Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Аҳмад шоҳнинг юришлари. Афғонларда армиянинг юқори да-
ражада ташкил қилинганлиги уларнинг ҳарбий қудратини оширди. 
Аммо Аҳмад шоҳ юришларининг муваффақитида қўшни давлат-
ларнинг феодал тарқоқликни бошдан кечираётганлиги ҳам алоҳида 
аҳамиятга эга.
Ғазна, Кобул ва Пешаворни бўйсундирган Аҳмад шоҳ 1748 
йилиёқ Панжобга бостириб киради. У бир неча ўн минг кишилик 
қўшини билан Ҳинд дарёсидан ўтиб, Шикапур, кейин эса Лахорни 
эгаллади. Аммо 1748 йил 11 март куни Сирхиндда бобурийларнинг 
30 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


466
асосий кучлари билан бўлган жангда қақшатгич мағлубиятга уч-
ради. Афғон тарихчиларининг ёзишича, бу мағлубиятнинг сабаби
порох захираларининг портлаши натижасида мингга яқин кишининг 
ўлганлиги бўлган. Аммо бобурийлар бу тасодифдан фойдалана ол-
мадилар, Аҳмад шоҳ эса қўшинлари билан эсон-омон ортга қайтди.
Аҳмад шоҳ 1750 йили иккинчи бор, 1756 йили – учинчи, 1757 
йили тўртинчи бор Панжобга юриш қилди. Бу юришлар натижа-
сида Кашмир бўйсундирилди; бобурийлар ҳукмдори Панжоб ва 
Мўлтондан афғон шоҳи фойдасига воз кечди.
1758 йилдан маратхлар билан бобурийлар империясини бўлиш 
учун узоқ чўзилган уруш бошланди. 1760 йили маратхлар Аҳмад 
шоҳга қарши жуда катта армия (200 минг қўшин) ни ташлади. Жанг 
узоқ давом этди ва 1761 йил 13 январь куни Аҳмадшоҳ маратхлар 
устидан ҳал қилувчи ғалабага эришди.
Ҳиндларнинг энг кучли давлати тор-мор қилинди, бу эса инг-
лиз мустамлакачиларининг Ҳиндистонни босиб олиш жараёнини 
енгиллаштирди. Айни пайтда афғонларга ҳам ҳеч қандай ҳудудий 
фойда келтирмади, чунки Аҳмад шоҳ Панипат жангидан сўнг катта 
ўлжани олиб ортга қайтиб кетди. У бобурийларнинг талон-торож 
қилинган пойтахти Деҳлини ўзида ушлаб қолиш учун ҳаракат ҳам 
қилмади. Шимолий Ҳиндистондаги ерлар ҳам Аҳмад шоҳ вафоти-
дан сўнг бой берилди. Панжоб эса 1764 йилданёқ сикхлар қўлига 
ўтиб кетган эди.
Феодал муносабатлар ривожланган сари Дурронийлар давлати-
да маҳаллий ҳукмдорлар кучайиб борди. 1773 йили Аҳмад шоҳ ва-
фот этди, ўрнига ўғли Темур шоҳ тахтга ўтирди. 20 йил ҳукмронлик 
қилган Темур шоҳ пойтахтни Қандаҳордан Кобулга кўчирди. Бу 
Кобулнинг географик жойлашуви ва стратегик аҳамияти билан 
изоҳланади. Пойтахтнинг Кобулга кўчирилиши билан Темур шоҳ 
марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирлар-
ни амалга оширди. Марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашда унинг 
асосий таянчи ҳали Нодир шоҳ замонидан бери бу ерда жойлашган 
қизилбошлар қўшини бўлди. Уларга таянган Темур шоҳ давлатни 
ўзи бошқаришга ҳаракат қилди. Маҳаллий хонларни камдан-кам 
ҳолатларда давлат ишларига аралаштирди. Унинг бу сиёсати албат-
та қаршиликларга сабаб бўлди. Унга қарши қўзғолонлар ҳам бўлиб, 
уларни Темур шоҳ қизилбошлар ёрдамида бостиради. Шоҳ ўз ажа-
ли билан ўлмаган, уни заҳарлаб ўлдиришган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


467
XVIII аср охирига келиб Аҳмад шоҳ ҳукмронлиги давридагига 
нисбатан ташқи сиёсий ҳолат ўзгарди. Дурронийлар давлатининг 
қўшнилари анча кучайди. Сикхлар дурронийларнинг Ҳиндистонга 
кириш йўлини тўсиб қўйган бўлса, Бухоро амирлиги нисбатан 
барқарор ҳокимиятга эга бўлиб, ривожланиш йўлига тушиб олди. 
Эронда сиёсий тарқоқлик ва ўзаро урушлар даври тугаб, мамлакат 
Муҳаммадхон Кожар ҳокимияти остида бирлашди.
Темур шоҳ ўлимидан сўнг тахтга унинг бешинчи ўғли Замон 
шоҳ (1793 –1801) келди. Унинг тахт учун ўз ака-укалари билан 
қақшатғич кураш олиб боришига тўғри келди. У уддабуронлик 
билан отасининг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини 
давом эттирди. Бироқ отасидан фарқли ўлароқ, у бу ишни ҳаддан 
ташқари қаттиққўллик билан олиб борди. Маҳаллий хонларнинг 
қаршилигини синдириш мақсадида у 14 нафар йирик амалдорлар 
ва сардорларни қатл қилдирди. Қатл қилинганлар орасида кучли
Баракзойлар уруғининг бошлиғи Пайиндахон ҳам бор эди. Унинг 
ўғли Фатх хон қочиб кетади ва ўз укалари билан қўшин тўплаб от-
асининг ўлими учун Замон шоҳдан ўч олишга қарор қилади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish