459
XXVIII Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА АФҒОНИСТОН
Афғонларнинг жойлашуви, хўжалиги ва ижтимоий тузу-
ми. Дастлаб афғонлар ҳозирги Афғонистон ҳудудининг унча катта
бўлмаган қисмини эгаллаган эди. Афғонларнинг асл ватани Сулай-
мон тоғларининг этаги ҳисобланади. Бу шароити оғир ва камбағал
мамлакат. «Афғонистон» географик-этник тушунчаси тарихий ман-
баларда биринчи марта XIII–XIV асрларда пайдо бўлди. Бу тушунча
Сулаймон тоғларидан то Ҳинд дарёсигача бўлган ҳудудни ифодалар
эди. Қадимда ва ўрта асрларда бу ерлардан Ҳиндистонни Эрон ва
Ўрта Осиё билан ва улар орқали Ғарб ва Шарқ мамлакатлари
билан
боғлайдиган карвон йўллар ўтган. Сулаймон тоғларининг ҳарбий-
стратегик аҳамияти ҳам бундан кам эмасди. Бу ерда Ҳиндистонга
душманлар бостириб кириши мумкин бўлган қуруқликда жойлаш-
ган ягона чегара ўтган. Учта тоғ давони – Болан, Гомал ва Хайбар
орқали босқинчилар бир неча марта Ҳиндистонга ўтишган.
Секин-аста Сулаймон тоғларининг жануби-шарқий ён бағрига
тарқалган афғонлар кўплаб ҳинд халқлари ва қабилалари билан
аралашиб кетади. Сулаймон тоғларининг шимоли-ғарбий томонида
ҳам шу жараён юз бериб, афғон қабилалари Кобул, Қандаҳор, Ҳирот
каби қадимги деҳқончилик минтақаларида яшовчи форсийзабон
халқлар билан аралашиб кетади. Афғонларнинг ўз ватанлари – Су-
лаймон тоғлари районидан четга тарқалиши тез ва тинч йўл билан
амалга ошган жараён эмас. Кўчманчи афғон қабилалари атрофдаги
ерларни қийинчилик билан босиб олдилар ва ўзлари ҳам аста-секин
ўтроқлаша бошладилар.
XVI аср бошларидаги Афғонистон тарихи буюк саркарда ва дав-
лат арбоби,
тарихнавис олим ва шоир, темурийзода Заҳириддин
Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ. Бобур 1503 йили Кобулни
эгаллади ва афғон қабилаларининг бошлиқлари
билан келишган
ҳолда катта ҳудудни мустақил идора қила бошлади. Кўплаб афғон
қабилалари билан тузилган иттифоқ Бобурнинг Ҳиндистонни эгал-
лаш жараёнини енгиллаштирди.
Афғон қабилалари, уларнинг турмуш тарзи ва хўжалик юритиш
шакллари тўғрисида маълумот берувчи энг ноёб манба Бобурнинг
«Бобурнома» асари ҳисобланади. Унда маълумот берилишича Пе-
шавор водийсининг бир қисми ва Сватда юсуфзоийлар,
улардан
жанубда эса муҳаммадзоийлар (Ҳаштнагор атрофида), афридийлар
www.ziyouz.com kutubxonasi
460
(Ҳайбар давони районида), бангашилар (Ханга атрофида) ва бошқа
қабилалар истиқомат қилишган. Мамандлар ва дилазаклар уларни
Бобур учратган ҳудуддан кейинчалик кўчиб, Қандаҳор ва Заминда-
вар ҳудудларида яшовчи абдали ва хаттаки деган катта қабилалар
билан ёнма-ён яшашган.
Афғон қабилаларининг жойлашуви Бобур қолдирган маълумот-
лар ва афғон фольклор анъаналари асосида тикланганда маълум
бўлдики, қабилалар XVI–XVIII асларда ҳам XIX аср охирларидаги
каби жойлашган. Сўнгги асрларда айниқса ўтроқлашган аҳоли жой-
лашувида кескин фарқ юзага келмаган.
Янги тарих бошларидаги афғонлар тарихида қабилалар
ҳаётида кўчманчи чорвачилик ва деҳқончиликнинг
роли охири-
гача ўрганилмаган жараён бўлиб қолмоқда. Агар XX аср охир-
ларида Афғонистондаги кўманчи аҳолининг сони 2 млн га яқин
бўлганлигини
инобатга олсак, демак, янги давр бошларида афғон
қабилаларининг ҳаётида кўчманчи чорвачилик сўзсиз устивор
аҳамиятга эга бўлган. Лекин ушбу даврда деҳқончиликнинг кенг
тарқалганлиги ҳақида ҳам кўп сонли маълумотлар мавжуд. Энг
аввало бу Бобур қолдирган маълумотлар. Ўзининг ҳарбий юриш-
ларини ёритиш давомида афғонларнинг деҳқончилик
маданияти
тўғрисида, хусусан, ҳаштнагарликларнинг буғдой ва арпа далала-
ри, афридийларнинг шолиси тўғрисида тўлқинланиб ёзади. Зумрад-
нинг аҳолиси (афғоншили қабиласи) ҳақида дон экиб деҳқончилик
қилади-ю, аммо боғлари йўқ деб ёзади.
Афғон қабилалари ўртасида вассаллик ва вассал-иттифоқчилик
муносабатлари мавжуд эди. Ҳарбий ҳаракатлар
даврида вужуд-
га келган қабилалар иттифоқида улардан бири етакчилик қилар
эди. Кучсиз қабилалар кучлироқ қабилаларга қарам бўлиб, ҳарбий
ҳаракатлар чоғида кучлилар билан бирга ҳаракат қилган ва до-
имий уларнинг ёрдамидан фойдаланган. Бундай қарам қабилалар
ҳамсоя деб аталган. Афғонлар босиб олган жанубий ерлардаги ҳинд
қабилари ва шимолдаги форсийзабон қабилалар ўз ерларидан аж-
ралган ҳамда қарам аҳолига айлантирилган бўлиб, улар ҳам ҳамсоя
деб аталган. Кейинчалик камбағаллашиб қолган ва бошқа уруғлар
ёки алоҳида шахснинг ҳомийлигига ўтган афғон қабилалари ҳам
ҳамсоялар қаторига қўшилган.
Афғонларда қарам аҳолидан (ҳамсоялар, раиятлар, юсуфзоий-
ларда – фақирлар) ташқари қуллар ҳам бор эди. Янги давр бошлари-
www.ziyouz.com kutubxonasi
461
да ҳам афғонларда қулликнинг сақланиб қолганлиги тўғрисида ўша
даврнинг бир қатор мабалари маълумот беради. Ҳикоялардан бири-
да айтилишича, Шайх-Тапур ёнидаги жангда ғалаба қозонган юсуф-
зоийлар қабиласи мағлуб бўлган қабилалар аскарларини қулликка
сотиб юборган.
Do'stlaringiz bilan baham: