Мавзу: XVII-XIX асрларда Қўқон,Хива хонлигида ва Бухоро амирлигида китобатчилик иши
XVI аср бошларига келиб Мовароуннахр ва Хуросонда ички низоларнинг авж олиши натижасида ташқи ҳужумлар кучайди.айниқса шимолдан,Дашти Қипчоқ томондан бўлган ҳавфлар борган сари кучайиб борди.
Маълумки,1500-1510-йиллар ичида Мовароуннахр ва Хуросон ерлари тўлиқ Шайбонийхон тасарруфига ўтди. 1510-йилда Марв учун бўлган жангда Шайбонийхон ҳалоқ бўлгач унинг авлодлари 1601ғйилгача ҳукмронлик қилдилар.Сўнгги йилларда Шайбонийлар ўртасидаги ўзаро ички курашлар натижасида давлат парчаланиб,Хуросон Сафофийлар бошқарувига ўтди.Шайбонийлар эса фақат Мовароуннахрда ҳукмрон бўлиб қолдилар.Барибир ички низоларнинг янада кучайиши натижасида Бухоро хонлиги,сшнг ғарбда Хива хонлиги вужудга келди.
Хукмронлик учун олиб борилган узоқ курашлардан сўнг Шайбонийлар авлодидан бўлган Абдуллахон II(1557-1598)даврида Бухоро хонлигининг мавқейт анча-мунча ортди. Абдуллахон II даврида сўнгги йилларда парчаланган давлатни тиклаш,ягона мустахкам хонликка айлантириш,Хуросон ва Хоразм шахарларини ҳам қайтариб олиш учун изчил сиёсат олиб борилган.
Абдуллахон II хукмронлик даврида Бухоро хонлигида иқтисодий-маданий ҳаёт анча жонланди.Хусусан,қатор сув иншоатлари,каналлар барпо этилиши натижасида дехқончилик тез ривожланди,хунармандчилик равнақ топди.шу даврдаги маълумотларга кўра ҳунарнинг 61 тури мавжуд бўлиб,турлиғтуман темир буюмлар,ипдан ва ипакдан тўқилган матолар, юқори навли қоғозлар ишлаб чиқарилган. Бу даврда ички ва ташқи савдо, хусусан, Эрон, Туркия ,Россия каби мамлакатлар билан алоқалар анча ривожланган.
1601-йилдан Шайбонийлар ҳукмронлиги тугаши билан Бухоро тахтида Аштархонийлар сулоласи(1601-1753) ҳукмронлиги бошланиб бир ярим аср давом этди. Аштархонийлардан бўлган Имомқулихон даврида(1611-1642)ҳокимият нисбатан мустаҳкам бўлган бўлса-да, бошқа Аштархоний Убайдуллахон даврида бошболдоқликлар янада кучайди. Бундан фойдаланган Нодиршоҳ Бухоро хонлигига қарашли кўпгина худудларни Эронга қўшиб олди. 1753-йилда манғит қабиласидан бўлган Муҳаммад Ҳаким оталиқ ўзини амир деб эълон қилди. XVIII аср охирларига келиб Қўқон хонлиги ҳам мустақил хонлик сифатида ажралиб чиқди.
Муайян иқтисодий-сиёсий, ижтимоий тебранишларга қарамасдан, XVII-XVIII асрлар давомида адабиёт, санъат, шеърият билан бир қаторда, тарихшунослик,фиқх ,фалсафа, ҳаттотлик илми каби соҳаларда бирмунча ижобий ютуқлар қўлга киритилди.
Бу даврда айрим тарихий асарлар форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. Мирзо Хайдарнинг “Тарихи Рашидий”, Абдулла ибн Мухаммаднинг “Зубдат ул-аср”(Асрлар қаймоғи),Хофиз Таниш Бухорийнинг “Шарафномайи Шохий”(“Шох шарафи ҳақида китоб”) ёки “Абдулланома” каби тарихий китоблари шулар жумласидандир.
Ушбу асардвн сўнгроқ “Тарихи Муқимхоний”, Махмуд ибн Валининг “Баҳр ул-асрор”(Сирлар денгизи), Мирмухаммад Амин ал-Бухорийнинг “Убайдулланома”, Мухаммад Амин Замини Бухорийнинг “Мухит ут-таворих”, Абдураҳим Толенинг “Тарихи Абулфайзхон ”каби асарлари ярятилди.
XVII-XVIII асрлар давомида ижтимоий-фалсафий фикр,фиыхшунослик соҳасида ҳам янгиликлар вужудга келди. Ўз даврининг етук мутахассислари етишиб чиқди. “Фи таьрифил илм” (“Илмлар таьрифи”), “Анмузаджул фунун” (“Саньатлар намуналари”), “Фи аксал мустафа” (“Акс эттириш ҳақида”)рисолаларининг муаллифи М.Шерозий шулар жумласидандир. Унинг юқорида кўрсатилган асарлари бизгача етиб келган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ФА Абу Райхон Беруний номли Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
Табиийғилмий фанлар соҳасидаги аньаналар сусайиб борган бўлсада, китоб ёзиш, тўплаш, безаш соҳасидаги аньаналар сақланиб қолганлиги, айрим ҳукумдорлар махсус кутубхоналар қурдирганлиги, кўплаб қўлёзмалар тўплаганлиги ҳақида маьлумотлар сақланган. Жумладан, шайбонийлардан Абдуллохон II, Абдулазизхон, аштархонийлардан Субҳонқулихон ўз саройларида Бухорода катта кутубхоналар ташкил этганлар. Умуман китобатчилик саньати, ҳуснихат-ҳаттотлик, минятура соҳасида муҳум ютуқлар қўлга киритилди.
XIV асрдан шакллана бошлаган Бухоро ҳуснихат ва минятура мактаби XVII-XVIII асрларга қадар шарқда ўз етакчилик мавқеини сақлаб келди ва мусулмон шарқидаги кўпгина мамлакатларга ушбу саньат турининг ривожланишига ўз таьсирини ўтказди. Бу пайтларда ижод қилган машҳур ҳуснихат ва миниатура ижодкорларидан Султон Али Машдадий, Мир Али Хавравий, Махмуд ибн Исҳоқ аш – Шоҳобий, Мухаммад Мурод Самарқандий, Дўст Муҳаммад Бухорий кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Улардан Дўст Мухаммад Бухорий ҳуснихат назарияси бўйича махсус рисола ҳам ёзган. Хусусан, шу даврларда “Тарихи Абулхайрхон” (“Абулхайрхон тарихи”), “Таворих гузидан нусратнома”(“Ғалаба ҳақида тўпланган тарихлар”) Алишер Навоий асарлари рўйхати кабиларнинг чиройли кўчирмалари ва уларга ишланган минятуралар ўз даври саньатининг олий намуналари ҳисобланади.
Мовароуннаҳр адабиёти ва саньати, илмғфани ва маданияти мусулмон Шарқи, Эрон, Туркия, Қошғар, Ҳиндистон каби мамлакатлар билан яқин алоқаларда бўлганлиги учун ўзаро таьсирда ривожланган. Масалан, Туркияда миниятура саньатининг ривожланишида Марказий Осиёнинг таьсир даражаси юқори бўлган.
XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошига келиб Туркистонда уч мустақил давлат: Бухоро амирлиги, Хива ва Қоқонликлари вжудга келди ва мазкур уч давлатда маданият, адабиёт, саньат, илм-фан ўзига хос тарзда ривожланди.
Қўқон хонлигида XIX аср бошларида меьморчилик, қурилиш ишлари, ҳунармандчиликдан ташқари қоғоз ишлаб чиқариш, китоб ёзиш ва безаш, ҳаттотликка алоҳида эьтибор кучайди. Шу даврда Лутфий, Навоий, Умархонларнинг девонларини ўз ичига олган “Мухаббатнома” деган мажмуа гўзал хатда кўчирилиб, чиройли безаклар билан безалиб. Хон томонидан Туркияга совға қилиб жўнатилган.
Айниқса, Амир Умархон ҳукумронлик қилган даврида адабиёт ва саньат равнақига эьтибор кучайтирилди. Унинг ўзи ҳам “Амирий” таҳаллусида ўзбек ва тожик тилларида шеьрлар ёзган, унинг рафиқаси, машхур шоира Нодирабегим эса аёл ижодкорларга раҳнамолик қилган. Умархон топшириғи билан Фазлий Намонгоний адабиётчи шоирларнинг “Мажмуат уш-шуаро” (”Шоирлар тўплами”) тўпламини нашр этиб, унга ўша даврда ижод этган кўп шоирлар ва шоираларнинг асарларидан намуналар киритган. Бу даврда Нодира, Увайсий, Адо Ғозий, Маҳсуна, Моҳинур, Маьдан, Дилшод, Бахринисо, Мунтазир, Туробий, Нусрат, Гулханий каби адиблар етишиб чиқдилар. Уларнинг асарларида хонлар саройи хаётидан тортиб, oддий халқнинг кундалик турмуши қийинчиликлари халқ орасида вужудга келган норозиликлар ахлоқ, инсонпарварлик, халқпарварлик масалалари ўз аксини топган. Бу адабларнинг кўплари Фазлийнинг “Мажму ат аш-шуаро”сидан жой олган. Улар асосан ўзбек тилида кўпимча икки тилда ўзбек ва тожик тилида ижод қилганлар. Фазлийнинг ўзи ҳам ўзбек ва тожик тилларида ёзилган қатор шеърий асарларнинг муаллифидир. Бу даврда ижод қилган шоирлар орасида Махмур ўзининг ҳажвий шеърлари билан Гулханий эса “Зарбулмасал” асари билан машҳур. Бу даврда тарих илми соҳасида қатор асарлар яратилган бўлиб, улар ХIХ-аср Туркистон тарихини ўрганишда ҳам мухим аҳамиятга эгадир. Хўжа Муҳаммад Ҳакимхон тўранинг “Мунтахоб ат- таворих”(Тарихлардан сайланма) , Амир Муҳаммад Хўқандийнинг “Тарихи Шоҳрухий”(Шоҳрух тарихи), Жунайт Мулла Абу Муҳаммаднинг “Тарихи Жаҳонномайи”( Жаҳонни кўрсатувчи тарих), эшонхўжа Қори Тошкандийнинг “Хулосат ул-аҳвол”(Аҳволлар хулосаси) шунингдек , Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг “Тарихи жадиди Тошканд”(Тошкентнинг янги тарихи) каби китоблар шулар жумласидандир. Уларда Хонликлар ўртасидаги ўша даврлардаги курашлар кейинчалик Қўқон хонлигининг Руслар ҳужумига биринчи бўлиб учрашига оид маълумотлар ҳам келтирилган. Хўжа Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг “Мунатахоб ат-Таворих” асарида Фарғона ва Бухоро тарихига оид кўпгина маълумотлар келтирилиши билан бирга уларга муаллифнинг муносабатлари ҳам билдирилган. Ҳозирда ушбу асарнинг ўзбекча ва тожикча нусхалари бор. Муҳаммад Солихнинг “Тарихи Жадиди- Тошканд” асарида эса ХIХ аср ўрталаридаги шимолий чегаралари аҳволи, русларнинг ҳужумлари ерли аҳолининг қаршиликлари, Тошкент қамали, Самарқанд, Андижон, Марғилоннинг босиб олиниши хуллас Қўқон хонлигининг Россияга бўйсундирилиши билан боғлиқ бўлган воқеаларни уларнинг иштирокчиси сифатида баён этади.
ХIХ асрнинг бошларига келиб, айниқса Муҳаммад Рахимхон даврида Хива хонлигида савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ва маъданий алоқадир алоқалар нча кучайди. Илм–фан , адабиёт, санъатнинг ривожланиши сезиларли бўлда. Бу даврда Хивада Мунис Хоразмий, Комил Хоразмий, Огаҳий ,Аваз Ўтар каби етук шоирлар ва адабиётчилар, тарихчилар етишиб чиқиб, ушбу фанларнинг ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Машҳур тарихчилар Маъсудий ва Ибн ал- Асрнинг асарлари арабчадан, Мирхонд , Хондамирнинг асарлари форсчадан ўзбек тилига ўзбек тилига таржима қилинди. Абулғозий Баҳодирхон томонидан босилиб борилган Хоразм тарихнавислик мактаби ХИХасрга келиб янги босқичга кўтарилди. Мунис, Огаҳий ,Баёнийлар “Фирдавс ул- Иқбол” яни н( Бахт жаннати), “Зубдат ул-Таворих”( Тарихлар қаймоғи) каби тарихий асарлар ёзиб қолдирдилар.
Айниқса, Мирзо Ҳайдар замонида беклар ўртасида ички низолар халқ қўзғалонлари кучайди. Унинг тахт вориси бўлган амир Ҳасрулло давридагина (1826-1860) ички зиддиятлар бирмунча бартараф қилиниб, унинг давлати жанубга томон кенгайтирилган. Бу даврда табиий илм-фаннинг кўпгина соҳалари ўзининг олдинги мавқеини ёъқотган бўлишига қарамасдан, Бухора ўзининг Марказий Осиёнинг маърифат маркази сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. Айниқса тарихнавистлик соҳасида анча-мунча асарлар яратилди. Жумладан, ХVIII аср охирлари ва ХIХ асрнинг биринчи ярмида Муҳаммад Вафоийининг “Туҳфаи хоний” (Хон туҳфаси), Муҳаммад Шарифнинг (Тарихлар тожи), Мир Олим Бухорийнинг “Фатихномаий султоний” (султоннинг ғалаба китоби) асарлари яратилади. Уларда ўша даврда Бухоронинг ичи ва ташқи сиёсати, давлат тузулиши, халқ қўзғолонлар, маданий ҳаёти ҳақида таълимотлар келтирилган.
ХIХ асрнинг 60-70-йилларига келиб Россия ўзининг кўп йиллардан буён режалаштирилиб юрган ишларни амалга оширишни бошлади. У Туркистон хонликлари ерларини босқичма – босқич босиб ола бошлади. ХIХ асрнинг 60-йилари давомида Қўқон хонлиги ва бухоро амирлигининг кўпгина ерлари босиб олинди. Босиб олинган ерларда 1867-йилда Туркистон генирал-губернаторилиги ўрнатилди. Бухоро билан сулҳ тузилиб, у Россиянинг бассагига айлантирилди.
Хивага уч томондан Россия қўшинларининг бостириб келиши натижасида 1873- йилда сулҳ тузилиши билан якунланиб, Хива хонлиги ҳам Россиянинг бассагига айлантирилди. Талон-тарож туфайли қўлга киритилган жуда кўп маданий-маърифий бойликлар, ёдгорликлар, ноёб қўлёзма китоблар, минатуралар Петрбургга олиб кетилди. Туркистоннинг мустамлакага айлантирилгандан бошлаб Россия ўлкада иқтисодий, сиёсий қолоқликни, нодонликни сақлаб туришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий тизимни ўрнатиб барча идора этиш ёъллари, усул ва воситаларини оширди
Лекин Туркистоннинг босиб олиниши билан ривожланиб келаётган рус капиталясаининг ва у орқали Европанинг турли иқтисодий, маданий ютуқлари беихтиёр равишда бу ерда ҳам кенг тарқалишини тезлаштирди, шаҳарларда маданий ривожлана бошлади, яъни савдо, банк, тиббиёт корхоналари, темир ёъл, телеграф, электр, телифон кабилар вужудга келди, газеталар, китоблар босиш ёълга қўйилди. Бу борада дунё миқёсида, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё мамлакатларида ҳам ўзгаришлар рўй берди.Kўп жойлардаги узил-кесил ғалабаси Шарқ ўлкаларида ҳам феодал қолоқликка қарши миллий ҳаракатларни кучайтирди, маърифатчилик, маданий тараққиётни тезлаштирди.
Туркистондаги маърифатчилик ҳаракати икки босқичда кечди. Биринчи босқичда феудал тузум ва унинг тартибларини танқид қилиш, маданий ҳаётдаги янгиликларни эгаллаш, турли хорижий тилларни эгаллашни тарғиб қилиш, илм-фаннинг аҳамиятини тушунтириш каби масалалар илгари сурилди. Аҳмад Дониш, Аваз Ўтар. Фурқат, Муқимий, Завқий сингари маърифатпарварлар етишиб чиқдилар.
Иккинчи босқичда эса маърифатпарварликдан жадидчилик етишиб чиқди ва у эндиликда таълим-тарбия, янги усул мактабларини ёълга қўйиш, дунёвий илимларни ҳар томонлама эгаллаш, маориф ва маданиятда янги тартибларни ўрнатиш, янги ижтимоий-сиёсий масалаларни кўтариб чиқиш даражасига етди. Жадидлар ҳаракати туркий миллатларнинг маданий-маънавий кўтарилишига туртки бўлди. Туркистондаянги усул мактаблари очилиб, маърифатпарвар, илғор педагоглар бу мактаблар учун турли дарсликлар, ўқиш китоблари, қўлланмалар яратдилар. Беҳбудий, Мунаввар Қори, Фитрат, Абдулла Авлоний, Ибрат кабилар бу ишда фаол иштирок этдилар. Қуйидаги ХVII-ХIХ асрларда ижод қилган бази тафаккур эгалари ва шоирлар ижодида уларнинг асарлари билан танишиб чиқамиз. Абулғозийхон (1605-1664).Абулғозийхон 1644-1645 йиллардан 20 йил давомида Хива хонлигини бошқарган.Унинг даврида ўзаро урушлари нисбатан тинчиди,бошқа мамлакатлар билан ташқи алоқалар кучайди,ички вазият анча барқарорлашди.
Абулғозийхон сиёсий фаолияти билан шуғилланиши билан бир қаторда катта илмий аҳамиятга эга бўлган”Шажаритурк”ва “Шажараи таракама” тарихий асарларининг,тиббиёт илмига мансуб “Маноре ул-инсон” китобининг ҳам муаллифидир.
“Шажариа-турк”1663-1664 йилларда ёзилган лекин уни Абулғозийхон якунлашга улгурмаган ва унинг маълум қисми Абулғозйхон вафотидан сўнг Махмуд ибн Мухаммад Замон томонидан ёзиб тамомланган.
Хозирги пайтда “Шажараи туркъънинг тўртта қўлёзма нусхаси,,Шажараи тарокима”ва Манофе ул-инсон унинг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Республикаси Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик инситутида сақланмоқда.
Абулғозийнинг илмий меросини тадқиқ этиш анча илгари бошлаган.”Шажараи турк”асарининг матни 1824 йили Қозон шаҳрида академик Френв томонидан нашр этилган.Ушбу асарнинг матни ва франсуз тилига қилинган таржимаси 1874 йили Санкт-Петербургда профессор Барон Демегон томонидан нашр этилган.Кейинчалик Т.С.Сабқулов бу асарни рус тилига таржима қилиб Қозонда нашр эттирган Абулғозийхоннинг туркманлар тарихига оид “Шажараи тарокима” асарнинг матни ва таржимаси академик А.Н.Кононов томонидан 1958 йилда рус тилида нашр эттирилган.Асар ўзбек тилига 1992 йилда нашр этилган.
Боборахим Машраб (1640-1711).
Боборахим Машраб томонидан яратилган ижодий меросда динний ва тасаввуфий ғоялар ҳам ўша замонда кенг тарқалган қаландарлик тариқатининг айрим оҳанглари ҳам сезиларли ўрин эгаллайди.Шоир исломнинг асосий назарий қоидаларини шубхасиз қабул қилади.Лекин айни замонда унинг бир қатор захирий белгиларини шариатнинг айрим кўрсатма ва талабларини фарз-суннатларини,маросим одатларини тан олмаслик истехзо билан қабул қилиш ҳолатларини ҳам сезилади.
Умуман тасаввур таълимотида бўлганидан Машраб ижодида ҳам фақат Аллоҳнигина тан олиш қудратли яратувчидан бошқа ҳаммасига “ғалат”деб қараш ва инкор этиш софий адабиётда асрлар давомида қарор топган рамз-тимсоллар,тушунча-иборалар (“Шуқ”, ”Мухаббат”, ”Ёр”, ”Жанона”, ”Гул”,” Май”,”Бода”,”Висол” ва бошқалар)воситасида амалга оширилади. Машрабнинг “Мабдан нур”,”Кимё” асарлари шоир дунёқарашини ўрганишда,уларнинг ғоявий йўналишини белгилашда муҳим аҳамиятга эгадир.Шоир “Мабдан нур”да ўзидан аввал ва барча мусулмон мамалакатиларида ўтган машҳур тасаввуф намояндалари номларини фахр билан тилга олади ва улар йўлини ҳақ йўл деб билади.
У ислом оламида машҳур бўлган Боязид Бистомий,Мансур Халлож,Абдулқодир,Жигвоний,Жунайд ал-Бағдодий,Нажмиддин Кубро,Ахмад Яссавий,Хожа Ансорий,Баҳоуддин Нақшбанд каби машҳур мутасаввуфлар таълимотини алоҳида ҳурмат билан тилга олади.
Асар 1994йилда Фан нашриёти томонидан босиб чиқарилган.Унинг ушбу асари ва бошқа асарларини қўлёзмалари Ўзбекистон Республикаси ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |