълимоти.

  4. Вилгельм фон Гумбольдт таълимоти.

  5. Фердинанд де Соссюр таълимоти.

  6. Шарль Балли таълимоти.

  7. Роман Якобсон таълимоти.

  8. Якоб Гримм таълимоти.

1. Абу Наср Форобий таълимоти. Араблар, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг халқлари қадимги даврда ҳам юқори маданиятга эга бўлиб, астрономия, география, тарих ва тилшунослик соҳасида ажойиб кашфиётлар қилиб, жаҳон маданиятининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар.
Қадимги араб тилшунослиги ва фани ривожига араблар билан бир қаторда, эронийлар, греклар, еврейлар ҳамда араб халифалигига қарашли бўлган Марказий Осиё халқларининг фарзандлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Бу ҳақда ўзбек қомусида шундай фикр билдирилган: «Ўрта асрларда тилшуносликнинг ривожи араб ва араб тилида ижод этган филологлар томонидан давом эттирилди. Араб тилшунослиги ривожида Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Замаҳшарий, Жавҳарий, Маҳмуд Кошғарий сингари Ўрта Осиёлик олимларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди» (1:102).
Марказий Осиёнинг йирик мутафаккири Абу Наср Форобийдир. Унинг тўла исми-Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Тархон ибн Ўзалик ал - Форобийдир (873-950).
Форобий ўз даврида мавжуд бўлган барча илмлардан баҳраманд бўлишга интилди ва бу йўлда Боғдод, Дамашқ, Ҳалаб, Ҳаррон каби араб шарқининг жуда кўп шаҳарларига саёҳат қилди, борган шаҳарларида олимлар билан танишиб, улар билан суҳбатлар уюштирди. Абу Наср Форобийни Шарқда иккинчи Муаллим (Муаллиму Соний) деб юритганлар.
Замонасининг ана шундай йирик мутафаккири бўлишига қарамай, Абу Наср Форобий жуда фақир яшаган. Ҳатто у ёзишга қоғоз, мутолаага чироқ ёғи ҳам топа олмаган. Шундай бўлса-да, у илм йўлидан чекинмаган.
Абу Наср Форобий жуда кўп фанлар, тиллар ва ҳунарлардан хабардор эди. Форобий шаҳарма-шаҳар кезиб, ниҳоят, Дамашқ шаҳрига келади ва шоҳ саройига кириб боради. У эшикни очиб, киришга рухсат сўрайди. Ҳамма жулдур кийинган бу кишига тикилиб қолади. Форобий тўппа-тўғри бориб, шоҳ олдидаги бўш жойга ўтиради. Шоҳ саройида махсус бир тилда гаплашишар эди. Подшоҳ шу тилда уни чиқариб калтаклашни буюради. Шунда Форобий шоҳга қараб:
-Тақсирим, шошилинч иш қилиш подшоҳга ярашмайди, – дейди. Подшоҳ эса Форобийга қараб:-Cен бу тилни биласанми? – дейди.
Форобий: -Етмиш тилни биламан, деб жавоб беради. Подшоҳ шундай жулдур кийинган, девонаваш бир киши қобилиятини кўриб ҳайратланади.
Дарҳақиқат, Абу Наср Форобий турли тилларни ўрганиш билан шуғулланган. Масалан, у тиббиёт ва мантиқ илмини христиан врачи Юханно ибн Хайлон Кунноийдан, ҳикмат ва юнон тилини христиан Абу Башар Маттодан ўрганади (2:13).
Подшоҳ ва оммани ҳайратлантириш қобилиятига эга бўлган Абу Наср Форобий фалсафа, мантиқ, филология, риторика, тиббиёт, мусиқа, математика, зоология, ботаника каби фанларга тегишли 180 дан зиёд асарлар ёзган. Шундан кўринадики, Форобийнинг илмий-фалсафий мероси ниҳоятда бой ва ранг-барангдир.
Абу Наср Форобий тилшунослик ва адабиётшунослик, поэтика ва риторикага тегишли бир қанча асарлар ижод этган. У бу мавзуда «Шарҳ китоб-ал-Хитоба ли Аристутилос («Аристотелнинг «Риторика» асарига ёзилган шарҳ китоби»), «Китоб ал-алфоз ва ал-хуруф» («Лафз-сўзлар ва ҳарфлар ҳақида китоб»), «Калом лаҳу фи маъно исм ал-фалсафа»(«Фалсафа номининг маъноси ҳақида»), «Китоб фи ал-хитоба кабир, ишрун мажалладан»(«Риторика» ҳақида йигирма жилдлик катта китоб»), «Китоб фи саноат ал-китоба» («Ёзув санъати ҳақида китоб»), «Калом лаҳу фи аш-шеър ва ал-кавофий» («Шеър ва қофиялар ҳақида сўз»), «Китоб фи ал-луғат»(«Луғатлар ҳақида китоб»), «Китоб фи ихсо икао» («Ритмлар таснифи ҳақида китоб») каби асарлар ёзган. Бу асарларда Форобий шоир, тилшунос, адабиётшунос сифатида намоён бўлади.
Абу Наср Форобий Аристотелнинг «Риторика» асарига ёзган шарҳида сўз туркумларини от, феъл, боғловчи деб уч гуруҳга ажратади. Бу нарса унинг сўз маънолари, товушлар таҳлили, ёзув тизими, услубият ҳақидаги фикрларида ўз ифодасини топган. Абу Наср Форобий ҳар бир сўз ифодаловчи тушунча, тасаввур ҳақида фикр билдириб шундай ёзади: «Борди-ю агар ўшанда у кишига бирор нарсаниниг ўзини сўз билан тавсифлаб берилса борми, унда ўша сўз мулоҳазаларда ишлатиладиган ҳар бир нарса ичида яхшилик ва ёмонлик, адолатсизлик ё тубанлик ва ё бўлмаса, ҳалолликни тасаввур қилганига ўхшаб кетади.
Бас шундай экан, хаёлга келган сўзлардан кузатилган мақсад ҳам эшитувчини унинг хаёлига келган нарсани қилишга ундашдан иборат бўлади» (3:114).
Абу Наср Форобий ўз асарларида тиллар ва уларнинг луғатлари ҳақида маълумот беради. У фалсафа сўзининг маъноси ҳақида шундай ёзади: «Фалсафа юнонча бўлиб, араб тилига четдан кирган сўзлардандир. Бу сўз уларнинг тилларида филосуфо деб айтилади. Унинг луғавий маъноси-ҳикматни ёқтириш демакдир. Бу сўз юнон тилида «фило» билан «суфиё» сўзларидан таркиб топган. «Фило» деганда ёқтириш, севиш тушунилади; «суфиё» деганда эса ҳикмат, донолик тушунилади. Файласуф сўзи фалсафадан олинган, бу юнонларнинг тилида «филасуфус» дейилади. Бу ўзгариш юнонларда илдиздан бўладиган ўзгариш саналади. Уларнинг тилида бунинг маьноси ҳикматни севиш демакдир. Улар бу билан ҳаётдан ва умр кўришдан мақсад ҳикматни таъкидлашдан иборатдир, дейишади (3:208). Форобий ўз асарларида сўз маъноларини таснифлайди. Унингча, сўз маъноси икки хил бўлади: содда ва мураккаб. Бир турдаги нарса ва ҳодисаларни аташ вазифасини бажарувчи алоҳида сўзлар саналади: одам, ҳайвон, уй, китоб каби.
Ҳар бир нарса ва унинг белгисини билдирувчи сўзлар мураккаб ҳисобланади: Бу одам ҳайвон.
У содда маъноли сўзларни иккига ажратади:атоқли отлар, тур ва жинсни кўрсатадиган сўзлар. Тур ва жинс билдирувчи сўзлар асосида Форобий сўз туркумларини ҳам тасниф этади. У тур ва жинс билдирадиган сўзларни араб грамматик мактаблари анъаналари асосида от, феъл ва юкламаларга ажратади. От ва феълларнинг грамматик категориялари ҳақида маълумот беради. Хусусан, отлар учун жинс (эр-хотин), сон (бирлик-иккилик, кўплик) категориялари, феъллар учун замон (ўтган, келаси, ҳозирги) категориялари хослигини таъкидлайди.
Форобий тилшуносликнинг мундарижаси ҳақида қимматли фикр билдирган. У тилшуносликнинг мундарижасини олти бўлимдан иборат деб белгилайди: 1)содда сўз ҳақидаги фан; 2) сўз бирикмалари ҳақидаги фан; 3)содда сўз қонунлари ҳақидаги фан; 4) сўз бирикмалари қонунлари ҳақидаги фан; 5) ёзув қонунлари ва тўғри талаффуз (орфоэпия) ҳақидаги фан; 6) шеър тузилиши қоидалари ҳақидаги фан.
Форобий ҳар бир бўлимда нималар ўрганилиши ҳақида маълумот беради (4;10-12).
Абу Наср Форобий ўз даврининг етук адабиётшуноси сифатида адабиётшунослик атамаларидан трагедия, комедия, драма, сатира, поэма, эпос, риторика, акустика ҳақида маълумот бериб, уларнинг ҳозирги маъносидан бошқа маънода ишлатилишини қайд этади(3:119-121).
Абу Наср Форобий ўзининг «Шеър ва қофиялар тўғрисида сўз» номли асаридан бир хил товушлар билан тугалланадиган сўзлар, лафздош сўзлар, ўзак ва қўшимчалар қофияси номи билан аталадиган қофия ҳақида маълумот беради. Қофия мисра охирини эслатиш билан ритмнинг шаклланишига муҳим ҳисса қўшади, деб кўрсатади Форобий.
Абу Наср Форобийнинг тилшунослик, умуман, филология соҳасида яратган асарлари кўп замонлар ўтишига қарамай, инсонларни сўзни севиш каби олижаноб ишга ундайди келажакда катта-катта ишлар қилиш ва бундай вазифаларни амалга ошириш учун ғайрат кўрсатишга умидворлик бахш этади.

2.


Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish