Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Қандаҳор ва Ҳиротда биринчи давлатчилик ўчоқларининг



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қандаҳор ва Ҳиротда биринчи давлатчилик ўчоқларининг 
пайдо бўлиши. Афғонистоннинг Нодир шоҳ томонидан бо-
сиб олиниши. XVI асрда Эронда ҳукмронлик қилаётган сафа-
вийлар ўзбеклардан Ҳиротни ва Қандаҳор вилоятидаги афғон 
қабилаларининг ерларини тортиб олди. Афғонистоннинг тоғли ви-
лоятлари (Ғазна, Кобул ва Пешавор) шу пайтда бобурийлар давлати 
таркибига қўшилди. Қандаҳор эса узоқ вақт Бобурийлар ва Эрон 
давлатлари ўртасида талаш бўлди, кўп марта қўлдан қўлга ўтди ва 
қуруқликдаги ҳинд савдо йўлининг муҳим давони жойлашган бу ер 
1649 йилдан 1709 йилгача Сафавийлар давлати таркибига кирди.
Афғонларда давлатнинг вужудга келиши учун муҳим ички шарт-
лардан бири қабилаларда феодал муносабатларнинг шаклланиши 
эди. Қабилаларнинг ягона давлатга бирлашиш жараёни Бобурийлар 
ва Сафавийлар давлатларига қарши мустақиллик учун узоқ кечган 
урушлар туфайли юз берди. XVIII аср бошларидаги ташқи сиёсий 
ҳолат ҳам афғонлар давлатининг ташкил топиши учун қулай ша-
роит туғдирди. Эрон тарқоқликни бошидан кечираётган ва кучли 
рақиблар билан жангларда ўз мустақиллигини сақлаб қолишга ури-
наётган эди. Кучсизланиб қолган бобурийлар ҳам энди афғонларга 
хавф сололмасди. Аврангзебнинг ўлимидан сўнг (1707) Бобурийлар 
давлати ҳам тарқала бошлади.
Асосан ички сабабларга кўра (Ҳинд дарёси бўйидаги афғон 
қабилалари тарқоқлигича қолаётган эди) давлатнинг ташкил то-
пиши афғон қабилалари жойлашган ғарбий вилоятларда юз берди. 
XVIII аср бошларида бу ерда гилзойи ва абдали қабилалари куча-
яди. Мавжуд маълумотларга қараганда бу пайтда гилзоийлар 250 
минг, абдалилар эса 300 минг кишини ташкил қилган.
Гилзоийлар Мир Вайсхон бошчилигида 1709 йил апрелда 
қўзғолон кўтариб, сафавийларнинг Қандаҳордаги ноиби Гурган-
хон қўшинларини тор-мор қилишди ва Қандаҳорни эгаллаб бу ерда 
ўзларининг мустақил давлатини туздилар. 1709 йили Исфаҳондан 
жўнатилган қўшинни ҳам енгиб, ўз мустақилликларини сақлаб 
қолдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


462
Гилзоийлардан кейин 1716 йили Ҳиротда қўзғолон кўтарган аб-
далийлар ҳам мустақилликка эришдилар. Қўзғолонга Абдуллахон 
ва Асадулла раҳбарлик қилдилар. Қўзғолончилар 1717 йилнинг 
охирида Ҳиротни эгаллашди ва бу шаҳар янги давлатнинг пойтах-
тига айланди.
Афғон халқи тарихида Мир Вайс қўзғолонининг аҳамияти жуда 
катта. Бу қўзғолон натижасида вужудга келган давлат ва Ҳиротда 
мустақил хонликнинг пайдо булишини мустақил Афғонистон дав-
лати ташкил топишининг бошланиши деб аташ мумкин.
Гилзоийлар билан абдалийлар ўртасида бошланиб кетган ўзаро 
урушда гилзоийларнинг қўли баланд келди ва Қандаҳорда 1717 йили 
ҳокимиятга келган, Мир Вайснинг катта ўғли, ёш ва қобилиятли 
саркарда Махмуднинг таъсири кучайди.
Ички вазиятни хавфсизлантирган Маҳмуд Эроннинг чега-
ра ҳудудларига бир неча бор бостириб киргандан сўнг, 1721 йили 
Исфаҳонга қарши катта юриш бошлайди. Етти ойлик қамалдан 
сўнг 1722 йил 22 октябрда Эрон пойтахти таслим бўлди ва шоҳ 
Ҳусайн Маҳмуд ҳузурига келиб шоҳлик тожини унга топшир-
ди. Шундан сўнг афғон босқинчилари Эроннинг катта қисмини 
бўйсундирдилар. Эронликлар афғонларга қарши душман кайфи-
ятида бўлиб, деҳқонлар ва шаҳарликлар уларга қарши озодлик 
ҳаракатига киришдилар.
1725 йили сарой тўнтариши натижасида шоҳлик тахтини Мах-
муднинг амакиси Ашраф эгаллаб олади. У қонли террор орқали 
ҳокимиятни мустаҳкамлайди. Ташқи хавфларни ҳам бартараф этиш-
га эришади. Эрон чегараларига бостириб кирган турк қўшинларини 
енгиб, Туркия билан келишув имзолайди, кейин эса Россия билан 
ҳам шундай келишувга эришади.
Бироқ қатор ҳарбий ва сиёсий муваффақиятларга қарамасдан 
Ашрафнинг ҳокимияти омонатлигича қолаётган эди. Бунинг са-
баби эронликларнинг қарши ҳаракатлари тўхтамаётганлигидан 
ташқари, қўшинни мустаҳкамлаш учун Қандаҳордан ёрдам келмай 
қўйганлигида ҳам эди. Қандаҳор ҳокими Ҳусайн Ашрафга рақиб 
бўлиб, унинг Эрон ишларида қатнашишдан бош тортади ва ўз 
ҳокимиятини мустаҳкамлашга киришди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish