Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Сурияда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Сурияда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. Ўрганилаётган 
даврда Усмонийлар империяси учун характерли бўлган феодал му-
носабатлар Сурияда ҳам ҳукмрон эди. Давлат барча бойликларнинг 
олий мулкдори ҳисобланар эди. Усмонийлар империясининг бошқа 
ерларидаги сингари Сурия иқтисодининг ҳам асосини қишлоқ 
хўжалиги ташкил қилади. Илгари мамлукларга тегишли бўлган ер-
лар усмонийларнинг давлат мулки деб эълон қилинди. Суриядаги 
бир қисм давлат ерлари феодал сипоҳийларга ҳарбий хизматлари 
учун маълум шартлар асосида тарқатилди. Ҳарбий-лен тизими жо-
рий қилинмаган ерлардан солиқни давлат хизматчилари маҳаллий 
оқсоқоллар ёрдамида йиғар эдилар. Сурия вилоятларидан йиғилган 
сипоҳий лашкарлар шу ернинг ўзида ҳарбий хизматни ўташар, шу-
нингдек усмонийларнинг босқинчилик урушларида иштирок этар-
дилар. XVI асрда сурияликлар 16 минг лашкар бериши лозим эди.
Ишлов бериладиган барча давлат ерлари солиққа тортилган 
бўлиб, солиқ ҳажмини белгилашда фақат ернинг майдони эмас
унинг ҳосилдорлиги ҳам ҳисобга олинар эди. Усмонийлар импе-
риясининг ҳар бир вилояти учун алоҳида қонун ҳужжатлари қабул 
қилинган ва бу қонунлар маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб, 
солиқлар тизимини белгилаган эди. Маълумки, Усмонийлар им-
периясида крепостной ҳуқуқ тизими мавжуд бўлмаган. Деҳқонлар 
шахсан озод ҳисобланишган ва агар қарзи бўлмаса яшаш жойини 
хоҳлаганча ўзгартириши мумкин бўлган. Давлат ерларида ишлай-
диган деҳқонлар ер солиғи тўлашарди. Деҳқон давлат солиғини 
тўлагандан сўнггина ҳосилнинг ўзига тегишли қисмига эгалик 
қилиши мумкин эди. Ҳайдаладиган майдонлардан ер солиғидан 
ташқари мевали дарахтлар учун ҳам алоҳида солиқ ўрнатилган. 
Кўчманчи қабилалар ҳам солиққа тортилган бўлиб, мавжуд моллар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


471
сони ва яйловлар майдонига қараб солиқ ўрнатилган эди. Мусул-
мон бўлмаган аҳоли барча солиқлардан ташқари аҳоли жон бошига 
тўланадиган солиқ-жизья ҳам тўлаши лозим бўлган.
Вақф ерларидан олинадиган даромад хайрия ишларига, мусул-
мон диний муассасаларини (мачитлар, мактаблар ва ҳ.к.) таъмин-
лашга йўналтирилган. Вақф ерлари ҳайдаладиган ерларнинг қарийб 
1/3 қисмини ташкил қиларди.
Сурия иқтисодининг ривожланишида йирик савдо-ҳунарманд-
чилик марказлари бўлган шаҳарлар – Дамашқ, Халаб, Қуддус катта 
роль ўйнайди. Бу шаҳарлар Сурияни Месопотамия, Хижоз, Анато-
лия, Эрон ва бошқа мамлакатлар билан боғлайдиган йирик карвон 
йўллар устида жойлашган эди. Усмонийлар империясининг бошқа 
вилоятлари ва Европа давлатлари билан савдо қилишда Искандария, 
Латакия, Сайда, Тир, Байрут, Яффа шаҳарлари орқали ўтадиган ден-
гиз йўллари ва денгиз савдоси ҳам яхшигина аҳамият касб этади. 
Дамашқ ва Халаб карвон ҳамда денгиз йўлларининг кесишган ерида 
жойлашган бўлиб, бу ҳол уларнинг гуллаб-яшнашига
сабаб бўлди. 
Фақат Халабнинг ўзида 300 дан зиёд карвон саройлар мавжуд эди. 
Бу ерлик ҳунармандларнинг маҳсулотлари, хусусан, Сурия ипак 
матоси ва қуроллари (Дамашқ пўлати), зар-безак буюмлар фақат 
Суриянинг ўзида эмас Ғарбий Европа мамлакатларида ҳам машҳур 
бўлган. Барча араб-мусулмон мамлакатларидаги сингари бу ерда 
ҳам ҳунармандлар ўзларининг аниқ цех тизимига эга бўлиб, улар 
эснаф деб аталарди. Ҳар бир шаҳарда кўплаб шундай эснафлар мав-
жуд эди. Усмонийлар барча ҳунармандларга солиқ ва савдо божлари 
ўрнатган, бу солиқларни йиғиб олишда ҳамда шаҳарликларнинг ус-
монийларга нисбатан кайфиятини аниқлашда маҳаллий маъмурлар 
ва эснафларнинг бошлиқлари ёрдамига таянарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish