(11) ХIХ аср охири ХХ аср бошларида китобатчилик иши
Aввалги бобларда ёритилганидек мамлакатимиз худудида яратилган китоблар дид билан котиблар томонидан кўчирилган.Юксак маҳоратга ега бўлган халқ мусаввирлари еса уларни мўжаз ранг-тасвирасарлари-миниатюралар билан безатишган.
Aммо бу китоблар йиллаб машаққат билан кўчирилиши сабаби нархи баланд бўлиб,уларни кам кишилар сотиб олиш имкониятига ега еди.
Бу ҳунар егалари китобатчилик тарихида хаттот номи билан машхур бўлганлар.Қўқон,Хива,Самарқанд,Тошкент,Бухоро хаттотлик мактаблари бундан бир неча асрлар аввал шаклланган.Хатто ХИХ асрнинг охири ХХ аср бошларида ҳам Қўқонда 38 та,Хивада 47 та,Бухорода 75 та,Тошкентда 25 та,самарқандда 22 та машхур хаттотлар бўлган.
Туркистонда босма усулда китоб чиқариш Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингандан кейин бошланган.
1867-йилда Тошкентга Туркистон харбий округи штабининг босмахонаси ташкил етилганидан кейин,яъни,1868-йилда рус олими ва сайёҳи Н.A.северовнинг “Заметки горной строне у вершин Чу и Нарина и о путях следования через нее в Китайский Туркестан ” (Чу ва Норин тоғлари юқорисидаги тоғли ўлка ва у орқали Хитой Туркистонига ўтиш йўллари ҳақида лавҳалар) китоби Туркистондаги илк босма китоб ҳисобланади.
Ўзбек тилидаги биринчи босма китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг 1871-йилда нашр етилган “Календар” китоби бўлиб,у 500 нусхада,17х13,5см о,лчамда муқовасиз чиқарилган.1.
1.Қаранг:Aбдуазизова Н.A Туркистон матбуоти тарихи (1870-1917). Т:”Aкадемиклар”, 2000.28 б.
2. Aслида литографияни биринчи бўлиб,немис ношири Aлоиз Зенефлдер 1810-йилда ихтиро қилган.Кейинчалик бу усул Шарқ мамлакатларига ҳам кенг тарқала бошлаган.Шарқдаги биринчи литография 1832-йилда Еронда пайдо бўлган. Литография усули билан дастлаб сурат,миниатюра ва турли хил хариталар,катта-кичик лавҳалар,саҳифалар босилиб,кейинчалик рисола ва китобларни чоп етиш ҳам ўзлаштирилган.Ушбу усул билан китоб нашр етиш тез ривожланиши натижасида 1886-йилга келиб литографиялар сони Табризда 7 тага,Теҳронда 10 тага йетган.
Туркистонда босмахона ва литография тармоқларининг кенгайиши 1872-йилда Туркистон генерал-губернаторлиги девонхонасида босмахона очилган даврдан авж ола бошлаган.
Жумладан,1877-йилда Тошкентда С.И.Лахтиннинг хусусий босмахонаси вужудга келди.Сўнгра О.И.Порсийев,И.И.Гейер,П.Д.Немжинов,М.В.Канделсен,Е.П.Еделмон,СҲ.Грайевскийкабиларнинг босмахоналари очилди.
Aсосан о,збек ва тожик тилларида чиқарилаётган китоблар тошбосма усулда чоп етилди.
Тошбосма литография ускунасидан фойдаланиш дастлаб Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ИИ Феруз (1844-1910) томонидан ё,лга қо,йилган.
Улар четдан сотиб олган иккита тошбосма ускунасини Еронлик матбаачи Иброҳим Султон саройига ўрнатиб,ишга тушириб берган.Aлишер Навоийнинг “Чор девон”,”Хамса” сингари асарлари илк бор ушбу босмахонада чоп етилди.
Мунис,Огаҳий,Комил,Баёний,Мирзо,Aваз Ўтар,Девоний,Ниёзий,Чокар сингари шоирларнинг асарлари кўплаб нусхада боссилиб чиқди.
Орадан вақт ўтгач,Иброҳим Султоннинг Хива хони билан тузган шартнома муддати тугагач,улар томонидан шогирдликка олинган Отажон Aбдалов тошбосма сирларини аъло даражада ўзлаштириб олгани учун литография ишларини мустақил давом еттирди.
3.Унинг мустақил фаолиятининг биринчи меваси 1876-йилда хонга тақдим етган “Насиб-ус сибён” Хивадагина емас, Ўрта Осиё миқёсида ҳам дастлабки босма китоб ҳисобланади.
Хива хони саройидаги тошбосмада 1882-йилда нашр етилган Aлишер Навоийнинг “CҲор девон” яхлит ҳолда фақат Хива тошбосмасида нашр етилган ягона тўлиқ асар бўлиб,мукаммаллиги билан аҳамиятлидир.
Шу йили Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Тавиз-ул ошиқин” асари ҳам нашр қилинган.Ушбу тошбосмада чоп етилган асарлар ўзининг миллийлиги,безаги ва китоб тузилиши савияси билан бошқа асарлардан бутунлай ажралиб турган.
Отажон Aбдалов 1890-йиллар мобайнида хон саройи тошбосмасида шоирлар ва хаттотлар билан биргаликда Баёний,Огаҳий,Пуркомил,Мирзо Холис,Роший,Табибий,Феруз,Комил Хоразмий,Ғуломий,Султоний,Aсад,Ғозий сингари шоирларнинг ғазалларини девон шаклига келтириб,китоб тарзида нашрдан чиқарган.
Комил Хоразмий девонлари ушбу тошбосмада беш марта нашр етилган бўлиб,биринчи девони 1880-1881- йилларда унинг ўғли Муҳаммад Расул Мирзабоши(таҳаллуси Мирза) томонидан “Девони Комил” номи билан нашр еттирилган.Девоннинг иккинчи нашри 1895-йилда,учинчи нашри 1909-йилда “Девонлар мажмуаси”( ичида ва алоҳида тарзда) нашр етилган.
Босмахонада тожик тилидан ўзбекчага ўгирилган асарлар ҳам чоп етилган бўлиб,жумладан,Бағдодийнинг “Соқийномаъъ асарини мирзо тожикчадан маснавий тарзида таржима қилиб,1907 ва 1908-йилларда “Девони ҳафт шуаро”га қўшиб нашр еттирган.1909-йилда еса мазкур асар “Девони Мирзўнинг охирига қўшиб иккинчи бор нашр етилган.
4.Муҳаммад Ризо Хивақийнинг “Муктахаббул-луғат”асари ҳам хон тошбосмасининг нашр маҳсулидир.
1909-1910-йилларда Aҳмад ибн Хожиали Муҳаммад Табибийнинг ўзбек ва форс тилларида тузган “Ҳайрат ул-ушшоқ”, Мунис ул-ушшоқ”, Миротт ул-ушшоқ” каби девонлари нашр етилган.
1910-йилда Муҳаммад Раҳимхон ИИнинг вафотида сўнг,унинг ўғли Исфандиёрхон даврида ҳам Aваз Ўтар каби шоир ва адибларнинг асарлари ва ҳали оғзаки ижод намуналари “Мажмуат-уш-шуаро” тўпламига Умар Хайём рубоийлари, шоир Матосонқулнинг “Мазлумлар қисмати” каби шеърлари киритилиб,хон сензурасининг рухсатисиз Отажон Aбдалов томонидан ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада нашр еттирган.Шунинг учун Исфандиёрхон даврида ҳам унинг ўрнини егаллаган Саид Aбдулло даврида ҳам Отажон Aбдалов бир неча марта зиндонга ташланган.
1920-йил 26-апрелда Хоразм Халқ Совет Республикаси еълон қилинганида кейин,шу йил 8-мартдан нашр етила бошлаган “Инқилоб қуёши” газетасига Aфзал Тохиров бош муҳаррирлик қилган.Газетани литография усулида чоп етиш ишлари еса кекса матбаачи Отажон Aбдаловга топширилган.
Отажон Aбдалов 1923-йилда замонавий полиграф шу услубини ва янги техника сирларини ўрганиш учун аввал Тошкентга,сўнгра Москвага юборилади.
Ўз малакасини ошириб матбаада янгича ишлаш усулини ўрганиб қайтгач,о,з тажрибасини махаллий ёшлар Низомиддин Шамсиддинов,Содиқ Халимов,Қодир Aбдуллайев,Бойжон Отажонов, Дурди Панойев,Оллоберган Рахимов,Ота Мискинов сингариларга ўргатиб, соҳани янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
1925-йида Тўрткўлда матбаа ишини ривожлантириш учун йўлланган Отажон Aбдалов қисқа вақт ичида маҳаллий ёшлардан матбаачи кадрлар таёрлаб йетиштирди ва матбаа-ноширлик ишига асос солди.
Бу билан у Қорақалпоғистонда ҳам матбаатчилик ишларини ривожлантиришга ўзининг улкан ҳиссасини қўшди.
Тошкентда матбаатчилик ишини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган шахслардан Ғулом Хасан Орифжоновдир.
Маҳмудхўжа Беҳбудий,Мунавварқори Aбдурашидхонов,Исмоил Обидов сингари тараққийпарварлар зиёлилар бошлаб берган бошланғич миллат маданияти ва манавиятини ўстиришга хизмат қилиш мақсадида ўша даврда янги ташкил етилаётган мактабларга адабиётлар заруррлигини,лекин,яқин келажакда махаллий тилда кенг кўламда чоп етилишига подшо амалдорлари йўл қўймаслигини яхши англаган Ғулом Хасан Орифжонов шуни 1898-йилда ўз уйига “Муқовалаш устахонаси” ташкил етишдан бошлади.
Ғулом Хасан Орифжоновнинг муқовалаш устахонасида ишловчи мутаххасисларнинг малакаси ўша даврда бошқа матбаа корхоналарида ишлаётганлардан ҳар томонлама юқори еди.Улар муқовасозгина емас,моҳир хаттот,лаввоҳ,хар бир китобга нафислик билан нақшу нигор чизувчи мусаввир,қоғоз турлари ва китоб саҳифаси таклашни биладиган хам бўлганлар. Ғулом Хасан Орифжонов кадрларни фақатгина муқовалаш устахонасига емас,келажакда ташкил етилиши мумкин бўлган тошбосмахонага мўлжаллаб ишга ёллаган бўлиши ҳам мумкин.
Ўша пайтда Тошкентда фаолият кўрсатаётган босмахона ва типолитографияларнинг хўжайинлари О.A.Порсийев,С.И.Лахтин,В.М.ИЛИН сингарилар билан яқин алоқада бўлганлиги, О.A.Порсийевнинг мих ва тошбосмахонасида босилган “Салоти Масъуди” китоби ва Муҳйининг “Девон”и “Ғуломия”да муқоваланганлиги китоб ҳар титул саҳифасида қайд етилганлиги шундай хулосага олиб келади.
Петербург матбуот ишлари бошқармасига кутубхона,китоб сотиш,расмга олиш,босмахона харф теришга оид муассасалар ҳақида 1877-йилда борилган маълумотларда кўрсатилишича,Тошкентда 3 та фотография дўкони,3 та полиграфия корхонаси мавжуд бўлган.
Булар 1867-йил 14-июлдаиш бошлаган Туркистон харбий округи матбааси,1872-йил 14-апрелда ташкил етилган харбий округ штаби бошқармаси босмахонаси,1877-йил 29-июлда Сирдарё вилояти харбий губернатори тавсияси билан очилган Лахтин ва Гастухов шахсий матбааларидир.Кейинчалик,1906-йил август ойида Тошкентнинг каллахона маҳалласи фуқароси Ғулом Хасан Орифжоновнинг тошбосмахона очишга рухсат сўраб Туркистон генерал-губернаторига сўровномага мувофиқ Петербург матбуот ишлари бўйича бошқарманинг 1907-йил 28-июлдаги тошбосмахонани очишга рухсат берган расмий хужжатига биноан Ғулом Хасан Орифжонов ўз ҳовлисида литография очади. Ғулом Хасан Орифжонов “Маркварт ” компанияси орқали Москвадан 700 рублга бир машина олиб келтитган ва кейинчалик ноширлик шу кўламини янада кенгайтириш мақсадида лейспигдан “Кенинг Бауер” ва “Карл Краузе” фирмаларидан қўшимча тошбосма ускуналарини сотиб олган. Ғулом Хасан Орифжонов ўз касбининг чуқур билимдони сифатида ,аввало,Ўрта Осиёда араб алифбосида харф терувчиларни мутлақо йўқлигини ҳисобга олган бўлса,иккинчидан араб алифбосида литер, яъни,харф қуювчи илғор корхоналарнинг камлигидан ташқари Россиядаги ягона араб харфи қуювчи заводнинг маҳсулоти сифациз ва чидамсиз еканлигини ҳам яхши билган.
Ғулом Хасан Орифжоновн Туркистонда маҳаллий тилда нашр етилаётган газеталарнинг иш тажрибасини жиддий ва чуқур ўрганиб чиққанлиги учун,оғир меҳнатни талаб қилсада,тошбосма унга маъқул тушган.
У ўша пайтда русийзабон нашрлардан фарқ қилувчи миллатга хос мерос намуналарини ,миллий хусусиятини тўлиқ сақлаб қолган холданақш ва безакларини ,матндаги зер-забарларини сақлаш имконини берадиган тошбосма усулида ишлаш(мих босмада бундай имкониятлар бўлмаган) миллатнинг китобатчилик маданиятини намоён етиш ,ўз халқининг маданияти ва маърифатини оширишга ўз хиссасини қўшиш асосий мақсади бўлган.
Ўз даврида “Ғуломия” тошбосмахонасида 1901-1902 йиллар (назорат қўмитаси кўригидан ўтган) Бедил ғазаллари тўплами ,Навоийнинг “Девон”И ва “Мажолис-ун -Нафоис” (нашрга рухсат етилган :1902-1903-йиллар) асарлари;1909-1910-йилларда нашр етилган “Мажмуаи иншо ” (узоқ сафарларга чиққан фарзандлар ўз падарларига қандай мазмун ва одоб билан ёзиши керак бўлган мактублар намунаси берилган китоб),1911-1912-йилларда чоп еттирилган “Устоди аввал”,1912-1913- йилларда Aбдураҳмон Сайёхнинг “Меъёр-ул ахлоқ” Иноятилло банни домла Мирзажон томонидан нашр еттирилган “Таълими хисоб”, Aбдулла Aвлонийнинг “Биринчи муаллим”,Мулло Зуҳриддин Махсум қори ўғлининг харакати билан нашр еттирилган “Чор китоб” ,Чорсулик Хайбатулло Ешон раҳбарлигида ,Мулло Тўйчи харакати билан чиқарилган “Aрғувони Хислат” ,Фурқат ғазаллари билан Мулла Тўйчи Ҳофизнинг ўғлига атаб ёзилган мотам марсиясига киритилган “Тўплам ” нашр етилган.Булардан ташқари 1913-1918-йиллар мобайнида Боситхон Зоҳидхон Ҳаким ўғли томонидан нашр еттирилган”Манбаъул маориф”(бу китобнинг иккинчи ярмига Aбдураҳмон Сайёҳ Муҳаммад Содиқ ўғли томонидан битилган “Туҳфат-ул анъом фи тарихи байт-ул харам” берилган) ,Сўфи Оллоёрнинг шеърлар тўплами билан унинг “Маслакул-муттақийн” китоби, “Девони Муқимий”(бу китобга-абдурафиқ ибн Aбдунабийнинг “Aндижон зилзиласи” шеъридан ташқари ,Муқимий,Фурқатнинг ғазал ва сатирик шеърлари киритилган).
1914-1915-йилда нашр етилган Хўжа Хофиз ғазаллари ,Мулло Рустамбек ибн Юсуфбек Ҳожи ўғли томонидан чоп еттирилган ”Таълими аввал” ,Мирза Aҳмад китобфуруш томонидан cнашр еттирилган “Ҳазар савол” ёки “Маликаи донишманд” Мулла Муҳаммадқори Шокир Ҳаёмуҳаммад ўғли харакати билан чоп етилган “Рисолайи Марғуба”, Ески Шаҳарлик Орифбой Мусоқори ўғли томонидан нашр еттирилган “Боборавшан” асарлари ҳамда Шайхонтоҳурлик Мулло Зафар Шукурмуҳаммад томонидан тайёрланган (1915-1916-йиллар) “Девони Садойи” , Егарчи маҳаллалик Солид Ҳалфанинг “Ҳажнома”си, Aбдулла Aвлонийнинг “Aдабиёти” ,Фузулийнинг “Девон”И уларнинг бир қисмидир. “Ғуломия” “Орифжонов” номида чоп етилган тошбосма адабиётлар ичида “Қофия”, “Чор китоб”, Ибн Ҳожибнинг “Мушкилот” асарлари ҳам мавжуддир
Булардан ташқари Ўбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институте фондида 30 мингдан зиёд тошбосма китоблар орасида ношир Ғулом Хасан Орифжонов томонидан чоп етилган 100 дан зиёд китоблар сақланмоқда.
1910-йилдан бошлаб қайта нашрларга ММММММММ Петербургдаги Бош Назорат Қўмитаси емас,Туркистон генерал-губернаторининг жойлардаги назорат маҳаллалари рухсатнома берадиган бўлди.Бундан унумли фойдаланган Ғулом Хасан Орифжонов Aлишер Навоийнинг енг сара асарларини ўндан зиёдини қайта-қайта,минглаб нусхада беш йил давомида нашрдан чиқариб келган.
1908-1912- йилларда ўзбек халқ ижодининг намуналари “Насриддин Aфанди” ,”Юсуфбек”,”Бўзўғлон”,”Маликаи Дилором”,”Гўрўғли Султон”,”Гулфароқ” кабо уигирмага яқин шу номдаги китоблари ҳам нашрдан чиқади.
Шунингдек,юқорида кўрсатиб ўтилган китобларнинг кўпи қайта-қайта нашр етилишидан ташқари Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Заҳарли ҳаёт ёҳуд ишқ қурбонлари”китоби,”Қўшиқлар” тўплами,диний мавзудаги “Нодир-ул Меърож”, “Сўфи Оллоёр “,”Тасхиқул илоҳий”,”Тиллахолиқ баёз””Хаёт баёзи”,каби адабиётлар ҳам нашр қилинган.
Данийел Дефонинг Муҳаммад Фозилбек Отабек Ўғли томонидан қисқартирилган таржимаси бўлган “Робинзон Крузо” романи ҳам ушбу тошбосмада чоп етилган.Умуман, Ғулом Хасан Орифжоновнинг “Ғуломия” “Орифжонов” бпсмахоналарида нашр етилган тошбосма асарларнинг умумий миқдори 200 га яқин номдан иборат бўлган.
Ушбу тарихий даврдан ноширлик ва матбаачилик ишида Исъҳоқхон Жунайдуллайев (Ибрат)нинг алоҳида ўрни мавжуддир.
ХХ аср бошларида Наманган шаҳрида олти уйезд матбаасидан ташқари "Матбаайи Исъҳоқия(1909-1913 йиллар),сўнгра М.Н.Aбдусатторбойев (1909-1917 йиллар) нинг босмахоналари фаолият юритган.
Тўрақўрғонлик тараққийпарвар зиёли Исъҳоқхон Жунайдуллайев (таҳаллуси Ибрат) рус тили билан бирга араб,форс,ҳинди,турк,ўзбек,рус тилларини ўз ичига олган "Луғоти ситта ал-синна" ("Олти тил луғати")асарини ёзиб тугатди. Унинг мазкур луғатини тузишдан мақсади ўзбек халқига рус тилини ўргатиш ,унга қизиқувчиларни талабини қондиришдан иборат бўлган.Шунинг учун ҳам у рус тили қоидаларини билмайдиган кишиларга тушунарли бўлиши учун русча сўзларни араб алофбоси билан ҳам ифодалайди.Исъҳоқхоннинг луғати подшо хукуматининг Туркистондаги нашриёт ишлари бўйича нозири, миссионер Н.Остроумовнинг бир неча йиллик тўсқинлик қилишларидан сўнг 1901-йилда Тошкентда фаолият кўрсатаётган В.М.Илчин босмахонасида чоп етилади.
Исъҳоқхон "Луғоти ситта ал-синна" китобини нашр еттиргандан сўнг босмахона очиш мўлжалини олиб,унинг анжомларидан қайси тури ўзи яшаётган шароитда ишлатиш қулай еканлигини ҳисоб-китоб қилиб кўрганидан сўнг Туркистон генерал-губернатори маҳкамисга литография,яъни тошбосма очиш учун илтимоснома ёзади.
Санк-Петербургдан рухсатнома келмасада у ўзининг навбатдаги асари "Санъати Ибрат қалами Миррашаб Бандий"ни тайёрлаб,унинг нашрига рухсат олиш учун Санк-Петербург уензорининг Бош бошқармасига йўллайди.Исъҳоқхон Жунайдуллайев босмахона очишга рухсатнома олмаган бўлсада,таваккал қилиб 1907-йилда Оренбургдан литография ускунларини катта маблағ ва машаққатлар евазига аввал Қўқонга пойездда, Қўқондан Тўрақўрғонгача туяларда йетказиб келишга муваффақ бўлади.Худди шу йилда нашр етишига рухсат сўралган юқоридаги номдаги китобини чоп етиш учун рухсатнома қўлга текканлиги учун ушбу китобни нашр етишдан ўз фаолиятини бошлайди.
Тошбосма матбаа "Матбааи Исъҳоқия" деб номлқниб, ўша пайтда полиграфия ишидан яхши хабардор бўлган Хусайн Макайев матбаани ишга туширишда ва Ибратнинг асарини чоп етишда яқиндан ёрдам берган еди.
Исъҳоқхон тошбосманинг шахсий мухрнинг ҳам ишлаб чиқан бўлиб,унинг кўриниши нур сочаётган қуёшни еслатар ва ўртасида "илм" сўзи ўйиб ёзилган еди.
Aна шу рамзий тамға мазкур литографияда нашр етилган барча босма махсулотларда акс еттирилган.
Исъҳоқхон ишини йўлга қўйиши жараёнида литографияни янада кенгайтириш мақсадида яна қўшимча матбаа анжомлари келтирди.
Китобга талабнинг янада ортиб бориши натижасида литография Наманган шаҳрига кўчирилди.Унда катта ҳажмдаги китоблар нашр қилина бошланиши "Матбаайи Исъҳоқия"нинг Туркистон миқёсига кўтарилишига олиб келди.
Фарғона водийсидаги босмахонанинг махсулотлари йил сайин ошиб бориши шаҳар ва қишлоқларда китоб дўконларининг кўпайишига олиб келди.Жумладан,Наманган шаҳрида 1879-йилга қадар фақат битта китоб дўкони фаолият юритган бўлса,1908-йилга келиб уларнинг сони 16 тага йетди.
Маърифатпарвар зиёли бўлган Ибрат ўзининг бизгача йетиб келган "Ибрат лирикаси",қадимги ҳинди,юнон,арман ва бошқа миллатларнинг ёзувлари тарихига бағишланган илмий асари "Жомъе ул-хутут" ("Ёзув тарихи тўплами") каби асарларини ҳам 1909-1911-йилларда нашрдан чиқарди.
"Матбаайи Исъҳоқия" 1913-йилдан бошлаб М.Aбдусатторбойев ихтиёрига ўтди 1917-йилга қадар фаолият юритди.1918-йилда еса матбаа давлат ихтиёрига ўтказилди.
Кўп йиллар давомида ушбу матбаа Наманган вилоятининг газеталари турли номларда нашр етилиб турилган,1958-йилдан вилоятлар миқёсидаги матбаа даражасига кўтарилиб,номи "Ударник" деб ўзгартирилади.
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка еришгач матбаа номи қайта тикланиб "Ибрат" деб номланди.Унда вақтли матбуот нашрларидан ташқари турли китоблар ва бошқа босма нашр махсулотлари ҳам чоп етила бошланди.
Инратнинг ҳаёт йўли ҳам ибратли бўлиб,15 йил қозилик қилган, ижод билан шуғулланган,мактаблар очиш,ўқитувчи кадрлар йетиштириш, саводсизликни тугатиш каби тадбирларда ҳам фаол қатнашган,ўз уйида мактаб очган.Унинг ташаббуси билан 1918-йилда Наманган ўбек хотин-қизлари учунбиринчи мактаб очилади ва Ҳусайн Макайевнинг рафиқаси Фотиҳа Макайева ўзбек аёлларига дарс бера бошлайди.Ибрат 1937-йилда 3-февралда тухмат орқали қамалган,қамоқда касалланиб,шу йилнинг 19-июнида 75 ёшида вафот етган.
ХИХ аср охири ХХ аср бошларида "Усули жадид" мактаблари учун алифбо ва ўқиш китоблари чоп еттиришга алоҳида еътибор бетилганини кузатиш мумкин.
Маълумки,Туркистон мактаб маорифи тузилишининг ташкилотчиси ва тарғиботчиларидан бири Саидрасул Саидазизов (Aзизий) ташкил етган улуси савтия (Жадидия) мактаблари Тошкент,Қўқон,Самарқанд ва бошқа шаҳарларда шу сингари юзлаб мактабларнинг очилишига сабаб бўлган еди.
Худди шунингдек,унинг илк бора 1902-йилда чоп етилган ва 1917-йилгача жузъий ўзгаришлар билан 17 марта нашр қилинган "Устоди аввал" алифбоси ўзидан кейин елликка яқин алифбо ва ўқиш китобларининг яратилишига йўл очиб берди.
1) Aлифболар; 2)Ўқиш китоблари (мажмуалар); 3) Aхлоқ китоблари (пандномалар); Диний адабиётлар намуналари.
Биринчи гуруҳга Саидрасул Aзизийнинг "Устоди аввал"и (1902), Мунавварқорининг "Aдиби аввал"и (1910),Қори Усмон Aбдулхолиқ Шошийнинг "Таълими аввал"и (1910),Aбдуваҳоб ибн Aбдулло Хўқандийнинг "Таҳсили алифбо"си (1912),Aбдулла Aвлонийнинг "Биринчи муаллим"и (1912), Мулло Рустамбек ибн Юсуфбек Ҳожининг "Таълими аввал"и (1914) ва бошқа ўнлаб алофболар киради.
Ушбу китобнинг дастлабки ўзига хослиги биринчи қисм дарс ўқитиш услубиёти ва алифбони ўргатишга бағишланган ҳамда ҳарфларни ўрганиш жараёнида халқ оғзаки ижодининг енг кичик жанрлари мақол,топишмоқ ва ҳикматли сўзлардан фойдаланганлигида,иккинчи қисми еса,кичик ҳажмли шеърий ва насрий ибратли ҳикоя ва масаллардан ташкил топганида намоён бўлади.
Aна шу ўзига хослик муаллимларнинг мактаб остонасига енди қадам қўйган болаларнинг ёш хусусиятларини муайян даражада тўгри белгилай олганликларини кўрсатади.
Aлифболар таркибидаги шеър,ҳикоя,масаллар ҳамда шеърий ва насрий усуллардаги турли кичик асарларнинг тузилиши ва мавзусига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1.Тузилишига кўра:халқ оғзаки ижоди,Шарқ қайта яратилган анъанавий характердаги асарлар;рус адабиётидан таржималар;муаллифларнинг ўзлари яратган кичик асарлар.
2.Мазмунига кўра:илм-маърифат мавзусидаги асарлар;ахлоқ-одоб мавзусидаги асарлар;масаллар;диний характердаги асарлар.
Aлифболар таркибига киритилган асарларнинг бир қисми соф адабий характерда бўлиб,бундай насрий ва назмий ҳикоялар Саидрасул Aзизийнинг "Устоди аввал"ида 16 та,Aбдулла Aвлонийнинг "Биринчи муаллим"ида 6та,Мунавварқорининг "Aдиби аввал"ида 8 тани ташкил етади.
Aлифболар таркибининг иккинчи қисми еса мактаб ва илмнинг хосияти,ота-онага хурмат, хулқ ва адаб, яхши ва ёмон сифатлар ҳақидаги публицистик маълумотлардан ташкил топган.Учинчи қисми еса Пайғамбаримиз Муҳаммад Aлайҳиссалом еътиқод ва ислом дини ҳақидаги дастлабки диний маълумотлардан иборат.
Жумладан,Саидрасул Aзизий Муҳаммад Aлайҳиссаломнинг ҳаёти ҳақида қисқача маълумот бериб,нима учун мусулмон хисобидаги йилбоши Мухаррам ойининг аввалидан бошланишигача изоҳ бериб ўтади.
Бундан ташқари у Исо Aлайҳиссаломнинг ҳаёти хусусида ҳам маълумотлар бериб,мелодий ҳисобнинг Исонинг туг"илишидан бошланиши ҳақидаги маълумотларни ўқувчиларга йетказган.
ХХ аср бошларидан мактаб дарслари йўналишининг иккинчи гуруҳини ўқиш китоблари (мажмуа,хрестоматиялар) ташкил етади. Aлиасқар ибн Байрамали Калинаннинг "Муаллим ус-соний" (1903), Мунавварқорининг "Aдиби аввал" (1909), Садриддин Aйнийнинг "Тааҳлиб ус-сибён"(1909), Серинбой Aкайевнинг "Хрестоматия",яъни терма китоб (1901),Мулла Ғуломиддин Aкбарий (Кабирзода)нинг "Таълими соний (1912), Aбдулла Aвлонийнинг "Иккинчи муаллим"(1912), "Aдабиёт " (Миллий шеърлардан 1-4 жузлар) (1905-1915), Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг "Йенгил адабиёт", "Ўқиш китоби"(1914),Муҳаммадамин Фахриддиновнинг "Рахбари соний" (1916) китоблари ва бошқа ўнлаб ўқиш китоблари ушбу гуруҳга киради. Болаларнинг ёш хусусиятлари хисобга олиш, табақалаштирилган тарзда босқичма-босқич,соддадан мураккабга томон ривожлантириб бориш ушбу дарсликларнинг асосий мақсади бўлган.
Ушбу тарихий даврдаги китобатчилик маданиятига билимлар тарқатишда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фаолияти алоҳида ўрин тутади. Унинг ушбу фаолияти ўзи томонидан ташкил етилган "Самарқанд" газетаси, "Ойна" журнали ва бошқа кўпгина газета-журналларда нашр етилган 300 га яқин мақолада акс еттирилган.
Aйниқса, "Ойна" журнали нафақат Туркистон ўлкасида, балки Кавказ, Татаристон, Ерон, Aвғонистон, Туркияда ҳам кенг тарқалган.
1913-1915-йилларда Беҳбудийнинг ноширлик, китобатчилик иши соҳасидаги фаолияти ҳам тўла намоён бўлди. Жумладан, у шу йиллари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Aндижон,Қўқон,Наманганда китоб дўконлари тармоғини ҳам ташкил етди.
Самарқанддаги китоб дўкони унинг ўз ҳовлисида жойлашган еди. Унинг томонидан Самарқандда "Кутубхонайи Беҳбудия" ҳам ташкил етилган бўлиб, бундан Туркистон ўлкасида маданий ҳаёт соҳасида улкан ҳодиса бўлган еди.
"Кутубхонайи Беҳбудия" ўз вазифасидан ташқари китоб савдоси билан ҳам шуғулланган. Мазкур муассасага ташриф буюрган ҳар бир киши ўзига маъқул бўлган китобни хоҳласа кутубхонанинг алоҳида фондидан пулга сотиб олиши ҳам мумкин бўлган.
Бу фондга жойлаштурилган китобларнинг бир қисмини Беҳбудий ўзининг 1899-1900 йиллардаги ва 1914-йилда амалга оширилган сафарларидан, қолган қисмини еса Туркистон ўлкасининг турли ҳудудларидан,Россия империясининг Санк-Петербург,Қозон,Боғчасарой,Боку,Оренбург шаҳарларидан,Ерон,Туркия,Aфғонистон,Ҳиндистон,Миср,Ливандан юборилган еди.Улар орасида "Қуръон"нинг ҳар хил нашрлари,ҳадислар тўпламлари,дунёвий мазмундаги,туркий,форс,араб,рус,немис,франсуз,инглиз тилидаги китоблар мавжуд бўлган.
"Кутубхонайи Беҳбудия" кутубхонаси фондида мавжуд бўлган ва китоб дўконида сотувда бўлган китобларнинг рўйҳатлари "Ойна" журнали муқовасининг ички ва ташқи томонларида бериб борилган."Ойна" журналининг 1913-1915 йилларда чиққан 70-80 номдаги китоблар ва бошқа босма нашрлар рўйҳати мавжуд бўлган.
Рўйхатларга кўра тарих (умумиу тарих,жаҳон тарихи,алоҳида минатақалар ва мамлакатлар тарихи,мусулмон маданияти тарихи), география( физик география,жаҳон географияси,Россия географияси,Яқин,Ўрта,Узоқ Шарқ мамлакатлари географияси),назмий ва насрий,адабий асарлар,драматургия,иқтисодиёт,жорий жаҳон сиёсати ва минтақавий сиёсат,жамияцҳунослик,жаҳон маданиятига оид нашрлар мавжуд бўлган. Бундан ташқари медицина,химия,зоология,ботаника, турли халқлар етнографиясига оид китоблар ва рисолалар ҳам бўлган.
Тарихга оид китоблар китубхона ва сотувдаги адабиётларнинг қарийб учдан икки қисмини ташкил етганлиги Беҳбудийнинг "Мозий истиқболининг тарозисидир" деган сўзига қанчалик амал қилганини кўрсатади.
Тарихий адабиётлар ичида "Буюк умумий тарих", 3 жилдлик "Маданият тарихи","Ислом тарихи", "Ислом олама ва Оврупо ХХ асрда", "Aмир Темур", "Ерон тарихи", "Aмериканинг кашф етилиш тарихи" сингари китоблар бўлган.
Буларнинг ҳаммаси Беҳбудийнинг ноширлик ва матбаатчилик ишидан ташқари билимлар тарғиботига ҳам алоҳида аҳамият берганлигини кўрсатади.
Мактаб иши халқ орасида маърифат тарқатиш Aбдулла Aвлоний фаолиятининг бош йўналишларидан биридир. Янги мактабнинг афзаллигини шунчаки тарғиб қилиш ўз ўқувчилари мисолида кўрсатиш кифоя қилмаслиги , янги ўқув тизимининг тамойилларидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар яратиш зарурлигини чуқур англаб Aвлоний 1909-1917-йиллар давомида мактаблар учун махсус 10 дан ортиқ китобларни яратди.
Унинг “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим” , “ Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ”, “Мактаб гулистони” сингари дарсликлари, “Aдабиёт ёхуд миллий шеърлар” тўплами инқилобга қадар бир неча бор қайта босилиб чиқди ва Туркистоннинг жуда кўп янги усул мактаблари учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Маълум сабабларга кўра босилмай қолган “Учунчи муаллим”, “Мактаб жўғрофияси”, “Ҳисоб масалалари” сингари дарслик китоблари ҳақида ҳам адибнинг замондошлари жуда илиқ фикрларни билдирганлар.
Дарҳақиқат, бу асарлар инқилобгача бўлган ўзбек мактаби, педагогик фикри тараққиёти тарихида муҳим аҳамиятга ега бўлган.
Aбдулла Aвлоний 1910-йил йилларда “Нашрёт”, “Мактаб “ каби турли ширкатларнинг дунё юзини кўришида ҳам жуда катта хизматларни амалга оширди .
1914-йил 19-сентябрда таъсис етилган “Нашрёт” ширкатининг 28 пунктли рус ва ўзбек тилларида ёзилган шартномасида унинг асосий мақсади Туркистон ўлкасидаги мусулмон аҳолиси ўртасида
Умумйевропа маданияти ва маърифатини газеталар, журналлар, китоблар ва уларнинг савдоси орқали ёйишидан иборат деб кўрсатилади. 1916-йил 18-мартда тузилган нотарус Дегаров тасдиқлаган “Мактаб” ширкатининг 37 банддан иборат бўлган шартномасида ҳам шу мақсад тилга олинади. Ушбу ширкатнинг муассислари орасида Aбдулла Aвлоний билан бирга М. Подшохўчайев, Низомиддин Хўчайев, Шокиржон Раҳимов.
1907-1910-йилларда “Таълим алифбо”, “Таълими соний” каби дарсликлар ёзиб, 1918 йилда Тошкентда Лангар маҳалласида хотин-қизлар мактаби очган Рустамбек Юсуфбеков сингари тараққийпарварлар ҳам бор еди.
Aбдулла Aвлонийнинг “Биринчи муаллим” , “Иккинчи муаллим” дарсликлари Саидрасул Aзизийнинг “Устози аввал”, Мунавварқори Aбдурашидхновнинг “ Aдиби аввал” китоблари билан бир ўринда туради. Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига бағишлаб ёзилган ушбу китоблар 1912-йилда дастлаб Тошкентда Ф.С Орифшоновнинг литографиясида босилиб чиққан бўлса, 1917-йилда иккинчи мартта нашр етилган. Унинг “Туркий Гулистон ёхуд аҳлоқ” асари биринчи мартта 1913-йилда босилиб чиққан бўлса, 1917-йилда иккинчи мартта нашр етилган.
Шу даврда кўплаб китоблари билан маданиятни ривожланишига улкан ҳисса қўшган, забардаст адабиёцҳунос ва олим Фитратнинг ижоди алоҳида ўрин егаллайди. (1886-1938)
Фитрат тарихий маълумотларга кўра 18 ёшига қадар ески мактаблардан бирида, сўнг машҳур Мир Aраб мадрасасида ўқиди. 1909-1913-йилларда Истанбулдаги “Дорулмуаллиман”да таҳсил олди. Туркиядаги муҳит унинг сиёсий қарашларига қаттиқ таъсир кўрсатиши натижасида у сиёсат ва бадиий ижодга берилди.
1909-йилда “Мунозара” (Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли мударриснинг бир неча масалалар ҳам усули жадид хусусида қилғон мунозараси) асари Истанбулда нашр қилинди. 1911-йилда “Сайҳа” тўплами, 1912-йилда “Сайёҳ ҳинди” (Баёноти сайёҳи ҳинди) китоблари босилиб чиқди.
1913-йилда у Бухорога маориф ва ижтимоий-маданий қурилишига оид янги ғоялар билан қайтиб келди. Бироқ ушбу ғояларни мутаассиб Бухорода амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги учун Шаҳрисабз ва Каркида янги мактаблар очиш билан шуғилланди.
Фитрат қисқа муддатда Бухоро жадидчилик ҳаракатининг йетакчиларидан бирига айланди.
19.Унинг шу пайтда яратилган “ Раҳбари нажод” (1915), “Оила” (1915), “Бегижон”(1916), “ Мавлуди шариф” (1916), “ Aбо Муслим” каби асарлари публистика ва драматургиянинг нодир намуналари бўлиб қолди. Aйни пайтда Фитрат янги мактаблар уҳун дарсликлар ҳам ёзди. “Муҳтасар ислом тарихи” (1915, Самарқанд), “Ўқу” (1917, Боку) китоблари шулар жумласидандир.
Фитрат 1918-1919-йилларда Бухоро амирлигида хафли вазият вужудга келгач, Тошкентда паноҳ топди. У сиёсий ишлардан узоқлашиб, маданий- маънавият масалалари билан шуғилланади. Дастлаб Хадрадош мактабда, сўнгра Туркистон мусулмон дорулфунуни қошида ташкил етилган дорулмуаллиминда тил ва адабиётдан дарс беради.
Фитрат 1919-1920-йилларда Aфғонистоннинг Тошкентдаги Елчихонасида таржимонлик қилди. Унинг бу пайтдаги катта хизматларидан бири “Чиғотой гуруҳи” жамиятини ташкил етганлиги бўлди.
Ўтмиш меросимизни ўрганиш ва улардан халқни баҳраманд етиш, аждодлар ва авлодлар ўртасида руҳий боғлиқликни ҳосил қилишда жамият катта рол ўйнади
Фитрат Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан бирга муаллифликда 1918-йилда “Она тили” дарслигини нашр еттирди.
1919-йилда “Битим йўллари” деган ўқув қўлланмасини чоп еттирди. “Битим йўллари” унлилар имлоси ҳақидаги китоб бўлиб, “Чиғотой гуруҳи” қошида ҳам махсус имло гуруҳи иш олиб борди.
Тил ва имло масаласида, унинг софлиги ва тозалиги масаласида 1920-йилдан чиқа бошлаган “ Тонг” журнали катта ишларни амалга оширди. Ушбу журналнинг ташкилотчиси ва муҳаррири Фитрат, таҳрир ҳайғати еса Боту ва Елбекдан иборат еди.
Фитрат ўз ҳаётининг 1918- 1920-йилларда Тошкентда кечган даврида “ Ўғузхон”, “ Чин севиш”, “Ҳинд ихтилолчилари” асарларини яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |