476
ҳам Усмонийларга тобеликни тан олди. 1546 йили Жанубий Ироқ
пойтахти Басра бўлган Усмоний эйалетига айлантирилди. Бу билан
Усмонийлар империяси португалияликлар экспансиясига қарши ту-
риш ва Басра божхонасидан яхшигина фойда олиш имкониятига эга
бўлдилар.
Порта ҳокимияти Арабистон ярим оролининг шарқий қисмига
ҳам жорий қилиниб, бу ерда ал-Хос эйалети ташкил қилинди.
Сафавийлар Усмонийларга қарши курашда португалияликлар
ёрдамига таянди, лекин 1548 –1549 ва 1554 –1555 йиллари бўлиб
ўтган турк-форс урушлари Усмонийлар фойдасига ҳал бўлди. Са-
фавийлар ўзларининг даъволаридан воз кечиб, 1555 йил май ойида
имзоланган Амасия сулҳига биноан Ироқнинг Усмонийлар импери-
яси таркибига кирганлигини тан олишга мажбур бўлдилар. Умуман
Усмонийлар билан Сафавийлар ўртасида бир асрдан кўпроқ давом
этган кураш 1638 йили Усмонийларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ироқ Усмонийлар империяси
таркибига кириши билан унда
қуйидаги эйалетлар ташкил қилинди: Бағдод, Басра, Мосул,
Шаҳризор. Эйалетларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларни бошқариш ти-
зими, ички тузилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари махсус қонун билан
ўрнатилди. Эйалетлар санжакларга бўлинди. Ироқ эйалетларининг
маъмурий-ҳуқуқий даражаси турлича бўлиб, бу Усмонийлар томо-
нидан ўрнатилган эди.
Басра ва Шарқий Арабистон эйалетлари маълум автономияга эга
бўлса-да, уларда султон қўшинлари жойлаштирилган. Бу эйалетлар-
дан олинадиган йиллик даромад тўғридан-тўғри султон хазинасига
тушарди.
Усмонийларнинг бошқарув тизими тарихан бир-бирига яқин
ҳудудларнинг сиёсий бирлашувига йўл қўймасди ва айни пайт-
да ҳар бирининг алоҳида-алоҳида бўлиб марказий ҳокимиятга
бўйсинишини таъминларди.
Турклар Ироқда ўз ҳокимиятини ўрнатар эканлар,
аввало аср-
лар давомида шаклланган этно-конфессионал ҳолатни ҳисобга ол-
ганлар. Ироқ аҳолиси ҳам этник, ҳам диний нуқтаи-назардан жуда
хилма-хил эди. Бу ерда араблар, курдлар, форслар, турклар, оссури-
яликлар, яҳудийлар ва арманлар асрлар давомида қўшни яшашган,
ҳамкорлик қилишган, дўстлашган, баъзан жанжал ҳам қилишган.
Улар диний жиҳатдан мусулмон сунналарга,
мусулмон шиаларга,
христианларга, яҳудийларга, иезидларга ва бошқа бир қанча дин ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
477
мазҳабларга бўлинишган. Аҳолининг кўпчилиги учта-тўртта тилда
бемалол сўзлашишган ва бу оддий ҳол ҳисобланган.
Ироқ шиалар учун алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки бу ерда
уларнинг муқаддас қадамжойлари,
турли мамлакатлардан шиалар
ҳаж зиёрати учун келадиган шаҳарлар – Нажаф ва Карбала жойлаш-
ган.
Do'stlaringiz bilan baham: