Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Афғонистоннинг Нодир шоҳ томонидан забт этилиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Афғонистоннинг Нодир шоҳ томонидан забт этилиши. Шун-
дай шароитда Эроннинг бўлғуси шоҳи Нодир Ашрафнинг (1688 –1747) 
юлдузи балқиди. У туркманларнинг жангари Ашраф қабиласидан эди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


463
Қобилиятли саркарда сифатида танилган Нодир 1726 йили ўзининг 
икки минг қўшини билан Эрон шоҳи Ҳусайннинг ўғли шоҳ Тахмаспга 
қўшилади. Иродаси бўш шоҳни ўзига бўйсундириб, Нодир жанговар 
ва мустаҳкам тартибли армияни шакллантиради, бир неча жангларда 
абдалийларни енгади ва Ҳиротни эгаллайди, Ашраф бошчилигида-
ги афғон қўшинларини мағлуб қилиб, Эронни босқинчилардан озод 
қилади ва 1736 йили Нодир шоҳ бўлиб тахтга ўтиради. Нодир шоҳ 
1737 йили Афғонистон орқали Ҳиндистонга катта юриш уюштирди. 
Бир йиллик қамалдан сўнг эронлик қўшинлар Қандаҳорни эгалла-
дилар ва шаҳарни вайрон қилдилар. Шундан сўнг Ғазна ва Кобул 
бўйсундирилди. Нодир шоҳ Қандаҳордан бошқа биронта шаҳарни 
вайрон қилмади, афғон зодагонлари билан муносабатни яхшилади, 
вилоятларни бошқаришни ҳам афғон хонларига топширди. Нодир 
шоҳ ўз армиясини мустаҳкамлашда ҳам афғонлардан фойдаланди
улардан 16 минг кишилик отряд тузиб уни ўз армияси таркибига ки-
ритди, шаҳарларда эронликлар гарнизонини жойлаштирди. Нодир 
шоҳнинг босқини даврида афғон зодагонларининг юқори қатлами, 
мамлакатнинг бўлғуси бошқарувчилари шаклланиши учун шароит 
туғилди. Воқеаларнинг кейинги ривожи абдалийларнинг юксалиши-
га олиб келди.
«Дурронийлар» давлатининг ташкил топиши ва ижтимоий 
тузуми. 1747 йил 19 дан 20 июнга ўтар кечаси Хабушандаги ҳарбий 
лагерда ўз ўтовида ухлаб ётган Нодир шоҳ исёнчилар томонидан 
ўлдирилади. Турли халқлар ва қабилалардан ташкил топган қўшинда 
саросималик бошланади ва бир неча бир-бирига рақиб томонларга 
бўлиниб кетади. Асосан Нодир шоҳнинг шахсий обрўси ва ҳарбий 
куч бирлаштириб турган давлат ҳам у ўлгандан сўнг тарқалиб кет-
ди. Афғон қабилалари амалда мустақил бўлиб қолдилар. Нодир шоҳ 
қўшинидаги афғонлар Садозайлар уруғидан бўлган Аҳмадхоннинг 
уддабуронлиги туфайли шоҳ хазинасининг бир қисми ва артиллери-
ясини олиб ажралиб чиқишга муваффақ бўлдилар. 1747 йил кузида 
жангларда тобланган бу қўшин Қандаҳорга кириб келди. Кейинча-
лик бу қўшин бўлғуси афғон армиясининг асосини ташкил қилди.
1747 йил кузида Қандаҳорда Афғонистоннинг шоҳини сайлаш 
учун жирға (қабила бошлиқларининг йиғини) чақирилди. Унда ўша 
пайтда Қандаҳорни эгаллаб турган абдалий қабилаларининг хон-
лари асосий роль ўйнади. Уларнинг кўпчилиги шоҳликка асосий 
даъвогарлардан бўлиб чиқдилар. Жирға саккиз марта йиғилганда 
www.ziyouz.com kutubxonasi


464
шоҳни сайлай олмади. Тарихий афғон анъаналарига кўра жирға 
тўққизинчи бор йиғилганда обрўли сўфилардан бўлган Собирнинг 
таклифига кўра Аҳмадхон шоҳ қилиб сайланди. Аҳмадхоннинг 
шоҳ қилиб сайланишида Собир бошчилигидаги мусулмон 
руҳонийлари асосий роль ўйнадилар. Абдалий хонларига келсак, 
улар Аҳмадхоннинг сайланишига у мансуб бўлган садозайлар 
уруғи унча катта бўлмаганлиги сабабли шоҳ абдалий хонлари билан 
ҳисоблашади, деган умидда розилик билдирдилар.
Аҳмад шоҳ давлатида абдалий хонлари муқим имтиёзли ўрин 
эгалладилар. Шоҳ ҳокимияти аввал бошданоқ қабила бошлиқлари 
томонидан чекланган эди. Тез орада Аҳмад шоҳ томонидан «дурр-и-
Дуррон» (марваридлар ичра марварид) унвонининг қабул қилиниши 
ва абдалийларнинг дурроний деб қайта номланиши ҳам сиёсий 
аҳамиятга эга эди. Бу европаликларнинг «тенглар ичида биринчи» 
деган формуласига мос бўлиб, абдалий хонларининг давлатдаги 
юқори ўрнини яна бир бор таъкидламоқчи эди.
Сиёсий ҳаётда дурроний хонларнинг етакчилик роли ва дурро-
ний қабиласининг имтиёзли ҳолати тарихчилар Аҳмад шоҳ давла-
тини Дурронийлар давлати деб номлашлари учун асос бўлди.
Аҳмад шоҳ ўз ҳукмронлигининг биринчи йилиёқ афғонлар 
яшайдиган кўплаб вилоятларни ўзига бўйсундирди. Нодир шоҳ то-
монидан Кобул, Ғазна ва Пешаворда қолдирилган ҳарбий гарнизон-
ларни музокаралар орқали бу шаҳарларни Аҳмад шоҳга топшириш-
га кўндирдилар. Шундан сўнг Ҳинд дарёсининг ўнг қирғоғидаги 
афғон қабилалари ҳам Аҳмадшоҳнинг ҳокимиятини тан олдилар. 
Фақат абдалийлар билан азалдан душман бўлган гилзоийларни 
Аҳмад шоҳ қурол билан бўйсундирди.
Афғон давлатининг ташкил топиши фақат қулай халқаро ша-
роитнинг натижасида бўлмасдан, афғон жамиятида юз бераётган 
ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг қонуний натижаси эди. Фео-
дал муносабатлар жадал ривожланаётган афғон жамиятида биринчи 
ўринда зодагонлар давлатга, унинг мажбурловчи, тартибга солувчи 
ва жазоловчи органларига эҳтиёж сезаётган эди.
Аҳмад шоҳ давлатининг тузилиши ва ҳарбий ташкиллаштирили-
шида қабилачилик принципларига амал қилинди. Мамлакат вилоят-
ларга, вилоятлар маҳаллаларга булинган бўлиб, вилоят бошлиқлари 
ҳокимлар, маҳалла бошлиқлари эса субадарлар деб аталади ва улар 
шоҳ томонидан тайинланади. Бундай бўлинишда қабилаларнинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


465
жойлашувига эътибор қаратилиб, ҳар бир қабила яшайдиган ҳудуд 
алоҳида маъмурий бирликка ажратилади. Одатда ушбу маъму-
рий бўлинманинг раҳбари этиб шу ерда яшайдиган қабиланинг 
бошлиғи тайинланади. Маҳаллий хон ўз ҳудудида деярли чекланма-
ган ҳокимиятга эга бўлган.
Афғон бўлмаган халқлар яшайдиган ҳудудлар – Белужистон, 
Синд, Хуросон ва бошқалар бир оз бошқачароқ ҳолатда эди. Улар-
нинг ҳукмдорлари Афғонистон шоҳларининг ҳокимиятини тан ол-
ган бўлиб, марказий ҳокимият билан муносабатларини одатда ўзаро 
шартнома асосида шакллантирадилар.
Афғон шоҳларининг ҳокимияти расман чекланмаган, аммо 
амалда эса улар доимий равишда қабила бошлиқларининг фикрла-
ри билан ҳисоблашишига мажбур эди. Ўта муҳим масалалар юзаси-
дан жирға чақирилар, унга обрўли сардорлар аъзо бўлиб, шоҳ жирға 
қарорисиз бирон-бир муҳим қарор қабул қилмасди.
Ҳокимият пиллапоясида шоҳдан кейинги шахс вазир ҳисоб-
ланади. Вазир мамлакатни бошқаришда шоҳнинг ёрдамчиси бўлиб, 
барча ташкилотлар ва амалдорлар устидан назорат ўрнатади, ички 
хавфсизликка жавоб беради.
Давлатнинг муҳим ташкилоти «улуғ девон» ҳисобланиб, у мо-
лия ишларини бошқаради, солиқ йиғимлари ва муҳим хўжалик иш-
ларини бажаради. Бундан ташқари шоҳ фармонлари ва дипломатик 
ёзишмаларини расмийлаштиради ва бошқа шу каби фаолият билан 
шуғулланади.
Ҳарбий кучларни бошқаришни Аҳмадшоҳ бош қўмондон 
(сипоҳсолар) орқали амалга оширади. Қўшин мунтазам армия ва 
халқ лашкарларидан ташкил топган. Халқ лашкарлари қўшиннинг 
70% гачасини ташкил қилади. Қурол билан таъминлаш ва омбор-
ларга бошчилик қилиш билан қўрчи боши шуғулланади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish