Асосий лингвистик концепциялар


Абу Али ибн Сино таълимоти



Download 318 Kb.
bet3/10
Sana26.04.2022
Hajmi318 Kb.
#582439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лингвистик концепциялар

Абу Али ибн Сино таълимоти. Абу Али Ибн Сино (980-1037) ўрта аср Шарқининг буюк мутафаккири, қомусий олимидир. Ибн Синонинг тил ҳақидаги қарашлари ўзининг илмий теранлиги, воқеликка муносиб баҳо бериш хусусияти билан ажралиб туради. Ибн Сино дунё камолоти учун жамият аъзоларининг эркин фаолиятига ҳам катта эҳтиёж борлигини асослаб беради. У яратилган нарсаларнинг барчаси инсоний ақл томонидан идрок эта олиниши кераклигини ҳам асослаб беради.


Ибн Синонинг «Китоб аш-шифо», «Китоб ан-Нажот», «Донишнома», «Китоб ишорат ва танбиҳот», «Асбоби худуд ал-хуруф» асарларида тилшуносликка доир фикрлари баён этилган.
Ибн Синонинг тил ҳақидаги таълимоти мантиқий нуқтаи назарга асосланади. Унингча, фикр белгиси ҳақидаги таълимот тил ҳақидаги таълимотдир (1:126). У тилни табиий ва сунъий тилларга бўлади. Табиий тил тафаккур белгиси сифатида Ибн Сино томонидан ҳар томонлама ўрганилган. Ибн Сино таъкидлашича, фикр ва нутқ, тил ва тафаккур ўртасида доимий алоқа мавжуд.
Ибн Сино ўзининг «Шифо китоби»да инсон фикри сўзларда, яъни тилда ўз ифодасини топади, деган фикрни баён этади (1:127).
Бирор нарса ҳақида билим ҳосил қилувчи тушунча тасдиқловчи, бошқа предмет воситасида ҳосил қилинган билим аниқланган саналади, дейди Ибн Сино. Ушбу билимлар белгилар воситасида қабул қилинади.
Ибн Сино фикрича, белгилар уч хил бўлади: ақлий, табиий ва алоқадорлик. Ақлий белги сабаб ва натижанинг алоқадорлигини кўрсатади. Масалан, биз тутунни кўришимиз билан оловнинг мавжудлигини кўз олдимизга келтирамиз. Табиий белги табиий физиологик ёки қалб ҳолатини ифодалайди. Масалан, юзнинг оқариши – қўрқиш ёки камқувватлик, юзнинг қизариши – иситма кўтарилиши ёки уятчанликни ифодалайди. Алоқадорлик белгисида бирор предметнинг белгиси бошқа предметнинг белгиси сифатида қабул қилинади. Масалан, қора кийим мотам белгисини билдиради.
Ақл ҳар учала белгини англаб олишда иштирок этади. Сўз белги сифатида бирон бир маънони ифодалайди. Шунга кўра маънони фарқлашнинг уч тури мавжуд: розилик белги, мазмун белги ва зарурият белгиси.
Розилик белги сўз-белги ҳисобланадики, у қандай келишган бўлса, шуни ифодалайди. Масалан, уй сўзи келтирилганда, унинг хоналари, эшиги, деразаси, томи кўз олдимизга келади.
Мазмун белги ҳам сўз-белги бўлиб, у маънонинг қисмини ифодалайди. Масалан, бирор киши уйининг девори қулаган бўлса, уйим қулади дейиш билан унинг девори назарда тутилади.
Сўз билан алоқадор бўлиб, сўз-белги ифодалаган тушунчадан ташқи белги саналиб, у зарурият белгисидир. Масалан, биз ҳар доим «шифт» ҳақида гапирганимизда «девор» сўзи кўз олдимизга келади.
Ибн Сино сўзларни икки гуруҳга ажратади: содда ва мураккаб сўзлар. Ибн Сино содда ва мураккаб сўзлар йиғиндиси гапни ташкил қилади, дейди.
Мураккаб сўзлар ўзининг қуйидаги хусусиятига эга:
1. Мураккаб сўзлар ўз белгиларига эга. Масалан, Ҳасан математикдир. мураккаб сўз. У уч қисмдан иборат: Ҳасан, математик ва дир.
2. Мураккаб сўзнинг маъноси ва моҳияти ҳам бўлакларга ажралади. Масалан, Ҳасан математикдир гапида бир неча образ ўз ифодасини топган: «Ҳасан « образи, «математик» образи ва математиклик тушунчасининг Ҳасанга тегишлилиги.
3. Мураккаб сўзнинг қисми маънонинг қисмини кўрсатади. Юқорида келтирилган мисолда «Ҳасан» маълум кишини, «математик» унинг фаолиятининг турини кўрсатади.
Санаб ўтилган шартларнинг бирортасидан ажралган сўз Ибн Сино фикрича, содда сўзга айланади.
Содда сўзларни у уч гуруҳга ажратади: исм, феъл ва юклама.
Мустақил маънога эга бўлган алоҳида олинган сўз исм саналади: она, ота, ўғил, тош кабилар.
Маълум замон маъносини ифодаловчи сўз феъл ҳисобланади: келди, ўтди, ишлади каби.
Бир сўзнинг бошқаси билан алоқасини ифодалашга хизмат қилувчи мустақил маънога эга бўлмаган сўзлар юклама саналади: аммо, лекин, ва, ҳам, билан каби.
Ибн Синонинг тилшунослик қарашлари мантиқ асосида қурилган бўлиб, ҳар қандай тушунча, ҳукм сўз, сўз бирикмаси, гап орқали ифодаланади.
Ибн Синонинг фонетикага тегишли фикрлари ҳам диққатга сазовордир. Абу Али Ибн Синонинг фонетикага бағишланган «Асбоби худуд ал-хуруф « (ёки»Асбоб») асари мавжуд бўлиб, унинг бир неча қўлёзмалари бизгача етиб келган. Унинг энг қадимги қўлёзма нусхаси 1024 йилда кўчирилган.
Гарчи бу асар араб тили фонетикасига бағишланган бўлса ҳам, лекин унинг V бобида форс, турк ва бошқа тиллар материаллари ҳам қамраб олинади. Шунинг учун ҳам Ибн Синонинг мазкур асари Сибавейҳий асари сингари ўзига қадар бўлган филологларнинг асарларидан фарқли равишда умумий фонетика масалаларини ёритишга бағишланганлиги билан ажралиб туради.
«Асбоб» асари араб тилшунослиги анъанасидан товушларнинг физиологик ва акустик томони ўрганилиши билан фарқланади. Асарнинг араб тилшунослиги асарларидан яна бир фарқли жиҳати шундаки, унда артикуляция томонидан яқин бўлган ва акустик белгисига кўра фарқланувчи ундошларнинг ўхшаш ва фарқли белгилари очилади. Масалан, к-г, қ-ғ каби. Бу шуни кўрсатадики, Н. С. Трубецкойдан бир неча асрлар олдин Марказий Осиё филологлари томонидан коррелятив ундошлар ажратилган ва ундош фонемаларни белгилашда асосий тамойил сифатида фойдаланилган.
Ибн Сино асарида турли ўзгаришлар билан талаффуз қилинувчи товушлар вариант билан фарқланиши кўрсатилади. Хусусан, r-r, i-i товушлари бир умумийликнинг икки хил кўриниши эканлигини баён қилади.
Ибн Синонинг «Асбоб» асари кириш ва олти бобдан иборат. Асарнинг кириш қисмида унинг ёзилиш сабаблари, анъанага кўра кимнинг шарафига ёзилганлиги баён қилинади. Асар Абу Мансур Муҳаммад ибн Али ибн Умарга бағишланган. Муаллиф шу қисмда рисолани қуйидаги олти бобга ажратганини баён қилади:
1. Товушнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида.
2. Нутқ товушларининг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида. 3. Бўғиз ва тилнинг анатомияси ҳақида.
4. Айрим араб товушларининг пайдо бўлишидаги ўзига хос хусусиятлар ҳақида.
5.Бу товушларга ўхшаш нутқ товушлари ҳақида.
6.Бу товушларнинг нутқий бўлмаган ҳаракатларда эшитилиши ҳақида.
Рисоланинг биринчи бобида, умуман, товушнинг пайдо бўлиши тўғрисида фикр юритилади. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай товуш ҳавонинг тўлқинсимон тебраниши натижасида пайдо бўлади. Ҳавонинг тебранишида эса бир жисмнинг иккинчи жисм билан тўқнашуви (кар) ёки ҳар бир жисмнинг иккинчи жисмдан узилиши(кал) муҳим роль ўйнайди. Ҳар икки ҳолда ҳам ҳавонинг тўлқинсимон тебраниши рўй беради. Икки жисмнинг тўқнашуви жараёнида тўқнашувчи жисмлар ҳавони қисиб, муайян куч ва тезлик билан ҳаракат йўналиши томон тезроқ фазони бўшатишга мажбур қилади. Бу жисмнинг иккинчи жисмдан узилиши натижасида ҳам узилаётган жисмлар қисилган ҳавони муайян куч ва тезлик билан ҳавони бўшатишга мажбур бўлади.
Ҳар икки ҳолда ҳам узоқлашаётган ҳаво шакл ва тўлқинни ҳосил қилиши лозим бўлади. Тўқнашув натижасида ҳосил бўлган тўлқин узилиш натижасида ҳосил бўлган тўлқиндан кучлироқ тарқалади. Кўринадики, у табиатдаги товушларнинг қандай пайдо бўлишини биринчилардан бўлиб илмий асослаб берган.
Муаллиф физик товушлар билан нутқ товушларини бир-биридан фарқлайди ва физик товушни
Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish