482
хуфиялар жўнатилди. Шулардан бири, турк, форс ва араб тиллари-
ни, Қуръонкаримни ва ҳадисларни мукаммал билган Хампер исмли
шахс «Шайх Муҳаммад» номи билан Арабистонга келади. У Басра-
да таълим олаётган Муҳаммад ибн Абд ал-Ваҳҳоб билан танишиб,
ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Бу мақсаднинг асоси-
ни исломни ич-ичидан бузиш сиёсати ташкил қилиб, у қуйидаги
йўналишларда амалга оширилган: мусулмонларни христиан дини-
га ўтказиш; айрим шахсларнинг пайғамбарман
деган даъво билан
чиқиб, одамларни ортидан эргаштиришини қўллаш ва мусулмон-
ларни бўлиб ташлаш; «Ислом дунёвий янгиликларни қабул қила
олмайди» деган шубҳаларни уйғотиш.
Ўзини «Нажддан чиққан пайғамбар» деб даъво қилган Муҳаммад
ибн Абд ал-Ваҳҳоб ўз таълимоти билан шу сиёсатга хизмат қилди.
Нажддаги унча катта бўлмаган Даръийя давлатининг амири
Муҳаммад ибн Сауд (1765 йили вафот этган) ва унинг ўғли Аб-
дул Азиз (1765 –1803) 1744 йили Муҳаммад Абд-ал Ваҳҳоб билан
иттифоққа киришиб, ваҳҳобийлик
1
таълимотини қабул қилади. Са-
удлар хонадони шу таълимот асосида Нажднинг бошқа амирликла-
рини ҳам бўйсундириш учун кураш бошлаб юборди. Бу кураш 1786
йили Наждни ягона диний давлатга айлантириш билан якунланди.
Шу тариқа XVIII асрда Арабистонда мусулмон ислоҳотчилари –
ваҳҳобийларнинг Саудлар давлати пайдо бўлди. Бу давлат Араби-
стон ярим оролининг катта қисмини қамраб олди (марказий, ши-
молий ва шарқий вилоятлар, қадимда Нажд, Ҳижоз ва Ал-Хоса деб
аталган).
Ҳижоз ҳудудида ислом дунёсининг иккита муқаддас шаҳри –
Макка ва Мадинанинг жойлашганлиги Арабистон тарихида жуда
катта аҳамиятга эга бўлди. Мусулмон дунёсида ҳарбий ва иқтисодий
салоҳияти кучайган ҳар бир давлат шу икки шаҳарни эгаллашга ин-
тилган. Бундан ташқари ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб му-
сулмонлар бу ерга ҳаж сафарига келадилар.
Абд ал-Ваҳҳобнинг вафотидан сўнг Саудлар ваҳҳобийларнинг
диний раҳбарига ҳам айланиб, ўз ғоялари ва ҳокимиятларини бошқа
ҳудудларга ҳам ёйиш учун кураш бошладилар. XVIII аср охири – XIX
1
Абд-ал Ваҳҳоб тарафдорлари ўзларини ҳеч қачон ваҳҳобийлар
деб атамайдилар,
оддийгина қилиб мусулмон деб атайдилар. Ваҳҳобий атамасини 1814 –1815 йиллари Ара-
бистонга келган машҳур саёҳатчи И. Букхардт киритган. Ваҳҳобийларнинг таълимотида
ахлоқ нормаларига жуда катта эътибор берилганлиги ва бу нормаларга қатъи риоя этилган-
лиги сабабли дастлаб уларни «саҳро пуританлари» ҳам деб аташган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
483
аср бошларида улар Форс кўрфази ва Қизил денгиз қирғоқларидаги
ерларни бўйсундирди, Ҳасу, Уммоннинг катта қисми, Баҳрайн,
Қувайт, Хижоз (Макка шаҳри билан) ни ҳам бирлаштириб, шу
тариқа деярли бутун Арабистон ярим оролини ўз ҳокимияти остига
олдилар. Кейин Сурия ва Ироқ учун уруш бошланди. Ваҳҳобийлар
турк пошоларининг қўшинларини тор-мор қилдилар,
аммо Сурия
ва Ироқда аҳоли уларни Арабистондагидек қўллаб-қувватламади.
Do'stlaringiz bilan baham: