Маъруза Қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар



Download 37,81 Kb.
bet1/5
Sana22.04.2022
Hajmi37,81 Kb.
#574489
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу


Маъруза 1. Қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар
а) эпиграфик ёзувлар (ўйма нақшлар)
Қадимги Арабистон тарихи ўрта аср араб адабиётида «Жоҳилия» даври номини олган. «Жоҳилия» сўзи луғавий жиҳатдан «жаҳолат», «омилик», «нодонлик» маъноларини англатсада, тарихий атама сифатида у Арабистон тарихининг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади. Қуръонда бу сўз бир неча сурада учрайди. Аммо бу сураларнинг бирортаси Макка суралари жумласига мансуб бўлмай, балки барчаси Мадина сураларидан эканлиги «Жоҳилия» сўзи 622 йилдан сўнг, яъни мусулмонларнинг Маккадан Мадинага ҳижрасидан сўнг шу санадан олдинги замон учун ишлатила бошлаганига далилдир.
Одатда, у ёки бу қадимги жамиятни ўрганишда асосий маълумотларни кўпроқ археологик қазилмалардан олинади. Арабистон археологияси бобида илк бор қадамлар қўйилаётган ҳозирги даврда мутахассислар қадимги Арабистон тарихи манбалари ичида биринчи ўринга эпиграфик ёзувларни қўймоқдалар. Қадимги Арабистон тарихига оид эпиграфик ёзувларни икки қисмга бўлиш мумкин: 1) араблар ҳақида араб тилидан бошқа тилларда (масалан, Оссур, Бобил) ёзилган нақшинкор лавҳалар; 2) араб тилининг турли қадимги лаҳжаларида ёзилган битиклар.
Арабистон ярим оролида тошга ва бронзага ўйилган ёзувларни биринчи бор топган шахс - Яманда ҳар хил дипломатик топшириқларни бажарган Россия империясининг амалдори У.Я.Зеетцендир. У 1811 йили бешта ёзувли нақшдан нусха кўчириб олди. Шундан сўнг бундай ёзувларни қидириш ва тўплаш бошланди. Француз қўлёзмалар ва нафис санъат академиясининг аъзоси Ж.Халеви 700 га яқин ёзувдан нусха кўчирди, австриялик шарқшунос Э. Глазер эса 1882-1894 йиллар мобайнида Жанубий Арабистондан жами 1800 га яқин нақшдан кўчирмалар ва эстампажлар билан қайтди. XX асрнинг 40-йилларигача бундай ишни Г.Фон Виссманн, Г.Рейкманс ва бошқалар давом эттирдилар. Ҳозирги пайтда ўлик (жонсиз) ҳисобланадиган қадимги Яман тилининг маин, саба, қатабон, ҳадрамавт сингари лаҳжаларида битилган ёзувларни ўрганишда Ф.Хоммель, И.Гвиди, Н.Родоканакис, М.Хёфнер, А.Жамм, рус олимларидан Я.Б.Грунтфест, А.Г.Лундин, П.А.Грязневич, М.Б.Пиотровский ва Г.М.Бауэрлар катта хизмат қилдилар. Кейинчалик бу ишга яманлик олимлар Арьяний ва А.Шарафутдинлар ҳам киришдилар. Жумладан, А.Шарафутдин мустақил равишда 225 нақшинкор ёзувни топди ва уларни ҳозиргизамон араб тилига таржима қилиб, шарҳлар билан нашр этди.
Ҳозиргача 6 мингдан ортиқ Жанубий Арабистон ёзувларидан нусхалар тўпланган, уларнинг аксарияти нашр қилинган ва Австрия пойтахти Венадаги Осиё музейида сақланади. Аммо мутахассисларнинг фикрича, қадимги Арабистон тарихини тиклаш учун бу етарли эмас; сифатсиз нусха олинганлиги учун уларнинг баъзиларидан умуман фойдаланиб бўлмайди.
Жанубий Арабистон нақшинкор ёзувларининг аксарияти шахсий мавзудадир. Масалан, уй, ибодатхона ёки девор қуриш ҳақида, касалдан шифо топиш ҳақида ва ҳоказо. Камдан-кам ёзув қадимги арабларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётидан маълумот беради. Энг ачинарлиси шундаки, камдан-кам ёзувда муайян сана кўрсатилган. Баъзи ёзувларда ёзилган вақти ўзига хос усул билан белгиланган: у ёки бу подшо ҳукмининг бирон йили кўрсатилган ёки бирон подшо ҳукми даврида юз берган воқеа эслатилган. Ҳар ҳолда ҳеч қандай йил кўрсатилмаган ёзувларга қараганда кейингилари фойдаланиш учун қулай. Қадимги араблар қуёш, ой ва ҳатто юлдуз календарларидан фойдаланганига ишоралар бор, аммо улар цикли (даврияти) аниқланган эмас.
Милоддан аввал 115 йили жанубий Арабистонда Ҳимёр давлати тузилгач, унинг подшолари юз берган воқеаларни Ҳимёр йилида белгилай бошладилар. Масалан, бир ёзувда 385 ҳимёр йили кўрсатилган. Ҳозирги календарга ағдарсак, бу 270 милодий йилига тўғри келади. Ёзув подшо Ёсир Юнъимга тегишлидир. Худди шу подшога тегишли яна бир ёзув 374 ҳимёр (259 милодий) йили билан белгиланган. Подшо Шаммар Юръиш 396 ҳимёр йилида (281 милодий) ёздирган нақшда унинг унвони «малик Сабо ва зу Райдон» деб кўрсатилган. Подшо Шураҳбил б. Аби Карб Асъад тўғон қурдириб, унинг деворига қуйидаги мазмунда нақш ўйдирган: «иш 564-565 ҳимёр йилларида бажарилди» (яъни 449-450 милодий йиллар).
Шураҳбилнинг номи билан боғлиқ яна икки ёзув топилган: бири-582 ҳимёр (467 милодий) йили, иккинчиси-585 ҳимёр (470 милодий) йилида ёзилган. Сумайфа Ашва ва унинг авлодлари битган 640 ҳимёрий (525 милодий) йилги ёзувда ҳабашларнинг яманлилар устидан ғалабаси абадийлаштирилган. Яманнинг ҳабашли ҳокими Абраха буйруғи билан Мариб тўғонини таъмир қилиш пайтида унинг деворига ёзилган нақшда 657 ҳимёрий (542 милодий) йил кўрсатилган. Охирги ҳимёрий ёзуви 669 (554) йил билан белгиланади. Шундан сўнг «муснад» деб аталмиш ҳимёр ёзуви (хати) умуман йўқ бўлиб кетган.
Шуни айтиш керакки, қадимги Яман тилидаги ёзувлар Арабистон ярим оролининг бошқа районларидан ва ҳатто ундан узоқ бўлган ерлар, жумладан Делос ороли, Миср, Ироқнинг жануби ва Эфиопиядан топилган.
Шимолий Арабистон тилларидаги ёзувлар ҳозирча кам миқдорда топилди. Бир қабр устидаги ёдгорлик тошида 223-Бусра (Сурия) йили кўрсатилган. Бусра календари унинг Рим томонидан 105 милодий йилда босиб олинганидан бошланганини инобатга олсак, мазкур сана 328 милодий йилга тўғри келади. Ҳавронда топилган юнон ва араб тилларидаги ёзувда иккала матнда 463 йил (568 милодий) кўрсатилган. Аммо арабча матнда «463 йил - Хайбар воқеасидан бир йил кейин» деб қўшимча қилинган. «Хайбар воқеаси» Ғассонийлар томонидан Ҳайбар шаҳрининг ишғол қилинганига ишора. Юнон матнида йўқ бўлган бу иборанинг қўшилиши Шимолий арабларнинг мустақил календари бўлганидан далолат беради. Қиннасрин ва Фрот дарёси ўртасида Ҳалаб шаҳридан жануби-шарқроқда жойлашган Зайд шаҳри харобаларида уч тил - юнон, сирёний (оромий) ва араб тилларида битилган ёзув топилган. Унда 823 селевкий (512 милодий) йили кўрсатилган.
Шимолий араблар ўзларининг бир эмас, бир неча ёзувларига эга бўлганлар: лиҳёний, самудий, сафовий.
Лиҳёний исми билан маълум бўлган бир неча юз нақш топилган. Аммо бу ёзувларнинг эгаси ва асосан ҳозирги ал-Ула (қадимги Деданга яқин) жойда истиқомат қилган бу араб аҳолиси ҳақида маълумотлар жуда оз. Мутахассислар ўртасида лиҳён ёзувининг пайдо бўлган вақти хусусида якдиллик йўқ: баъзилар уни милоддан аввал V аср билан белгиласалар, бошқалар милоддан кейинги вақтни кўрсатадилар. Қандай бўлганда ҳам лиҳён ёзувлари исломдан анча олдинги вақтга тегишлидир. Бу ёзувлардан лиҳёнли бир қанча бошлиқларнинг исми ўқилган, лекин бу ерда ҳам ҳеч қандай тарихий сана кўрсатилмаган. Кўпчиликнинг фикрича, лиҳёнлиларнинг тарихи мил. 475 йилигача етиб келган. Қўшни қабилаларнинг тазйиқига бардош бера олмаган лиҳёнлилар ўзларининг асл ватанларидан жанубга - Макка яқинига кўчиб келганлар, зеро ўрта аср манбаларида улар Ҳузайл қабила туркуми таркибида берилганлар.
Самуд ёзувларида ҳам муҳим маълумотлар бор. Матнларда кўп учрайдиган Аҳмад, Ҳилол, Кааб, Жалол сингари исмларга қараганда уларнинг тили - Қуръон тилига яқин эканлиги кўринади.
Сафовий ёзувлари француз олими Ж.Халеви уларни топган жой - Сафо номи билан аталади. Олимлар ихтиёрида ҳозир 3 мингдан зиёд сафовий ёзувлари мавжуд бўлса-да, бу ёзувларнинг эгалари ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish