Асосий лингвистик концепциялар


савт, нутқ товушларини ҳарф



Download 318 Kb.
bet4/10
Sana26.04.2022
Hajmi318 Kb.
#582439
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лингвистик концепциялар

савт, нутқ товушларини ҳарф атамаси билан номлайди.
Унинг фикрича, савт ва ҳарф пайдо бўлишига кўра ўзаро умумий ва, шу билан бирга, ўзига хос белгиларга эга. Умумийлиги шундаки, ҳар икки жисмнинг қисилиши ёки очилиши, ҳавонинг тебраниши натижасида ҳосил бўлади. Ўзига хос томони шундаки, ҳарф нутқ органлари томонидан талаффуз қилинади. Асарда таъкидланишича, ҳарф - баландлик ва тон бўйича, ўхшаш товушларнинг эшитилиши бўйича бир-биридан фарқланади.
Ибн Сино нутқ товушларини ҳосил қилувчи уч жиҳатни кўрсатиб ўтади:
1. Кўкрак қафасида ҳосил бўладиган диафрагма ва кўкрак мускуллари орқали ҳаракатга келадиган ҳаво тўлқини.
2. Ҳаво тўлқини нутқ органларининг турли нуқтасида тўсиққа учрайди.
3. Товуш турлича тембр оттенкани берадиган ва турли акустик белги (масалан, dinai «акс-садо» gunna «назаллик») ҳосил қиладиган резонатор. Юқоридаги уч жиҳат бугунгача фонетикага бағишланган асарларда такрорланиб келмоқда.
Ибн Сино нутқ товушларини таснифлар экан, унли ва ундош товушларни бир-биридан фарқлайди. Унлилар учун musannita, ундошлар учун samita атамаларини қўллайди. У араб тилидаги йигирма саккизта ундош, учта унли фонемаларни ажратади.
Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, араб тилшунослигида Ибн Синога қадар унлилар алоҳида фонологик бирлик сифатида қаралмасдан, ундошларнинг таркибий қисми сифатида ўрганилган. Фонемаларни ундош ва унлиларга ажратиш Ибн Синонинг жаҳон тилшунослиги ривожидаги катта хизмати, деб баҳоланмоғи лозим.
Ундошлар пайдо бўлиш ўрни, усули, акустик хоссаси ҳамда чўзиқлик, сифат ва миқдор белгиларига кўра портловчи ва сирғалувчиларга бўлинади. Портловчилар «bi hams tam» тўлиқ тўсиқни ёриб ўтиш орқали ҳосил бўлади. Сирғалувчилар «bi hams gair tamm» эса, муаллиф фикрича, ўпкадан чиқаётган ҳавонинг тўлиқ бўлмаган тўсиқдан сирғалиб ўтиши орқали пайдо бўлади. Араб тилидаги 12 ундош портловчи саналади: q, g, d, d, t, t, b, m, n, l; қуйидаги 16 та сирғалувчи саналади:h, g, h, h, g, s, s, z, t, d, z, t, u, i, r.
Акустик белгисига кўра ундошларни жарангли (maghura) ва жарангсиз (magmusa)ларга бўлади. Лекин бу белгиларга кўра ундошларга изчил тавсиф бермайди.
Ибн Сино ундошларни пайдо бўлиш ўрнига кўра шарҳлайди. Араб тилшунослиги ундошларнинг таснифида артикуляция ўрни (маҳраж)га етакчи белги сифатида қараб, 16та пайдо бўлиш ўрнини ажратади. Лекин Ибн Сино ўзига хос йўлдан боради. У ҳар бир ундошнинг ўзига алоҳида тавсиф беради. Ундошлар тавсифи бўғиз ундошларидан бошланиб, лаб ундошлари билан тугайди.
Ундошлар чўзиқлик белгисига кўра, содда ундошлар (mufrada) ва мураккаб ундош (murakkaba)га бўлинади.
Ўпкадан чиқаётган ҳаво тўлиқ тўсиқни ёриб ўтишидан ҳосил бўлган ундош содда ундош ҳисобланади; тўлиқ бўлмаган тўсиқдан қисилиб ўтиши натижасида пайдо бўлган ундош эса мураккаб ундош ҳисобланади. Шундай қилиб, сирғалувчи ундошлар мураккаб ундошларга тўғри келади. Шуни таъкидлаш жоизки, Ибн Сино ундошларнинг артикуляциясига тўхталар экан, назаллашишга ҳам алоҳида эътибор беради. Назалликни ифодалаш учун gunna атамасини қўллайди. М ва Н ундошлар талаффуз қилинганда бир қисм ҳаво бурун орқали ўтишини ва бундай ундошлар назал (gunna) ундошлар эканлигини таъкидлайди.
Ибн Сино бўғиз ва тил ҳақида батафсил маълумот беради. Бўғиз (handara) уч тоғайдан (gudruf) иборат эканлигини кўрсатади: 1) қалқонсимон (dd-daragi); 2) номсиз (adim al-ism, al-ladi la smi ladu); 3) чўмичсимон (al-targahali). Асарда бўғизнинг қуйидаги ҳаракатлари кўрсатилади:
1. Бўғизнинг торайиши. Номсиз тоғай қалқонсимон тоғайга яқинлашиб, унга қисилиши натижасида бўғизнинг торайиши юз беради.
2. Бўғизнинг кенгайиши. Номсиз тоғай қалқонсимон тоғайдан узоқлашиши натижасида юзага чиқади.
3. Бўғизнинг ёпилиши. Чўмичсимон тоғайнинг қалқонсимон тоғай устига ёпилиши натижасида рўй беради.
4. Бўғизнинг очилиши. Чўмичсимон тоғайнинг қалқонсимон тоғайдан узилиши натижасида ҳосил бўлади.
Юқоридаги ҳаракатлар бевосита бўғиз мушаклари иштирокида амалга ошади. Бўғиз мушаклари эса икки гуруҳга бўлинади: 1) бўғизнинг ўз мушаклари; 2 бўғизнинг ташқи мушаклари. Муаллифнинг кўрсатишича, бўғиз ҳаракатида 22та мушак иштирок этади. Улардан олтитаси бўғизнинг очилиши, тўрттаси ёпилишида, олтитаси торайишида, олтитаси кенгайишида қатнашади.
Ибн Сино тилнинг (lisan) нутқ органи сифатида тузилишига ҳам атрофлича маълумот беради. У тилни қуйидаги қисмларга бўлади:
1. Тил асоси, тилнинг орқа қисми(Аsl al-lisan);
2. Тилнинг танаси. У бевосита чуқур тил орқа билан туташади (Garm al-lisan). Тил танасининг ўзи қуйидаги қисмлардан иборат:
1)Тил орқа (Al-guz al).
2)Тил ўрта (Wosat al-lisan).
3)Тил учи (Toraf al-lisan).
4)Тил усти (Soth al-lisan).
5)Тил ёни (Dil al-lisan).
Муаллиф тилнинг ҳаракатида саккиз мушак иштирок этишини баён қилади.
Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ибн Синонинг нутқ товушларида иштирок этадиган нутқ органлари ҳақида кенг маълумот беришида унинг одам анатомиясидан катта тажрибага эга бўлганлиги сабаб бўлган.
Хуллас, Ибн Сино беқиёс табиб, ҳассос шоир, улкан мусиқашунос, йирик файласуф, физиолог олим бўлиши билан бирга, араб, форс, турк, лотин, суғд тилларининг билимдони, ажойиб тилшунос ҳам эди. Ўрта асрлар фанининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк файласуф сифатида фаннинг турли соҳаларида қалам тебратиб, улкан муваффақиятларга эришган. Қомусий олим сифатида фақат Шарқдагина эмас, балки Ғарбда ҳам маълум ва машҳур бўлди. Унинг илмдаги буюк хизматларига маҳлиё бўлган Микеланжело: «Бошқа олимларни маъқуллаб ҳақ бўлгандан кўра, Гален ва Ибн Синолар орқасидан эргашиб хато қилган яхшироқдир», -деган эди.

4.


Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish